"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.25K subscribers
58.9K photos
10.3K videos
96 files
8.08K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
ОЛТИН  СЎЗЛАР

Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар...

Ҳар бир кунингизни  гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади...

Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонмагин. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади )))

Ҳозирги замонда "қаҳрамон" деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон" деса ярашади.

Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина  хотираларимиздан ўчира олади...

Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан...

Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди. 

Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, тшуниб етишимиз БАХТдир.


«Ҳикматлар саодатга етаклар » китобидан

@piskenthayoti
#шеърият

Абдулла Орипов


Ҳангома кўп учрар ҳаётга доир,
Кекса бир қаламкаш одам бор эди.
Сизга кўп ёмонлик қилганман, шоир,
Кечиринг, узримни сўрайман, деди.

Балки раҳмат дейсан шунисига ҳам,
Гуноҳин бўйнига олмиш-ку инсон.
Сен гугурт чаққанда ёнсаю олам,
Узрингдан не фойда, эй сўқир, нодон.

Аттангки, қайдадир ношуд шифокор
Кимнингдир дилбандин айлади нобуд.
Унга узрларнинг не кераги бор,
Қўлма-қўл кетмоқда кичкинтой тобут.

Сиз менинг умримни қилдингиз адо,
Турфа пучмоқлардан бўлган ҳужумлар.
У темир панжалар юракни борҳо
Анорни сиққандек, эзиб ғижимлар.

Кун-бакун тараққий этмоқда дунё,
Ногоҳ одамкушни топмоқ ҳам қийин.
Ҳозирги маданий жаллодлар ҳатто
Аввал узр сўраб, сўйишар кейин.

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!

Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!

Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми давом этади!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti
#тафаккур


Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.

Беҳзод Қобулов.

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев журналист ва блогерлар жамиятни ҳам, амалдорларни ҳам тарбиялаётгани ҳақида гапирди

“Ижро органи раҳбари бирон қарор қабул қилишдан олдин илгари ҳеч нарса ўқимасди, ҳозир камида 10 марта ўқийди. Журналистлар менга қандай баҳо беради, блогерлар нима дейди, деган саволларни ўзига беряпти.

ОАВ вакиллари ислоҳотларимизга жуда катта ижобий таъсирини кўрсатяпти”, — деди Шавкат Мирзиёев.


@piskenthayoti
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#_ТАБРИК

Бугун хонадонимиз эгаси, уйимиз бекаси, ҳаммамиз учун азиз ва қадрли бўлган, қизимиздек арзанда келинимиз Зухранинг туғилган куни.
Зухра хонадонимизга келин эмас, қиз бўлиб кириб келган.
У туфайли оиламиз тинч, хонадонимиз файзли.
Зухра устозликдек масъулиятли вазифада фаолият кўрсатсада, уй-рўзғор ишларини ҳар қандай аёл хавас қилса арзийдиган даражада қилиб, ҳаммамизнинг дуомизни олади.
Келинимиз уч нафар фарзандини ҳақиқий, илму хунарли инсон бўлиб етишишлари учун астойдил ҳаракат қилганлиги туфайли иккала қизимиз - Малика ва Гўзал олий маълумотли, ўғлимиз Бекзод эса мактабни битириш арафасида бўлиб, насиб қилса у ҳам олий ўқув юртига кириб, опалари сингари ҳақиқий, олий маълумотли мутахассис бўлиб етишади.
Биз оиламиз аъзолари номидан Зухрага узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, ўғлимиз Шерзод билан қўша қариб, фарзандларининг рохатини кўриб яшашини тилаб қоламиз
Шерматовлар оиласи.

@piskenthayoti
#_китобхонлик

“УЙҒОНИШ”НИ ЎҚИБ, УЙҒОНДИМ.

Яқинда туман китобхонлар кўрик-танловида ғолиб чиқиб, Ёшлар ишлари Агентлиги томонидан ташкил этилган “Зукко китобхон” танловининг ҳудудий босқичида қатнашадиган бўлдим.Танлов талаблари билан танишиб чиқдим. Унга кўра, ҳар ойда белгиланган учта китобни ўқиш ва ҳудуд босқичига ўтган олти нафар иштирокчи туман шарафини ҳимоя қилиши керак эди. Тезлик билан “Ўгай она” китобини топиб, ўқиб тугатдим. Кейинги икки асар яъни Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” ва Тоғай Муроднинг “Юлдузлар мангу ёнади” асарларини аввал ўқиганлигим боис такрорлаб чиқишга улгурдим.
Ниҳоят, ҳудудий босқич белгиланган кунда Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказига бордим. Жамоадошларим туман марказидан уч нафар талаба қизлар экан. Хуллас, бир жамоа бўлиб танловда қатнашдик. Ҳар бир асардан 10 тадан, жами 30 та саволга тезкор жавоб ёзиб бериш керак эди.Танлов жуда қизғин, баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Гарчи, ғолиб бўлмасак ҳам, кейинги танловда яна қатнашиш истаги пайдо бўлди.
Бироқ бу осон эмас, айниқса аёл киши учун. Китоб ўқишим бошқа ишларимга ҳалал бермаслиги керак эди. Баъзи нарсалардан воз кечишим керак эди. Охири топгандек бўлдим… Номи ҳар хил-у, мавзуси бир хил бўлган сериаллардан, гап-гаштаклардан воз кечдим. Ишонсангиз, тунига атиги 3-4 соат ухласам ҳам, руҳиятим ҳар доимгидан ҳам тетикроқ бўла бошлади. Айниқса, ҳар ойда “Уйғониш” тўпламидаги аллома боболаримиз ҳақидаги асарлар мутолааси тарғиб этилиши менга манзур бўлди. Бу асарлардан олган маънавий озуқам қалбимдаги унча-мунча бўшлиқларни ортиғи билан тўлдираётганини ҳис эта бошладим.
Бу орада бир неча ҳамкасбларимни, ўқувчиларни, уй бекаларини ҳам китобхонликка жалб этдим. Етти ой давомида бу танловда қатнашдик ҳам. Менга ғолибликдан ҳам кўра мутолаа завқи ва тумандошлар, ташкилотчилар билан асарлар юзасидан бўладиганган баҳслар кўпроқ ёқарди. Устоз сифатида шуни англадимки, ҳар бир хонадонда бадиий асарлар билан бирга “Уйғониш”, “Жадидлар” тўпламлари бўлиши зарур. Юртбошимиз ҳам таъкидлаб ўтганидек жаҳон илм-фани ривожига юксак ҳисса қўшган улуғ аждодларимиз меросини чуқур ўрганишимиз керак. Уларнинг ноёб,бебаҳо асарларини ўқиш ва уқиш лозим. Ана шундагина тилимиз ўрганиб қолган “Биз буюклар авлодимиз”, “Боболаримизга муносиб авлод бўлайлик” деган гаплар чин ифодасини топган бўлади.
Мен шу танлов сабаб кўплаб ёзувчилар асарларини ўқидим. “Уйғониш” тўпламидаги ҳар бир китобни ўқиганимда эса юрагимда ҳақиқий маънода фахр ва ифтихор туйғусини ҳис қилдим… Бу туйғуни эса барча ўқитувчи ҳамкасбларим юрагида ҳам жўш уришини истардим. Токи ўқувчиларимизга бой тафаккур, юксак маънавият билан хитоб қила олайлик. Чунки, серқирра аждодларимиз илмий меросини ҳар бир фанда ва ҳар бир мавзуда намуна қилиб кўрсатса арзийди.
Ҳозирги кунда ҳам китоб ўқишдан тўхтаганим йўқ. Чунки, “Уйғониш” ни ўқиб, уйғондим… Бунинг самараси ўлароқ, мактабимизда ёш тоифаларига кўра ва бошланғич синф ота-оналари билан “Китобхон оила” танловлари ташкил этганмиз. Зеро, Чўлпон айтганидек, миллатни уйғотиш уйғонганларнинг вазифасидир. Китобхон ота-оналарни, китобхон ўқувчиларни, бир сўз билан айтганда китобхон миллатни шакллантиришга ҳисса қўшишга ҳамиша тайёрмиз.
Фурсатдан фойдаланиб, менга мутолаа завқини такрор туйишимга туртки бўлган, китобхонлар учун қулай имко- ниятлар яратиб келаётган “Зукко китобхон” , “Ёш китобхон”, “Ёш китобхон оила”танловлари, “Мутолаа”платформаси, болажонлар учун тарбиявий аҳамиятга эга бўлган аниматцион мултфилмлар ва бошқа кўплаб хайрли лойиҳалар ташкил этаётган Ёшлар Ишлари Агентлигига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Муҳайё Каримова
туманимиздаги 23-мактаб ўқитувчиси, Музаяна Алавия номидаги адабиёт тўгараги аъзоси.

@piskenthayoti
#_адлия хабари

ҚОНУНГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛДИ.

Жорий йилнинг 25 май куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг қонунига  айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёхуд  ўзлаштириш  тақиқланади.
Қабул  қилинган қонунга кўра бу каби  ерларда бинолар ва иншоотлар қуриш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш ёки  уларнинг   ҳудудини қисқартиришни тақиқлаш белгилаб қўйилди. Ўзбекистон Республикасининг   Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, мазкур чекловларга риоя этмаган ҳолда ер бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Шунингдек, ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилиб, уларнинг асосий, шартли рухсат этилган ва ёрдамчи турларга бўлиниши кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, ботаника боғлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга киритилди ва уларнинг ҳудудида ўсимлик дунёсининг сақланиб қолишига таҳдид солувчи ҳар қандай фаолият тақиқланади.

Ф.Адилов,
Давлат хизматлари маркази директори.

@piskenthayoti
#_ғалла 2025

ЗАРУР ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Ғалла ризқ-рўзимиз, хонадонларимиз тинчлиги, халқимиз бойлиги, дастурхонларимиз тўкин-сочинлиги, иқтисодимиз таянчидир.

Мустақиллигимизнинг илк кунларидан бошлаб мамлакатимизда ғалла етиштиришга жуда катта эътибор қаратилиб, ушбу бебаҳо неъматнинг энг серҳосил, эртапишар навларини танлаб экишга, уни агротехника талабларига асосан парваришлаб, юқори ҳосил олиш учун жуда катта ишлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда аграр соҳани ислоҳ қилиш борасида олиб борилаётган амалий ҳаракатлар натижасида бугунги кунда Ўзбекистон том маънодаги ғалла мустақиллигига эришди.
Ғаллакорларимизнинг катта меҳнат ва пешона тери эвазига етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмасдан, ўз вақтида йиғиб-териб олиш ҳам энг муҳим масалалардан бири бўлиб, ҳозирги кунда туманимизда 2025 йилги ғалла ўрим-йиғими мавсумига тайёргарлик бўйича барча ишлар амалга оширилмоқда.
Яқинда ғалла ўрим-йиғимига тайёргарлик бўйича туманимизда ўтказилган амалий семинар йиғилишида Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари З.Иминов, вилоят Агроинспекцияси бошқармаси бошлиғи С.Содиқов ҳамда туманимиз ҳокими Музаффар Арипов иштирок этиб, ғалла йиғим-теримига жалб этиладиган техникаларнинг мавсумга тайёрлиги, ўрим комбайнлари ва ғалла ташиш машиналарининг техник ҳолати, хавфсизлик талабларига жавоб бериши, ёнғин хавфсизлиги ҳамда ёнилғи ва эҳтиёт қисмлар билан таъминланганлик даражаси кўздан кечирилди.
Шунингдек, ҳайдовчилар ва техник хизмат кўрсатувчи мутахассислар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилиб, ғалла ўрим-йиғими мавсумида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар, уларнинг ечимлари, техникадан мақсадли фойдаланиш, меҳнат муҳофазаси ҳамда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, семинар чоғида ғалла ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиб олишни таъминлаш мақсадида ҳайдовчилар ва хизмат кўрсатувчи ходимларни рағбатлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, ўз вазифасига масъулият билан ёндашиб, юқори кўрсаткичларга эришган ҳайдовчиларни моддий рағбатлантириш, уларнинг янада унумли ишлашлари учун қулай шароит яратиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Семинар якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мавжуд муаммоларни зудлик билан ҳал этиш ва ўрим-йиғим жараёнларини юқори ташкилий даражада ўтказиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

Р.Эргашева,
талаба

@piskenthayoti