#_хайр боғча
Туманимиздаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг "Хайр боғча-салом мактаб" байрам тадбиридан лавҳалар.
@piskenthayoti

#_жараён
ҒАЛЛА ЎРИМ-ЙИҒИМИГА ТАЙЁРГАРЛИК
Ғалла халқимиз ризқ-рўзи ва тўкин сочинлигимиз асосидир.
Шунинг учун туманимизда минг машаққат билан етиштирилган ғалланинг бир мисқолини ҳам нест-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олиш учун қизғин тайёргарлик олиб борилмоқда.
Ғалла ўрим-йиғимига саноқли кунлар қолган ҳозирги вақтда туманимиз ҳокими Музаффар Арипов ва туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Л.Раҳматуллаев иштирокида ғалла ўрим-йиғимига жалб қилинадиган техникаларнинг шайлиги, уларнинг ғалла ўрим –йиғими пайтида бенуқсон ишлаши учун амалга оширилган таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди.
Ўрганиш жараёнида ўрим комбайнларининг ҳолати, ҳайдовчиларнинг тайёргарлиги, техника хавфсизлиги ҳолатига риоя қилиш ва ёқилғи таъминоти масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий ёрдам берилиб, ғалла ўрим-йиғими мавсумида иштирок этувчи техникалар шай ҳолга келтирилди.
Шунингдек, мутасадди раҳбарларга мавсум даавомида техникаларнинг хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар ва тегишли топшириқлар берилди.

#_адлия хабари
РАСМАН ТАН ОЛИНАДИ!
Жорий йил 1июлидан Ўзбекистон Республикасида фуқаролик паспорти ва бошқа ҳужжатларнинг электрон нусхаси ҳам расмий кучга эга бўлади. Бу ҳақда ҳукуматнинг 2024 йил 27 декабрдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 897-сонли қарорида назарда тутилган ҳужжат билан “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида белгиланган ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади.
Ягона портал (my.gov.uz) ва “Ижтимоий карта” мобиль иловасида рақамли сервислардан фойдаланиш имконияти яратилиб, улар Ўзбекистон ҳудудида мажбурий тартибда қабул қилинади.
Бунда мазкур ҳужжатларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропортларда ички рейсларни рўйхатдан ўтказишда ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи поездларга чиқишда талаб этилмайди.
Шу билан бирга, давлат, корпоратив ва бошқа хизматлар, жумладан, электрон хизмат кўрсатиш ҳамда фуқароларни қабул қилишда тегишли ҳужжатларни тақдим этишни талаб қиладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларда уларни сўрашга йўл қўйилмайди.
Ш.Жабборова,
туман адлия бўлими
Давлат хизматлари маркази
бош мутахассиси.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
#Tashkent_Law_Spring_2025
❗️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига табрик сўзи
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Tashkent_Law_Spring_2025
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Piskent tuman hokimligi
Бош прокурор ўринбосари И.Адхамовга ҳудуддаги аҳоли бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд оилалар турмуш тарзини янада яхшилаш ва маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш ишларини олиб бориш учун бириктирилган Тошкент вилояти Пискент туманида ўрганиш олиб борилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари У.Мухаммадиев раҳбарлигида тегишли масъул идора вакиллари иштирокида туманда янги ташкил қилинган Нуронийлар масканида ёшлар билан уч авлод учрашуви тадбири ўтказилди.
Мазкур учрашув Давлат раҳбарининг топшириғи асосида республиканинг барча ҳудудларида ўтказиб келинаётган бўлиб, асосий мақсад ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборат.
Учрашув давомида тумандаги фаол ёшлар томонидан илгари сурилган таклифлар қизғин муҳокама қилиниб, масъулларга уларни рўёбга чиқариш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt