"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.24K subscribers
58.9K photos
10.3K videos
96 files
8.09K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
Қудуққа тош отган одам, уни сувга етиб борган товушини эшитишни кутади.
Сизни ҳақорат қилган инсон ҳам, унга жавоб қайтаришингизни кутади.
Сиз индаманг. Сабр.... яна сабр..
Қудуқдек чуқур бўлинг.
   Ютасиз!!!
Хамма нарсани кўргувчи ва билгувчи бор!!!
  @piskenthayoti
Бунинг ҳам ҳикмати бор, ҳикмати бор...

Бир подшоҳнинг оқил маслаҳатчиси бўлиб, неки воқелик бўлса, “Бунинг ҳам бир ҳикмати бор”, деб қўяр эди. Кунларнинг бирида дастурхон устида ўтирган подшоҳ қўлини кесиб олди. Атрофдагилар югуриб келишди. Подшоҳ маслаҳатчиси одатдагидек: “Бунинг ҳам бир ҳикмати бор”, деди. Бу гапдан ғазабланган подшоҳ: “Қўлимни кесиб олишимда қандай ҳикмат бўлиши мумкин? Сен аҳмоқсан. Уни зиндонга ташланг, таъзирини есин”, дея амр қилди. Аскарлар маслаҳатчини судраб кетишар, шу ҳолатида ҳам у мудом: “Бунинг ҳам бир ҳикмати бор, ҳикмати бор”, дея такрорлар эди. Маслаҳатчисининг гапларидан подшоҳнинг баттар энсаси қотибди: “Бу жинни бўлиб қолганми, нима бало?.. Ўзини зиндонга олиб кетишияпти-ю, яна тағин “Бунинг ҳам ҳикмати бор”, дейди-я, ахмоқ?! Зиндонда ётишда нима ҳикмат бўлиши мумкин?!”.

Кунлар ўтиб, ов мавсуми бошланди. Подшоҳ аъёнлари билан ўрмонга кийик овига чиқибди. Маълумки, кийик ўта сезгир ҳайвон, шу боис подшоҳ, лак-лак аъёнларини узоқроққа қолдириб, ўрмонга ёлғиз кирди. Подшоҳ кийикни пойлаб, билдирмай таъқиб қилиб бора-бора қаёққа келиб қолганини билмай ҳам қолди. Шу пайт ёввойи қабила кишилардан бир нечаси подшоҳни асир олишди. Подшоҳ овози борича бақирар, лекин аъёнлардан биронтаси унинг гапларини эшитмасди.

Ўша ёввоий қабилада бир одат бўлиб, нима асирга тушса, ҳайвонми-одамми – фарқи йўқ: уни олиҳаларига қурбонлик қилишар экан. Подшоҳ ич-ичидан йиғлар, шу аҳволда ўлиб кетишидан қаттиқ афсус чекар, аммо тақдирга тан бермоқдан бошқа иложиси ҳам йўқ эди.

Бир пайт қабила орасида ғала-ғовур бошланибди. Ниҳоят, улар орасидан биттаси келиб, подшоҳнинг оёқ-қўлларини ечибди-да, “Бор кетавер! Бизга керагинг йўқ!” дебди.

Подшоҳ ажабланиб: “Бу бир ҳийлами? Мен қочиб кетаётганимда ўлдириш режасими?” дебди. Қабила вакили шундай жавоб қилибди: “Йўқ. Сени битта бармоғинг кесилган экан. Биз олиҳамизга айбсиз, нуқсонсиз, мукаммал одамни қурбон қиламиз”.

Подшоҳ ортига қайтиб кетар экан, беихтиёр оқил маслаҳатчисининг гапини эслабди: “Бунинг ҳам ҳикмати бор, ҳикмати бор...”

Саройига келган подшоҳ отдан тушар-тушмас амр этибдики, зудликда маслаҳатчини озод этиб, ҳузуримга келтиринглар...

Маслаҳатчи ҳузурига келгач, аввал ундан узр сўрабди. Сўнг: “Ажиб иш содир бўлди. Аллоҳ таоло мени кесилган бармоғим сабаб ўлимдан нажот берди. Бармоғим кесилишидаги ҳикмат нима эканлигини билдим. Лекин бошқа бир нарса менга жумбоқ бўлмоқда. Аскарлар сени қамоққа олиб кетишаётганида ҳам “Бунинг ҳам ҳикмати бор”, дединг. Хўш, бунинг ҳикмати нима?” дебди. Маслаҳатчи: “Эй подшоҳим, овда доимо мени ҳамроҳ қилмасмидингиз?”. Подшоҳ: “Тўғри, фақат сен билан овга борар эдим”. Маслаҳатчи: “ Агар мени зиндонга ташламаганингизда сиз ила овга чиққан, ўша қабилага бирга асир тушган бўлур эдикки, Сиз бармоғингиздаги жароҳат сабаб ўлимдан қутилиб қолар, мени эса олиҳаларига қурбон қилишар эди. Чунки менда жисмоний нуқсон йўқ, бармоғим ҳам кесилмаган”, дея жавоб берибди...

Подшоҳ Аллоҳ таоло амр этган тақдирдан яна бир карра ҳайратга тушди: “Э-ҳа, ҳар бир ёмонлик ортидан биз билмаган яхшилик ҳам бўлар экан...”
@piskenthayoti
#тафаккур
Нега аёллар ўзини ўзи эпламоқда...?!

Аёлларнинг кўпчилиги қизини ўқитиш истагида эканини айтади. Бироқ улар ҳамиша сўзини қуйидагича давом эттиради:

— Қиз бола ўқиса яхши-да. Замонни кўряпсиз-ку. Эртага эрини қўлига қараб қолмасин, дейман. Ўзини уддаласин, харажатларни бемалол ўзи қоплай оладиган бўлсин, деб ният қиламан.

Шунингдек, келин олиш режасидаги аёллар ҳам ўқимишли қиз қидираётганини айтишади. Уларнинг сўзи ҳам худди юқоридаги алфозда давом этади:

— Пайпоққаям, памперсгаям ўғлимдан пул сўрайвермайди, дейман-да. Ўқимишли қиз ўзини ўзи уддалайди-да...

Бу сўзлар ва жамиятимиз аҳволи "Амаллар ниятга боғлиқ" эканлигини яна бир бор тасдиқ этаётгандек...

Қаерга қарама, "ўзини уддалаётган" аёлга кўзинг тушади. Бири ҳамшира, бириси ўқитувчи, бири бозорда савдо қилса, наригиси мардикорликка чиқади.

Эҳҳҳ, дейсан, наҳотки одамлар ўз жигарбанди-қизига шундай юкни раво кўрса. Ахир аёл учун ўзини ўзи уддалаш қандай оғир эканини наҳотки билмайсиз?!

Ўзини ўзи уддалаётган аёллар билан яқинроқдан танишиб, дардига қулоқ тутиб кўринг. Юзи кулса-да, кўзлари кулмайди. Лаби табассум қилса-да, чеҳраси ғамгин.

Қизингизни ўқитманг, демайман. Ўқитинг, албатта, ўқитинг!

Лекин зинҳор ўзини ўзи уддалаши учун эмас!

Қизингизни дунёга теран назар сола олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Қизингизни турмушдаги ҳар хил ҳолатларда тўғри қарорлар қабул қилишни ўрганиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Фарзандларига тўғри тарбия бера олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Ҳар хил ҳолатларда турмуш ўртоғига яхши маслаҳатчи бўла олиши учун, ҳалол-ҳаромни фарқига бора олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Ваниҳоят, илми ўсиб, юқоридаги ишлардан ҳам ортиб қолгудек бўлса, жамият ривожига ҳам ҳисса қўша олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Ўзини уддалаб яшашни ҳеч бир аёлнинг бошига солмасин. Уни отаси уддаласин, эри таъминотини қилсин, кексайганида болалари ардоғида бўлсин.

Асло ўзини ўзи уддаламасин аёл...

Гавҳар Насруллоҳ.

("Мўминнинг қалби". Фб саҳифаларидан олинди)

@piskenthayoti
ИЛИНЖ

Кунларнинг бирида икки дўст тижорат учун узоқ сафарга отланишибди. Биринчисининг ота-онаси ҳаёт бўлиб, иккинчиси етим экан. Биринчиси етим дўстига то манзилга етгунча савдо-сотиқ борасида роса ақл ўргатибди. Молни сотиб олишда ҳам, савдолашишда ҳам ўртоғига ақл ўргатаверибди-ўргатаверибди. Тоқати тоқ бўлган дўсти унга дебди: "Эй, биродар, биласанми-йўқми, менинг суягим мана шу савдода қотган. Боболарим катта савдогар ўтишган, падари бузрукворимиз савдо билан шуғулланиб, ҳалол пул топиб, бизларни вояга етказганлар. Онам ҳам шу касбга дахлдор эдилар. Шу боисдан доно маслаҳатларингга муҳтожлигим йўқ. Менинг сен билан эканлигим, фақат бир нарса учун. У ҳам бўлса, ота-онанг сени дуо қилишганида, зора ўша дуога мени ҳам қўшишса, деган илинжда ҳамроҳлик қиляпман, холос", дебди


Ота-онанинг дуоси ҳар вақт ва ҳар жойда ижобатдир. Уларнинг дуосига зорлар бор, ота-онангизни борида қадрланг

"Фарзанднома" китобидан.
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН

Тунда инсон ҳақиқий хаётни унутиб хисларига эрк беради.
Лекин хаёт хақиқат билан гўзал ва нурлилигини унутманг.
Ҳиссиётлар эса ўткинчи...

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Нима учун тонгни яхши кўрамиз, биласизми? Чунки ТОНГ борлиқнинг ЭНГ сокин, ЭНГ гўзал, ЭНГ покиза пайти.
Диққат билан қулоқ солсангиз, ТОНГ пайтида хатто майсаларнинг шивирини ҳам эшитасиз, гуллар нафасини ҳис қиласиз.
Сайроқи беданалар ҳам ТОНГ пайтида ўзгача иштиёқ билан,мастона сайрашади.
Гуллар янада хушбўй ифор таратиб, булбуллар бир нафасда гулларга минг бора Изҳори ишқ айтадилар.
ЭНГ асосийси,тонгда қилинган дуолар Ижобат бўлади.
Чунки тонгда ер билан коинот ўртасида ҳеч қандай тўсиқ Бўлмайди .
Бекорга шоирлар тонгга бошланаётган куннинг гул
сарлавхаси дея таъриф беришмайди.
Хатто ризқимиз ҳам айнан ТОНГ чоғида тақсим қилинишининг ўзиёқ, бокира табиатнинг ЭНГ гўзал лаҳзаларини ўзида мужассам этган тонгнинг қанчалар улуғвор эканлигини англатади.

@piskenthayoti
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Киевча котлет тайёрлаймиз.
Бу котлет асосан товуқ гўштидан сарёғли начинка билан тайёрлангани учун ҳам янада хушхўр ва мазали бўлади.
Айниқса болажонлар ва кексалар учун ғоят фойдали бўлган котлетларни албатта тайёрлаб, оилангизни хурсанд қилинг.

@pisjenthayoti
ЭНГ БЕБАХО ЎГИТЛАР

Ҳаётимда улкан муваффақиятларга эришган одамнинг ишларини кузатсам, албатта, у ота-онасига яхшилик қилган бўлиб чиқади. Ота-онага яхшилик қилиш муваффақият калитидир.

Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.

Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.

Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.

Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир.

Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан мосуво бўлибди!

@piskenthayoti
#шеърият

МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИГА


Хасан Алмат

Мен сезиб турибман,
Ораларингда
Ватанга жон фидо
қилгувчилар бор.
Илму фан бобида
юрт байроғини
Энг баланд нуқтага
илгувчилар бор.

Мен сезиб турибман,
Ораларингда
Нодирабегимлар
қалам йўнмоқда.
Ўзингиз қуш бўлиб
учмоққа шайсиз,
Бошингизга эса
Ҳумо қўнмоқда.

Мен сезиб турибман,
Ораларингда
Кимнингдир ҳазилга
бироз йўқ тоби.
Майли, оғир бўлсин,
жиддий бўлсин у,
Ундан балки чиқар
давлат арбоби.

Мен сезиб турибман,
Ораларингда
Кумушбибилар бор,
Отабеклар бор.
Бироз мушкулроқдир
муҳаббат йўли,
Истагим -- шу йўлда
адашманг зинҳор.

Мен сезиб турибман,
Ораларингда
Ақли қосирларга
ўрин қолмагай.
Чуу, деб қамчи уринг
ғайрат отига, 
Шунда сизга ҳеч ким 
ета олмагай!


@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!

Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!

Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми давом этадии!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иқтибос

Маърифатпарвар аждодларимизнинг мероси – бугун биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти учун пойдевор.

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти