"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.25K subscribers
58.9K photos
10.3K videos
96 files
8.08K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
#_имтихон

Туманимиздаги 4-сонли мактабнинг 11- синф битирувчилари томонидан куни кеча "Сўнгги қўнғироқ" тадбири кўтаринкилик билан бўлиб ўтганди. Бугун эса якуний Давлат аттестатсия имтихонларини ўтказишмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси билан бошланган она тили ва адабиёт фанидан ўтказилаётган имтихонида ўқувчиларнинг йил давомуда олинган билимлари сарҳисоб қилинмоқда. Суратда имтихон жараёнидан лавҳалар акс этган.

@piskenthayoti
#_спорт

Туман Спорт мактаби Пара стол теннис спорт тури спортчиси Турсунбаева Карима Йўлдашевна жорий йилнинг 19-23 май кунлари Тошкент шахрида бўлиб ўтган
"Пара стол теннис" спорт туридан "Ўзбекистон Республикаси Кубоги" мусобақасида фахрли 3-ўринни эгаллаганлиги учун

Спорт мактаби томонидан ташаккурнома билан тақдирланди

@piskenthayoti
#_учрашув

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Туман ҳокими Музаффар Арипов туманимиздаги умумтаълим мактабларида бўлиб, ўқитувчилар ва мактабни битирувчи ёшлар билан учрашди. Суҳбат давомида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини тартибли ва кўтаринки руҳда ўтказиш, битирувчи ёшларнинг олий таълимга тайёргарлиги, касб-ҳунар эгаллаши, чет тилларни ўзлаштириши ва жамиятда ўз ўрнини топишида амалий ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.
Туман раҳбари ёшларга самимий тилаклар билдириб, уларни катта мақсадлар сари интилишга, билимли ва фидойи фуқаролар бўлиб камол топишга чақирди. Шу билан бирга, ўқитувчиларнинг таълим-тарбиядаги фидокорона меҳнати ва масъулиятини алоҳида таъкидлади.
Учрашув очиқ мулоқот руҳида ўтиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

@piskenthayoti
#_тадбир

Туманимиздаги 15-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг "Хайр боғча-салом мактаб" байрам тадбиридан лавҳалар.

@piskenthayoti
#2025_йил_1_июндан

⚡️ Қонунчиликка кўра, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!”
дастурини амалга ошириш учун ҳар ой 2-ҳафтасининг шанба ва якшанба кунлари “Оила ва жамоа билан саёҳатга чиқиш куни” этиб белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot