"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.26K subscribers
58.8K photos
10.3K videos
96 files
8.08K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
#_Муносабат

ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ИСЛОХОТЛАРНИ ЯНАДА ЧУҚУРЛАШТИРИШ ТАРАФДОРИМИЗ

Жорий йилнинг 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш бўйича ўтказилган йиғилиш биз, ЎзлиДеП депутатлари учун муҳим аҳамиятга эга.
Видеоселектор йиғилишида Президентимиз томонидан  таълим  соҳасида амалга оширилаётган ислохотлар ва  уларни янада чуқурлаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ёш авлоднинг келажагини таъминлаш учун қилинаётган ғамхўрликнинг яққол намойишидир. 
Зеро, ҳар бир миллатнинг тараққиёти, унинг интеллектуал салоҳияти, илм-фан ва инновацияларга бўлган интилиши билан белгиланади. Мактаб эса ана шу салоҳиятни шакллантирадиган, ҳар бир боланинг иқтидорини юзага чиқарадиган даргохдир. 
Йиғилишда таъкидланганидек, таълим тизимидаги ислоҳотлар нафақат мактаб биноларини қуриш, балки,  ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, уларнинг ижтимоий мақомини юксалтириш, таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни жорий этиш, ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш ва мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантиришга эътибор қаратишдир.
Биз, ЎЗЛИДЕП депутатлари, бу борада қонунчилик базасини такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг меҳнатини рағбатлантириш ва уларнинг жамиятдаги обрўсини оширишга қаратилган ташаббусларни доимо  қўллаб-қувватлаймиз. 
Президентимизнинг “инсон капитали”га инвестиция киритиш зарурлиги ҳақидаги сўзлари биз учун дастуриламал бўлиши керак. Таълимга йўналтирилган сармоя келажакка қўйилган энг самарали инвестициядир. Зеро “Энг яхши сармоя-бу таълимга йўналтирилган сармоядир” ва бу сармоя албатта ўзини оқлайди.
Бизнинг партиямизнинг сайловолди дастурида белгилаб берилган асосий мақсадлардан келиб чиқиб, тадбиркорлик кўникмаларини мактаб партасидан бошлаб шакллантириш, дуал таълим имкониятларидан самарали фойдаланиш ва ўқувчиларда бизнес юритишга қизиқишни мактаб давридан бошлаганимиздагина улардан ҳақиқий тадбиркорлар етишиб чиқади.
Видеоселектор йиғилишида таъкидланганидек, ўқитувчиларнинг меҳнатига муносиб маош тўлаш, айниқса, жуда катта масъулиятни зиммасига олган мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарлари маошининг оширилиши  мактаб таълимига, уни янада ривожлантиришга масъул бўлганлар меҳнатига  берилган муносиб баходир.
Биз депутатлар  бизни ишонч билан сайлаган  сайловчиларимизнинг ишончини оқлашга, ўз худудимиздаги мактаблардаги муаммоларни бартараф этишга кўмаклашишга, ўстозлар ва ота-оналар билан ҳамкорликда иш олиб бориб, доимий равишда уларнинг фикрларини тинглашимиз, муаммоларни биргаликда бартараф этиш чораларини кўришимиз зарур. 
Биз-туман Кенгаши депутатлари Давлатимиз рахбарининг таълим сохасини янда ривожлантиришга қаратилган фикрларини  қўллаб-қувватлаган холда, бу борада ўзимиз томонимиздан қилиниши зарур бўлган барча вазифаларни амалга оширишга тайёрмиз.

З. Маҳмудова,
ЎзЛиДеП туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари.

@piskenthayoti
#_табрик

Бугун тахририятимизнинг ЭНГ фаол, ЭНГ жонкуяр ходими- газетамизнинг мусаххихи Наргиза Сатторованинг туғилган куни.

Дунёга ҳар бир тирик жоннинг келишининг ўзи бир байрамдир.
Инсон деган номга муносиб кишиларнинг дунёга келиши эса ЭНГ катта байрамдир.
Чунки уларнинг халқимизга, жамиятимизга тегадиган фойдаси беқиёсдир.
Яратган томонидан истеъдод ва иқтидор неъмати билан сийланган бундай инсонларнинг қадрига етишимиз, уларни асрашимиз, мехнатларини қадрлашимиз зарур.
Наргиза Сатторова мана шундай истеъдод ва иқтидор неъмати билан сийланган, тахририятимиз учун ўзига хос ўринга эга ходимларимиздан бири бўлиб,у узоқ йиллардан буён газетамизнинг бехато чиқиши учун жон куйдириб келмоқда.
Газетада чоп этилаётган хар бир материал Наргизанинг ўткир нигоҳидан ўтмасдан туриб босмахонага жўнатилмайди.
Биз мана шундай жонкуяр ходимимиз билан хақли равишда фахрланамиз.
Наргизани туғилган куни билан муборакбод этиб, унга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, хонадонига тинчлик - хотиржамлик, рўзғорига файзу- барака, ишларида омад ва муваффақият ёр бўлишини тилаб қоламиз .
Туғилган кунингиз яна бир бор муборак бўлсин!

"PiSKENT HAYOTI" газетаси тахририяти ва расмий телеграм канали маъмурияти.

@piskenthayoti
Шундай илм олгинки ибодат қилишингга зарар бeрмасин. Шундай ибодат қилгинки илм олишингга зарар қилмасин. Ким илмсиз амал қилса, ислоҳ қилган нарсасидан кўра, барбод қилган нарсаси кўпроқ бўлади.

@piskenthayoti
Кейин пушаймон
бўлмаслик учун,
Хурсандлигингда сўз берма.
Хафалигингда жавоб берма.
Жаҳлинг борида қарор чиқарма…

Жалолиддин Румий

@piskenthayoti
УЛУҒЛАРНИНГ СЎЗЛАРИ СЎЗЛАРНИНГ УЛУҒЛАРИ:

Бахтдан баҳра олишнинг ягона йўли уни бошқалар билан бўлишишдир.
Байрон

Ҳаётда ҳамиша бахтли бўлсам унда орзу қиладиган нимам қолади?!

Достоевский

Одамларнинг сeни энг яхши кўрадиган вақтлари, уларга энг кўп фойданг тeккан вақтдир.
Буковский

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётингизни уч нарса
билан чиройли қилинг:
Сабр, шукр ва дуо.
Сабр йўл кўрсатади.
Шукур нeъматларни
зиёда қилади.
Дуо қадарингизни
гўзал қилади...


@piskenthayoti
БУ ШУНЧАКИ ИМТИҲОН!

(Дунёдаги барча ота-оналар ўқиши шарт бўлган мактуб)

Сингапурдаги ўрта мактаблардан бирининг ўқитувчилар жамоаси имтиҳондан олдин ота-оналарга ушбу мактубни юборишди:

Қадрли ота-оналар!

Шу кунларда болаларимизнинг имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.


Барчангиз фарзандларингизнинг имтиҳонни яхши топширишлари учун ташвишланаётганингизни биламиз...

Аммо, илтимос, унутманг:

Улар орасида рассом бўлишни хоҳлаётганлар борки, уларга математикани тушунишнинг кераги йўқ;

- Бўлажак бошқарувчилар борки, улар тарих ёки инглиз адабиётига қизиқишмайди;

- Бўлажак мусиқачилар борки, кимё фанининг баҳоси улар учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас;

- Aтлетикачилар борки, жисмоний машғулотлар улар учун физика фанидан муҳимроқ...

- Агар фарзандингиз юқори баҳо олса, бу ажойиб!

Бироқ, бундай бўлмаса, илтимос, уларнинг ўзига бўлган ишончи ва қадр-қийматини тортиб олманг!

Уларга ҳаммаси яхши эканлигини, бу шунчаки имтиҳон эканлигини айтинг!

Улар ҳаётда бундан-да каттароқ ишларга қодирдир..!

Илтимос, уларга баҳонинг аҳамияти йўқлигини айтинг!

Уларни севинг ва айбламанг!

Агар шундай йўл тутсангиз, кўрасизки, фарзандингиз дунёни забт этади!


Биргина имтиҳон ёки паст баҳо уларнинг орзулари ва истеъдодларини тортиб ололмайди...

Ҳурмат билан, ўқитувчилар жамоаси.

Хаетда мана шундай устозлар купайсин...

(Tursunoy_Sodiqova sahifasidan…)

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар доим мақсадли яшанг. Кичик юракда катта орзуларга жой бор! Илмга берилинг. Ҳар куни янги нарса ўрганинг. Китоб ўқинг. Савол беринг. Тингланг. Ва энг муҳими — ўзингизга ишонинг.

Айнан ўз йўлини топа олмаганлар, илмсиз, бахтсизларгина бошқаларни муҳокама қилади. Уларнинг ғийбати, кибру ҳавоси, кулгуси — сизга боғлиқ эмас. Улар билан вақт йўқотманг. Улар умрини бошқаларни муҳокама қилиб, лой чаплаб ўтадиган бечоралардир
Орамиздаги ҳар бир буюк инсон, бошқалар масхара қилганида ҳам ўз йўлидан қайтмаган!

Унумли яшаш — бу худди уруғ экишга ўхшайди. Бугунги меҳнатингиз эртанги улкан дарахтга айланади. Шундай экан, бекорчиликка, шубҳага, ғийбатларга вақтингизни сарф этман
г.
Эслатма: Ҳақиқий бойлик — илм, ҳақиқий обрў — инсонийлик, ҳақиқий муваффақият — тинмай ҳаракат қилишдир.

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахт нима ўзи!?
Аллоҳнинг ҳар бир берган куни, Яшаш имкони - бахт

Тақдирчи у нима?
Ҳар куни ўз қўлинг билан ёзиладиган китоб

Ота она уларчи?
Сени яшашга ундайдиган талпинувчи мехрибонларинг

Опа сингил ака ука ким?
Мисоли эт билан тирноқ улар билан хотиржам бўласан

Дунёчи!?
Дунё табассум

Ҳаётчи!?
Бахт борлиқ - омад, яҳшилик ва муваффақият

Сизда буларнинг деярли  барчаси бор! Демак, Сиз Бахтлисиз!

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН

Қалб кўзи билан кўриш оддий кўздан чандон устун.

Қалб кўзи асло хатога йўл қўймайди.

Аллоҳ ҳеч кимнинг қалб кўзини кўр қилмасин.

@piskenthayoti
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНН

Табиат бизга жуда кўп нарсаларни ўргатади, фақат диққат қилишимиз керак холос.
Айниқса, сокин ва беғубор ТОНГ чоғида уларнинг шивирлаб айтган сўзларини бемалол тинглашимиз.мумкин.

Эронлик бир олим айтади:

"Мен назокатни,фаросатни,одобни дарахтдан ўргандим".
Ёнидагилар: "қандай қилиб ўргандингиз?"

"Чунки мен ёшлигимда дарахтга ёғоч отган эдим,у мени устимдан гул сочди. Мен унга ёмонлик қилмоқчи бўлиб катта бир ёғочни отгандим, у эса гулларини сочди ва ўша пайтдаги уят мени ҳалигачам тарк этгани йўқ. Ҳозир ҳаётда нима қилмай,қандай қилмай, қайси томондан менга инсонлардан ёмонлик келмасин нафис бўлишни ва сабр қилишни, уларни жавобига ҳар доим яхшилик қилишни шу дарахтдан ўргандим ва ҳеч ютқизмадим".

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гул карам бизга табиатнинг бебахо эхсонидир .
Чунки унинг таркиби фойдали элементларга бой бўлиб, улар саломатлигимиз учун ғоят муҳимдир.
Мана бу гулкарамдан тайёрланган салат ҳам нихоятда фойдали бўлиб, уни тез- тез тайёрлаб турсангиз ҳеч қандай касалликка енгилмайсиз.
@piskenthayoti
Олтинга тенг насиҳатлар

Олдингга ташвишли одам келса, унга қулоқ тут, тингла.
Олдингга бирон узр сўраб келса, кечир.
Бирон муҳтожни қасд қилсанг, унга инфоқ қил.
Чўнтагингда Мусҳаф бўлиши матлуб эмас, балки аҳлоқингда оят(га амал) бўлиши матлубдир.
Атрофимиздаги барча нарсалар кетади ва ғоиб бўлади, фақат (инсонларга кўрсатилган) яхшиликкина қалбларда экилган ҳолда сақланиб қолажак.

Инсонлар қалбига хайр ва поклик (уруғларини) экадиган одамга саломлар бўлсин!

Сени кўрганлар сени тарбия қилган (ота-онанг)ни дуо қиладиган бўлишсин. (яъни, кўп савоб ишлар ва эзгу амал қилгинки, буни кўриб одамлар ота-онангга раҳмат дейишсин).
Қалб поклиги, софдиллик аҳмоқлик эмас, балки Аллоҳ таоло одамлардан ажратиб оладиган фитратдир.

@piskenthayoti
#шеърият

Нуриддин Зиё

Қишлоққа чақирди отам кўп бора
“Болангни етаклаб келиб кет”, деди
Бошлиққа айтишга ҳаддим сиғмас ҳеч,
Тугамаган ишлар жуда кўп эди.

Харжларни ўйлардим, борди-келдини,
6 соатлик йўл, интернет, ишим,
Баҳона излаш-ла ўтаверарди
Кўп баҳорим, ёзим, кузларим, қишим.

Отам “Кел, олдимга бир ўтир”, дерди,
Анов жўрам бор деб кўргани кетдим.
“Кел, энди бугун мен билан ёт”, деса
Ҳижолат бўламан, ўзимни тортдим.

Кўнгилдан гаплашиб ололмадим ҳеч,
Ичида не сирлар асради отам.
50 минг ташласам телефонига,
Суюнчи олардим ўзимча ҳотам.

“Ҳаётинг яхшими?” дер эди баъзан,
“Пулинг борми?” дея сўрарди бот-бот.
Қийналиб турсам ҳам “тўкисман”, дея,
Қаддини эгмасин дер эдим ҳаёт.

Билсам бўлар экан баъзан истисно,
Тушунаркан ахир айтса бошлиққа.
Ҳамма ишни ташлаб ўз ҳолига жим,
Отамни кўмгани кетдим қишлоққа...


@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!

Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!

Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti