#_дастур ва ижро
ДАСТУРЛАР ИЖРОСИГА БИЗ ҲАМ МАСЪУЛМИЗ
Томорқа азал-азалдан ризқ-рўз манбаи, рўзғоримизнинг тўкин-сочин, ҳаётимизнинг фаровон бўлиши учун хизмат қилиб келган беминнат дастёр бўлиб, унга астойдил меҳр қўйсак, тер тўкиб меҳнат қилсак, бизни асло қуруқ қўймайди.
Шунинг учун ота-боболаримиз азалдан ернинг ҳар бир қаричини муқаддас билиб, унга ризқимиз манбаи сифатида алоҳида эътибор қаратиб келганлар.
Биз туманимизнинг “Мўминобод” маҳалласида истиқомат қилувчи Ўктам Эшонқуловнинг томорқачиликка ҳаваси баланд эканлигини эшитган эдигу, лекин бориб кўришга вақт топа олмаётган эдик.
Шунинг учун унинг “Бирлик” маҳалласида жойлашган, томорқачилик билан шуғулланиш учун сотиб олган дала ҳовлисига бордигу, у ернинг мақтаганларича бор эканлигига ишондик.
Асли касби ўқитувчи бўлиб, нафақага чиққунга қадар болаларга география фанидан дарс бериб келган Ўктам Эшонқуловнинг томорқачиликка ҳаваси баланд бўлиб, ўзи истиқомат қилаётган ҳовлисидаги томорқаси торлик қилгани учун, қўшимча томорқа ери сотиб олиб, одамлар тили билан айтганда, у ерни жаннатдек қилиб қўйганини кўрганимизда, томорқанинг эшитганларимиздан ҳам зиёда эканига ишондик.
Ўктам Эшонқуловнинг 10-15 сотихли томорқасидаги ободлик, саранжом-саришталикни кўриб ҳавасинг келади. Биргина мана шу томорқанинг ўзида помидору бодринг, қулупнаю бақлажон, саримсоқпиёзу карам, картошкаю пиёзларни, қовоғу лавлагиларни, ҳосили косачадек бўлиб қолган қовун-тарвузларни кўриб қувонган бўлсак, қатор қилиб экилган анжиру шафтоли, ноку олхўри, олмаю анор, олчаю гилос, хурмою шотутларни кўриб қойил қолдик. Боиси, ҳар бир дарахт шунчалик мутаносиблик, шунчалик тартиб билан экилганки, уларнинг ҳеч биридан хато ёки камчилик тополмайсиз.
-Экинларни экишда “Зироатнома” китобидан фойдаланаман. Чунки баъзи экинлар ёки дарахтларни бир-бирига яқин экиб бўлмайди. Аксинча, узум билан анорни ёнма-ён экишда хосият кўп бўлар экан, чунки бу иккала мева ҳам жуда шифобахш бўлиб, улар аралаштириб экилганида ҳам ҳосили, ҳам шифобахшлик хусусияти ортар экан, тераклар парваришида ҳам алоҳида усуллар бор бўлиб, бу ҳақда ҳам шу китобдан ўқиб билдим, -дейди Ўктам Эшонқулов.
Унинг айтишича, томорқасига қўшни бўлган иккита ташландиқ томорқанинг эгаларидан рухсат сўраб, ўзи етиштирган терак қаламчаларидан 2000 минг тупдан ўтқазиб, иккита эҳтиёжманд оилага берибди .
-Ҳозир уларнинг ҳам тераклари икки метрдан ошди. Астойдил парвариш қилишса, бир –икки йилда дарахтга айланади, теракларни сотишса, яхшигина даромад олишади, уларга қўлимиздан келганича ёрдам берсак, савоб бўлади, - дейди.
Ўзининг томорқасининг бир томонига экилган 5000 минг туп теракқаламчалари барг ёзиб, ажиб бир яшиллик, гўзаллик яратганидан кайфиятинг кўтарилади.
Томорқа этагига олиб борадиган йўлакнинг икки томонига экилган павлония дарахтлари ерга тангадек офтоб туширмагани учун вужудинг ёқимли, салқин ҳаводан яйрайди.
Томорқа четидаги ариқлар бўйига экилган турфа хил, ранг-баранг атиргуллар, “астраю”, “георгиня”лар, райҳону жамбиллар, геранларнинг барқ уриб очилиб ётганини, қийғос гуллаган анорларни, олманинг ноёб турлари бўлмиш “голдену”, “беш юлдуз”ларни, ”қозоқ афорти”ни, кўчати навниҳол бўлсада, ҳосили кўплигидан шохлари эгилиб қолган нок дарахтларини кўриб баҳру дилимиз очилиб кетди.
Бизни қойил қолдирган томонларидан яна бири, Ўктам Эшонқуловнинг республикамизнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” ҳамда “Яшил макон умуммиллий дастур”лари асосида чора-тадбирлар белгилаб, уларнинг барчасини амалга оширишга ҳаракат қилаётгани ва буларнинг амалий исботини ўз кўзимиз билан кўрганимиздир.
-Томорқамда 30 дан ортиқ дарахтлар, гуллар, полиз ва сабзавот экинларини етиштираман. Экинларни, дарахтларни, гулларни жуда яхши кўраман. Томорқада ишлаб дам оламан. Чарчоқларимни чиқараман.

Яратганга шукур, ҳеч нимага муҳтожлик жойим йўқ. Аёлим иккаламиз ҳам ўқитувчи бўлганимиз учун мўмайгина пенсия оламиз. Ўғилларим яхши ишларда ишлашади, топармон-тутармон. Лекин бу дегани, эртадан-кечгача бекор ўтириш мумкин дегани эмаску, қолаверса, тану жоним соғ, қувватим етарли, кетмон чопганим сари тетиклашаман, томорқамдаги экинлардан, мева-чевалардан қўшниларимга, муҳтож оилаларга эҳсон қиламан.
Бу дастурлар бекорга чиқариламаяпти, биз-фуқаролар ҳам унинг ижросига ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак деб ўйлайман.
Чунки шу юрт, шу Ватан бизники, ҳаммамизники. Шундай экан, унинг гуллаб-яшнашига ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак. Бу баландпарвоз гаплар эмас, оддий ҳақиқатлардир, - дейди Ўктам Эшонқулов ўйчанлик билан.
Томорқанинг бошидаги мўъжазгина уйнинг деворларига худди музейдаги каби тартиб билан осиб қўйилган, биз ҳали кўрмаган меҳнат қуролларини кўриб ажабланганимизни кўрган Ўктам Эшонқулов бизга: “Ҳар шанба-якшанба кунлари ўғил-қизларим, набираларим бу ерга келишади. Томорқа айниқса набираларимга жуда ёқади. Мен билан тенгма-тенг ишлаб, бу ердаги экинларнинг, дарахтларнинг тагини чопиб, юмшатишади, ўтаб, тозалашади, қулупнай, ўрик, гилослардан териб қўшниларга улашишади, шунинг учун мана шу хонани меҳнат музейи каби жиҳозлаганман, чунки улар бўлажак эркаклар, эркаклар эса аввало мана шу ишларни билишлари, айниқса, меҳнат қуролларини тўғри ишлатишни ўрганишлари керак.
Рўзғорнинг бутлиги, хонадонимизнинг тинчлиги, дастурхонимизнинг тўкин-сочинлигига биз - эркаклар масъулмиз.
Шундай экан, меҳнат қилишдан қочмаслигимиз, тадбиркор бўлишимиз, фақат ойлик маошни кутиб яшашимиз керак эмас, эркак ўз вазифасини билган хонадонда йўқчилик бўлмайди, - дейди Ўктам Эшонқулов.
Биз қаҳрамонимизнинг томорқасидаги ажиб бир файзни, яшилликни, барқ уриб ўсаётган экинларни, гулу дарахтларни кўриб, қаҳрамонимизнинг оддий бир фуқаро сифатида республикамизнинг “Яшил макон” умуммиллий дастури лойиҳаси ижросига қандай ҳисса қўшаётганини кўрган бўлсак, ”қутлуғ жойдан қуруқ кетмангиз”, –дея қўлимизга тутқазган халталардаги оқу қизил сархил картошкаларни, қулупнаю гилосларни, лавлагию саримсоқпиёзларни кўриб, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурининг амалдаги исботини ҳалол меҳнат, пешона териси билан ризқ–рўз етиштириб, нафақат ўзининг оиласи, балки қўни-қўшниларига ҳам беминнат ёрдам бераётган инсон томонидан амалга оширилаётган ишлар мисолида яққол кўрдик ва бу инсонга нисбатан бўлган ҳурматимиз ўн чандон ортди.
Хаёлимиздан эса мана, шундай жонкуяр, меҳнаткаш, пешона тери билан ризқ яратадиган, фақат ўзини эмас, ўзгаларни ҳам ўйлаб яшайдиган, ўзини шу юрт ҳаётига дахлдор деб биладиган фуқаролари бор юрт янада гуллаб-яшнаши шубҳасиз деган фикрлар ўтди.
Башорат Сатторова.
Журналист.
@piskenthayoti

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#_ХАБАРНОМА
“Пискент ТЭТ” бўлими Сизга шуни маълум қиладики 110/6 кВ "26" подстанциядан чиқувчи "Гулистон" ячейка ҳамда подстанцияда жорий таъмирлаш ишлари ва авариявий ҳолатни олдини олиш учун навбатдан ташқари таъмирлаш ишлари олиб бориш ва ҳаво линияга мухофаза ҳудудига якин дарахт шохларини путаш муносабати билан 2025- йил 27-май куни соат 08-00 дан соат 16-00 гача подстанция ва тармоқ бўйича тамирлаш ишлари амалга оширилади. Туманниг Келовчи МФЙнинг тўлиқ кисмида, Гулистон МФЙ нинг айрим қисмида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Келтирилиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узур сўраймиз.
Туман Электр таъминоти
Идораси

#_Муносабат
ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ИСЛОХОТЛАРНИ ЯНАДА ЧУҚУРЛАШТИРИШ ТАРАФДОРИМИЗ
Жорий йилнинг 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш бўйича ўтказилган йиғилиш биз, ЎзлиДеП депутатлари учун муҳим аҳамиятга эга.
Видеоселектор йиғилишида Президентимиз томонидан таълим соҳасида амалга оширилаётган ислохотлар ва уларни янада чуқурлаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ёш авлоднинг келажагини таъминлаш учун қилинаётган ғамхўрликнинг яққол намойишидир.
Зеро, ҳар бир миллатнинг тараққиёти, унинг интеллектуал салоҳияти, илм-фан ва инновацияларга бўлган интилиши билан белгиланади. Мактаб эса ана шу салоҳиятни шакллантирадиган, ҳар бир боланинг иқтидорини юзага чиқарадиган даргохдир.
Йиғилишда таъкидланганидек, таълим тизимидаги ислоҳотлар нафақат мактаб биноларини қуриш, балки, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, уларнинг ижтимоий мақомини юксалтириш, таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни жорий этиш, ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш ва мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантиришга эътибор қаратишдир.
Биз, ЎЗЛИДЕП депутатлари, бу борада қонунчилик базасини такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг меҳнатини рағбатлантириш ва уларнинг жамиятдаги обрўсини оширишга қаратилган ташаббусларни доимо қўллаб-қувватлаймиз.
Президентимизнинг “инсон капитали”га инвестиция киритиш зарурлиги ҳақидаги сўзлари биз учун дастуриламал бўлиши керак. Таълимга йўналтирилган сармоя келажакка қўйилган энг самарали инвестициядир. Зеро “Энг яхши сармоя-бу таълимга йўналтирилган сармоядир” ва бу сармоя албатта ўзини оқлайди.
Бизнинг партиямизнинг сайловолди дастурида белгилаб берилган асосий мақсадлардан келиб чиқиб, тадбиркорлик кўникмаларини мактаб партасидан бошлаб шакллантириш, дуал таълим имкониятларидан самарали фойдаланиш ва ўқувчиларда бизнес юритишга қизиқишни мактаб давридан бошлаганимиздагина улардан ҳақиқий тадбиркорлар етишиб чиқади.
Видеоселектор йиғилишида таъкидланганидек, ўқитувчиларнинг меҳнатига муносиб маош тўлаш, айниқса, жуда катта масъулиятни зиммасига олган мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарлари маошининг оширилиши мактаб таълимига, уни янада ривожлантиришга масъул бўлганлар меҳнатига берилган муносиб баходир.
Биз депутатлар бизни ишонч билан сайлаган сайловчиларимизнинг ишончини оқлашга, ўз худудимиздаги мактаблардаги муаммоларни бартараф этишга кўмаклашишга, ўстозлар ва ота-оналар билан ҳамкорликда иш олиб бориб, доимий равишда уларнинг фикрларини тинглашимиз, муаммоларни биргаликда бартараф этиш чораларини кўришимиз зарур.
Биз-туман Кенгаши депутатлари Давлатимиз рахбарининг таълим сохасини янда ривожлантиришга қаратилган фикрларини қўллаб-қувватлаган холда, бу борада ўзимиз томонимиздан қилиниши зарур бўлган барча вазифаларни амалга оширишга тайёрмиз.
З. Маҳмудова,
ЎзЛиДеП туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари.

#_табрик
Бугун тахририятимизнинг ЭНГ фаол, ЭНГ жонкуяр ходими- газетамизнинг мусаххихи Наргиза Сатторованинг туғилган куни.
Дунёга ҳар бир тирик жоннинг келишининг ўзи бир байрамдир.
Инсон деган номга муносиб кишиларнинг дунёга келиши эса ЭНГ катта байрамдир.
Чунки уларнинг халқимизга, жамиятимизга тегадиган фойдаси беқиёсдир.
Яратган томонидан истеъдод ва иқтидор неъмати билан сийланган бундай инсонларнинг қадрига етишимиз, уларни асрашимиз, мехнатларини қадрлашимиз зарур.
Наргиза Сатторова мана шундай истеъдод ва иқтидор неъмати билан сийланган, тахририятимиз учун ўзига хос ўринга эга ходимларимиздан бири бўлиб,у узоқ йиллардан буён газетамизнинг бехато чиқиши учун жон куйдириб келмоқда.
Газетада чоп этилаётган хар бир материал Наргизанинг ўткир нигоҳидан ўтмасдан туриб босмахонага жўнатилмайди.
Биз мана шундай жонкуяр ходимимиз билан хақли равишда фахрланамиз.
Наргизани туғилган куни билан муборакбод этиб, унга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, хонадонига тинчлик - хотиржамлик, рўзғорига файзу- барака, ишларида омад ва муваффақият ёр бўлишини тилаб қоламиз .
Туғилган кунингиз яна бир бор муборак бўлсин!
"PiSKENT HAYOTI" газетаси тахририяти ва расмий телеграм канали маъмурияти.