#cайлов 2025
МУНОСИБ НОМЗОДЛАР САЙЛАНДИ
Махалла –бу ўзини ўзи бошқаришнинг ўзига хос ўзбекона , бошқа мамлакатларда учрамайдиган модели бўлиб, у фуқароларимизнинг ҳаётида ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган барча сохалардаги ислохотларда беқиёс ўринга эгадир.
Махалла йиғинлари сайловлари орқали фуқароларимиз ўзларига энг муносиб деб билган номзодларини ўзларига оқсоқол қилиб сайлайдилар .
Бунда фуқароларнинг иштирок этиши мутлақо ихтиёрий ва эркин бўлиб,уларнинг хохош-истакларига қарши чиқишга ҳеч ким хақли бўлмайди. Яъни ўтказилаётган махалла фуқаролар йиғини раислари сайловлари демократик тамойилларга асосланган ҳамда қонун талабларига риоя қилнган холда ўтказилади.
Туманимизда давом этаётган махалла фуқаролар йиғни раислари сайловида биз ушбу холатларга нечоғли риоя этилаётганлигигак яққол гувох бўлмоқдамиз.
Маҳалла фуқаролар йиғини раислигига сайловлар қизғин давом этаётган кунларда туманимиздаги “Майлобод” , Мўминобод, “Ғайрат “, “Гулистон”, “Сувти”, Файзобод, “Зоминовул” ва “Дўнгқўрғон махалларида ҳам ушбу жараён ҳақиқий демократик рухда, шаффофлик билан ўтказилди.
Фуқароларнинг юқори фаоллиги ва ахолининг турли қатлами вакиллари дан иборат сайловчилар иштирок этган сайловларда фуқаролар ўзлари танлаган ва энг муносиб деб бахолаган номзодлари учун овоз бердилар.
Бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра “Майлобод” махалласига амалдаги раис Р.Пўлатов, Мўминобод махалласига Д.Абдуллаев, “Гайрат”махалласига М.Қодирова,”Гулистон”махалласига С.Холбоев, “Сувти” махалласига Д.Ўролов, “Файзобод” махалласига А.Тюляпов ва “Дўнгқўрғон” махалласига С.Пармонов ва ”Зоминовул” махалласига С.Тўрақуловлар махалла раиси этиб сайландилар
.
@piskenthsyoti

ТАСАЛЛИ
Қабристон жимжит. Фақат ёлакнинг икки четида саф тортган мирзатераклар қабр устига бош эгган фарзандлардек онага ором тилаб алла айтади. Уларнинг мунгли шивирлаши тиловат садоларига қўшилиб, юракни эзувчи оҳангга айланади... Оқ сурп яктак кийган, мош-гуруч соқоли ўзига ярашган гўрков юзига фотиҳа тортиб ўрнидан туради:
- Болди энди, болам! Бунақада ўзингизни олдириб қўясиз, Дунёнинг ишлари шу экан, илож
қанча? - У бир зум индамай қолади-да, қўшиб қояди:
- Волидайи меҳрибонингиз хўп ярлақаган одам эканлар. Тўшакда ётмабдилар, бировга зориқмабдилар... Бунақа беозор олим ҳар кимга ҳам насиб этавермайди.
Нами қуриб улгурмаган тупроқ уюмига тикилганча ўйлайман.
Эҳтимол шундайлир. Онам бу дунёда камсуқумгина яшарди. Ҳеч кимга озор бермасди.
Ҳеч ким билан ҳеч нимани талашмасди. Эҳтимол, табиатнинг энг шафқатсиз элчиси билан ҳам
олишиб ўтиришни хоҳламагандир. Эҳтимол...
- Кўрдингизми, - дейди қария ўйчан оҳангда, - ўша куни кечаси билан жала қуйиб чиқди.
То қабрга қўйгунимизча тинмади. Қўйишимиз билан чарақлаб офтоб чиқди. Бунақа руҳи пок одамлар кам болади, болам, мен биламан-ку.
Эҳтимол, шундай ҳамдир. Балки, одамларнинг дардига шерик болавериб кўникиб кетган бу
нуроний қария керакли пайтда ҳар кимга ана шундай тасалли сўзини айтар. Раҳмат сизга, отахон.
Эртами-кечми ҳар кимнинг иши тушадиган мана шу қолларингиз учун раҳмат. Ўртаниб турган юракка сув сепа биладиган мана шу ҳамдард қалбингиз учун раҳмат. Фақат... Хамма гап ёмғирда болса, яна ақалли уч кунгина онамнинг умри чўзилса-ю, кейин ёмғир эмас, муттасил тош ёғса ҳам рози эдим...
Бир ҳафта бўлдики, дўстларим, таниш-нотанишлар эшикдан маъюс кириб келишади. Дўстларим жимгина ўтириб, жимгина чиқиб кетишади. Бошқалар оҳиста сўрайдилар:
- Неча ёшда эдилар?
Мен айтаман... Айтаман-у ўйлайман: онанинг ёш-қариси бўладими? Меҳрнинг ёш-қариси бўладими? Шафқатнинг-чи? Садоқатнинг-чи? Илгарилари бир ҳақиқатни билардим. Она учун
боланинг катта-кичиги болмайди. Энди яна бир ҳақиқатни англадим. Бола учун ҳам онанинг катта-кичиги болмас экан. Она - она экан. Унга бошқа сифат керакмас
Ўткир Ҳошимов (Дунёнинг ишлари) китобидан
@piskenthayoti

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сенга тақдим этилаётган ҳар бир кун мўъжизага тўла! Қалб кўзингни очсанг, уларни кутиб эмас, уларнинг борлигидан ҳузур қилиб яшайсан.
Жалолиддин Румий
@piskenthayoti
Жалолиддин Румий
@piskenthayoti
#Ҳикоя
Ҳаётий сабоқ: “тарозининг иши қийинда, болам…”
Кўчадаги ишларимни битириб, уйга пиёда қайта бошладим. Одамлар гавжум йўлакнинг бир четида олма сотиб ўтирган ёши катта онахонга кўзим тушди. Бир донагина тиши қолган, ночорлигидан бўлса керак, ўзи савдо қилаётган нур юзли бу онахон олма нархини камайтириб беришини сўраётган харидорга самимий оҳангда: «Болам, менга тирикчилик учун фақат минг сўм пулингиз қолади. Беш панжани оғизга тиқиш шарт эмас. Бир куним ўтса бўлди…», деди.
Харидор икки килограмм олма сўраганди, онахон кучсизгина, қалтираётган қўлларида олмани тарозига осиб қайта-қайта тортди. Харидор: «Тўғри келмаяптими, хола?», деганди, онахон: «Тарозининг иши қийинда, болам. Бировнинг ҳақи…», деди.
Ана шу ерда бойлик мол-дунёнинг кўплигида эмас, қаноатда эканини чуқур ҳис этдим. «Тарозининг иши» ва бировнинг ҳақи борасида ҳам унутилмас сабоқ олдим. Тўғриси, онахонни қучоқлаб, йиғлагим келди…!
Нуриддин Муҳаммаджон

Хотиралар сизни ичингиздан иситади. Лекин улар сизни ёндириб юбориши ҳам мумкин.
Франс Кафка
@piskenthayoti
Франс Кафка
@piskenthayoti
КОСОВ
Косовнинг юмуши оғир эмас. Вақти-вақти билан ўчоқни чуқулаб, оловни «тезлатиб» турса бас. Бир дарахтда ўсган биродарларини куйдираётганига ачинмайди. ўзи ёнмаганига хурсанд.
Шунақа-ку, косов ҳадеб ўчоққа кириб-чиқаверганидан кейин қораяди. Қўлни кир қила бошлайди. Учи секин-секин ёниб, калталашади. Қўлни куйдиради...
Шунда унинг ўзини оловга улоқтириб юборадилар.
Ўткир Хошимов

ИЛТИЖО
Биз қанча яшаймиз, Оллоҳ билгучи,
Яшаш ташвишидан ошиб яшайлик.
Умр тизгининг лоақал бир учин,
Яхши амалларга қўшиб яшайлик.
Кеча соғ кўрганим бугун майтдир,
Уч кун аза бўлса, уч кун ҳайтдир.
Абадий ҳаётга иморат қурмоқ,
Уни жихозламоқ айни пайтдир!
Ҳар кунинг, ҳар куним сўнги эмасми,
Қай нодон Охират ғамин емасми.
Сени йўқдан бунёд айлаган Тангрим,
Пок юриб, тилансанг, лаббай демасми?
Қадрингни сўрашдан аввал қадрла,
Имконинг бўлмайди сўнгра қабрда.
Нон билан сув есанг ҳалолидан е,
Саодат топганлар топган сабрдан!
Насиҳат билмагин каломимни дўст,
Гуноҳим дон бўлса, қушлар абад тўқ!
Билсанг бу дунёда мендайин ғариб,
Мендайин бойию, бадавлати йўқ!
Яна қанча муддат, қанча бор имкон,
Келишу,кетарга шай турар карвон.
Энг сўнги нафасда, жон чиқар они,
Раҳмингдан бенасиб этмагин, Раҳмон!
Малика Тавфиқ
@piskenthayoti
Биз қанча яшаймиз, Оллоҳ билгучи,
Яшаш ташвишидан ошиб яшайлик.
Умр тизгининг лоақал бир учин,
Яхши амалларга қўшиб яшайлик.
Кеча соғ кўрганим бугун майтдир,
Уч кун аза бўлса, уч кун ҳайтдир.
Абадий ҳаётга иморат қурмоқ,
Уни жихозламоқ айни пайтдир!
Ҳар кунинг, ҳар куним сўнги эмасми,
Қай нодон Охират ғамин емасми.
Сени йўқдан бунёд айлаган Тангрим,
Пок юриб, тилансанг, лаббай демасми?
Қадрингни сўрашдан аввал қадрла,
Имконинг бўлмайди сўнгра қабрда.
Нон билан сув есанг ҳалолидан е,
Саодат топганлар топган сабрдан!
Насиҳат билмагин каломимни дўст,
Гуноҳим дон бўлса, қушлар абад тўқ!
Билсанг бу дунёда мендайин ғариб,
Мендайин бойию, бадавлати йўқ!
Яна қанча муддат, қанча бор имкон,
Келишу,кетарга шай турар карвон.
Энг сўнги нафасда, жон чиқар они,
Раҳмингдан бенасиб этмагин, Раҳмон!
Малика Тавфиқ
@piskenthayoti
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН
Агар ҳаётда хурсандчиликни севсангиз,
Соғлигингизга эътибор қилинг.
Агар хаётда бархаётликни истасангиз ақлингизга эътибор қилинг.
@piskenthayoti
Агар ҳаётда хурсандчиликни севсангиз,
Соғлигингизга эътибор қилинг.
Агар хаётда бархаётликни истасангиз ақлингизга эътибор қилинг.
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ
Гулдан гўзал нарса борми дунёда,
Мен сени гулданда кўрдим зиёда
Сенга бахш айладим икки жахоним,
Бир жахоним жоним, бириси борим.
Мен ғаму қайғудан юрдим нарида,
Ҳаммаси ёзилган ишқ дафтарида.
Юзлари ой ёрим,қаро қошлигим
Хижронда тобланган эй,бардошлигим.
Сен менинг жонимсан,йўғу боримсан.
Мен сенинг ўзингман,сен менинг ўзим,
Қалбимнинг эгаси, раъно гулимсан,
Тонг каби бокира, нуржахонимсан.
Севгилим,севганим, йўғу боримсан.
Сени деб оҳ чекдим васлинг дардида,
Ҳаммаси битилган ишқ дафтарида.
@piskenthayoti
ХАЙРЛИ ТОНГ
Гулдан гўзал нарса борми дунёда,
Мен сени гулданда кўрдим зиёда
Сенга бахш айладим икки жахоним,
Бир жахоним жоним, бириси борим.
Мен ғаму қайғудан юрдим нарида,
Ҳаммаси ёзилган ишқ дафтарида.
Юзлари ой ёрим,қаро қошлигим
Хижронда тобланган эй,бардошлигим.
Сен менинг жонимсан,йўғу боримсан.
Мен сенинг ўзингман,сен менинг ўзим,
Қалбимнинг эгаси, раъно гулимсан,
Тонг каби бокира, нуржахонимсан.
Севгилим,севганим, йўғу боримсан.
Сени деб оҳ чекдим васлинг дардида,
Ҳаммаси битилган ишқ дафтарида.
@piskenthayoti
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Турк ошхонасида тайерланадиган ушбу катошкали дўлма ўзининг бетакрор мазаси ва майинлиги билан ҳаммага манзур бўлади.
Картошкага сингдирилган қийманинг таъми оғзингизда қолади.
@piskenthayoti
Картошкага сингдирилган қийманинг таъми оғзингизда қолади.
@piskenthayoti
Агар оғриқлар бўлмаса эди, роҳатнинг қадри бўлмасди.
Кўз ёшлар бўлмаса эди, табассумнинг қадри бўлмасди.
Қайғу бўлмаса эди, кувончнинг қадри бўлмасди.
Зулмат бўлмаса эди, ёруғликнинг қадри бўлмасди.
Очлик бўлмаса эди, озиқ-овқатларнинг қадри бўлмасди.
Муваффақиятсизлик
бўлмаса эди.
Муваффақиятнинг қадри бўлмас эди.
Бахтсизлик бўлмаса эди.
Бахтнинг қадри
бўлмасди.
Қийинчилик бўлмаганида эди, осонлик ҳеч қандай маъно ва қадрга эга бўлмасди.
Демак, агар маънонинг тескариси бўлмаганида эди, маъно ўзининг асл моҳиятига эга бўлмаган бўлар эди.