"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.23K subscribers
58.2K photos
10.2K videos
96 files
8.05K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
#__эътибор

"Кутубхоначилар куни" муносабати билан кутубхона мудираларини ҳалол меҳнати, сермашаққат хизматларини эътироф этиш мақсадида мактаб ва мактабгача бўлим бошлиғи Бахтинисо Ишмуродова 5-ИДУМ кутубхона мудираси К.Хамроқулова, 8-сонли мактаб кутубхона мудираси М.Абдураимова, 23-сонли мактаб кутубхона мудираси М.Ғуломова ва 42-сонли мактаб кутубхона мудираси Д.Каримоваларга "Кутубхона фидойиси" кўкрак нишонини топширди. Шу билан биргаликда барча мактаб кутубхона мудираларига ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш китоб мутолааси бўйича кўрсатган хизматлари учун Мақтов ёрлиқлари билан тақдирландилар.

@piskenthayoti
#_беллашув

Туманимиздаги 32-сонли мактабнинг 4-"А" синфида Заковат интеллектуал ўйини ўтказилди.

Унда ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини аниқлаш мақсадида турли фанлардан қизиқарли савол-жавоблар ўтказилди.

Заковат интеллектуал ўйини жараёнида ўқувчилар томонидан шеърлар ва гўзал рақслар ҳам намойиш этилди.

Беллашув сўнггида ўқувчилар эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

Ш.Нишонбоева.

@piskenthayoti
Бугун Кўп тармоқли оилавий паликлиникада Майлабод маҳалласининг аҳолиси учун чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ташкилаштирилди. Хирург, эндокринолог, кардиолог, неврапатолог, гинеколог, болалар неврапатологи ҳамда окулист тор мутахасислари аҳолига тиббий хизмат кўрсатишди. Диагностика ва лабаратория тахлили ўтказилди.

@piskenthayoti
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пискент тумани Тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими ҳодимлари  бор куч ва салоҳиятини ишга солиб аҳолига  кўрсатиб келаётган тиббий хизматларини   беморлар томонидан  юксак эътирофга сабаб бўлмоқда. Ушбу видео йўлланма орқали  беморларнинг ўз миннатдорчилигини изҳор этгани акс эттирилган

@piskenthayoti
​Болаларни китобхон қилиш учун 10 та тавсия

1. Ўзингиз китоб, ўқиб ўрнак бўлинг;
2. Болангизга китоб ўқиб беринг;
3. Уйқуга ётишидан олдин эртак ёки ҳикоя ўқиб беринг;
4. Китоб ўқишнинг фойдалари ҳақида унга сўзлаб беринг;
5. Китоб ўқийдиган болалар билан дўстлаштиринг;
6. Китобдан чалғитиши мумкин бўлган нарсалар – ТВ, телефон, компьютер, планшетлардан меъёрида фойдаланишига рухсат беринг. Шунингдек, бу жиҳозлардан кам фойдаланиш билан ўзингиз ҳам ўрнак бўлинг;
7. Унга суратли, қизиқарли китоблар ҳадя қилинг;
8. Китоб ўқигани учун мукофотланг. Масалан, битта китобни ўқиб бўлсанг, фалон нарса олиб бераман ёки фалон жойга сайрга олиб бораман, деб унга хуш келадиган ваъдаларни беринг ва шартни бажарганда буни дарҳол, мамнуният ила амалга оширинг;
9. Кўп китоб ўқиб, илм ўрганиб, муваффақиятга эришган кишилар ҳақида фарзандингизга сўзлаб беринг;
10. Фарзандингиз билан китоб дўкони ва кутубхоналарга боринг. Ўзи истаган китобларни олиб беринг.

Ғиёсиддин Юсуф

@piskenthayoti