"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.24K subscribers
58.9K photos
10.3K videos
96 files
8.09K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
ОЛТИН  СЎЗЛАР

Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар...

Ҳар бир кунингизни  гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади...

Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонмагин. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади )))

Ҳозирги замонда "қаҳрамон" деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон" деса ярашади.

Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина  хотираларимиздан ўчира олади...

Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан...

Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди. 

Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, тшуниб етишимиз БАХТдир.


«Ҳикматлар саодатга етаклар » китобидан

@piskenthayoti
#шеърият

Омон Мухтор

Ўзимча бир аср яшашга шайман
Ва лекин эмасман
ҳаким ё ҳакам –
Мен яхши билмайман. Аниқ, яшайман
Худо буюргандан
на кўп ва на кам.

Албатта, бандага хос бўлган ҳолат –
Ҳаётга муҳаббат.
Ҳаётдан мастлик.
Шу боис, кўнгилга солар малолат
Гоҳида ортиқча
қисматпарастлик.

Аммо ким қутулган қочиб қисматдан?
Бу гаплар “ку-ку”дек,
биз бир қумримиз.
Не бўлсин, элингга қилган хизматдан –
Тўқилиши керак
бизнинг умримиз.

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!

Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!

Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми давом этади!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев журналист ва блогерлар жамиятни ҳам, амалдорларни ҳам тарбиялаётгани ҳақида гапирди

“Ижро органи раҳбари бирон қарор қабул қилишдан олдин илгари ҳеч нарса ўқимасди, ҳозир камида 10 марта ўқийди. Журналистлар менга қандай баҳо беради, блогерлар нима дейди, деган саволларни ўзига беряпти.

ОАВ вакиллари ислоҳотларимизга жуда катта ижобий таъсирини кўрсатяпти”, — деди Шавкат Мирзиёев.


@piskenthayoti
#тафаккур


Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.

Беҳзод Қобулов.

@piskenthayoti
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#камбағалликдан_фаровонлик_сари

ПИСКЕНТДА УЗУМ ПИШДИ

Узумлар энди гулини тўкиб, дувара бўлган бир пайтда туманимизнинг “Бирлик” маҳалласида истиқомат қилувчи ака–ука -Азиз Тўлаганов ва Аъзам Шокировларнинг томорқа-боғида узум пишди.
Йўғ-е, дейсизми? Ишонинг, бу айни ҳақиқат.
Яна шунчаки, бир туп-икки туп эмас, нақд икки хонадоннинг томорқа боғидаги, жами, 12 сотих боғда чиллаки қоп-қорайиб пишиб, кўзингизни олади. Чаққон ва ўғри томоқ чумчуқлар боғнинг кўздан пана жойларида аллақачон узумхўрликни бошлаб юборишганини кўриб, биз ҳам узумдан тотиб кўрдик. Бай-бай, чумчуқлар ҳам анойи эмас, узумнинг ширинлигини қаранг, дедик
Ҳа, боғбон йигитларнинг айтишича, эрта-индин узум узушни бошлашар экан....
Яхишиси, бу ҳақдаги мақолани “Piskent hayoti”газетасининг навбатдаги сонида ўқинг.

Таҳририят

@piskenthayoti
#Диққат_лойиҳа

⚠️ Ноқонуний контентни ўчиришга оид кўрсатмани бажариш муддати тугагандан сўнг у бажарилмаса ёки веб-сайт эгасини аниқлаш имкони, қайта алоқа ўрнатиш учун маълумотлар бўлмаса, веб-сайт кириш чекланган веб-сайтлар реестрига киритилади ва 24 соат ичида унга кириш чекланади.

Ноқонуний контент веб-сайтнинг бир ёки бир нечта саҳифаларида тарқатилган бўлса ҳам, веб-сайтга кириш бутунлай чекланади.
#сайёр_қабул

Жорий йилнинг 23-май куни  Пенсия жамғармаси Ижро Этувчи Аппарати томонидан Тошкент вилояти Пискент туманида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилади.

Сайёр қабул ўтказиладиган манзил ва вақти ҳақида батафсил маълумот:


📍 Тошкент вилояти, Пискент тумани, "Митан" МФЙ, Иқтисодиёт ва молия бўлими биносида, 23 май соат 10:00 да бошланади.

Б.Умаров
БТПЖ бу‌лим бошлиґи

@piskenthayoti