"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.24K subscribers
58.9K photos
10.3K videos
96 files
8.09K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
Дарвешдан сўрадилар:
— Бойлик нимадир?
Дарвеш жавоб қилди:
— Сени севган оиланг, дуогўй ота-онанг, ҳолинг сўрайдиган фарзанд, уч-тўрт қадрдон дўст, бошингни пана қиладиган том, ризқингни топишингга васила бўлаётган ишинг, уйга олиб келадиган нонинг, сиҳату соғлигинг бўлса, сен ҳаммадан бадавлатсан!

Чунки бу неъматларнинг барчаси бир вақттнинг ўзида бир инсонда бўлиши жуда камёб хол...
@piskenthayoti
Вақтим йўқ, дегувчилар — вақтнинг қулидирлар. «Вақтим йўқ», дейиш бир баҳона. Бу баҳона билан одам бошқаларни эмас, аввало ўзини алдайди. Худо бизга бир кеча-кундузда йигирма тўрт соат вақт бериб қўйибди. Шу вақтнинг эгаси ўзгалар эмас, ўзимиз. Ана шу йигирма тўрт соатни тақсимлаш учун Яратгувчи томонидан ақл, фаросат, зеҳн... неъматлари ҳам берилган. Одам вақтга қул эмас, хожа бўлмоғи керак. Биз беҳуда ишларга кўп маҳлиё бўламизда, зарур юмушларга келганда «вақтимиз етишмайди», деб нолишни бошлаймиз. Ҳатто эрталабдан кечгача қарта ўйнаб ўтирувчилар ҳам шундай деб ҳасрат қиладилар. Қиёматда вақтимизни беҳуда сарф қилганимиз учун ҳам ҳисоб берсак керак, валлоҳи аълам?

Тоҳир Маликнинг  "Меҳмон туйғулар"  китобидан.
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Душманингни яхши кўришни, душманинг ҳам сени севишини истасанг, қирқ кун унинг яхши сифатларини сўзла, у душман сенинг дўстингга айланади. Чунки кўнгилдан тилга йўл бўлганидек, тилдан кўнгилга ҳам йўл бордир".

Жалолиддин Румий

@piskenthayoti
Ёш бир балиқ қари китнинг олдига бориб мен океанни топмоқчиман, уни қандай топсам, бўлади, деб сўрабди.

Шунда ҳалиги кит: “ҳозир сен океан ичида сузиб юрибсан” - дея жавоб берибди.

Ёш балиқ: “мен сувнинг ичида юрибман, менга океан керак, уни топишим керак дея океанни қидириш учун сузиб кетибди”…

Инсонлар ҳам шундай, аслида атрофимизда бизни бахтли қиладиган жуда кўп сабаблар бор, агар уларнинг барчасини санаб чиқсангиз, бутун бошли бахт океанида яшаётганингизга гувоҳ бўласиз, лекин ўша бир камни тўлдириш учун умрни ҳам, пулни ҳам, соғлиқни ҳам аямасдан тўрт томонга югурамиз.

Ўша бир кам бўлмаса, ўзимизни ичдан кемирамиз, асабларимизни бузамиз, кўнгилларни хира қиламиз, чунки океан ичида яшасак-да, океан қидирамиз.

@piskenthayoti
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Китоб ўз мавқeига қараб, қалбни тирилтирувчи, шу’урни уйғотувчи, ҳақиқатни билдирувчи, инсонни тарбият қилувчи, жамиятни покловчи бир омилдир.

Китобга қайтиш виждонга қайтишдир. Китобга қайтиш ҳақиқатга, инсофга, адолатга, ма’навият ва ма’рифатга, умуман олганда, ҳаётга қайтишдир. Китобсиз ҳаёт руҳсиз ҳаётдир. Руҳсиз ҳаёт эса ўлимдир.


@piskenthayoti
Туманимиздаги 8 - сонли мактабгача таълим муассасаси да"Хайр, боғчажон"тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда болажонлар Ватан, она, севимли боғчалари тўғрисида чиройли шеър- қўшиқлар айтиб, рақсга тушдилар.
"Болажонларимиз боғчалари бағрида яйраб ўсмоқдалар. Улар боғчаларини, боғча опаларини жуда яхши кўрадилар.
Шунинг учун бугунги тадбирда айтилаётган ҳар бир сўзда, ҳар бир сатр шеърда, куйда,қўшиқда болажонларимизнинг юрагидаги боғчаларига, боғча опаларига нисбатан бўлган катта меҳр ва муҳаббатни кўрамиз .Боғчада бу каби қизиқарли тадбирлар тез- тез ўтказиб турилади, бу эса болажонларга бир олам қувонч бағишлайди"- дейди онажонлардан бири Гавҳар Каримова .

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аслида йўқ бўлган бу дунё бор каби кўринмоқда. Аслида бор бўлган у дунё, яширинмоқда.

Жалолиддин Румий.

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОНА! Бу зот ҳар қанча ҳурмат ва эхтиромга лойиқдир.
У фарзандини ўзининг жонидан яратади.
Шунинг учун бир жони учун иккинчи жонини ҳеч иккиланмай қурбон қилади.
Ўта кучли ишланган ушбу видео онгу тафаккурсиз бир жонивор- онанинг тимсолида оналикнинг илоҳий қудрати акс этган бўлиб
бу видеони кўрган кишининг онасига меҳри юз чандон ортади.

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳақиқат манзалари, 96 мумтоз файласуф" китобидан:

- Энг гўзал нарса нима?
- Одам. Чунки у Тангрининг маҳсулидир.
- Энг тез нарса нима?
- Ақл. У ҳамма нарсани ортда қолдиради.
- Ҳаммадан донороқ нарса-чи?
- Вақт. Чунки ёлғиз вақтгина ҳамма нарсани ойдинлаштиради.
- Ҳамма учун энг умумий нарса нима?
- ....
Чунки у ҳеч вақоси йўқларда ҳам мавжуддир.
- Энг кучли нарса нима?
- Зарурият. Чунки у ҳамма нарсанинг устидан ҳукмронлик қилади.
- Энг қийин нарса нима?
- Ўзни англаш.
- Энг осон нарса-чи?
- Ўзгаларга маслаҳат бериш.
- Кимни бахтли санаш мумкин?
- Жисмоний соғлом, руҳий хотиржам ҳамда истеъдодини ўстира олган кишини.
- Бахтсизликка дош беришнинг осон йўли нима?
- Ғанимларнинг сендан-да ёмон аҳволга тушиб қолганига гувоҳ бўлиш.

Фалес (Милоддан аввалги 625-547 йиллар)

#piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ҚАЧОН ҚАНОАТ ҚИЛАМИЗ?

Уйланганлар: «Қанийди уйланмаган бўлсам», дейди.

Бўйдоқлар: «Қачон уйланиб, тинчир эканман», дейди.

Бойлар: «Қанийди тинч, хотиржам бўлсам», дейди.

Камбағаллар: «Қанийди бой-бадавлат яшасам», дейди.

Кексалар: «Қанийди ёшлик бир кунгинага қайтиб келса», дейди.

Ёшлар: «Қанийди ёш бола бўлиб қолсам-да, ғамим фақат ўйнаш бўлса», дейди.

Болалар: «Қачон улғаяр эканман», дейди.

Тириклар: «Қани эди ўлиб, бу дунёнинг ғам-ташвишларидан қутулсам», дейди.

Ўлганлар: «Қанийди яна ҳаётга қайтиб, қўлдан бой берган нарсамни тўлдирсам», дейди.

Қачон қаноат қиламиз,
ўйланг ва тафаккур қилинг.

@piskenthayoti
#Мулоҳаза

ЕТТИ МЎЪЖИЗА

Бир куни ўқитувчи болалардан ҳамма ўз тасаввуридаги дунёнинг етти мўъжизасини ёзишини сўради.

Топшириқ бажарилиб, дафтарларни йиғиш вақти ҳам келдики, бир қизалоқ ҳалигача ёзиб тугатмаганини кўриб қолди. Унга қараб:
- Ёрдам керак эмасми? - деб сўради.

Қизалоқ ўйланиб жавоб берди:
- Ҳа, озроқ қийналдим. Қайси бирини танлашни билмаяпман, дунёда мўъжизалар кўп...

Шунда ўқитувчи унга ёзганларини овоз чиқариб ўқишини таклиф қилди.

Қизалоқ бироз иккиланиб туриб, секин ўқий бошлади:
- Мен учун дунёдаги етти мўъжиза бу:

1. Кўриш
2. Эшитиш
3. Ҳаракат қилиш
4. Сезиш
5. Ҳис қилиш
6. Кулиш
7. Севиш.

Синф сув қуйгандек жимжит бўлиб қолди...

Р.S: Сизда ана шу мўъжизалар бор. Демак, сиз дунёдаги энг бахтли ва бой инсонсиз. Уларнинг қадрига етинг.
"Олтин воха" дан олинди

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН

Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз..
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин
.
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Дўст деб юрганларинг сени сотсалар, кечиргин...
Аҳир хатто Яратганнинг ўзи ҳам гуноҳларимизни магфират қиладику, биз Оддий бир инсон- банда бўлиб, бунча кибрга бериламиз, билмаймиз

Ибтидо доимо гўзал, аммо интиҳо вафодорларники. Бу ҳам бизни ўйлантирадиган, тафаккурга ундайдиган холат.

Ёнида бўлиб бир-бирини ёмон кўргандан, олисда бўлиб севилган маъқул. Шундай эмасми?

Жаноза ~ўликнинг гуноҳларини кечиришни Яратгандан сўрашдир.
Саъдий Шерозий айтганидек,
Аччиқ ёш тўкмагил дўст мозорида,
Унга мақбул ишни қилгил борида
.

Аччиқ ҳақиқат:
Биз бизни севганларга озор берамиз, ўзимиздан узоқлаштирамиз, бизни севмаганлар йўлига пойандоз бўламиз..
.
Лекин нурли кунлар олдида ҳар қоронгу тунлар чекинади.
@piskenthayoti