"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.25K subscribers
58.8K photos
10.3K videos
96 files
8.08K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
#пенсия хабари

Иккита корхонада ишланса, пенсия тайинлашда қайси корхонадан олинган иш ҳақлари ҳисобга олинади?

Қонунчиликка мувофиқ, фуқаро икки ёки ундан ортиқ бўлган корхона, ташкилотларда ишласа ҳамда иш жойларидан расмий шаклда иш ҳақи олса, барча ишлаган корхона, ташкилотларидаги иш ҳақлари пенсия тайинлашда инобатга олинади. Бу борада чекловлар йўқ.

Лекин иш стажлари асосий иш жойи бўйича инобатга олинади.

БТПЖ бу‌лим бошлиґи:
Б.Умаров

@piskenthayoti
#_пилла-2025

Пилла терими авжида

Ипак қурти парваришлаш жуда нозик ва қисқа вақт талаб қиладиган ждараёндир. Туманимизнинг ишбилармон пиллакорлари эса жонбозлик билан меҳнат қилиб, хар йили пиллачиликда муносиб натижаларга эришиб келмоқдалар. Зар тола ижодкорлари жорий йилда 3041 қути ипак қурти парваришлаб, 182 тонна сифатли пилла топширишни режалаштирганлар. Айни вақтда туманимизда илк ҳосили бўлган пиллани йиғиштириб олиш мавсуми бошланди.
Дастлабки ҳосилни териб топшириш Чимқўрғон маҳаклласида яшовчи касаначи пиллкаорлар хонадонларида ҳам бошлаб юборилди. Маҳаллада касаначилик асосида 30 га яқин вақтинчалик ишсиз ёки иш билан таъминланмаган хотин-қизлар пиллачилик билан шуғулланиб келмоқдалар. Улар хар йили 3- 4 қутидан ипак қурти парваришлаб, хар қутисидан 50- 55 кг.дан ҳосил топширадилар. Бу йил ҳам моҳир пиллакорлар 2-3 қутидан ипак қурти парваришлаб , ҳар қутисидан 50-60 кг.дан ҳосил олишни мўлжаллаб қўйганлар. Мақсадлари , мўл-кўл зар тола етиштириб, туманимизда пиллачилик ривожига муносиб ҳисса қўшишдир. Улар орасида Хайринисо Турғунбоева, Санобар Хатамова, Луиза Маматова, Диора Мирзааҳмедова, Тошбу Жўраева, Маҳфуза Мухиддинова каби пиллакорлар кўп йилдан буён ипак қурти парваришлаб, пиллачиликни ҳадисини олганлар. Айни кунда илғор пиллакорлар ҳосилни йиғиб-териб олишни бошлаб юбордилар. Шу маҳаллада кўп йиллар раис бўлиб ишлаган Ғайрат Мамаюсуповлар хонадонида ҳам бугун катта ҳашар. Халқимизнинг азалий удуми ҳисобланган ҳашарга йиғилган қўни- қўшнилар, яқин қариндошлар, маҳалла фаоллари пилла теришда кўмаклашмоқдалар.
Насиб қилса, хар қутидан 50-60 кг.ҳосил топширишдир. Пилладан олинган маблағ рўзғоримизга қўшимча даромад олиб келади, -дейди Ғ.Мамаюсупов.
- Пиллачиликни касаначилик асосида ташкил этилиши, вақтинчалик ишсиз бўлган хотин-қизлрга маъқул келди. Улар рўзғор ишлари билан бирга хонадонларида пилла боқиб, рўзғорга барака киритмоқдалар,- дейди шу маҳалла хотин-қизлар фаоли Ў.Эргашева.
Маҳаллада пилла териш ва топшириш жараёни қизғин тус олди. Туман “Агропилла” МЧЖ бош аграноми С.Жўроаева ва корхона ишчилари келтирилган пиллаларни пешма-пеш қабул қилиб, пиллакорларнинг меҳнатини қадрлаб, ўз вақтида ҳисоб-китоб қилмоқдалар.

Шоира Шоматова.

@piskenthayoti
#_фвв огоҳлантиради

ЧЎМИЛИШ МАВСУМИ БЕХАТАР ЎТСИН

Ёз мавсуми бошланиши билан ҳамма чўмилиб, ҳордиқ чиқариш мақсадида сув ҳавзалари томон ошиқади.

Албатта, ёз фаслида сувда чўмилиш кишига ўзига хос ҳузур бағишлайди. Шунинг учун жазирама иссиқ пайтида танга ҳузур бағишловчи ҳавзалар одамлар билан гавжум бўлади. Аммо, белгиланмаган жойларда чўмилиш эса кўнгилсиз ҳолатларни келтириб чиқариши мумкинлигини баъзан унутиб қўямиз.
Афсуски, баъзи ота-оналарнинг ўз фарзандларига беэътибор бўлишлари, баъзан катта ёшдаги кишиларнинг спиртли ичимлик ичиб сувга тушишлари ҳалокатли оқибатларни келтириб чиқаради. Бундай кўнгилсизликларнинг келиб чиқмаслиги учун эса чўмилиш қоидаларига қатъий амал қилишимиз зарур. Ўз яқинларингизга ташвиш ва қайғу олиб келмай десангиз, белгиланган қоидаларга қатъий амал қилиб, ёш болаларни назоратсиз қолдирмасдан, уларни чўмилиш тақиқланган сув ҳавзаларида, оқими кучли, тик қирғоқли дарё, канал ва сойларда, шўнғиш тақиқланган, чуқурлиги номаълум бўлган сув ҳавзаларида чўмилишига йўл қўймаслик керак. Сузишни яхши билмайдиган, жисмоний жиҳатдан қувватсиз ёки чарчаган, касал ёки жароҳатланган болалар совуқ сувга тушганларида оёқ-қўлларининг томирлари тортишиши натижасида чўкиб кетишлари мумкин.
Чўмилиш пайтида болаларнинг сув устидан ўтган кўприклардан сакрашлари ҳам ҳаётлари учун хавфли эканлигини тушунтириш лозим.
Дунёда ҳеч нарса инсон ҳаётидан устун эмас. Шунинг учун уни асраб-авайлаш, ҳар қандай фалокатларнинг олдини олиш чораларини кўришимиз зарур. Шундагина оиламиз тинч ва хотиржам, фарзандларимиз соғ ва омон бўлишади.

Қ.Тошпўлатов,
туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходими, капитан,
А.Бекпўлатов,
кичик сержант.

@piskenthayoti
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
* * *
Китоб ухлаш учун ўқилмайди, уйғониш учун ўқилади.

Ҳаяти Инанч
@piskenthayoti
Дарвешдан сўрадилар:
— Бойлик нимадир?
Дарвеш жавоб қилди:
— Сени севган оиланг, дуогўй ота-онанг, ҳолинг сўрайдиган фарзанд, уч-тўрт қадрдон дўст, бошингни пана қиладиган том, ризқингни топишингга васила бўлаётган ишинг, уйга олиб келадиган нонинг, сиҳату соғлигинг бўлса, сен ҳаммадан бадавлатсан!

Чунки бу неъматларнинг барчаси бир вақттнинг ўзида бир инсонда бўлиши жуда камёб хол...
@piskenthayoti
Вақтим йўқ, дегувчилар — вақтнинг қулидирлар. «Вақтим йўқ», дейиш бир баҳона. Бу баҳона билан одам бошқаларни эмас, аввало ўзини алдайди. Худо бизга бир кеча-кундузда йигирма тўрт соат вақт бериб қўйибди. Шу вақтнинг эгаси ўзгалар эмас, ўзимиз. Ана шу йигирма тўрт соатни тақсимлаш учун Яратгувчи томонидан ақл, фаросат, зеҳн... неъматлари ҳам берилган. Одам вақтга қул эмас, хожа бўлмоғи керак. Биз беҳуда ишларга кўп маҳлиё бўламизда, зарур юмушларга келганда «вақтимиз етишмайди», деб нолишни бошлаймиз. Ҳатто эрталабдан кечгача қарта ўйнаб ўтирувчилар ҳам шундай деб ҳасрат қиладилар. Қиёматда вақтимизни беҳуда сарф қилганимиз учун ҳам ҳисоб берсак керак, валлоҳи аълам?

Тоҳир Маликнинг  "Меҳмон туйғулар"  китобидан.
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Душманингни яхши кўришни, душманинг ҳам сени севишини истасанг, қирқ кун унинг яхши сифатларини сўзла, у душман сенинг дўстингга айланади. Чунки кўнгилдан тилга йўл бўлганидек, тилдан кўнгилга ҳам йўл бордир".

Жалолиддин Румий

@piskenthayoti
Ёш бир балиқ қари китнинг олдига бориб мен океанни топмоқчиман, уни қандай топсам, бўлади, деб сўрабди.

Шунда ҳалиги кит: “ҳозир сен океан ичида сузиб юрибсан” - дея жавоб берибди.

Ёш балиқ: “мен сувнинг ичида юрибман, менга океан керак, уни топишим керак дея океанни қидириш учун сузиб кетибди”…

Инсонлар ҳам шундай, аслида атрофимизда бизни бахтли қиладиган жуда кўп сабаблар бор, агар уларнинг барчасини санаб чиқсангиз, бутун бошли бахт океанида яшаётганингизга гувоҳ бўласиз, лекин ўша бир камни тўлдириш учун умрни ҳам, пулни ҳам, соғлиқни ҳам аямасдан тўрт томонга югурамиз.

Ўша бир кам бўлмаса, ўзимизни ичдан кемирамиз, асабларимизни бузамиз, кўнгилларни хира қиламиз, чунки океан ичида яшасак-да, океан қидирамиз.

@piskenthayoti
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Китоб ўз мавқeига қараб, қалбни тирилтирувчи, шу’урни уйғотувчи, ҳақиқатни билдирувчи, инсонни тарбият қилувчи, жамиятни покловчи бир омилдир.

Китобга қайтиш виждонга қайтишдир. Китобга қайтиш ҳақиқатга, инсофга, адолатга, ма’навият ва ма’рифатга, умуман олганда, ҳаётга қайтишдир. Китобсиз ҳаёт руҳсиз ҳаётдир. Руҳсиз ҳаёт эса ўлимдир.


@piskenthayoti