"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.26K subscribers
58.8K photos
10.3K videos
96 files
8.08K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
😊МЕҲРИБОН ЭР... (ҳажвия)

- Онаси, ҳой онаси, аллақачон тонг отиб, соат етти бўлди. Шанба куни деб ётавериш эканда?! Нима, мазам йўқ?! Кўринишинг соппа-соғдайку?! Шунақа де? Бўпти, ундай бўлса, ёта қол. Нонуштани мана биз тайёрлаймиз-да! Олдин чой қўйвориш керак, дейсанми? Бўпти, қимирлама, ётавер. Хўш-хўш-хўш, гугурт қаерда? Ғаладонда? Ҳа, бўпти, очяпман. Вой-буй, бунинг ичи ашқол-дашқолларга тўлиб кетибди-ку! Гугурт қаерда экан-а? Нега ошхонага келдинг? Сенга қимирламай ўраниб ёт, дедимку! И-я, гугуртни қаердан топдинг? Сенга ўзим чой қўйвораман, дедимку. Нима қиласан касал ҳолингга оввора бўлиб? Бор, ёта қол, соғлиғингни ўйла. Дарвоқе, кеча мазали консерва олиб келгандим, ўшани очаман. Борақол, нонушта тайёр бўлгач чақираман. Уриниб қолма тағин. Ҳа, айтганча очқич қаерда? Пастки ғаладонда? У ерда йўқ. Ҳой, нега яна турдинг? Бўпти, бориб ёт, ҳеч нимани ўйлама. Вахх! Ойиси, уйда йод борми? Оббо, яна турдингми-я? Бўпти, яхшилаб боғла. Вой-вой-ей, бошим айланиб кетяпти! Бориб бироз ёта қолай. Телевизорни ўчириб қўй, деразани оч, тоза ҳаво кирсин. А? Тухум қовуриб берайми? Йўқ, гўшт билан картошка қовура қол. Чой ҳам аччиққина бўлсин, вой-вой-ей! Онаси, ошхонанинг эшигини ёпиб қўй, мазаси йўқ одамга тинчлик керак. Вой-вой-ей!

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН

Ўкинманг!
Ўкинч қалбни заифлаштиради, қатъиятни сусайтиради, иродани зарарлантиради.
. Ҳаётдан, сизга берилган неъматлардан завқ олиб, шукр қилиб яшанг

Осуда оқшом  барча хавотирли қалбларга ҳотиржамлик ва осойишталик олиб кирсин!

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Учта нарса ҳеч қачон қайтиб келмайди: Вақт. Айтилган сўз. Имконият

Уч нарсани йўқотиб бўлмайди: Тинчлик, Умид, Ғурур.

Уч нарса қадрли: Севги.
Ишонч. Ҳалоллик.

Уч нарса ўткинчи: Мансаб. Омад. Барқарорлик.

Уч нарса одамни қандайлигини аниқлайди: Меҳнат. Тўғрилик. Эришилган натижа.

Уч нарса одамни ҳароб қилади: Кибр. Ҳаром. Зулм.

Учта гапни айтиш қийин:
Сени севаман. Кечир. Ёрдам бер.

Уч нарса тонгда ижобат бўлади
Дуо .Ризқ-. Барака

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана бу машхур Жиззах сомсасини хаммамиз севиб тановул қиламиз.
Лекин уни Оддий ошхона усулида тайёрлаш ҳам мумкинлигини билавермаймиз .

@piskenthayoti
РУҲИЙ ТУШКУНЛИК ДАВОСИ

1. Аламларни ҳадеб ичга ютаверманг,
бу ўзингизга қарата ўқ узишдек гап.

2. Хатоларингизни табиий ҳол деб қабул қилинг. Бу, янглиш ишлардан тўғри хулоса чиқаришга ёрдам беради.

3. Кучингизни тўғри тақсимланг, муҳим ишлар биринчи даражали, қолганлари кейинги ўринларда турсин. Эришган ютуқларингиздан хурсанд бўлишни ўрганинг.

4. Ёлғизликка берилманг. Айниқса, стресс вақтида одамлар билан бирга бўлинг, дўстларга қўнғироқ қилинг, янги танишлар орттиринг, машғулотларингизни кўпайтиринг.

5. Бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеани ўйлаб, ўзингизга шундай савол беринг: “Муаммога жуда катта аҳамият бериб юбормаяпманми? Шу нарса асабийлашишимга арзийдими? Бундан баттар бўлганида, қийинчиликни енгиб ўта олармидим?".

Бу саволларга жавоб топиш вазиятга холис, ҳис-ҳаяжонсиз хотиржам баҳо беришга ундайди.

@piskenthayoti
#шеърият

Хамроқул Асқар

ШОИРЛАРНИНГ МАЪШУҚАЛАРИГА

Йигит интиқ ташлади назар,
Қиз хўрсиниб қўйди оҳиста.
Болта эди йигитнинг исми,
Қизнинг исми эса Шоҳиста...
Болта шоир шеърлар ўқийди,
Ҳеч кимсага боқмасдан қиё.
Ўртанади қизнинг юраги,
Бўлиб унга буткул маҳлиё...
Шоир эса оҳ чекар тинмай
Бор йўғидан мангу жудодай.
Талпинади шоирга сулув,
Сиғинади худди Худодай.
Ғазалми ё, шеърми ўқиди,
Илғайолмай қолдимда ўзим.
Шўрлик қизча хаста инграниб,
Тиз чўкдию, айлади таъзим...
Шоир гўё, бир мағрур қоя,
Шивирлайди жим хаёл билан,
Сирлашади қиз четда қолиб,
Хаёлида бир аёл билан...
Савол бердим чидолмай сира,
Кўзлари тун, қора сочликка.
Хотин бўлсанг шоирга синглим,
Чидайсанми гўзал очликка?
Шоирларнинг хотинларидир,
Дунёдаги энг шўрлик аёл!
Шу сўзимни қулоғингда тут,
Қайтиб мендан сўрама савол.
Ишлолмайди бирон бир жойда,
Тупурганман дейди бойликка.
Чидолмайсан эй, соҳибжамол,
Яшаб бўлмас ахир ойликка?
Ойлиги ҳам асли омонат,
Сенга етмай бўлгайдир тамом.
Мухлисидан улфатлари кўп,
Шоир бой деб ўйлайди авом.
Битта узук олиб беролмас,
Йиллаб ёзган достонларига.
Қовоғингни сал уяр бўлсанг
Кетиб қолар осмонларига.
Чор атрофи тумонат душман,
Шароб ичар гадойлар билан.
Дон Ки Хотдай олишар тинмай,
Саройдаги худойлар билан.
Бу қавмнинг феъли кўп ғалат,
Йўқчиликни бойлик деб билар.
Ўз боласи йиғлаб турганда,
Бегонанинг бошини силар.
Унга тегсанг ажрашинг тайин,
Худо берган ҳусни кўркингдан.
Озодликни куйлайди лекин,
Жудо қилар сени эркингдан...
Билганимча айладим баён,
Энди бошқа сўрама савол.
Дунёдаги энг бахтли инсон -
Шоир қалбин англаган аёл!
Болта эди йигитнинг исми,
Қизнинг исми эса Шоҳиста...

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!

Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!

Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна давом этади !!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti
Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

@piskenthayoti
Газета- бу, мафкура. Мафкура ҳар бир миллат, ҳар бир халқни мақсадлар сари борадиган йўлини ёритувчи маёқ Мафкурасиз халқ ўз йўлини йўқотиб қўяди. У халқ эмас, оломонга айланиб қолади.
Ҳеч қандай тараққиёт халқни ўз танлаган йўлидан оғиштиролмайди. Муқаддас санаган урф- одатларини, қадриятларини камсита олмайди. Халқнинг тарихи қоғозга ёзилади, интернетга эмас.

@piskenthayoti
#пенсия хабарлари

Расмий меҳнат фаолияти - пенсияга чиқиш кафолати

Кўпинча одамлар қисқа муддатли ёки тез пул топиш учун норасмий ишни афзал кўришади, лекин узоқ муддатда бу турдаги ишлаш кўплаб имкониятлардан маҳрум қилади.

Биргина мисол, расмий равишда ишласангиз, келажакда сизга пенсия таъминоти кафолатланади.

Иш берувчи ҳар ой иш ҳақингиздан Пенсия жамғармасига пул ўтказади. Бу маблағлар орқали сиз келажакда давлат пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўласиз.

Норасмий ишловчилар эса пенсияга чиқиш вақти келганда турли муаммоли ҳолатларга дуч келишлари мумкин.

Б.Умаров,
туман пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи.

@piskenthayoti
#таълим

Туманимиздаги 8-сонли мактабнинг якка тартибда таълим оладиган 5-"А"синф ўқувчиси Исломов Ахёржон аъло баҳоларга ўқиш билан бирга бўш вақтида шеър ёзиш билан шуғулланади. Қуйида "Қувноқ болалар"сарлавҳали шеърини эътиборингизга ҳавола қиламиз

Қувноқ болалар

Коптокни от менга ҳам,
Қийқириқ бўлди шу дам,
Маза қилиб ўйнашди,
Бизнинг қувноқ болалар.
Бугун ўйнашар футбол,
Эртага-чи,баскетбол.
Аҳил-иноқ ўйнашди,
Ҳамда зафар қучишди.
Рақиб команда эса,
Асло хафа бўлмади,
Ўйинда рақиб эди,
Ҳаётда эса дўстлар.

@piskenthayoti
#пенсия хабари

Иккита корхонада ишланса, пенсия тайинлашда қайси корхонадан олинган иш ҳақлари ҳисобга олинади?

Қонунчиликка мувофиқ, фуқаро икки ёки ундан ортиқ бўлган корхона, ташкилотларда ишласа ҳамда иш жойларидан расмий шаклда иш ҳақи олса, барча ишлаган корхона, ташкилотларидаги иш ҳақлари пенсия тайинлашда инобатга олинади. Бу борада чекловлар йўқ.

Лекин иш стажлари асосий иш жойи бўйича инобатга олинади.

БТПЖ бу‌лим бошлиґи:
Б.Умаров

@piskenthayoti