"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.22K subscribers
58.4K photos
10.2K videos
96 files
8.08K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
Мулоҳаза

Бир йигит айтади: «Ишдан кеч қайтаётгандим. Ёмғирда охирги бананларини сотиш учун харидор кутаётган кишини кўрдим.
Уйимда банан бўлса ҳам, унга раҳмим келганидан банан сотиб олмоқчи бўлиб у томон юрдим. Бошқа тарафдан келаётган йигит ҳам банан сотиб олмоқчи эди. Мен фурсатни унга бериб четга ўтдим. Унга: - Мен сотувчи ёмғирда турмасин деб банан сотиб олмоқчи эдим.- дедим.
У йигит:
- Қаранг- а, мен ҳам худди шу ниятда келдим, менга банан зарур эмасди, - деди...

Бу одамнинг қандай табиати бор эканки, Аллоҳ унга икки инсоннинг меҳрини, марҳаматини бўйсундириб қўйибди, деб ўйладим.

Бугун яна ўша сотувчини кўрдим. У ер супуриб юрган аёлга пакетда бир нечта банан узатди.
Шу ерда муҳим бир ҳақиқатни англадим. Аллоҳ яхши инсонларга бошқаларнинг қалбини мусаххар қилар экан. Ким яхшилик қилса, Аллоҳнинг Ўзи унга билдирмасдан, Ўз ҳузуридан ёрдам қўшинини юборар экан.

@piskenthayoti
* * *
Диоген ҳайкалдан ҳайр-садақа сўрарди; одамлар ундан, нима учун сен бундай қиласан, деган саволга у шундай жавоб берган экан: “Ўзимни рад жавобларга ўргатиш учун”...

@piskenthayoti
​​ЎЙГА ТОЛДИРУВЧИ ҲИКОЯ.

Наима аравачани кун чиқиш томонга тўғрилаб, ўзи ҳам эрининг ёнидаги ўриндиққа ўтирди.
- Қалай, энди қулайми?
- Бўлади.
Акром хотинининг майинлик билан берган саволига шундай қўрс жавоб қайтарди. Наима бунга кўникиб қолгани учунми, индамай қўя қолди.
Авваллари Акром жуда мулойим, босиқ ва самимий инсон эди. Уни дард ўз измига солиб, ҳаёт синовлари ўзгартирди.
- Ўзи мени нега эрталабки уйқудан уйғотиб, бу ерга олиб келдинг?
- Кеча санаториядаги бир-икки аёл шу ерда қуёш жуда чиройли бўлиб отишини, уни кузатиш мароқли эканини айтишганди. Буни эшитибоқ, шундай ҳодисани сиз билан бирга кўришни кўнглимга тугиб қўйгандим.
- Хўш, бу билан бирор нарса ўзгарадими?
- Ҳа, сизнинг кайфиятингиз кўтарилиб, яна аввалгидек кула бошлайсиз.
- Сен тушунмадинг, шундан кейин мен юриб кетаманми?
Наима индамади. У қўрқарди, эри яна ажрашиш ҳақида гап бошлашидан чўчиб турарди.
- Мен сенга ҳеч тушунмайман. Биз совчилар орқали топишдик, турмуш қурдик. Тўйимиздан икки ой ўтар-ўтмай мен мана шу аравага михланиб қолдим. Мана олти ойдир-ки менинг инжиқликкаримга чидаб, сабр қилиб келаяпсан. Энди менга айтчи. Буларнинг бари нима учун?
- Ахир... Биз бирга...
- Ҳа, тўғри, тўғри. Тўйимиз куни биз доим бирга бўламиз деб бир биримизга сўз берганмиз. Бироқ, энди мен буни хоҳламайман. Эшитаяпсанми, мен сен билан бир сония ҳам яшашни истамайман.
- Мен эса айнан шуни истайман. Доим ёнимда туришингизни, ҳар сония мен билан бирга бўлишингизни Аллоҳдан тилайман.
Акром оёқларини ўраб турган ёпинчиқни олиб, жахл ила ирғитиб юборди.
- Кўраяпсанми мана буни? Бу оёқлар юрмайди, чўлоқ. Менинг тақдирим шундай, аммо сен ҳали келажагингни ўзгартиришинг мумкин. Бутун умр ногирон эрнинг қош-қовоғига қараб ўтиргандан, яхши хонадоннинг гўзал келини бўлиш афзал эмасми?
Акром бошини юқорига қаратиб, осмондаги бирин кетин ғойиб бўлаётган юлдузларга қараб қолди. Наима эрининг йиғлаётганини сезиб, жимгина пастда ётган ёпинчиқни олдида, яна қайта эрининг оёқларини ўраб қўйди.
- Шамоллаб қоласиз, ўраб олинг.
- Бўлди, етар. Ҳар куни менга раҳм-шафқат кўзи билан қарашингга, ўзгалар сени "ногироннинг аёли" деб чақиришларига, гулдай умрингни мендай дардисар билан зое кетказишингга бошқа чидолмайман. Уйга қайтиб боргач ажрашамиз.
Наима энди кўринай-кўринай деб турган қуёшга қараганча сўради:
- Хўп, ажрашганимиздан кейин нима бўлади?
- Сен ўз ҳаётингда, мен эс ўз ҳаётимда яшаймиз.
- Қандай қилиб?
- Сен ҳавотирланма, мен сенсиз ҳам ўзимни эплай оламан.
- Сиз-ку ўзингизни эпларсиз, аммо мен сизсиз қандай яшайман?
Акром тўсатдан берилган бу саволдан сесканиб кетди.
- Тўғри, биз севишиб оила қурмадик, бироқ, мен сизни турмушимизнинг илк кунлариданоқ севиб қолганман. Сизни севишимни яширмайман, буни айтишдан уялмайман ҳам.
Мени сиз билан ажрашмаганимнинг сабабини билмоқчимисиз? Бу бўйнимдаги фарзим, елкамдаги мажбуриятим, қалбим тубидаги раҳм-шавқат ҳисси боисидан эмас, балки юрагимдаги муҳаббат туйғуси туфайли.
Ёдингиздами, тўйимиз куни мен сиз учун садоқатли ёр, сабрли жуфти ҳалол бўлишга сўз берганим. Мен буни сиз ногирон бўлиб қолгунингизгача эмас, бутун умр учун айтганман.
Биласизми, мени қалбимга ҳар куни айтадиган сўзларингиз эмас, ҳаётга бўлган умидсизлигингиз кўпроқ озор беради.
Сиз умидсизланганингиз сайин, мени соғайишингизга бўлган ишончим ортаверади. Мен бунга ишонаман,
сиз албатта тузаласиз. Шунда бу ерларга пиёда бирга чиқамиз, қуёш отишини-ю ботишини ўтириб эмас, туриб қаршилаймиз. Фақат, бунинг учун биз доим бирга бўлиб, бир-биримизга елкадош бўлишимиз керак.
Аллоҳ барча бандаларини синайди, биз бу синовлардан ўтсак, барчаси ўз изига тушиб кетади.
Акром Наиманинг сўзларидан таъсирланиб кетди ва унинг қўлларини ўзиниг юрагига яқин олиб бориб паст овозда:
- Яхшиям сен борсан, - деди.
Наима эрининг сўзларидан ҳаяжонланиб, ёнида жилмайганча, мамнун ҳолда ўтирарди.
Шу онда қуёш секин бош кўтарди-ю, нури иккисининг янги кунга ишонч билан порлаб турган кўзларида акс эта бошлади...

@piskenthayoti
Айтишларича, аёлни ҳурмат қилмайдиган, унга беписанд муносабатда бўладиган эркакдан омад юз ўгирармиш.
Солиҳа аёл шукр қилади. Умр йўлдошини асрашини, ишлари юришишини, соғлигини сўраб дуо қилади.
Аёл нозик хилқат. Унинг қуввати хофизаси ила фикрлари хақиқатга айланиши тез кўчар экан.!
Аёлни йиғлатманг  чунки унинг хар бир томчи кўз ёши учун жавобгарсиз.
Аёл эркакнинг қовурғасидан яралган!
Хўрланмасин! деб, оёқдан яралмаган.!
Эркакдан устун бўлмасин! деб, бошдан яралмаган.!
Қовурғадан яратилганки, "эркак билан ёнма-ён бўлсин, бир бирига суянчиқ бўлсин" деб.!
Қўли остидан яратганки, доим ҳимоянгиз остида бўлсин деб.!
Юракка яқин жойдан яратганки, мудом суюкли бўлсин деб!

@piskenthayoti
Фавворалар тинган, ўриндиқлар бўш,
  Мажнунтоллар кетган қайгадир дайдиб.
  Ортимдан эргашар синиқ ёмғирпўш,
  Барглар шитирлайди исмингни айтиб.

  Оғир тортиб қолган автолар гўё,
  Бекатлар мунглидек кўринар кўзга.
  Сени кутавериб сарғайдимми ё,
  Ва ё айландимми сен севган кузга?!

  Сен эса қайдадир – бошқа бекатда
  Турибсан заъфарон ўйлардан холи.
  Гўёки ям-яшил барглар қатида
  Ярақлаётган бир япроқ мисоли.

  Фавворалар тинган, ўриндиқлар бўш,
  Изғирин тортқилаб тўкар оҳорим.
  Ортимдан эргашар синиқ ёмғирпўш,
  Қайси бекатдасан менинг баҳорим?!

Воҳид Луқмон
@piskenthayoti
Ҳақиқий бойлик - беҳожатликдир.

Ҳақиқий мулкдорлик - биров сенга хўжайин бўлмаслигидир. Рағбат сенга эга чиқмаслигидир. Ҳавас сени олдида ҳайдамаслигидир.

Ҳақиқий салтанат - ҳар кун қалблар давлатида муҳаббат парчасини қўлга киритмоғингдир!

Эслагин. Ерга эга бўлганларга, ер эга бўлди. Миллионларга қодир бўлганларни, миллионлари бўйсундирди. Сўнг уларни кўпайтирадиган қулга айлантирди. Кейин уларни қон босими, хафақонлик ва изтироб ўлдирди.
Ишон, ҳақиқий камбағаллар шулардир.

Мустафо Маҳмуд
@piskenthayoti
ХАЙРЛИ ТУН

Барчамизнинг иккита ҳаётимиз бор. Иккинчи ҳаёт фақат бир марта яшашимизни чин юракдан англаганимизда бошланади.

Андре Моруа

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Ҳар бир тонг қайта туғилишдир! Ҳар бир ТОНГ қайта севиш, қайта орзу қилиш, хаммасини қайтадан бошлаш учун берилган имкониятдир. Қайта сев! Қайта ишонч билдир! Қайта орзу қил!
Чунки нафас олаётган, орзу қилаётган, яшаётган экансан, демак хаммасини қайтадан бошлаш мумкин.
Чунки тонгда ҳамма нарса ўзгаради.
Тундаги хиссиётларинг ўрнини ақл эгаллайди.
Хаммасини жиддий, мулоҳаза ва мушоҳада билан , чуқур тафаккур билан қайтадан режалаштирасан.
Ҳали ҳаммаси олдинда эканига ва Имкониятларинг етарли эканига ишонч хос
ил қиласан.

Жалолиддин Румий

Ҳар бир нафасда ҳаёт бор. Ҳар бир сукутда маъно бор. Инсон қалбидаги энг ҳақиқий туйғу — Яратганга яқинликда, тафаккурда, шукру сабрда мужассам
дир.
Шундай экан сабр билан,шукур қилиб яшанг .
Ҳали СИЗ учун ЯНГИ орзу ва мақсадлар эшиги очилиб, унга дадил ва ишонч билан қадам қўясиз.Шунда ҳаммаси яхши бўлади, ишонинг!

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хозир айни тут пишиги пайти.
Кексаларимиз бекорга тут пишиғига етган ОМОН қолади демайди.
Чунки тутда инсон организми учун зарур бўлган барча элементлар мавжуд экан.
Шунинг учун бу шифобахш мевани тўйиб тановул қилиш, ундан тутқоқи ва шинни тайёрлаш орқали бу илоҳий мевани йил бўйи истеъмол қилиш имконига эга бўласиз.
Мана бу видеода айнан шиннини қандай қилиб тайёрлаш кўрсатиб берилади.

@piskenthayoti
Биз ҳаммамиз хатолар заминида туғилганмиз. Ечим бақир-чақирда эмас.

Ғазабни сочишда эмас. Ўлдиришда ҳам эмас. Адашганларнинг юзига лой чаплашда ҳам эмас.

Ечим балки янада зиёда муҳаббатдадир, севгидадир.

Ҳар биримиз ўзимизни ислоҳ қилишимиз, ахлоқимизни тўғирлашимиз керак.

Бировга нисбатан, қозининг жиноятчига нисбатан муносабатида бўлишдан олдин, бошқаларга ўзимиз ўрнак бўлишимиз керак.

Ёдингизда тутинг, сиз ҳам хато қилишингиз, шаҳват ва табиатингиз ғолиб келиб адашишингиз мумкин.

Мустафо Маҳмуд, "Ошиқлар эътирофи" китобидан

@piskenthayoti
#шеърият

Шароф Рашидов

Cевги — қуёш, севги — шараф-шон

ФОНТАН ЁНИДА

(Петергоф эсдаликлари)

Ҳаво тиниқ, кўнглимдай оппоқ,
Булутлардан асар кўринмас.
Шабнам билан чўмилган япроқ,
Гулшанларга кўзларим тўймас.

Енгил шамол Самсон ёнида
Гуллар билан ўйнашар эди.
Фин тўлқини баъзан ғувиллаб,
Қирғоқ билан сўйлашар эди.

Бу ер бўлди бизнинг сайргоҳ,
Фонтан сочар мунчоқ доналар.
Сеҳрланиб қолади нигоҳ,
Ором берар шўх шаббодалар.

Кўз олдимда чўмилган денгиз,
Мўъжизаси дилни тортади.
Оқшом бўлса, кўкдаги ой ҳам
Шундан чиқиб шунга ботади.

Завқим қайнар ҳуснингга боқиб
Сайр этганда сўлим боғингда.
Гулларингдан чаккамга тақиб
Қолсам дейман шўх қучоғингда.

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!

Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!

Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна давом этади !!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti