"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.22K subscribers
58.4K photos
10.2K videos
96 files
8.08K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қулупнай мавсуми авжига чиққан хозирги кунда ундан мураббо тайёрлаш ҳам асосий юмушларимиздан биридир.
Лекин ҳамма ҳам чиройли, қип- қизил, тиниқ рангдаги мураббо тайёрлай олмайди.
Мана бу видеода Қулупнай мураббосини тайёрлаш бутун жараёни билан кўрсатиб қўйилган

@piskenthayoti
Сизнинг бахтингиз ҳаётга бўлган муносабатингизга асосланган.

Сизнинг ақлингиз қай даражада бахтга чоғланса, ўшанча бахтиёрсиз. Шу лаҳзадан бошлаб ўз ақлингизни бахтни туйиш учун йўналтиринг.

Агар яхши натижага умид қилсангиз, унга етишишга албатта ҳаракат қилинг!

Бахт - бу ҳар қандай лаҳзада, ҳар қандай жойда, ҳамма ёқда ўзингиз танлашингиз мумкин бўлган имконият.

Асл бахтиёрликнинг негиза шукроналикдир. Шу лаҳзадан бошлаб шукроналик билдиришга арзигулик нарсаларни изланг.

Зинҳор ташқи шарт-шароитлар эмас, фақат фикру ўйларингиз сизни бахтли ёки бахтсиз
қилади.


@piskenthayoti
#шеърият

Малика Тавфиқ


Бу шеър роса 7 ёшга тўлибди! Қизиқ, шеърнинг умри қанча экин...

Деразадан термулар маҳзун,
Ҳаёлларга ошифта буткул,
Осмонга бўй чўзолмас нечун,
Тувакчада яшаётган гул.

Қучоқлайди аста авайлаб,
Зайифгина ғунчаларини,
Соғинади тушига кирган,
Капалаклакнинг бўсаларини.

Қани эди у ҳам гул бўлиб,
Эркаланса шамол қўйнида,
Тонглар шудринг доначалари,
Дурдек тизилсалар бўйнида.

Ёмғир силаб япроқларини,
Камалакни кўрса бир бора,
Қушлар қанот титроқларини,
Ҳисқилолмай шўрлик оввора.

Қанча ифор,қанча ишқ пинҳон,
Миттигина юракчасида,
Ўзи гуллаб,ўзи тўкилар,
Ўша елим тувакчасида.

Қани эди у ҳам кун келиб,
Татиб кўрса қишнинг қаҳрини,
Сўнг минг рози тувакка эмас,
Она ерга берса бағрини.

Кундан кунга ранги зафарон,
Торлик қилиб бормоқда тувак,
Нолишига етгин Ҳудожон,
У Ватанга қайтмоғи керак!

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!

Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!

Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
Шавкат Мирзиёев

Бугун жамият ҳаётининг барча жабҳаларида очиқлик ва шаффофлик таъминланмоқда. Замон тез ривожланмоқда, халқимизнинг дунёқараши ўзгармоқда.
Бу борада айниқса, оммавий ахборот воситалари катта роль ўйнамоқда. Улар ҳаётий муҳим масалаларга эътиборимизни қаратиб, муаммоларни ҳал этишда бизга кўмаклашмоқдалар.
Демократик жамиятнинг асосий талабларидан бири ҳам шу.
Шуни эсдан чиқармайлик, матбуотни фаолиятимизни акс эттирувчи кўзгу деб билишимиз керак. Афсуски, кўп йиллар давомида биз ана шу кўзгуга қарашни ўзимизга эп кўрмадик.
Оқибатда ҳақиқий қиёфамизни кўролмай қолдик. Халқимизга очиқ-ойдин маълум бўлиб турган айбу нуқсонларимизни тан олмасдан, “мен ҳаммадан зўрман” деб ўзимизга бино қўйиб, кеккайиб юравердик. “Юзинг қийшиқ бўлса, ойнадан ўпкалама” деган доно мақолни буткул унутиб қўйдик.
Йиллар давомида жамиятимизда қанчадан-қанча иллатларнинг томир отиши, муаммоларнинг йиғилиб қолишининг асосий сабабларидан бири ҳам шу бўлгани, айни ҳақиқат.
Мен бу гапларни нима учун айтаётганимни ҳаммангиз яхши тушуниб турибсиз. Бугун барча бўғиндаги раҳбарларнинг жамоатчилик билан, айниқса оммавий ахборот воситалари билан муомала маданияти ҳар қачонгидан ҳам муҳим масалага айланди.
Айрим ҳолларда раҳбарлар томонидан танқидни қабул қила билмаслик, нима қилиб бўлса-да, уни тан олмасликка бўлаётган уринишларда ҳам кўзга ташланмоқда.
Афсуски, баъзи раҳбарлар халқ билан, матбуотчилар билан мулоқотда оддий муомала маданиятини, маънавиятни унутиб қўйишмоқда. Улар томонидан қилинган мурожаатларга ўз вақтида, холис жавоб берилмаслиги ҳам ҳақли эътирозларга сабаб бўлаяпти.
Ўзингиз гувоҳ бўлиб турибсиз, деярли ҳар куни ижтимоий тармоқларда қайсидир раҳбарнинг фаолияти билан боғлиқ шов-шувли хабар тарқалаяпти. Уларда берилаётган танқидий материалларга ўз вақтида холис, асосли муносабат билдирилмаётгани оқибатида одамлар орасида ҳар хил фикрлар, баҳс-мунозаралар юзага келмоқда.
Энг ачинарлиси, баъзи раҳбарлар жамоатчилик ўртасида турли зиддиятларга сабаб бўлиши мумкин бўлган бундай ҳолатларнинг олдини олиш ўрнига, кибру ҳавога берилиш, ўзига бино қўйиш билан масалани янада чигаллаштирмоқда.
@piskenthayoti
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#якшанба мутолааси

РАХБАРЛИК ХАВАС ЭМАС, САНЪАТДИР

Рахбарлик фақат маъмурий лавозим эмас, балки катта масъулият ва санъат ҳамдир.
Шунинг учун жамоани бошқарадиган рахбар интеллектуал салохият , юксак маънавият ва маърифат эгаси бўлиш билан бирга ҳақиқий иқтидор эгаси бўлиши , одамлар , жамоаси орасида ҳурмат –эътибор қозонган, бошқаларни ортидан эргаштира оладиган , алохида хусусиятга эга инсон бўлиши керак.
Чунки ташкилот рахбарлигига муносиб бўлмаган кишилар келар экан,ахвол яхши томонга ўзгариш ўрнига,муаммолар ортиб бораверади.
Ҳақиқий рахбар бўлиш учун унинг қаерларда қандай ишлаганини тасдиқловчи резьюмеси эмас,ҳақиқий рахбардан талаб қилинадиган фазилатлари устувор бўлганидагина у ҳақиқий рахбарга айланади.
Пискентликлар Комилжон Салимов деган хокимни жуда яхши танишади ва хозиргача ҳурмат қилишади деб ўйлайман.
Чунки Комилжон Салимов нихоятда камтар, маданиятли инсон бўлиб, ҳеч кимга овозини кўтариб гапирмас, сўкиб ҳақорат қилмас, ҳамма нарсани тўғриликча, босиқлик билан тушунтиришга харакат қилгани учун калтак еб, сўкиш эшитиб ишлашни яхши кўрадиган баъзи рахбарлар хокимдаги ушбу инсоний фазилатларни суистеъмол қилар, бундан фойдаланишга харакат қилишар, ўзибўларчилик, бемалолгарчилик кайфиятига берилишар эди.
Пахта йиғим –теримига яқин қолган кунларнинг бирида вилоят хокими туманимизда пахта йиғ м-теримига тайёргарлик бўйича фермерларни йиғиб гаплашадиган бўлгани учун йиғилиш Хазрат Нуров фермер хўжалигининг дала шийпонида ўтказиладиган бўлиб, йиғилиш бўладиган куни белгиланган вақтда ҳаммамиз ўша ерга бордик.
Йиғилиш ўтказилиши белгиланган вақтда дала шийпонига етиб келган вилоят хокими бор-йўғи 30-40 нафар одам йиғилганини кўриб қаттиқ асабийлашди ва Комилжон Салимовга”Сизни инсон сифатида ҳурмат қилмаганимда шу ернинг ўзида аризангизни олган бўлар эдим, нима сабабдан шундай бўлганини билмайман, лекин эртага шу вақтда барча фермерлар шу ерда бўлмаса асло кечирмайман”,-деб жўнаб кетган эди.
Ўша куни хоким барча рахбарларни йиғиб , жуда таъсирли гаплар айтган ва орготделнинг бошлиғига эмас, менга топшириқ бериб,”Опа,эртага соат 15.00 да барча фермерлар ва мутасадди рахбарлар ҳамда отряд бошлиқларини ўша ерга-Хазрат Нуров шийпонига йиғасиз"- деб топшириқ берди ва”Опа, мен сизга ишонаман, кўраяпман, туманда ҳурматингиз жуда баланд, ҳурмати бор одамнинг айтганини қилишади”-деди.
Хокимнинг гапларидан қувонсам ҳам, юрагимда хадик ва хавотир уйғониб,”Мен маънавият бўлимининг рахбари бўлсам, йиғилиш пахта масаласида бўлса, қандай бўлар экан”,-деган хавотир билан хабарни бошладим.
Эртаси куни эрталабдан фермер хўжалигининг дала шийпонига бориб, йиғилишга тайёргарлик кўра бошладим.
Ўша куни соат иккига яқинлашмай туриб фермерлар гурра –гурра бўлиб кела бошлашгани кўриб жуда хурсанд бўлдим ва ҳокимга қўнғироқ қилиб одамлар йиғилганини, йиғилишга келганларнинг азбаройи кўплигидан жой етишмаётганини айтганимда хоким жой муаммо бўлмаслигини, бу масалани бир зумда хал қилишини айтди ва шийпонга етиб келиб, барча рахбарларга топшириқ бериб, қўшимча стуллар келтирди.
Вилоят ҳокими етиб келганида шийпонга одам сиғмай кетган, баъзи одамларнинг хатто пахта эгатларига ҳам жойлашиб олишганини кўрган вилоят хокими”Комилжон, кеча буларни қаерга беркитиб қўйган эдингиз”,-дея хазиллашган эди.
Шундай воқеалардан бири туманда ободонлаштриш бўйича хашар ўтказилаётган вақтда ҳам содир бўлиб, бошқа жойларни билмадигу, туман марказида ҳам деярли одам йўқлиги, фақат ободонлаштириш бўлими ходимлари кўчаларни супириб-сидириб юрганини кўрган Комилжон Салимов менга қўнғироқ қилиб”Опа, ё мен хокимликка муносиб эмасман, ёки одамлар шунчалик танбал бўлиб кетишган, сиз шу иш билан шуғулланиб кўрингчи”,-деган эди.
Шундан сўнг мен махалла оқсоқолларига, мутасадди рахбарларга қўнғироқ қилиб, тезлик билан хашарга чиқишларини айтганимдан сўнг кўчалар бир зумда одамлар билан гавжумлашиб, ҳамма ёқ саранжом –саришта холга келитирилганини кўрган хоким”Демак ҳамма айб ўзимизда, атрофимиздаги рахбарларда экан, командани бошқатдан тузиш керакка ўхшайди, мен бўлсам, одамлар мени тан олишмаяпти”,-деб хафа бўлаётган эдим дегани учун, “Ундай эмас, мен одамларга ўзимнинг эмас, сизнинг номингиздан топшириқ бердимда”,-деганимдан сўнг хоким енгил тин олиб, “Опа шундай денг, демак орг отделни ўзгартиришим керак эканда деган эди ва орг отдел бошлиғи ўзгарганидан сўнг хақиқатан ҳам ишлар яхши томонга ўзгариб, тартиб-интизом масаласида бошқа муаммо бўлмаган эди.
Буларни ёзишимдан мақсад, агар рахбарларнинг ёнида ишонган, уни қўллаб-қувватлайдиган, хар доим туриб бера оладиган ходимлари бўлмас экан, барча оғирлик рахбарнинг ўзига тушиб, ишлари олдинга силжиши қийин бўлади.
Шунинг учун кадрлар масаласига доимо жиддий эътибор беришимиз, уларни танлашда адашмаслигимиз, шахсий садоқат кўрсатадиган, тасодифий кимсалар эмас, ишимизда елкадош бўладиган,билимли, қатъиятли, тажрибали, интизомли кадрларнигина рахбарлик лавозимларига қўйишимиз зарур.
Шундагина ишимизда ютуқ ва муваффақиятларга эришаверамиз.

Башорат Сатторова

#piskenthayoti
Тўсиқсиз йўл

Бир киши йўлида ҳeч қандай тўсиқ кўрмай хурсанд эди. Донишманд айтди:

“Эҳтиёт бўл, энг силлиқ йўл кўпинча адашишга олиб боради.Синовлар ўстиради, силлиқлик эса ғафлат кeлтиради.”

@piskenthayoti
МАСЛАҲАТИМ

Худойимга солиб кетавер -
Манзилингга тезроқ етасан.
Кўрмаганга олиб кетавер -
Кўрмагандек бўлиб кетасан.

© Иқбол Мирзо
@piskenthayoti
Мулоҳаза

Бир йигит айтади: «Ишдан кеч қайтаётгандим. Ёмғирда охирги бананларини сотиш учун харидор кутаётган кишини кўрдим.
Уйимда банан бўлса ҳам, унга раҳмим келганидан банан сотиб олмоқчи бўлиб у томон юрдим. Бошқа тарафдан келаётган йигит ҳам банан сотиб олмоқчи эди. Мен фурсатни унга бериб четга ўтдим. Унга: - Мен сотувчи ёмғирда турмасин деб банан сотиб олмоқчи эдим.- дедим.
У йигит:
- Қаранг- а, мен ҳам худди шу ниятда келдим, менга банан зарур эмасди, - деди...

Бу одамнинг қандай табиати бор эканки, Аллоҳ унга икки инсоннинг меҳрини, марҳаматини бўйсундириб қўйибди, деб ўйладим.

Бугун яна ўша сотувчини кўрдим. У ер супуриб юрган аёлга пакетда бир нечта банан узатди.
Шу ерда муҳим бир ҳақиқатни англадим. Аллоҳ яхши инсонларга бошқаларнинг қалбини мусаххар қилар экан. Ким яхшилик қилса, Аллоҳнинг Ўзи унга билдирмасдан, Ўз ҳузуридан ёрдам қўшинини юборар экан.

@piskenthayoti
* * *
Диоген ҳайкалдан ҳайр-садақа сўрарди; одамлар ундан, нима учун сен бундай қиласан, деган саволга у шундай жавоб берган экан: “Ўзимни рад жавобларга ўргатиш учун”...

@piskenthayoti
​​ЎЙГА ТОЛДИРУВЧИ ҲИКОЯ.

Наима аравачани кун чиқиш томонга тўғрилаб, ўзи ҳам эрининг ёнидаги ўриндиққа ўтирди.
- Қалай, энди қулайми?
- Бўлади.
Акром хотинининг майинлик билан берган саволига шундай қўрс жавоб қайтарди. Наима бунга кўникиб қолгани учунми, индамай қўя қолди.
Авваллари Акром жуда мулойим, босиқ ва самимий инсон эди. Уни дард ўз измига солиб, ҳаёт синовлари ўзгартирди.
- Ўзи мени нега эрталабки уйқудан уйғотиб, бу ерга олиб келдинг?
- Кеча санаториядаги бир-икки аёл шу ерда қуёш жуда чиройли бўлиб отишини, уни кузатиш мароқли эканини айтишганди. Буни эшитибоқ, шундай ҳодисани сиз билан бирга кўришни кўнглимга тугиб қўйгандим.
- Хўш, бу билан бирор нарса ўзгарадими?
- Ҳа, сизнинг кайфиятингиз кўтарилиб, яна аввалгидек кула бошлайсиз.
- Сен тушунмадинг, шундан кейин мен юриб кетаманми?
Наима индамади. У қўрқарди, эри яна ажрашиш ҳақида гап бошлашидан чўчиб турарди.
- Мен сенга ҳеч тушунмайман. Биз совчилар орқали топишдик, турмуш қурдик. Тўйимиздан икки ой ўтар-ўтмай мен мана шу аравага михланиб қолдим. Мана олти ойдир-ки менинг инжиқликкаримга чидаб, сабр қилиб келаяпсан. Энди менга айтчи. Буларнинг бари нима учун?
- Ахир... Биз бирга...
- Ҳа, тўғри, тўғри. Тўйимиз куни биз доим бирга бўламиз деб бир биримизга сўз берганмиз. Бироқ, энди мен буни хоҳламайман. Эшитаяпсанми, мен сен билан бир сония ҳам яшашни истамайман.
- Мен эса айнан шуни истайман. Доим ёнимда туришингизни, ҳар сония мен билан бирга бўлишингизни Аллоҳдан тилайман.
Акром оёқларини ўраб турган ёпинчиқни олиб, жахл ила ирғитиб юборди.
- Кўраяпсанми мана буни? Бу оёқлар юрмайди, чўлоқ. Менинг тақдирим шундай, аммо сен ҳали келажагингни ўзгартиришинг мумкин. Бутун умр ногирон эрнинг қош-қовоғига қараб ўтиргандан, яхши хонадоннинг гўзал келини бўлиш афзал эмасми?
Акром бошини юқорига қаратиб, осмондаги бирин кетин ғойиб бўлаётган юлдузларга қараб қолди. Наима эрининг йиғлаётганини сезиб, жимгина пастда ётган ёпинчиқни олдида, яна қайта эрининг оёқларини ўраб қўйди.
- Шамоллаб қоласиз, ўраб олинг.
- Бўлди, етар. Ҳар куни менга раҳм-шафқат кўзи билан қарашингга, ўзгалар сени "ногироннинг аёли" деб чақиришларига, гулдай умрингни мендай дардисар билан зое кетказишингга бошқа чидолмайман. Уйга қайтиб боргач ажрашамиз.
Наима энди кўринай-кўринай деб турган қуёшга қараганча сўради:
- Хўп, ажрашганимиздан кейин нима бўлади?
- Сен ўз ҳаётингда, мен эс ўз ҳаётимда яшаймиз.
- Қандай қилиб?
- Сен ҳавотирланма, мен сенсиз ҳам ўзимни эплай оламан.
- Сиз-ку ўзингизни эпларсиз, аммо мен сизсиз қандай яшайман?
Акром тўсатдан берилган бу саволдан сесканиб кетди.
- Тўғри, биз севишиб оила қурмадик, бироқ, мен сизни турмушимизнинг илк кунлариданоқ севиб қолганман. Сизни севишимни яширмайман, буни айтишдан уялмайман ҳам.
Мени сиз билан ажрашмаганимнинг сабабини билмоқчимисиз? Бу бўйнимдаги фарзим, елкамдаги мажбуриятим, қалбим тубидаги раҳм-шавқат ҳисси боисидан эмас, балки юрагимдаги муҳаббат туйғуси туфайли.
Ёдингиздами, тўйимиз куни мен сиз учун садоқатли ёр, сабрли жуфти ҳалол бўлишга сўз берганим. Мен буни сиз ногирон бўлиб қолгунингизгача эмас, бутун умр учун айтганман.
Биласизми, мени қалбимга ҳар куни айтадиган сўзларингиз эмас, ҳаётга бўлган умидсизлигингиз кўпроқ озор беради.
Сиз умидсизланганингиз сайин, мени соғайишингизга бўлган ишончим ортаверади. Мен бунга ишонаман,
сиз албатта тузаласиз. Шунда бу ерларга пиёда бирга чиқамиз, қуёш отишини-ю ботишини ўтириб эмас, туриб қаршилаймиз. Фақат, бунинг учун биз доим бирга бўлиб, бир-биримизга елкадош бўлишимиз керак.
Аллоҳ барча бандаларини синайди, биз бу синовлардан ўтсак, барчаси ўз изига тушиб кетади.
Акром Наиманинг сўзларидан таъсирланиб кетди ва унинг қўлларини ўзиниг юрагига яқин олиб бориб паст овозда:
- Яхшиям сен борсан, - деди.
Наима эрининг сўзларидан ҳаяжонланиб, ёнида жилмайганча, мамнун ҳолда ўтирарди.
Шу онда қуёш секин бош кўтарди-ю, нури иккисининг янги кунга ишонч билан порлаб турган кўзларида акс эта бошлади...

@piskenthayoti