Бугунги кунда туманимизда ҳам пилла етиштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар диққатга сазовордир. Айниқса, “Агропилла”нинг кластер тизимига ўтказилиши туфайли пилла етиштириш ҳажми сезиларли даражада ортиб, 2025 йил тақсимотига асосан 3041 қути ипак қурти парваришланиб, 182 тонна пилла етиштириш кўзда тутилган. Тузилган шартномага асосан фермер хўжаликлари 2141 қути, касаначилар 900 қути, жами 3 минг 41 қути ипак қурти боқилиши режалаштирилиб, ҳозирги кунда 1000 қути 4 ёшли ва 1250 қути 5 ёшли ипак қуртлари парвариш қилинмоқда.
Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва ўзини ўзи банд қилиш бўйича пиллачиликдан қулайроқ соҳа бўлмаса керак. Шу мақсадда ҳокимият томонидан туманимизнинг Навоий ва “Ўзбекистон мустақиллиги” ҳудудидаги бўш турган биноларда ҳам ишсиз аёлларга 50 қутидан ипак қурти берилиб, улар ўзларини банд қилмоқдалар.
Касаначилар, фермерларнинг боқувчилари ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича рўйхатлар бандлик ва солиқ инспекцияси базаларига киритилмоқда.
Туманимизга пиллачилик бўйича бириктирилган кластер Хитойнинг "Huading Industrial" МЧЖ ХК корхонаси мавсумга тайёргарлик ишлари билан бирга пилла боқувчиларга тўланадиган маблағлар масаласи билан шуғулланмоқдалар. Нархлар 1 кг. пилла учун 40000 минг сўмдан белгиланиб, пилла топширилган вақтда - тарозининг бошида берилмоқда.
Шуни қувонч билан айтиш мумкинки, бундан 4-5 кун аввал туман “Агропилла”сига туманнинг илк пилла ҳосили “Култепа” маҳалласида истиқомат қилувчи деҳқон-тадбиркор О.Холиқуловлар хонадонидан келтириб топширилди. Уч қути пилла қуртини парваришлаган пиллакор оила томонидан етиштирилган пилла ўзининг дурдек товланиши, йирик ва ёрқинлиги билан ҳавасимизни келтирди. -Ҳозир илк пилла ҳосилини олиб келдик, хонадонимизда пиллани тозалаш ва териш ишлари қизғин бормоқда. Пилла оқлик ва деҳқончилигимизнинг илк ҳосили бўлиб, ундан мўл ҳосил етиштирсак, бошқа экинларимизга ҳам Яратган ўзининг барокатини беради. Шунинг учун пилла парваришига алоҳида эътибор берамиз, - дейди О.Холиқулов.
Бугун “Агропилла” идораси ҳовлиси ҳар қачонгидан файзли. Бу ерда деҳқончилигимизнинг илк ҳосили бўлган пиллани қабул қилиб олиш ва ёйиб қуритиш учун барча шароитлар яратилган. Етиштирилган пилла ҳосилини ўз вақтида териб олиш, пиллакорларга ҳақ тўлаш ва уларни меҳнатига қараб рағбатлантириш учун хитойлик ҳамкорларимиз ҳам астойдил ҳаракат қилмоқдалар.
Башорат Сатторова.
@piskenthayoti

#эътироф
Оила муқаддас даргох.Ватан Ичра кичик бир Ватандир.
Оилани асраб- авайлаш, уни хақиқий бахту саодат қўрғонига айлантириш масъулияти асосан аёллар зиммасидадир.
Маърифатли, илмли, маънавиятли аёл бекалик қилаётган оила жамиятимиз кўрки, давлатимиз таянчи, мамлакатимизнинг хақиқий бойлигидир .
Мана шундай аёллар бекалик қилаётган оилалардан ҳар қанча ибрат олсак, уларнинг тажрибаларини ўргансак, тақдирласак, рағбатлантирсак,уларни таргиб қилсак, мана шундай оилалар сони ортиб бораверади.
Тошкент вилоят хокимлигида 15- май, Оила кунига бағишлаб ўтказилган тадбирда туманимиздаги ЭНГ ибратли оилалардан бирининг сохибаси Дилноза Комилжонова "Ибратли оила" кўкрак нишони билан тақдирлангани хаммамизни беҳад қувонтирди .
- "Мен Ибратли оила"кўкрак нишони билан тақдирланганимдан, менинг оилам шундай шарафга лойиқ кўрилганидан, бу нишонни вилоят миқёсида ўтказилган тадбирда шахсан вилоят хокимининг ўзи Зойир Мирзаевдан қабул қилиб олганимдан жуда қувондим.
Эндиликда мен туманимизда мана шундай ибратли оилалар сони янада кўпайиши учун таргибот ишларини олиб боришга харакат қиламан .Чунки ибратли оилалар қанчалик кўпайса, юртимиз янада тинч, хаётимиз янада фаровон бўлади,- дейди Дилноза Комилжонова.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйқу олдидан китоб ўқишнинг фойдалари:
Яхшироқ ухлайсиз. Китоб ўқиш хотиржам ва соғлом уйқуни таминлайди, аммо элeкрон китоблар эмас.
Стрeссдан қутуласиз. Атиги 6 дақиқалик мутолаа стрeссни сeзиларли даражага камайтиради.
Мия фаолиятини яхшилаб, диққатни бир жойга жамлашга ёрдам бeради. Китоб ўқиш ҳeч қандай визуал матeриалларсиз, ахборотни мияда қайта ишлашга ёрдам бeради.
Сизни сeзгир қилади. Тадқиқотларга кўра: уйқу олдидан бадиий адабиётларни ўқиш, сизни сeзгир инсонга айлантиради.
Крeативроқ бўласиз. Тадқиқотларга кўра уйқу олдидан фантастик асарлар ўқиб, сиз ҳар сафар янги оламларга тушасиз, бу эса сизни янада крeативроқ инсонга айлантиради.
Сиз ҳам ухлаш олдидан китоблар ўқийсизми?
Аллоҳ илмимизни зиёда қилсин!

"Аркадий Райкиннинг эртак ҳажвияси
Ўрмон аҳлига Айиқ керак эди, аммо бир ставка Қуён штати бўш экан. Айиқ рози бўлди. У Айиқ қиладиган ишни бажариб, Қуёнга бериладиган маошга ишлай бошлади. Бу ўрмонда Айиқ штатига Қуён расмийлаштирилганини билгунга қадар у ишини виждонан бажарди. Аммо… Айиқ ҳайрон. Бу қанақаси? Муштдеккина жони билан Айиқ оладиган маошга Қуён эгалик қилиши адолатсизлик-ку! Айиқ ўрмон раҳбариятига шикоят қилибди. Раҳбарият комиссия тузибди. Комиссия қуёндан сўрабди:
— Сиз Айиқмисиз?
— Албатта, Айиқман! — дадил жавоб берибди Қуён ва Айиқ эканлигини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этибди. Жаҳлланган Айиқ: “Ахир у Қуён-ку, мана менман — Айиқ”, деб қичқирибди. Ундан ҳужжатини кўрсатишини сўрашибди ва баҳсга нуқта қўйишибди:
— Сизнинг Қуён эканлигингиз ҳужжатингизда аниқ ва равшан ёзиб қўйилибди. Тортишувга ҳожат йўқ!..
Худди эртакдагидек ташкилот раҳбарлигига муносиб бўлмаган кишилар келар экан, аҳвол ўнгланиш ўрнига, ёмонлашиб бораверади. Унинг дипломи ёки нуфузли идораларда ишлаганини тасдиқловчи резюмеси эмас, билими, тажрибаси ва маънавияти устувор бўлиши даркор. Ишхонасини ишратхонага айлантирган ёки коррупцияга аралашиб, обрўйидан айрилганлар маънавиятдан маҳрум кимсалар эмасми?"

HURRIYAT
Раҳбар қандай бўлиши керак?
“...Раҳбарлик фақат маъмурий лавозим эмас, балки катта масъулият ва санъат ҳамдир. Жамоани бошқарадиган раҳбарда қуйидаги муҳим фазилатлар бўлиши керак: интеллектуал салоҳият, маънавият ва дунёқараш, савия ва мулоқот маданияти, муаммоларни ҳал эта олиш қобилияти...”…
ЭЗГУЛИК УРУҒИ
Ҳар қалбда эзгулик уруғи бордир,
Эҳтиёжманд кўпдир унга, албатта.
Гуллар ранг талашиб турган чоғида
Мен шу уруғларга тургум навбатда.
Меҳр камайганда ошади қаҳр,
Қадди эгилади мувазанатнинг.
Айни шул туфайли бўлади содир
Кескин инқирози шоҳ салтанатнинг.
Кўз очган ҳар гўдак меҳрга зордек,
Бирдек интиламиз меҳр беришга.
Аммо катталарга ер юзи тордек,
Кўз ҳам топилмайди баъзан кўришга.
Ҳар қалбда эзгулик уруғи бордир,
Сув қуйиб, бол тутиб, қилсак парвариш_
Наинки, ўлимдан из қолмай боқий,
Одамнинг эсига келмасди қариш.
Мақсуда Каримова
@piskenthayoti
Ҳар қалбда эзгулик уруғи бордир,
Эҳтиёжманд кўпдир унга, албатта.
Гуллар ранг талашиб турган чоғида
Мен шу уруғларга тургум навбатда.
Меҳр камайганда ошади қаҳр,
Қадди эгилади мувазанатнинг.
Айни шул туфайли бўлади содир
Кескин инқирози шоҳ салтанатнинг.
Кўз очган ҳар гўдак меҳрга зордек,
Бирдек интиламиз меҳр беришга.
Аммо катталарга ер юзи тордек,
Кўз ҳам топилмайди баъзан кўришга.
Ҳар қалбда эзгулик уруғи бордир,
Сув қуйиб, бол тутиб, қилсак парвариш_
Наинки, ўлимдан из қолмай боқий,
Одамнинг эсига келмасди қариш.
Мақсуда Каримова
@piskenthayoti
Кимсага озор берма! Гуноҳидан хабаринг бўлиши мумкин, аммо тавбасидан хабаринг бўлмас.
Жалолиддин Румий
@piskenthayoti
Жалолиддин Румий
@piskenthayoti