"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.22K subscribers
58.5K photos
10.2K videos
96 files
8.08K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
#_қишлоқ  хўжалиги

УЙИНГИЗ БУҒДОЙГА ТЎЛСИН

Халқимизнинг ризқ- рўзи,  бозорларимизнинг   тўкинлигини , иқтисодий ривожаланишининг асосини ташкил этувчи  ғалла ҳосили  далаларда  пишиб етилмоқда. Деҳқоннинг  ҳалол пешона териси, захматли  меҳнати билан  етиштирилаётган  боғдойларни тез ва соз йиғиштириб олиш мавсуми   фермерларни яна бир синовдан ўтказади. Жорий йилда туманимиз ғаллакорлари 8 минг гектар ерга ғалла экиб, эрта баҳордан  буғдой экинини   агротехника талаблари асосида  парвариш қилиб келмоқдалар. Ҳўжалик ишчилари суғориш,  кимёвий ва маҳаллий ўғитлар билан озиқлантириш, суспензия усулида баргидан озиқлантириш  амалиётини  ўз вақтида бажарганликлари  учун буғдойлар баравж ривожланмоқда.Туманимиздаги 9 та худуднинг 150 нафардан зиёд  фермерлари бугунги кунда  пишиб етилаётган  ғаллани    ўз вақтида беталофат  ўриб йиғиб олиш  учун тараддудни  бошлаб юбордилар. Ғалла ўрими мавсумида қатнашадиган  комбайинчилар ва бошқа ишчилар учун  соя-салқин дала шийпони ташкил этиш,  иссиқ  овқат ва чой, сув билан таъминлаш,  комбайин ва буғдой ташувчи  траспортларни  шай ҳолга келтириш каби  энг муҳим ишлар  фермер хўжалиги раҳбарларининг  диққат  эътиборида . 
Ҳар бир иш режали ва сифатли  амалга оширилса, албатта натижа бўлади. Жорий йилда   100  центнерлик маррани кўзлаб,  иш унумини  кун сайин ошираётган ғаллакорлар буғдой  ўрим-йиғимини сифатли ташкил этиб, самарали нитижаларга эришиш  ниятидалар.
-  Бунинг учун энг  аввало  комбайин ва бошқа  техникаларни тайёр холга келтириш, уни бошқариш учун  маҳоратли, ишчан,  сабр-иродали, замонавий техникаларни бошқара оладиган комбайинчиларни  жалб этиш зарур, -дейди  туман қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси  А. Ахроров .- Шунингдек  ғаллани нес-нобут қилмай  дон қабул қилиш пуктларига  етказиш чора-тадбирлари ҳам кўрилмоқда.
Дархақиқат,  юртимиз тараққиёти учун  биргаликда ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилаётган ғаллакорлар ўрим-йиғим мавсумида ҳам  ғайрат-шижоат  кўрсатиб буғдойдан юқори ҳосил ва юқори даромад олиб, халқимиз дастурхонини тўкин, юртимизни фаровон қилиш йўлида  фидокорона меҳнатларини  сира аямайдилар.

  Шоира Шоматова.

@piskenthayoti
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#_пилла 2025

ДУНЁНИ ИПАККА БУРКАЁТГАНЛАР

Бугунги кунда дунё бозорида ипак маҳсулотига бўлган талаб  кундан кунга ортиб бораётганлиги туфайли  унинг харидорлари ҳам ортиб бормоқда.
Мамлакатимиз  дунёда пилла  етиштириш бўйича Хитой ва Ҳиндистон қаторида етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. Пиллачилик қишлоқ хўжалиги соҳасининг муҳим ва сердаромад соҳаларидан бири ҳисоблангани боис ушбу соҳага янада катта  эътибор қаратилмоқда.
Пиллачилик соҳасини янада ривожлантириш  учун қилинаётган саъй-ҳаракатлар ва амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли пилла тайёрлаш ҳажми йилдан йилга ортиб бормоқда.
Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 майдаги “Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида бозор механизмларини жорий қилишни жадаллаштириш  бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПФ-72-сонли Фармонининг  қабул қилиниши  мамлакатимизда пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасини ривожлантириш, соҳада инвестиция муҳитини  янада яхшилаш, хом ашё базасини кенгайтириш ҳамда ипак қурти  уруғи  ҳажмларини  кескин кўпайтириш, пилла етиштирув-чиларни қўллаб-қувватлаш ва янги  ишлаб чиқариш  қувватларини ишга тушириш орқали соҳадаги бандликни икки баробарга ошириш, шунингдек, бозор механизмларини жорий қилиш ишларини  жадаллаштириш мақсадида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар аниқ белгилаб берилганлиги пиллачилик ва ипак етиштириш соҳасини янада ривожлантиришга етарли замин ҳозирламоқда.
Бугунги кунда туманимизда ҳам пилла етиштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар диққатга сазовордир. Айниқса, “Агропилла”нинг кластер тизимига ўтказилиши туфайли пилла етиштириш ҳажми сезиларли даражада ортиб, 2025 йил тақсимотига асосан 3041 қути ипак қурти парваришланиб, 182 тонна пилла етиштириш кўзда тутилган. Тузилган шартномага асосан фермер хўжаликлари 2141 қути, касаначилар 900 қути, жами 3 минг 41 қути ипак қурти боқилиши режалаштирилиб, ҳозирги кунда 1000 қути 4 ёшли ва 1250 қути 5 ёшли ипак қуртлари парвариш қилинмоқда.
Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва ўзини ўзи банд қилиш бўйича пиллачиликдан қулайроқ соҳа бўлмаса керак. Шу мақсадда ҳокимият томонидан туманимизнинг Навоий ва “Ўзбекистон мустақиллиги” ҳудудидаги бўш турган биноларда ҳам ишсиз аёлларга 50 қутидан ипак қурти берилиб, улар ўзларини банд қилмоқдалар.
Касаначилар, фермерларнинг боқувчилари ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича рўйхатлар бандлик ва солиқ инспекцияси базаларига киритилмоқда.
Туманимизга пиллачилик бўйича бириктирилган кластер Хитойнинг "Huading Industrial" МЧЖ ХК корхонаси мавсумга тайёргарлик ишлари билан бирга пилла боқувчиларга тўланадиган маблағлар масаласи билан шуғулланмоқдалар. Нархлар 1 кг. пилла учун 40000 минг сўмдан белгиланиб, пилла топширилган вақтда - тарозининг бошида берилмоқда.
Шуни қувонч билан айтиш мумкинки, бундан 4-5 кун аввал туман “Агропилла”сига туманнинг илк пилла ҳосили “Култепа” маҳалласида истиқомат қилувчи деҳқон-тадбиркор О.Холиқуловлар хонадонидан келтириб топширилди. Уч қути пилла қуртини парваришлаган пиллакор оила томонидан етиштирилган пилла ўзининг дурдек товланиши, йирик ва ёрқинлиги билан ҳавасимизни келтирди. -Ҳозир илк пилла ҳосилини олиб келдик, хонадонимизда пиллани тозалаш ва териш ишлари қизғин бормоқда. Пилла оқлик ва деҳқончилигимизнинг илк ҳосили бўлиб, ундан мўл ҳосил етиштирсак, бошқа экинларимизга ҳам Яратган ўзининг барокатини беради. Шунинг учун пилла парваришига алоҳида эътибор берамиз, - дейди О.Холиқулов.
Бугун “Агропилла” идораси ҳовлиси ҳар қачонгидан файзли. Бу ерда деҳқончилигимизнинг илк ҳосили бўлган пиллани қабул қилиб олиш ва ёйиб қуритиш учун барча шароитлар яратилган. Етиштирилган пилла ҳосилини ўз вақтида териб олиш, пиллакорларга ҳақ тўлаш ва уларни меҳнатига қараб рағбатлантириш учун хитойлик ҳамкорларимиз ҳам астойдил ҳаракат қилмоқдалар.

Башорат Сатторова.

@piskenthayoti