"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.22K subscribers
58.3K photos
10.2K videos
96 files
8.07K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
#эътироф


ИБРАТЛИ ОИЛАЛАР
ТАҚДИРЛАНДИ


Оила муқаддас даргох, ота-боболаримиз ўгити , момоларимиз насихатига тўла маскан.
Инсонийлик, сехр –оқибат туйғулари улуғланадиган жой, ватан ичра кичик бир ватандир.
Шунинг учун уни асраб-авайлаш, кўз қорачиғидек асраш, унинг шаънига доғ туширмаслик, барча хавас қиладиган дахлсиз қўрғонга айлантириш ҳаммамизнинг муқаддас бурчимиздир.
Оила тушунчаси айниқса бизда ўзгача ахамият касб этади.
15 май Халқаро оила куни муносабати билан туман хокимлиги томонидан ташкил этилган тадбирда айнан мана шулар ҳақида сўз борди.
Тадбирда туманимиздаги энг ибратли оила сифатида эътироф этилган оилаларнинг 8 нафари Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси томонидан 2025 йил 8 майда қабул қилинган буйруқ асосида “Ибратли оила” кўкрак нишони ва бир марталик пул мукофоти билан тақдирланди.
Мукофотлар туман ҳокими Музаффар Арипов томонидан тантанали равишда топширилди.
Бу эътироф жамиятда соғлом муҳитни қарор топтириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва аҳилликни рағбатлантиришга хизмат қилиб, мукофотланган оилалар ушбу юксак эътирофни нафақат ўз оилалари, балки бутун туман аҳли шарафи деб қабул қилдилар.
Улар келгусида ҳам Ватан равнақи ва жамият фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилишга тайёр эканликларини алоҳида таъкидладилар.

@piskenthayoti
Илм ўрганингки, сизни олим деб танисинлар ва илмингизга амал қилингки, сизни аҳли илм деб билсинлар.
Хазрат Али
@piskenthayoti
* * *
Бир куни Диоген бозорда ўзининг оташин нутқини ирод қилар экан, донишманд файласуфнинг нутқига ҳеч ким эътибор бермай, ўтиб кетаверибди. Шундан кейин у хўроз бўлиб қичқирибди ва бирпасда унинг атрофида тумонат одам йиғилибди. 
Шунда донишманд Диоген бу оломонга қараб, ғазаб билан:
– Сенларнинг тафаккур даражанг шу қадар пастки, ақлли гапларни айтганимда, менга эътибор ҳам бермадиларинг, лекин аҳмоқларча хўроз бўлиб қичқирганимда, ҳамманг мени маймунона қизиқиш билан ўраб олдиларинг, – деган экан!

@piskenthayoti
ТАЪЛИМ

Амр ибн Утба ўғлининг устозига шундай деди: «Боламни ислоҳ қилишнинг энг аввали ўзингни ислоҳ қилиш бўлсин. Чунки шогирдларингнинг кўзи сенинг кўзингга боғланган бўлади. Сен қилган ҳамма нарса уларнинг наздида яхши, сен қилмаган ҳамма нарса уларнинг наздида ёмондир. Уларга Китоб ўқишни ўргат. Аммо мажбурламагин, ундан безиб қолишмасин. Лекин уларни ўз ҳолига ҳам ташлаб қўймагин, китобдар узоқлашиб қолишмасин. Уларни ҳадиси шарифлар, яхши шеърлар билан «суғориб», тўйдиргин. Бир илмни яхши ўрганмагунларича бошқасига ўтма, чунки қалбга (зеҳнга) кўп нарса кираверса, уларни фаҳмлаб олиш қийин бўлиб қолади. Уларга солиҳ инсонларнинг турмуш тарзларини ўргат, номаҳрам аёллар билан гаплашишдан қайтар. Мени юз-хотир қилиб ўтирма. Мен сенинг кифоя қилишингга ишонаман».

Ҳажжож болаларининг муаллимига шундай деган экан: «Уларга ёзишдан олдин сузишни ўргат, чунки одам ўзининг ўрнига ёзадиган одамни топиши мумкин, лекин ўзининг ўрнига сузадиган одамни топа олмайди».

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

@piskrnthayoti
Хитойнинг энг бадавлат тадбиркорларидан бири вафот этди. Банкда 1.9 млрд долларга яқин пули аёлига мерос қолди. У аёл эрининг ҳайдовчисига турмушга чиқди. Шофёр: «Ҳаётим давомида хўжайинга хизмат қилдим, деб ўйлаб юрардим. Билсам, хўжайиним бутун умри мен учун тер тўккан экан» деди.

Аччиқ ҳақиқат шундаки, умримизни мулк жамлашга интилиб ўтказамиз.

Замонавий телефонларнинг 70% функциясидан деярли фойдаланмаймиз.
Энг қиммат, катта тезликда юрадиган автомобильларнинг ҳам 70% дан ортиқ тезилигида юрмаймиз.
Ҳашаматли қасрингиз бўлса Ҳам, унинг барча хоналаридан фойдалана олмайсиз. 70%и чанг босиб ётади.
Кийим- кечакларни айтмайсизми? Уларнинг 70%ини киясиз. Қолганларининг бор-йўғи эсингизда ҳам қолмайди.

Ҳаёт давомида ҳам бор пулларимизни тишимиз ковагида сақлаймиз. Кимгадир моддий ёрдам қилиш у ёқда турсин, кези келганда еб-ичишимиздан ҳам тийган бўламиз. Биз ҳаммасини қолдириб кетамиз. Бошқалар эга чиқадилар.

Шундай экан, дунёни деб сиқилманг. Тақдиригзига битилганидан ортиғига эриша олмайсиз. Кучли, бой бўлсангиз хоксорликни, мулкда қусурингиз бўлса, қаноатни унутманг. Мулкингиздан эҳсон қилганларингизгина сиз билан охиратга кетади. Тўғри тасарруф қимаганларингиз қаршингизга гувоҳ бўлади.

@piskenthayoti
УСТА  ВА  КУМУШ  БЎЛАГИ

Бир заргар уста дарё тубидан бир бўлак кумуш парчасини топиб олибди. Кумуш парчаси қандайдир илиқ тароватли қўллар уни кафтида лойдан тозалаётганини ҳис эта туриб, ялтираб кетибди.
Шу дам кумуш ўйга толибди:
“Ҳаётнинг қандай ажиб туҳфаси! Бу ажойиб инсон менга шунча меҳр ва эътибор беряпти, унинг кафтида ўзимнинг энг гўзал фазилатларимни намоён этяпман!”
Кумуш бўлаги бу устага нисбатан кундан-кун кучлироқ меҳр-муҳаббат ҳиссини туяверибди.
Қайси бир маҳал кумуш парчаси қўққисдан уни қандайдир иссиқ, жуда қайноқ нарса устига қўйишганини сезибди.
Иссиқлик тафти кучайгандан кучаяр эди.
Яна бироз ўтиб, кумуш парчаси уни қандайдир қисқичлар ўз исканжасига олганини, кейин унга жуда ҳам ўткир нарса санчилганини ҳис этибди.
Шу дам кумуш бўлаги чидай олмабди ва қичқирибди: “Менга оғриқ етказяпсан, бу ишингни тўхтат!”
Жавобан устанинг меҳрли овози эшитилибди: “Сабр қил, сендан ажойиб, бежирим зирак ясаяпман”.
     Биз кўпинча ҳаётимизда нималар бўлаётганини тушунмаймиз. Баъзан ҳаёт ўткир кескичга айланиб биздан ноёб мўжиза яратишга уринаётганини англамаймиз... Ҳаёт бизларни қийинчиликлар билан тоблайди ва комиллик сари йўллайди...

@piskenthayoti
СЎНГИ ҚЎНҒИРОҚ

Қадрдоним, жонажон мактаб,
Дилни вайрон этгимиз келмас,
Жонажоним,  қадрдон мактаб,
Сени ташлаб кетгимиз келмас,
Қўлларимни маҳкам тут ўртоқ,
Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ.

Руҳсорингга тўяй синфдош,
Кетма асло юзингни буриб,
Яноқларда милтирайди ёш,
Йиғлаяпмиз жилмайиб туриб,
Қалбимизда ширин бир титроқ,
Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ.

Дунё экан шундай бевафо,
Кетаяпмиз айрилиб жим,жим,
Айро йўллар,тақдирлар айро,
Ҳайр энди гўзал севгилим,
Бағритошим кўзларимга боқ,
Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ.

Умр елар тўхтамай бир зум,
Дилга солиб алам,ғамларни,
Соғинамиз сени мактабим,
Соғинамиз қувноқ дамларни,
Қулларимни қўйворма ўртоқ,
Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ.

Хуршид Карим

@piskenthayoti
.     УЧ СИНОВ

Одам боласи ҳар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан ибрат олавермайди!
Биринчиси, ҳар куни умри қисқариб бораверади. Мол-давлати озайса, ғам чекади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Ҳолбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.
Иккинчиси, ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.
Учинчиси, ҳар куни охиратга бир қадам яқинлашиб, дунёдан эса бир қадам узоқлашиб боради. Шундай бўлса-да, фоний дунёсига берган эътиборини боқий охиратига қаратмайди. Ҳолбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзахми билмайди...


@piskenthayoti
Ота бўлиш, она бўлиш илм бўлгани каби ака-ука, опа-сингил бўлиш, тўғрироғи шу мартабада тура олиш ҳам илм экан! Шу нуқтаи назардан қарасак, бу борада саводи камларнинг ғоят кўплиги аён бўлади.
Жигарнинг яхши-ю ёмонидан кечиб бўлмас, ундан нари кетиб бўлмас! Оға-инилар бир-бирларини нафақат жисмонан ёки моддиян, балки қалбан тўлдирадилар. Қалбни эса фақат илоҳий мўъжизаларгина тўлдира олади. Биродар, жигарчилик шу мўъжизаларнинг биридир. Жигарбандингиз яқинлашган сари сизга ота-онангизнинг ҳиди, тафти келаверади.
Ака-укаси борнинг ҳеч қачон отаси ўлмайди! Опа-синглиси борнинг эса ҳамиша онаси тирикдир.
@piskenthayoti