Оила - жамият пойдевори.
Жамиятнинг устуни бу - оила ҳисобланади. Унинг қай даражада равнақ топиши ва юксалишига илк қадамларни инсон оиладан бошлайди. Шунинг учун ҳам инсон тарбия тушунчасини оила остонасидан бошлаб ўрганишни лозим.
Ҳақиқатдан, бунга туманимизнинг Митан маҳалласига қарашли Хамза кўчаси 36-уйда яшаб келаётган Жаббархон ва Мархамат Мўминовалар хонадони бунга яққол мисол бўла олади. Файзли оиланинг нуроний отахон ва онахонларни 8 нафар фарзанди 25 та невараси ва 10 нафар эваралари бор. Ҳақиқий оилавий тинчлик-тотувлик ва бахт мана шу инсонларнинг ўзидаёқ намоён бўла олади. Мўминовлар оиласи қариб 57-йилдан буён барчага намуна бўлган холда яшаб келишмокда. Бундай сирли сандиқнинг калити эса албатта ана шу уй фаришталари қўлидадир. Уларнинг айтишича сабр, муомала, харакат ўз ўрнида икки инсон бир бирини тушуниши, кўллаб қувватлаши ва албатта қадрлаши бу оила қўғонининг пойдеворидир. Улар келинарию қизларини ана шу йўсинда тарбиялаганиларки оила шажараси барча бахтли ва тотувликда.
Маҳаллада ибратли хонадон номини олган оила ҳовлисининг мўжазгина томорқалари ҳам мавжуд. Улар бу ерда тер тўкиб меҳнат қилишади ва роҳатини биргаликда баҳам кўришади. Оилада келишмовчиликлар деярли бўлмайди чунки уларнинг барча фарзандлари олий маълумотли ўз ишининг усталаридир. Ота –оналари эса фарзандлари учун мўътабар ва азиздир.
Рухшона Эргашева.
талаба.
@piskenthayoti

#Диққат_лойиҳа
⚠️ Ўзбекистонда онлайн-платформа ва веб-сайтларда ноқонуний контентни тарқатиш тақиқланади.
✅ Қуйидагилар ноқонуний контент ҳисобланади:
▪️ конституциявий тузумни, ҳудудий яхлитликни зўравонлик билан ўзгартиришга чақириқлар;
▪️ оммавий тартибсизлик, зўравонликка оид маълумотлар;
▪️ жамоат тартиби ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборот;
▪️ уруш, зўравонлик ва терроризм, экстремизм, сепаратизм ғоялари, экстремистик ва террористик ташкилотларнинг атрибутлари ва рамзлари;
▪️ давлат сири ёки қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этувчи маълумот;
▪️ миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни қўзғатувчи маълумот;
▪️ жамиятга, давлатга, давлат рамзларига ҳурматсизликни кўрсатувчи номақбул маълумот;
▪️ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташвиқот қилувчи маълумотлар;
▪️ порнографик маҳсулот, шафқатсизликни тарғиб қилувчи, шунингдек ўз жонига қасд қилишга даъват этувчи маълумотлар;
▪️ фуқароларни, уларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига таҳдид соладиган ҳаракатларни содир этишга ундашга ёки жалб қилишга қаратилган маълумот;
▪️ фишинг ва спам ресусрларга ҳаволаларни ўз ичига олган маълумотлар;
▪️ жавобгарликка сабаб бўладиган ҳаракатларни қилишга даъват этувчи маълумот.

#эътироф
ИБРАТЛИ ОИЛАЛАР
ТАҚДИРЛАНДИ
Оила муқаддас даргох, ота-боболаримиз ўгити , момоларимиз насихатига тўла маскан.
Инсонийлик, сехр –оқибат туйғулари улуғланадиган жой, ватан ичра кичик бир ватандир.
Шунинг учун уни асраб-авайлаш, кўз қорачиғидек асраш, унинг шаънига доғ туширмаслик, барча хавас қиладиган дахлсиз қўрғонга айлантириш ҳаммамизнинг муқаддас бурчимиздир.
Оила тушунчаси айниқса бизда ўзгача ахамият касб этади.
15 май Халқаро оила куни муносабати билан туман хокимлиги томонидан ташкил этилган тадбирда айнан мана шулар ҳақида сўз борди.
Тадбирда туманимиздаги энг ибратли оила сифатида эътироф этилган оилаларнинг 8 нафари Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси томонидан 2025 йил 8 майда қабул қилинган буйруқ асосида “Ибратли оила” кўкрак нишони ва бир марталик пул мукофоти билан тақдирланди.
Мукофотлар туман ҳокими Музаффар Арипов томонидан тантанали равишда топширилди.
Бу эътироф жамиятда соғлом муҳитни қарор топтириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва аҳилликни рағбатлантиришга хизмат қилиб, мукофотланган оилалар ушбу юксак эътирофни нафақат ўз оилалари, балки бутун туман аҳли шарафи деб қабул қилдилар.
Улар келгусида ҳам Ватан равнақи ва жамият фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилишга тайёр эканликларини алоҳида таъкидладилар.

Илм ўрганингки, сизни олим деб танисинлар ва илмингизга амал қилингки, сизни аҳли илм деб билсинлар.
Хазрат Али
@piskenthayoti
Хазрат Али
@piskenthayoti
* * *
Бир куни Диоген бозорда ўзининг оташин нутқини ирод қилар экан, донишманд файласуфнинг нутқига ҳеч ким эътибор бермай, ўтиб кетаверибди. Шундан кейин у хўроз бўлиб қичқирибди ва бирпасда унинг атрофида тумонат одам йиғилибди.
Шунда донишманд Диоген бу оломонга қараб, ғазаб билан:
– Сенларнинг тафаккур даражанг шу қадар пастки, ақлли гапларни айтганимда, менга эътибор ҳам бермадиларинг, лекин аҳмоқларча хўроз бўлиб қичқирганимда, ҳамманг мени маймунона қизиқиш билан ўраб олдиларинг, – деган экан!

ТАЪЛИМ
Амр ибн Утба ўғлининг устозига шундай деди: «Боламни ислоҳ қилишнинг энг аввали ўзингни ислоҳ қилиш бўлсин. Чунки шогирдларингнинг кўзи сенинг кўзингга боғланган бўлади. Сен қилган ҳамма нарса уларнинг наздида яхши, сен қилмаган ҳамма нарса уларнинг наздида ёмондир. Уларга Китоб ўқишни ўргат. Аммо мажбурламагин, ундан безиб қолишмасин. Лекин уларни ўз ҳолига ҳам ташлаб қўймагин, китобдар узоқлашиб қолишмасин. Уларни ҳадиси шарифлар, яхши шеърлар билан «суғориб», тўйдиргин. Бир илмни яхши ўрганмагунларича бошқасига ўтма, чунки қалбга (зеҳнга) кўп нарса кираверса, уларни фаҳмлаб олиш қийин бўлиб қолади. Уларга солиҳ инсонларнинг турмуш тарзларини ўргат, номаҳрам аёллар билан гаплашишдан қайтар. Мени юз-хотир қилиб ўтирма. Мен сенинг кифоя қилишингга ишонаман».
Ҳажжож болаларининг муаллимига шундай деган экан: «Уларга ёзишдан олдин сузишни ўргат, чунки одам ўзининг ўрнига ёзадиган одамни топиши мумкин, лекин ўзининг ўрнига сузадиган одамни топа олмайди».
"Солиҳлар гулшани" китобидан.
@piskrnthayoti

Хитойнинг энг бадавлат тадбиркорларидан бири вафот этди. Банкда 1.9 млрд долларга яқин пули аёлига мерос қолди. У аёл эрининг ҳайдовчисига турмушга чиқди. Шофёр: «Ҳаётим давомида хўжайинга хизмат қилдим, деб ўйлаб юрардим. Билсам, хўжайиним бутун умри мен учун тер тўккан экан» деди.
Аччиқ ҳақиқат шундаки, умримизни мулк жамлашга интилиб ўтказамиз.
Замонавий телефонларнинг 70% функциясидан деярли фойдаланмаймиз.
Энг қиммат, катта тезликда юрадиган автомобильларнинг ҳам 70% дан ортиқ тезилигида юрмаймиз.
Ҳашаматли қасрингиз бўлса Ҳам, унинг барча хоналаридан фойдалана олмайсиз. 70%и чанг босиб ётади.
Кийим- кечакларни айтмайсизми? Уларнинг 70%ини киясиз. Қолганларининг бор-йўғи эсингизда ҳам қолмайди.
Ҳаёт давомида ҳам бор пулларимизни тишимиз ковагида сақлаймиз. Кимгадир моддий ёрдам қилиш у ёқда турсин, кези келганда еб-ичишимиздан ҳам тийган бўламиз. Биз ҳаммасини қолдириб кетамиз. Бошқалар эга чиқадилар.
Шундай экан, дунёни деб сиқилманг. Тақдиригзига битилганидан ортиғига эриша олмайсиз. Кучли, бой бўлсангиз хоксорликни, мулкда қусурингиз бўлса, қаноатни унутманг. Мулкингиздан эҳсон қилганларингизгина сиз билан охиратга кетади. Тўғри тасарруф қимаганларингиз қаршингизга гувоҳ бўлади.

УСТА ВА КУМУШ БЎЛАГИ
Бир заргар уста дарё тубидан бир бўлак кумуш парчасини топиб олибди. Кумуш парчаси қандайдир илиқ тароватли қўллар уни кафтида лойдан тозалаётганини ҳис эта туриб, ялтираб кетибди.
Шу дам кумуш ўйга толибди:
“Ҳаётнинг қандай ажиб туҳфаси! Бу ажойиб инсон менга шунча меҳр ва эътибор беряпти, унинг кафтида ўзимнинг энг гўзал фазилатларимни намоён этяпман!”
Кумуш бўлаги бу устага нисбатан кундан-кун кучлироқ меҳр-муҳаббат ҳиссини туяверибди.
Қайси бир маҳал кумуш парчаси қўққисдан уни қандайдир иссиқ, жуда қайноқ нарса устига қўйишганини сезибди.
Иссиқлик тафти кучайгандан кучаяр эди.
Яна бироз ўтиб, кумуш парчаси уни қандайдир қисқичлар ўз исканжасига олганини, кейин унга жуда ҳам ўткир нарса санчилганини ҳис этибди.
Шу дам кумуш бўлаги чидай олмабди ва қичқирибди: “Менга оғриқ етказяпсан, бу ишингни тўхтат!”
Жавобан устанинг меҳрли овози эшитилибди: “Сабр қил, сендан ажойиб, бежирим зирак ясаяпман”.
Биз кўпинча ҳаётимизда нималар бўлаётганини тушунмаймиз. Баъзан ҳаёт ўткир кескичга айланиб биздан ноёб мўжиза яратишга уринаётганини англамаймиз... Ҳаёт бизларни қийинчиликлар билан тоблайди ва комиллик сари йўллайди...