"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.22K subscribers
58.4K photos
10.2K videos
96 files
8.08K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
#_камбағалликдан фаровонлик сари

ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА

Туманимизнинг Ҳ.Қодиров номли ҳудудида истиқомат қилувчи Атамурод Холиқовлар хонадонидаги тартиб ва ободликка ҳамманинг ҳаваси келади.

Барча муаммоларнинг ечими меҳнатда деб биладиган оила аъзолари ҳам тадбиркорлик, ҳам деҳқончилик, ҳам касаначилик билан шуғулланадилар.
Холиқовлар хонадонида бир қарич бўш ерни кўрмайсиз. Ҳамма ёқ саранжом-саришта. Томорқаларда картошка, пиёз, саримсоқпиёзлар барқ уриб ўсиб ётибди. Уларнинг атрофига экилган анвойи гулу райҳонлар тадбиркорнинг томорқа маданиятига нечоғли амал қилаётгани ва нозик дидидан дарак беради.
Ишкомларга бир текис таралган токларнинг новдаларидаги узум ҳосилининг мўллигини кўриб, “Насиб қилса бу йил узум йили бўлар эканда”, - дедик ҳавас билан.
Оила узоқ йиллардан буён пилла қурти боқиш билан шуғулланиб, ҳар йили 3-4 қути ипак қуртидан 200 кг.дан зиёд пилла етиштириб келмоқда.
-Бу йил ҳам 4 қути пилла уруғини олиб парваришлаяпмиз. Астойдил меҳнат қилиб, яхшилаб парвариш қилсак, ҳар қути пилла уруғидан 50-55 килограммдан ҳосил етиштириб, 7-8 миллион сўм даромад қиламиз. Пилла етиштириш учун узоғи билан бир ойдан ортиқроқ вақт кетишини ҳисобга олсак, бу маблағ оила бюджетига ҳарна ёрдам бўлади, қолаверса пилла оқлик, деҳқончилигимизнинг бош ҳосили бўлиб, пилла етиштириш энг савобли ишлардан бири ҳисобланади, - дейди Атамурод Холиқов.
Касаначи пиллакорга 1 гектар тут плантацияси берилган бўлиб, қуртларнинг озуқаси учун мустаҳкам база яратилган.
Астойдил қилинган меҳнатлари ортидан барака топаётган хонадон эгаларининг яна бир ибратли ишлари томорқачиликдир. 4 сотих томорқадан бир йилда 3 маротаба ҳосил олишга эришаётган томорқачи оила дастлаб эртанги картошка экиб 15-20 миллион сўм даромад қилса, иккинчи маротаба бодринг, сўнгра эса карам ва турп экиб яна қўшимча равишда 20-30 миллион сўм даромад олишга эришмоқда.
Бундан ташқари Атамурод Холиқовлар оиласи асаларичилик билан ҳам шуғулланиб, парвариш қилинаётган 5 қути асаларидан йилига 500-600 килограммдан тоза асал етиштириб, ундан ҳам мўмай даромадга эга бўлмоқдалар.
-Асал бебаҳо неъмат. Тоза асал минг дардга даво дейишади. Шунинг учун асалари ҳосилини олаётганимизда энг аввало маҳалламиздаги беморларга, кексаларга ва муҳтож оилаларга эҳсон қиламиз, қолганини бозорга олиб чиқамиз, - дейди тадбиркор оила бошлиғи.
Ишнинг кўзини билганга минг танга, деганларидек, Холиқовлар оиласи ҳам пиллачилик, томорқачилик, асаларичилик билан шуғулланиб, ўз рўзғорини ҳам, эл-юрт дастурхонини ҳам тўкин-сочин бўлишига ҳисса қўшмоқда.
Атамурод Холиқовлар хонадонидан қайтар эканмиз, астойдил меҳнат қилган, ишнинг кўзини билиб ҳаракат қилган оиланинг камбағали бўлмаслигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик.

Шоира Шоматова,
журналист.

@piskenthayoti
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пискентда “Нуронийлар маскани” очилди

Пискент туманида кексаларга муносиб шарт-шароит яратишга қаратилган “Нуронийлар маскани” тантанали равишда очилди.

Замонавий меъморий услубда қурилган мазкур масканда 50 ўринли мажлислар зали, тиббиёт ва спорт хонаси, “Бувижонлар мактаби”, кутубхона ва дам олиш ҳудудлари мавжуд бўлиб, у 12 188 нафар ёшга доир пенсия олувчиларнинг эҳтиёжлари инобатга олинган ҳолда ташкил этилган.

Очилиш маросимида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раиси Сайёра Файзиева, “Нуроний” жамғармаси раиси ўринбосари Шароф Убайдуллаев, вилоят жамғармаси раҳбари Абдусамад Носиров ҳамда Пискент тумани ҳокими Музаффар Арипов иштирок этиб, нуронийларни самимий табрикладилар.

Улар мазкур маскан фақатгина дам олиш жойи эмас, балки нуронийлар ҳаётини янада мазмунли ва фаол этишга хизмат қилажагини таъкидладилар. “Нуронийлар маскани” кексалар учун сукунат, ёшлар учун эса маърифат ва ибрат ўчоғидир.

@piskenthayoti