"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.25K subscribers
58.9K photos
10.3K videos
96 files
8.08K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми давом этади!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti
❗️Қонуний фаолият юритаётган барча журналистлар бундан буён ҳам қонун ва Президент ҳимоясида бўлади- Шавкат Мирзиёев

Мамлакатимизда демократик янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштириш учун сўз ва матбуот эркинлигини, фуқароларнинг ахборот олиш ва уни тарқатиш, ўз фикр ва қарашларини эркин билдириш ҳуқуқини таъминлаш борасида муҳим чора-тадбирлар ҳаётга жорий этилмоқда.

Албатта, бундай очиқлик ва ошкоралик шароитида ишлаш, ўз фаолиятига нисбатан билдирилаётган танқидий фикрларни тўғри қабул қилиш эскича қолиплар билан яшаётган айрим амалдорларга ёқмаслиги ҳам мумкин. Лекин бундан қатъи назар, биз бу йўлни давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири деб биламиз ва уни изчил давом эттирамиз.

Шу мақсадда амалдаги қонунчиликда давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари томонидан оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилиш, цензура ўрнатиш, таҳририят ходимларига босим ва тазйиқ ўтказиш, материаллар ва техник воситаларни улардан ғайриқонуний равишда олиб қўйиш ҳаракатлари содир этилгани учун жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, қонуний фаолият юритаётган барча журналист ва блогерлар бундан буён ҳам қонун ва Президент ҳимоясида бўлади.

@piskenthayoti
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
#тафаккур


Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.

@piskenthayoti
#Биласизми

🔖Конституцияга кўра, ҳар ким дам олиш ҳуқуқига эга.

✔️Ёлланиб ишловчиларга дам олиш ҳуқуқи иш вақтининг давомийлигини, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларини, ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътилини белгилаш орқали таъминланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#_адлия хабарлари

Қонуний ҳужжатларни тузишда вакилларнинг аҳамияти

Ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган ваколат билан бир шахс (вакил) томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан тузилган битим ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади.
Ўз характерига кўра фақат шахсан тузилиши мумкин бўлган битимни, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа битимларни вакил орқали тузишга йўл қўйилмайди. Вакил ўзига ваколат берган шахс номидан шахсан ўзига нисбатан ҳам, у айни бир вақтда вакили бўлган бошқа шахсга нисбатан ҳам битимлар тузиши мумкин эмас, фақат тижорат вакиллиги бўлган ҳоллар бундан мустаснодир. Муомалага лаёқатсиз фуқаролар номидан битимларни уларнинг ота-оналари, фарзандликка олувчилари ва васийлари тузадилар.
Вакил қилинмаган шахс томонидан бошқа шахс номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари чиқиб тузилган битим ваколат берган шахс ушбу битимни кейинчалик маъқуллаган тақдирдагина унинг учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Битим тузишга ваколат берган шахс битимнинг ижрога қабул қилинганлигидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам бундай битим маъқулланган ҳисобланади.
Битим тузишга ваколат берган шахс томонидан битимнинг кейинчалик маъқулланиши уни тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий битимга айлантиради.

Р.Мавлонов,
туман Юридик хизмат
кўрсатиш маркази бош юрисконсульти

@piskenthayoti
#_адлия хабарлари

Идоравий нотариал архивлар томонидан маълумотномаларини бериш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги 135-сонли қарори билан Идоравий нотариал архивлар томонидан архив ҳужжатларини бериш давлат хизмати кўрсатилади.
Давлат хизматидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (мй.гов.уз) орқали мурожаат қиладилар. Бу борада ваколатли органлар таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивлари киради.
Хизмат учун ундириладиган йиғим миқдори
нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликатини бериш учун БҲМнинг 5 фоизи,
нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестр китобидан кўчирма бериш учун БҲМнинг 5 фоизи,
архив ҳужжатларидан нусхалар бериш учун БҲМнинг 2 фоизи миқдорида,
архив маълумотномалари бериш учун БҲМнинг 1 фоизи миқдорида қилиб белгиланган.
Давлат хизматини кўрсатиш муддати 1-5 иш кунидан иборатдир.

Х.Мусаева,
туман адлия бўлими
Давлат хизматлари маркази
бош мутахассиси

@piskenthayoti
#_ибратли ҳаёт

МЎМИН ОТАНИНГ ҲАЁТИЙ ФАЛСАФАСИ

Туманимиздаги  Ойбек номли маҳалланинг  ” Маънавият “ кўчасида истиқомат қилувчи 91 ёшли  Мўмин ота Мирсоатовни кўпчилик яхши танийди ва ҳурмат қилади. Мўмин отанинг кексалик   нафақасига чиққанига   30 йилдан ошган бўлсада,  уйда бекор ўтиришни ёқтирмайди.  Унинг 2 сотих  томорқаси бўлиб, отахон томорқасида турли кўкатлар билан бирга олма, ўрик, анор, узум каби мевалардан етиштириб, қўни–қўшниларига тортиқ қилади.
-Томорқадаги  экин ва мевали дарахтларни  фарзандларим, невара -эвараларим учун  парваришлайман.
Албатта бу мевалар бозорда ҳам бор. Аммо ҳовлингизда етиштирилган ҳосилнинг мазаси ўзгача бўлади. Улардан қўшниларимга ҳам бериб савоб оламан, - дейди  Мўмин ота Мирсоатов мамнунлик билан.
Мўмин ота ўрдакчиликка ҳам ҳавас қилиб, ҳозир 10 та ўрдакни сотиб олиб парваришлай бошлади. Агар ўрдакчиликнинг хусусиятларини билиб олса, уларни кўпайтириш истагида.
“Инсон ҳеч қачон қаридим демаслиги керак. Чунки унга берилган имкониятлар чексиз бўлиб, бу имкониятлардан тўғри фойдаланса  ўзига ва ўзгаларга бирдек  яхшилик қилган бўлади.
Ҳеч қачон кимдандир  ёрдам кутиб яшаш керак эмас. Чунки қўлдан берганга қуш ҳам тўймайди. Бировнинг рўзғорини биров келиб қилиб бермайди. Ҳаракат инсоннинг ўзидан бўлиши керак. Шундагина тўкис ва фаровон ҳаёт кечириш мумкин бўлади, ”- дейди Мўмин ота Мирсоатов.
Отахоннинг ҳаётий фалсафаларини тинглар эканмиз, қанийди шундай инсонлар кўпайса, шунда орамизда камбағал ва муҳтожлар бўлмас эди,” - деган фикрни хаёлимиздан ўтказдик.

  Ш. Ташматова

@piskenthayoti
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#_12 май халқаро хамширалар куни

ДУНЁДАГИ ЭНГ ШАРАФЛИ КАСБ ЭГАЛАРИ

Жахонда ҳар йилнинг 12 май куни –Халқаро хамширалар куни  сифатида кенг нишонланади.
Профессионал хамширалар  фаолиятининг асосчиси  Флоренс Найтингейлнинг  таваллуд куни шарафига  белгиланган бу санада  ўрта тиббиёт ходимларининг  захматли меҳнатлари эътироф этилади.
Эл –юрт орасида ҳурмат ва эътибор қозонган, чинакам фидоий ҳамшираларнинг  касбий билим  ва кўникмаларини ошириб боришни қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантириш ва ҳурмат эътибор кўрсатиш мутасаддиларнинг кечиктириб бўлмайдиган вазифасидир.
Эгнига оқ халат кийиб, номи ва шаънини худди либосидек покиза сақлайдиган ҳамшираларни тиббиётимизнинг таянчи ва суянчи деб таърифлаш мумкин.
Ўз хузур халоватидан кечиб бўлсада, ўзгалар дардида елиб -югурадиган, беморларни нафақат дори-дармон, балки мехри ва ширин сўзи билан даволаётган  бу шарафли касб эгаларининг машаққатли меҳнатлари тахсинга лойиқдир.
Хозир мамлкатимизда  фаолият кўрсатаётган 400 минг нафарга яқин хамшираларнинг сафида туманимизнинг 958 нафар  мана шундай фидоий хамшираларимизнинг борлиги билан хақли равишда фахрланамиз.
Жорий йилнинг 7 май куни Давлатимиз рахбари раислигида “Тиббиётнгинг бирламчи бўғини ва ихтисослашган муассасаларида хизматлар  сифатини янада ошириш, дори воситалари истеъмолини тартибга солиш ҳамда тиббий таълимни такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар” юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида  бундан буён бирламчи бўғинда барча  хамшираларнинг фақат тўлиқ ставкада ишлаши, уларнинг базавий ойлиги 300 доллар эквивалентда бўлиши, оилавий хамширалар малака сертификати олган тақдирда яна шунча устама тўланиши  хақидаги сўзлари хамширалар меҳнатига берилган муносиб баходир.
Биз туманимизда фаолият кўрсатаётган барча хамшира  опа-сингилларимизни бугунги касб байрамлари –халқаро хамширалар куни билан қизғин табриклаймиз.
Уларга мустахкам соғлиқ, ишларига омад ва муваффақият, рўзғорларига файзу барака тилаб қоламиз.

Тахририят.

@piskenthayoti
#_ХАБАРНОМА

“Пискент ТЭТ”  бўлими шуни маълум  қиладики “Қорақиясой”  подстанциядан чиқувчи “Қирқизабод” дан таъминланувчи хаво тармоғи 10 кВ дарахт шохларини муҳофаза худудига яқинлашганлиги оқибати ва носоз устунларни таъмирлаш ишлари олиб бориш муносабати билан  2025- йил 13-май  куни соат 09-00 дан соат 17-00 гача таъмирлаш ишлари  амалга оширилади. Туманниг  Кўлота, Култепа, Мустақиллик МФЙлар нинг тўлиқ қисмида  электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.         
         
Пискент ТЭТ.

@piskenthayoti
Донишманддан зотдан сўрашган экан:
“Эркакларга илм бериш афзалми ёки аёлларга?”

“Аёлларга! Чунки бир эркакга илм берсанг, биргина инсонга илм берган бўласан.

Агар бир аёлга илм берсанг, бутун умматга илм берган бўласан.”
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир йиқилдим — пишдим, икки йиқилдим — кучлироқ бўлдим, туртилдим — хулоса чиқардим, хато қилдим — оқ-қорани ажратдим.

Муҳими, йўлимда давом этяпман, таслим бўлмадим, ҳаёт мактабида — моҳир муаллим қўлида кунда-кунга чархланиб боряпман. Синовига шукр қилиб, дардига сабр қилиб, зарбасига қалқон бўлиб, юришдан тўхтамаяпман.

Бир кун, албатта, кўзлаган мақсадимга эришганимда «шу кунлар ҳам бўлган эдия», дея ортимга табассум билан назар соламан.

Унутманг, ҳамма нарса ўткинчи, ҳатто шу залворли имтихонлар ҳам. Қоқилган тақдирингизда ҳам, қаддингизни тик тутиб, манзил сари давом этинг.
Йўл-йўлакай учрайдиган тўсиқлару гап-сўзларга парво қилман
г.

@piskenthayoti
ҚАРҒАЛАР СУДИ

Қарға қушлар ичида энг зийрак ва маккор қушларлардан биридир. Бунга сабаб қарғанинг мияси бошқа қушларникига қараганда каттароқ эканлигидир. Олимлар бу қушларни ҳаёт тарзини ўрганиш жараёнида қизиқ нарсаларга дуч келдилар. Қарғалар тўдасида бошқа қушларникига нисбатан суд жараёни бўлади. Бу суд жараёнида оила ва тўда қонунларига бўйсунмаган ахлоқсиз қарға суд қилинади. Қизиғи шундаки, бу суд Аллоҳнинг марҳамати билан адолат билан олиб борилади. Қарғалар жамоасида ҳар бир жиноят учун муайян жазо белгиланган. Масалан ёш полапоннинг оғзидаги емишини тортиб олган ёши катта қарғани токи учолмайдиган даражага келгунига қадар патлари юлинади. Жабрланган томон жиноятчи қарғанинг патларини шу қадар юлиб ташлашадики, натижада жиноятчи қарғанинг ўзи полапондек учолмайдиган ҳолга келиб қолади. Бошқа бир қарғанинг инини золимларча эгаллаб олган қарғага ёки уни бузган қарғага суд томонидан жабрланган қарғага янги ин қуриб бериш жазоси тайинланади. Бошқа қарғанинг урғочи жуфтига тегажоғлик қилган қарға ўлим жазосига маҳкум этилади. Урғочи қарғанинг тарафдорлари жиноятчи қарғани то ўлгунича тумшуқлари билан чўқишади. Қарғалар маҳкамаси бирор кенг далада ёки кенгроқ майдонда олиб борилади. Аввал маҳкама аъзолари белгиланган жойга келишади. Сўнгра айбдор қарға қўриқчилар назоратида майдонга келтирилади. Суд жараёнида айбдор қарға қанотларини тушуриб бошини қуйи солиб айбини тан олгани учун жим туради. Агар маҳкама томонидан жиноятчи қарғага ўлим жазоси белгиланса, ҳамма қарға уни тумшуғи билан чўқиб ўлдиради. Ўлгандан кейин бир қарға ўлган қарға жасади сиғадиган чуқурни тумшуғи билан қазийди. Кейин барча қарға жиноятчи қарғани кўмади. Шундай қилиб, гоҳида инсон боласи жорий қилолмайдиган илоҳий адолатни улар қойиллатиб бажаришади. Олимларнинг кузатувига кўра фақат қарғалар ўлган қарғани ерга кўмишаркан. Нима сабабдан Аллоҳ таоло инсонга дафн қилишни ўргатиш учун қарғани юборгани билиб олдик. Аллоҳ таоло Ҳаким зотдир. У ҳеч бир ишни беҳикмат қилмайди.
Қарға хикматидан эса ўзимизга тегишли хулоса чиқаришимиз жоиздир.

@piskenthayoti