"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.24K subscribers
58.9K photos
10.3K videos
96 files
8.09K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...

Зару-кимҳоб кийсам ҳам либос,
Кўнглим ичра мискинман Она...
Бир гапим бор рост ҳаммаси рост,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...

Дунёнинг энг бойи бўлсам ҳам,
Осмонларнинг ойи бўлсам ҳам,
Омад келар жойи бўлсам ҳам,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...

Бахтларимга сабабкоримсиз,
Ҳаётимга мададкоримсиз,
Ғамлар келса халоскоримсиз,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...

Сизникидир топганим бари,
Ёнимдасиз, аламлар нари,
Куч оламан кўрганим сари,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...

Кўкка чиқсам керакмас нарвон,
Дуоингиз қанотдир ҳар он,
Дардларимга сўзингиз дармон,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...

Сиздан бўлак йўқ яқин кишим,
Сизни доим ардоқлаш ишим,
Бир кулсангиз баҳордир қишим,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...

Зару-кимҳоб кийсам ҳам либос,
Кўнглим ичра мискинман Она...
Бир гапим бор рост ҳаммаси рост,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...

Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...

Муаллиф: Зоҳид Зиё...


@piskenthayoti
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОРҚАГА ТАШЛА

Бир йигит бувасига арзи ҳол қилди:
– Ҳаёт зиддиятларга тўла. Сизнинг эса доим кайфиятингиз чоғ. Хафа бўлганингизни, бировдан ранжиганингизни кўрмайман. Сизга ўхшашга шунча ҳаракат қилсам ҳам, уддасидан чиқолмаяпман.
Оқсоқол бир зум ўйланиб, деди:
– Келишиб олайлик, ҳар сафар кимдандир ё нимадандир норози бўлганингда менга битта тош олиб келасан.
– Қанақа тош?
– Фарқи йўқ. Хоҳишингга қараб кўтариб келавер.
Йигит бувам шунақа қилиб ўзини овутаркан-да, деб ўйлади-ю, унинг гапини икки қилгиси келмади. У ёки бу вазиятдан дили хира тортганда шартни бажарди.
Кунлардан бирида қария набирасини чақириб, хона бурчагида турган оғзи боғлиқ қопга ишора қилди:
– Анавини кўтар-чи.
Йигит қопни елкасига ортмоқлади. Ўзиям оғиргина экан, букчайиб қолди.
– Қаерга олиб бориш керак? – сўради зўрға нафас олиб.
– Ҳеч қаерга, ўзинг билан олиб юрасан. Ўтирсанг ҳам, турсанг ҳам зинҳор елкангдан қўйма.
Йигит қариянинг гапини тушунмай бир муддат каловланиб турди-да, кейин қопни елкасидан ташлаб юборди. Ичини очиб қараса, ўша ўзи йиғиб келган катта-кичик, қинғир-қийшиқ тошлар.
– Шуям ҳазил бўлдими, бува! Бу зилдай матоҳни кўтариб юришнинг кимга кераги бор?! – деди йигит ранжиган оҳангда.
Қария меҳр билан набирасининг елкасини силади.
– Тўғри айтасан, болам, бу юкнинг ҳеч кимга кераги йўқ. Ранж-аламга тўла кўнгилнинг ҳам ана шу қопдан фарқи бўлмайди. Хотирада сақланиб қолган дилхиралик фойдасиз юк мисоли, кишини эзиб ташлайди, қаддини букади, бора-бора қалбини ғуборга тўлдиради. Уни орқага ташлаб яхши қилдинг.


Юлдуз ЎТКИРХОН қизи тайёрлади.

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw#
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Мана ,СИЗГА ТОНГ чоғида бир сават гул олиб келдим .
Гулки, тонгги шабнамларга юз ювган.Гулларки мухаббат, меҳр, оқибат, бахт, қувонч, хижрон ва соғинч каби туйғуларни гул барглари қатларига жойлаган.
Гулларки, қалби севгига,меҳр муҳаббатга тўлиқ бўлган, нияти бахт,матлаби севги, орзуси висол бўлган ТОНГ- ошиқнинг маъшуқаси- КУНДУЗ га аталган мухаббат тухфаси каби гўзал ва бетакрор, ёқимли, хушбўй ифорлари бошингни айлантириб,
қалбингда ажиб хислар уйготиб, мухаббат қасрига бошлайди.
Мана сизга бир сават гул, бир олам қувонч,шодлик,висол,омад ва бахт олиб келдим.
Керагини олингда, ортганини сиз ҳам мен каби бошқаларга улашинг.....

@piskenthayoti
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Товуқ пиширишнинг жуда кўп усуллари бор.
Лекин уни бутун холида пиширсангиз янада юмшоқ ва мазали бўлиб чиқади.
Мана бу усулда пиширилган Товуқ бетакрор мазага эга бўлиб, ҳар қандай байрам дастурхонига ажойиб кўрк бағишлайди.

@piskenthayoti
Бахтли булай десангиз...

Кайфиятингизни кўтариш учун пулни қизғанманг.

Ёқадими — буни айтиш лозим.

Бугунингиз билан яшанг, чунки «кеча» ўтиб кетди, «эртага» балки бўлмаслиги мумкин.

Тушунарсизми, сўрашдан уялманг.

Учрашишни истаяпсизми таклиф этинг.

Нимадир истаяпсизми сўранг.

Тушунарли бўлиши учун тушунтиринг.

Айбдормисиз — очиқ айтинг ва ўзингизни оқлашга уринманг.

Ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор ва у ҳар доим ҳам сизники билан тўғри келавермайди.

Аҳмоқлар билан мулоқотда бўлманг.

Ҳаётда энг асосийси — бу муҳаббат, қолган барчаси — беҳуда.

Инсоннинг муаммоси фақат унинг бошида бўлади.

Атрофдаги олам меҳрибон ва қаҳрли эмас, у учун сенинг бор ёки йўқлигинг аҳамиятсиз.


Ёдингизда тутинг, ҳаёт сиз учун бошқа такрорланмайди.


Унутманг, сиз ҳеч кимдан ҳеч нима қарздор эмассиз.

Бошқалар ҳам сизнинг олдингизда ҳеч нимадан қарздор эмас.                        

@puskenthayoti
@шеърият

ТУНДАГИ  НОМА…

А.Сувонов

Яна нигоҳинг деб ўртанди кўнгил,
Кузнинг маҳзунлиги қароқларингда.
Шодликни билмайди, қийноқда бу дил,
Нафосат бор эди, яноқларингда.

Кечир, мудом ўксиб ўтмоқда ёшим,
Дарахтда сарғайган баргга ўхшайман.
Шаҳло кўзларингга йўқдир бардошим,
Сени унутолмай, сенсиз яшайман.

Бир савол туну кун хаёлим олар,
Қачондир рўбарў туташиб қолсак.
Сукутда туришинг қайғуга солар,
Майли ўшал куни шамдайин ёнсак.

Биламан, менинг ҳам хатоларим бор,
Мендан ранжимасин, нурли қуёшинг.
Неча йиллар кутдинг бўлиб интизор,
Кузак ёмғиридек, сенинг кўз ёшинг.

Қийналиб яшадик ўттиз қоралаб,
Сочларда қировлар, оқлар кўпайди.
Мен эса қўлимда шеърим ардоқлаб,
Ҳаловат камайди, байтлар кўпайди.

Армонли ўтди-да, сенсиз ҳар куним,
Баҳорим сен эдинг кўклам таратган.
Ҳижронли боғларда, чизилган йўлим,
Қалбинг чиройини бекам яратган.

Гоҳи азобланиб безовта юрак,
Тушларимга кирсанг қиё боқмайсан.
Сенинг хаёлинг деб, бу жоним халак,
Сенда айб бордек нидо тинглайсан.

Сенга айтолмаган сўзларим бисёр,
Юракдаги нолам байтларимда жам.
Сен томон битилди ҳар қандай ашъор,
Исмингни битолмам, кечир Маликам.

Қўйгин, куйинмагин, қайғурма зинҳор,
Ўйлама дунёнинг юмушларини.
Муҳаббат дард экан, ўзга сўз бекор,
Мен соғиниб яшарман кулишларингни...

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!

Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!

Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми давом этади!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti
❗️Қонуний фаолият юритаётган барча журналистлар бундан буён ҳам қонун ва Президент ҳимоясида бўлади- Шавкат Мирзиёев

Мамлакатимизда демократик янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштириш учун сўз ва матбуот эркинлигини, фуқароларнинг ахборот олиш ва уни тарқатиш, ўз фикр ва қарашларини эркин билдириш ҳуқуқини таъминлаш борасида муҳим чора-тадбирлар ҳаётга жорий этилмоқда.

Албатта, бундай очиқлик ва ошкоралик шароитида ишлаш, ўз фаолиятига нисбатан билдирилаётган танқидий фикрларни тўғри қабул қилиш эскича қолиплар билан яшаётган айрим амалдорларга ёқмаслиги ҳам мумкин. Лекин бундан қатъи назар, биз бу йўлни давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири деб биламиз ва уни изчил давом эттирамиз.

Шу мақсадда амалдаги қонунчиликда давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари томонидан оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилиш, цензура ўрнатиш, таҳририят ходимларига босим ва тазйиқ ўтказиш, материаллар ва техник воситаларни улардан ғайриқонуний равишда олиб қўйиш ҳаракатлари содир этилгани учун жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, қонуний фаолият юритаётган барча журналист ва блогерлар бундан буён ҳам қонун ва Президент ҳимоясида бўлади.

@piskenthayoti
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
#тафаккур


Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.

@piskenthayoti
#Биласизми

🔖Конституцияга кўра, ҳар ким дам олиш ҳуқуқига эга.

✔️Ёлланиб ишловчиларга дам олиш ҳуқуқи иш вақтининг давомийлигини, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларини, ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътилини белгилаш орқали таъминланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot