#_буюк ғалабанинг 80 йиллиги
ҲАҚИҚИЙ ИНСОНГА БЕРИЛГАН ҲАҚИҚИЙ БАҲО
Ҳар йили ғалаба куни яқинлашар экан, раҳматли отам ҳақидаги хотиралар қуйилиб келаверади.
Дилда бир ўкинч ва армон билан, қанийди отам шу кунларни кўрганларида эди, деган армонли
ўй ўтади хаёлимдан.
Бутун ҳаётлари давомида бошлари оғир меҳнатдан чиқмаган, урушда олган жароҳатлари қанчалар азоб беришига қарамай қўлларидан кетмон тушмаган, яшашдан матлаби фақат тўғрилик ва ҳалоллик бўлган отажоним
каби сабрли, саховатли, иймони
мустаҳкам, савобталаб, меҳрли
инсонлар камдан кам бўлади.
Раҳматли отам Абдусамад
Сатторов урушга кетганларида 37
ёшда бўлган эканлар.
Биз деярли отам ҳикоя қилиб
берадиган уруш хотираларини
эшитиб катта бўлганмиз. Шунинг
учун отам биз учун сабр-бардош,
одамийлик ва қаҳрамонлик
тимсоли бўлиб қолганлар.
Отамнинг ҳикояларини тинглар
эканман, урушнинг шунча
даҳшатларини кўрган, бир эмас,
бир неча маротаба ўқ теккан
оёқлари зирқираб азоб беришига
қарамай, бирор марта нолимасдан,
эртадан кечгача меҳнат қиладиган,
биз - болаларини жонидан ортиқ
кўрадиган, ҳар куни кечки
пайт чарчаб, ҳориганларига
қарамай, кундалигимизни
текширадиган, бизларни олий
маълумот олишимизни шунчалар
орзу қиладиган инсонни кўриб,
ҳайратга тушардим.
Даҳшатли жанг майдонида
портлаган бомба туфайли отам
қаттиқ жароҳат олиб, тупроқнинг
тагида қолиб кетадилар. Бир
неча кун ҳушсиз аҳволда ётган
отамни ўлди деб ўйлаб қорахат
жўнатишади. Шундан сўнг
биринчи турмушлари бўлган
аёллари яккаю ёлғиз ўғилларини
ташлаб, бошқага турмушга
чиқиб кетади. Фақат оёқларининг
панжаси тупроқдан чиқиб турган
отамни санитар ит топиб олади.
Урушдан қайтгач, отам,
онам раҳматли билан турмуш
қурадилар. Ўшанда отам 44,
онам раҳматли 16 ёшда бўлган
эканлар. Ораларидаги шунча ёш
тафовутига қарамасдан отам билан
онам жуда аҳил ва иноқ яшаб, биз
- 9 фарзандни катта қилишган.
Отам билан боғлиқ хотиралар
шунчалар кўпки, уларни китоб
қилиб ёзса арзийди.
Раҳматли, журналист ва ёзувчи
Мажид Самадовнинг “Хотира”
китобида ҳам отам ҳалок бўлганлар
рўйхатига киритилганлар. Ҳар
сафар туманимиздаги ”Хотира”
монументида отамнинг исми-
фамилияларининг ҳалок бўлган
жангчилар рўйхатида турганини
кўрганимда кўз ёшларимни
тўхтата олмайман.
Иккинчи жаҳон урушининг
жонли тарихидан бири бўлган
отам қолган умрларини эзгу ва
савоб ишларга бағишлаганлар.
Ўқимай, мустақил савод чиқарган
отамнинг билимлари жуда
кучли, дунёқарашлари кенг ва
тафаккурлари ёрқин бўлган. Отам
ўта ақлли ва ва фикрлари ўткир
бўлганидан "калла" лақабини
олган эканлар.
Раҳматли Маҳмуд Қосимов
(Маҳмуд раис) отам билан яқин
дўст ва маслакдош бўлиб, улар
маҳалламиздаги жуда катта
ободонлаштириш ишларига бош-
қош бўлишган. Маҳалламиздаги
дўкон, асфальтланган кўчалар,
хонадонларга табиий газ
келтирилиши, кўчаларимизнинг
чароғонлиги, қабристонларнинг
ободлиги уларнинг елиб-
югуришлари туфайли бўлган.
Отам юксак маънавиятли,
ўқишни қадрига етадиган,
айниқса биз - қизларнинг
ўқишини астойдил хоҳлайдиган
инсон бўлганлар. Шунинг учун
оиламиздаги 5 нафар қиздан 4
нафари олий маълумотли бўлди.
Биз отамга баъзан, “Нега
орден, медалларингизни тақиб
юрмайсиз, имтиёзлардан
фойдаланмайсиз”, - десак,
”Мен бир кун келиб фойдаси
тегиб қолар деб жанг қилмадим.
Урушнинг орден, медалиям,
имтиёзиям керакмас,” - дер
эдилар.
Отамда иймон ва эътиқод
масаласи жуда кучли эди.
Даҳшатли уруш кетаётганига
қарамай дадам рўза тутар
эканлар. Бир куни кечки
овқат пайтида отамнинг
фақат нон еб ўтирганларини
кўрган командир ҳайрон
бўлиб сабабини сўраганида,
аскарлардан бири отамнинг
диний эътиқодлари кучлилиги,
шунинг учун динимиз макруҳ
деб билган нарсаларни
истеъмол қилмасликларини
айтганидан сўнг командир
отамга рўза тугагунча алоҳида
егуликлар беришни буюрган
экан.
Отам ўта тақводор ва
намозхон одам бўлишларига

қарамай, на онамизни, на бизларни рўза тутишу намоз ўқишга даъват қилмаганлар.
Ҳатто бу ҳақда умуман оғиз
очмаганлар. Ҳаммамизга
яхши маълумки, 80-йилларда
маънавиятимиз, айниқса
диний эътиқодимизга қарши
аёвсиз кураш бошланган.
Тақиқлар жуда оғир бўлишига
қарамай, отам раҳматли беш
вақт намозларини ва таровеҳ
намозини масжидда ўқишни
канда қилмаганлар. Ўша
йиллари қиш жуда қаттиқ бўлар
эди. Лекин шунга қарамай отам
уйимиз этагидаги Қорахўжа
бува қабристони оралиғидаги
кимсасиз, хилват кўчадан
тизза баробар қор кечиб,
маҳалламиздаги масжидга
бўлса ҳам бориб, хуфтон ва
бомдод намозларини ўқиб
келар эдилар.
Мен ён атрофимга боқаман,
бўлаётган воқеаларни
кузатаман. Ҳаётга, одамларга
ўзимча баҳо бераман.
Лекин афсуски, ҳеч кимга
отамникичалик юқори
баҳо беролмадим. Балки
бунинг сабаби фарзандлик
муҳаббатидир, балки ҳақиқий
инсонга берилган ҳақиқий
баҳодир.
Башорат Сатторова,
журналист
@piskenthayoti
Ҳатто бу ҳақда умуман оғиз
очмаганлар. Ҳаммамизга
яхши маълумки, 80-йилларда
маънавиятимиз, айниқса
диний эътиқодимизга қарши
аёвсиз кураш бошланган.
Тақиқлар жуда оғир бўлишига
қарамай, отам раҳматли беш
вақт намозларини ва таровеҳ
намозини масжидда ўқишни
канда қилмаганлар. Ўша
йиллари қиш жуда қаттиқ бўлар
эди. Лекин шунга қарамай отам
уйимиз этагидаги Қорахўжа
бува қабристони оралиғидаги
кимсасиз, хилват кўчадан
тизза баробар қор кечиб,
маҳалламиздаги масжидга
бўлса ҳам бориб, хуфтон ва
бомдод намозларини ўқиб
келар эдилар.
Мен ён атрофимга боқаман,
бўлаётган воқеаларни
кузатаман. Ҳаётга, одамларга
ўзимча баҳо бераман.
Лекин афсуски, ҳеч кимга
отамникичалик юқори
баҳо беролмадим. Балки
бунинг сабаби фарзандлик
муҳаббатидир, балки ҳақиқий
инсонга берилган ҳақиқий
баҳодир.
Башорат Сатторова,
журналист
@piskenthayoti
Илм ўрганингки, сизни олим деб танисинлар ва илмингизга амал қилингки, сизни аҳли илм деб билсинлар.
Хазрат Али
@piskenthayoti
Хазрат Али
@piskenthayoti
#Бу_кизик_дунё
АНТИҚА ДУНЁ, АЖАБТОВУР ОДАТЛАР...
Ўрта асрларда, Англияда коррупцияга қарши бир ноодатий услуб билан курашилган экан.
Унда, шаҳар марказида ўрнатилган тарозида, янги сайланган ҳокимнинг вазни ўлчанган ва ҳокимлик даври тугаб, ваколатини топшираётган пайтида ҳам вазни қайта тарозида ўлчанган. Агар ҳокимнинг вазни кам ёки ўзгармаган бўлса, у аҳоли томонидан олқиш ва мақтовлар эшитар, аммо вазни бошланғич кўрсаткичдан юқори бўлганда эса, ҳоким ачиган сабзовот ва тухумлар билан тошбўрон қилинган ва давлат бошқаруви лавозимларидан батамом четлатилган экан.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТИЛАК
Ҳар кимнинг ҳам сочларига оқ тушсин,
Ажин тушсин юзларига, доғ тушсин.
Ҳар кимнинг ҳам қувват кетиб белидан,
Қўлларига асо - бир таёқ тушсин.
Имони соф, юзга кириб ёруғ юз,
Тўйлар кўриб елкасидан тоғ тушсин.
Жисмига сўнгги сафар олдидан
Ўз боласин қўлидан тупроқ тушсин...
✍️ Муҳаммад ЮСУФ

ГАНИМАТДИР ХАР БИР КУНИМИЗ!!!
...ВАҚТ шундай нарсаки:
~Уни кўриб турасан, аммо ушлолмайсан..
ВАҚТ шундай нарсаки:
~Унда юра оласан, югура оласан, аммо тўхтата олмайсан..
ВАҚТ шундай нарсаки:
~Ундан хурсанд бўлишинг мумкин, аммо хафа бўлолмайсан
~Ўтаётган ВАҚТ қадрини Ота Онангизда кўринг, болаларингизда кўринг..
~Кечагина сизни қўлларида кўтариб юрган Ота Онангиз, бугун сизни қўлларингизга мухтождирлар...
~Кечагина сизни қўлингизда турган фарзандларингиз, бугун сизни қўллари билан ушлаб туришибди..
~Нолиманг, ВАҚТ бу имтихон.
~Ҳаёт эса бир катта мактабдир..
~Ўтаётган умримизни, вақтимизни савоб ишларга, яхшиликларга сарф қилайлик ...

Халқ кўп нарсани билса, уни бошқариш қийин бўлади
Ким сизни ғазаблантирса, ўша сизни бошқаради.
Ўзгаларни бошқарадиган одам кучли, ўзини бошқара оладиган одам ундан-да кучлироқ.
Кўп нарсани билатуриб, ўзини билмаганга солган – доно.
Илмсиз бўлатуриб, билағонлик қилган – нодон.
Одамлар сенга қандай муносабатда бўлаётганига эмас, одамларга ўз муносабатингга эътиборли бўл.
Ғанимини енганнинг кучи кўпаяди, ўзини енганнинг – жасорати.
Фикрларингизга эътиборли бўлинг, фикрларингиз фаолиятингизнинг доясидир.
Ютуқларингизни кўпчиликнинг олқиши билан баҳоласангиз, қалбингиздан хавотир аримайди.
Мен ҳамиша мени ҳақорат қилганлардан баланд тура оламан.
Уларни кечириб...
Қонунлар ва буйруқлар кўпайса, қароқчи ва ўғрилар кўпаяди.
Табиат ҳеқ қачон ошиқмайди. Лекин ҳамма нарсага улгуради.
Олганнинг ҳовучи тўлади, берганнинг — қалби.
Ҳамма нарсага эришдим деган, ҳеч нарсага эриша олмайди.
Лао ЦЗИ, хитой файласуфи

#хилқат.
Тупроқ устидаги ҳар не- албат тупроқ бўлгувчидир...
Робиятул Адавия.
Мен ҳар қандай оддийлик ва камтаринлик ортида- жуда катта "Куч" турганини биламан...
Ернинг, тупроқнинг хилқати шундай...
Унда ҳазиналар яширин, ундан ризқ унади, ундан бино бўлиб, Биз яна- унга қовушамиз.
Замин устини минг депсиниб боссин, минг улкан қўшинлар тузсин- подшоҳлар ҳам шу камтаргина "Ер" га маҳв бўлади!
Товусдек маликалар, ҳусни урушларга сабаб бўлган, чиройи олдида дунёларни тиз чўктирган- малаклар ҳам оҳир оқибат "Ер" га аталади!
Ақлни шоширувчи шаҳарлар, гуллаган боғлар, тоғга тенглашган ҳайкаллар- ҳаммаси тупроққа қоришади.
Осмону қояларни макон этган бургутлардан тортиб, оддий чумолигача уники бўлади!
Худди шундай- "Ер" хилқатли инсонлар бор...
Сиз улар билан терс кетишдан сақланинг, агар унинг ўнг юзига урсангиз- у сизга жимгина чап юзини тутиши мумкин!
Оёқларингиз орасига олиб ҳар қанча тепаламанг- ҳеч қачон у бундан нолимайди...
Тутганини юлиб олсангиз ҳам у ҳамиша неъмат бераверади...
Адашиб сарсон бўлсангиз худди "Ер" дек у ҳам сизга- йўл бўлади...
Лекин унутманг!
Охир бу дунёдаги ҳамма осмонларни тўлатиб учгану- ер узра савлат тўкиб кўчганлар ҳам- "Ер" бағридан бошқа жойда- "қабр" топмаганидек...
Сиз ҳам "Ер" хилқатли одамларнинг қалбларидан ўзга қалбларда ҳеч қачон ундан кўрганчалик- "қадр"ни тополмасдан ўтасиз...
интернетдан олинди.

Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...
Зару-кимҳоб кийсам ҳам либос,
Кўнглим ичра мискинман Она...
Бир гапим бор рост ҳаммаси рост,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...
Дунёнинг энг бойи бўлсам ҳам,
Осмонларнинг ойи бўлсам ҳам,
Омад келар жойи бўлсам ҳам,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...
Бахтларимга сабабкоримсиз,
Ҳаётимга мададкоримсиз,
Ғамлар келса халоскоримсиз,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...
Сизникидир топганим бари,
Ёнимдасиз, аламлар нари,
Куч оламан кўрганим сари,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...
Кўкка чиқсам керакмас нарвон,
Дуоингиз қанотдир ҳар он,
Дардларимга сўзингиз дармон,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...
Сиздан бўлак йўқ яқин кишим,
Сизни доим ардоқлаш ишим,
Бир кулсангиз баҳордир қишим,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...
Зару-кимҳоб кийсам ҳам либос,
Кўнглим ичра мискинман Она...
Бир гапим бор рост ҳаммаси рост,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
@piskenthayoti
Зару-кимҳоб кийсам ҳам либос,
Кўнглим ичра мискинман Она...
Бир гапим бор рост ҳаммаси рост,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...
Дунёнинг энг бойи бўлсам ҳам,
Осмонларнинг ойи бўлсам ҳам,
Омад келар жойи бўлсам ҳам,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...
Бахтларимга сабабкоримсиз,
Ҳаётимга мададкоримсиз,
Ғамлар келса халоскоримсиз,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...
Сизникидир топганим бари,
Ёнимдасиз, аламлар нари,
Куч оламан кўрганим сари,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...
Кўкка чиқсам керакмас нарвон,
Дуоингиз қанотдир ҳар он,
Дардларимга сўзингиз дармон,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...
Сиздан бўлак йўқ яқин кишим,
Сизни доим ардоқлаш ишим,
Бир кулсангиз баҳордир қишим,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...
Зару-кимҳоб кийсам ҳам либос,
Кўнглим ичра мискинман Она...
Бир гапим бор рост ҳаммаси рост,
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...
Бўлмасангиз ҳеч кимман Она...
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
@piskenthayoti
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОРҚАГА ТАШЛА
Бир йигит бувасига арзи ҳол қилди:
– Ҳаёт зиддиятларга тўла. Сизнинг эса доим кайфиятингиз чоғ. Хафа бўлганингизни, бировдан ранжиганингизни кўрмайман. Сизга ўхшашга шунча ҳаракат қилсам ҳам, уддасидан чиқолмаяпман.
Оқсоқол бир зум ўйланиб, деди:
– Келишиб олайлик, ҳар сафар кимдандир ё нимадандир норози бўлганингда менга битта тош олиб келасан.
– Қанақа тош?
– Фарқи йўқ. Хоҳишингга қараб кўтариб келавер.
Йигит бувам шунақа қилиб ўзини овутаркан-да, деб ўйлади-ю, унинг гапини икки қилгиси келмади. У ёки бу вазиятдан дили хира тортганда шартни бажарди.
Кунлардан бирида қария набирасини чақириб, хона бурчагида турган оғзи боғлиқ қопга ишора қилди:
– Анавини кўтар-чи.
Йигит қопни елкасига ортмоқлади. Ўзиям оғиргина экан, букчайиб қолди.
– Қаерга олиб бориш керак? – сўради зўрға нафас олиб.
– Ҳеч қаерга, ўзинг билан олиб юрасан. Ўтирсанг ҳам, турсанг ҳам зинҳор елкангдан қўйма.
Йигит қариянинг гапини тушунмай бир муддат каловланиб турди-да, кейин қопни елкасидан ташлаб юборди. Ичини очиб қараса, ўша ўзи йиғиб келган катта-кичик, қинғир-қийшиқ тошлар.
– Шуям ҳазил бўлдими, бува! Бу зилдай матоҳни кўтариб юришнинг кимга кераги бор?! – деди йигит ранжиган оҳангда.
Қария меҳр билан набирасининг елкасини силади.
– Тўғри айтасан, болам, бу юкнинг ҳеч кимга кераги йўқ. Ранж-аламга тўла кўнгилнинг ҳам ана шу қопдан фарқи бўлмайди. Хотирада сақланиб қолган дилхиралик фойдасиз юк мисоли, кишини эзиб ташлайди, қаддини букади, бора-бора қалбини ғуборга тўлдиради. Уни орқага ташлаб яхши қилдинг.
Юлдуз ЎТКИРХОН қизи тайёрлади.
https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw#

АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ
Мана ,СИЗГА ТОНГ чоғида бир сават гул олиб келдим .
Гулки, тонгги шабнамларга юз ювган.Гулларки мухаббат, меҳр, оқибат, бахт, қувонч, хижрон ва соғинч каби туйғуларни гул барглари қатларига жойлаган.
Гулларки, қалби севгига,меҳр муҳаббатга тўлиқ бўлган, нияти бахт,матлаби севги, орзуси висол бўлган ТОНГ- ошиқнинг маъшуқаси- КУНДУЗ га аталган мухаббат тухфаси каби гўзал ва бетакрор, ёқимли, хушбўй ифорлари бошингни айлантириб,
қалбингда ажиб хислар уйготиб, мухаббат қасрига бошлайди.
Мана сизга бир сават гул, бир олам қувонч,шодлик,висол,омад ва бахт олиб келдим.
Керагини олингда, ортганини сиз ҳам мен каби бошқаларга улашинг.....

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Товуқ пиширишнинг жуда кўп усуллари бор.
Лекин уни бутун холида пиширсангиз янада юмшоқ ва мазали бўлиб чиқади.
Мана бу усулда пиширилган Товуқ бетакрор мазага эга бўлиб, ҳар қандай байрам дастурхонига ажойиб кўрк бағишлайди.