#_cайлов- 2025
РАИСЛИККА БАРНО РАҲМОНОВА САЙЛАНДИ
“Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонунга мувофиқ муайян ҳудудда яшовчи сайлов ҳуқуқига эга фуқароларнинг камида 12 фоизи (ундан ортиқ бўлиши ҳам мумкин) ушбу жараёнга жалб этилиши лозим. Уларнинг учдан икки қисми овоз беришда ҳозир бўлсагина сайлов ўтган ҳисобланади.
Куни кеча туманимиздаги “ Оқтом” маҳалла фуқаролар йиғинида раисликка сайлови бўлиб ўтди. Унда 212 нафар вакиллардан 180 нафари иштирок этди. Амалдаги раис Барно Рахмонова 120 та овоз олиб рақиблардан устун келди ва маҳалла раислигига қайта сайланди.
Маълумки, Барно Раҳмонова ўз вазифасини сидқидилдан бажарадиган, маҳалласининг ободлиги, келажаги учун жон куйдирадиган , одамлар ичида юриб, уларнинг дардига қулоқ тутадиган раис бўлгани учун, оқтомликлар унга яна ишонч билдириб, раисликка қайта сайладилар.
Янги раис сайланди
Бугун эса Муротали МФЙ да маҳалла раиси сайлови бўлиб ўтди. Унда 344 нафар вакиллардан 232 нафари иштирок этди. Улар номзодларнинг дастури билан танишиб чиқдилар. Сайловда номзоди кўрсатилган Ғуломжон Йўлдошев 140 та овоз билан биринчи маротаба маҳалла раислигига сайланди. Халқ ишончига эришган раис бугундан вакиллар билан кенгашиб, навбатдаги ишларни режалаштириб олди.
З.Довутхонова.
@piskenthayoti

📌📣ДИҚҚАТ, ЧЕЛЛЕНЖ❗️📣
🇺🇿“Piskent hayoti” газетасининг расмий телеграм канали 🎖9 май-Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “СОҒИНЧ” деб номланган челленж эълон қилади.🇺🇿
🇺🇿Челленжда қатнашиш истагини билдирганлар ўзлари учун энг яқин ва энг азиз бўлган инсонларни ёдга олиб, уларга қалбларидаги энг гўзал изхорларини тақдим этиш имконига эга бўладилар.📌
🇺🇿Челленжда иштирок этиш истагини билдирганлар хотирлаш ёки қадрлаш истагида бўлган инсонларининг суратларини икки сатр изхорлари билан юборишса кифоя.🇺🇿
🇺🇿Шошилинг, Дил изхорларингизни, соғинчли туйғуларингизни баён этиш учун берилган имкониятдан тўлиқ фойдаланинг.🇺🇿
📌Ҳурмат билан “Piskent hayoti” газетаси таҳририяти ва расмий телеграм канали маъмурияти.📌
Хотираларингизни
@Munira_9184
ёки +998 94 913 89 19
рақамига жўнатишингиз мумкин.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги
—
Праздничное поздравление Президента Шавката Мирзиёева народу Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
—
Праздничное поздравление Президента Шавката Мирзиёева народу Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвага келди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в Москву.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
—
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в Москву.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Халқ кўп нарсани билса, уни бошқариш қийин бўлади
Ким сизни ғазаблантирса, ўша сизни бошқаради.
Ўзгаларни бошқарадиган одам кучли, ўзини бошқара оладиган одам ундан-да кучлироқ.
Кўп нарсани билатуриб, ўзини билмаганга солган – доно.
Илмсиз бўлатуриб, билағонлик қилган – нодон.
Одамлар сенга қандай муносабатда бўлаётганига эмас, одамларга ўз муносабатингга эътиборли бўл.
Ғанимини енганнинг кучи кўпаяди, ўзини енганнинг – жасорати.
Фикрларингизга эътиборли бўлинг, фикрларингиз фаолиятингизнинг доясидир.
Ютуқларингизни кўпчиликнинг олқиши билан баҳоласангиз, қалбингиздан хавотир аримайди.
Мен ҳамиша мени ҳақорат қилганлардан баланд тура оламан.
Уларни кечириб...
Қонунлар ва буйруқлар кўпайса, қароқчи ва ўғрилар кўпаяди.
Табиат ҳеқ қачон ошиқмайди. Лекин ҳамма нарсага улгуради.
Олганнинг ҳовучи тўлади, берганнинг — қалби.
Ҳамма нарсага эришдим деган, ҳеч нарсага эриша олмайди.
Лао ЦЗИ, хитой файласуфи

Аёлнинг тўққиз нафси, бир ақли, эркакнинг тўққиз ақли, бир нафси бордир. Аёл бир ақли ила тўққиз нафсига соҳиб чиқа оларкан. Аммо эркак тўққиз ақли ила бир нафсига соҳиб чиқа олмас!
Жалолиддин Румий
@piskenthayoti
Жалолиддин Румий
@piskenthayoti
Қуёш юзидаги булут...
Онам вафот этган кунлар авжи саратонга тўғри келди. Биз ака-укалар, қариндош-уруғлар офтобрў девор ёнида саф тортиб турибмиз. Қуёш терак бўйи кўтарилиб, пешонамизга олов пуркайди. Не ажабки, тасодифми, мўъжиза рўй бердими, қаёқдандир пайдо бўлган бир парча булут қуёш юзини тўсиб қолди.
Табиатнинг қудрати, мўъжизаси олдида биз ҳамиша ожизмиз. Қуёш чарақлаб турса, булут унинг юзини хиёл тўсиб, бизга соя ташлаб тургани чинданда мўъжиза эди. Онамни сўнгги йўлга кузатиш дамлари тобора яқинлашмоқда. Шаҳарда турадиган акамдан эса ҳамон дарак йўқ. Қариндошлар, қишлоқ оқсоқоллари акамни сабрсизлик билан кутишарди. Нима бўлса ҳам у онамнинг дафн маросимига етиб келишини ички бир интиқлик билан кутар эдим.
– Ана келди, ана келаяпти! атрофдагилар бирдан жонланиб қолишди.
– Онам, онажонимдан ажралиб қолдим! акам сафда турганларнинг елкасига бошини қўйиб йиғлаб юборди. Меҳрибонимнинг бир оғиз сўзини эшита олмай қолдим. Мени армонларга ташлаб кетган онажоним қани?! Акам шашқатор ёши билан онам ётган хонага юрди. Бирозгина сукут чўмган ҳовли, онам хонасидан яна йиғи овози кўтарилди. Акамни бағрига босиб йиғлаётган холамлар, аммамларнинг оҳу фарёдига чидай олмасдан, атрофда турган одамларнинг ҳам кўзларидан ёш қуйилиб келар эди.
Шундан сўнг онамни сувга олишди. Ҳовлига бир неча дақиқалик сукунат чўкди: хотин-қизларнинг йиғиси тинди. Ҳар ким ўзича овоз чиқармай, ич-ичидан эзилиб хўрсиниб-хўрсиниб ўтирарди. Шу пайт қуёш юзини тўсиб турган булут оҳиста тарқалди. Хаёлимга келган фикрдан кўнглим бироз ёришгандай бўлди.
Ёзнинг иссиқ кунларида онам садақайрағоч соясидаги каравотда ўтирарди. Кейинги пайтда кўзлари бироз хиралашиб қолди. Шу боис узоқдаги нарсани яхши кўролмасди. Бирон шарпа кўринса, ён-атрофида ўйнаб юрган набираларини чақириб, ким келаяпти, деб сўрарди. Ҳовлимиз яқин бўлганлиги сабабли биз тез-тез келиб турардик. Бироқ акам узоқда яшаганлиги сабабли аҳён-аҳёнда келарди. Онамнинг уни тез-тез соғиниб қолаётганлигини билардик. Шарпа эшитилди дегунча онам серажин, қалтироқ панжаларини кўзига соябон қилиб йўлга қарагани-қараган эди. Акам келаётганини эшитса, ўтирган жойида қўзғалиб қўярди. Тиззаларини уқалаб, атрофни пайпаслаб кавушини излар ва ўғлининг ҳузурига ошиқарди. Киприклари пирпираб мийиғида жилмайиш пайдо бўларди. Унинг бужмайган юзидаги кулгичлари ўзига бирам ярашиб кетардики…
Мен энди билдим: одам билан табиат ўртасида кўзга кўринмас ўхшашлик, уйғунлик бор экан. Қуёш бамисли онамнинг йўлга нигорон кўзларию, булут унинг юзларига соябон панжалари эди. Булут узоқ шаҳардан етиб келган ўғлининг дийдоридан хурсанд бўлган волидамнинг юзидан туширилган соябон қўлларию, қуёш эса севинчдан порлаган кўзлари эди. Энди сен онамнинг меҳр тўла кўзлари бўлиб порлайвер, қуёш!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН
Йиғилган ва қўлга киритилган мол-дунё ризқ ҳисобланмайди, балки ундан фойдаланилган нарсагина ризқ ҳисобланади. Чунки, гоҳида сен катта молни қўлга киритасан, лекин уни сарфламайсан ва ундан фойдаланмайсан. Демак, бу сенинг ризқинг эмас, аксинча у бошқанинг ризқидир. Сен эса уни то соҳибига етиб боргунича бир тийинини ҳам сарфламасдан, қўриқлаб борувчи қоровул бўласан халос.

🇺🇿АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ🇺🇿.
🇺🇿БУГУН 9 МАЙ, 🎖ИНСОНИЯТНИНГ ИККИНЧИ ЖАХОН УРУШИДА ФАШИЗМ УСТИДАН 🤺ҚОЗОНГАН ҒАЛАБАБАСИГА 80 ЙИЛ ТЎЛДИ🇺🇿.
📌ИНСОН ХОТИРА БИЛАН ТИРИК, ҚАДР БИЛАН МУҚАДДАСДИР📌.
🇺🇿Хотира бор экан, тирикдир миллат
Тирикдир ифтихор ,тирикдир ғурур🇺🇿.
🇺🇿Хотира - элни ҳалқ қилгувчи қудрат,
Хотира- қалбларни ёритгувчи нур!🇺🇿
📌Аждодлар хотирасига ҳурмат халқимизнинг энг олий фазилатларидан биридир📌.
🇺🇿Ҳалқимиз азалдан ватани, эл- юрт тинчлиги йўлида жон фидо қилган фарзандларини ҳеч қачон унутган эмас🇺🇿.
Ҳамон орамизда 🪖уруш қатнашчилари фронт ортида меҳнат қилиб, ⛑машаққат чекканлар бор. Афсуски уларнинг сафи йилдан- йилга тобора камайиб бормоқда. 🥀Шунинг учун ўтганларни хотирлаш, сафимизда 🌺юрганларнинг эса қадрига етишимиз керак.
🎖Хамиша тинчлик-тотувлик тарафдори бўлган Ўзбекистонимиз 🇺🇿9 май - Хотира ва қадрлаш кунини умумхалқ 🇺🇿байрами сифатида кенг нишонлаб келмоқда.
🎖Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ҳар бир халқ уни ўзича эслайди, қурбонларини ўзича хотирлайди🎖.
📌Ўз мустақиллигига эришган давлатлар ичида 🇺🇿Ўзбекистон бунинг чинакам намунасини кўрсатди. 🎖Хотира ва Қадрлаш куни энди ўзгача, миллий хусусият касб этди🇺🇿. Бу байрамнинг мазмун-моҳияти буткул ўзгарди .
🇺🇿Хотира ва Қадрлаш куни чинакам миллий – умумхалқ байрамига айланди. 🇺🇿Шу куни Ўзбекистоннинг барча қабристонларидан зиёратчилар аримайди.🇺🇿
Бу байрамда 🪖Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирланади, Афғонистон урушида ⛑ҳалок бўлганлар шўро сиёсатининг бегуноҳ қурбонлари сифатида эсланади, барча💐 ўтганлар руҳи ёдга олинади, мустақиллик 🇺🇿йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар👮♂️ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотираси 🥀олдида ҳурмат бажо келтирилади.
🇺🇿Мана хозир, иккинчи жаҳон урушида халок бўлганларнинг хотираси 🥀учун ўрнатилган ёдгорлик олдида турибмиз.
Ёдгорлик монументида урушда халок бўлган🎖 тумандошларимизнинг исми шарифлари мангуга муҳрлаб қўйилган. 📌Яқин вақтларгача биз уларни номаълум аскарлар деб атаб келдик. 🇺🇿Ҳолбуки, жангда ҳалок бўлган тирик жоннинг ҳеч бири номаълум эмас эди. Ҳар бирининг
ўз ватани🇺🇿, ота-онаси, шахару- қишлоғи🏞, қавму- қариндошлари бор эди. Уларнинг ҳам сизу бизга ўхшаб яшашга хақлари бор эди. Афсуски уларнинг пешонасига мана шундай қисмат ёзилган экан📌.
Бизнинг вазифамиз эса уларни ҳурмат 🇺🇿билан ёдга олмоқ, мардлик ва жасоратларини ёш авлод қалбига сингдирмоқ, боболари 🥀жон фидо қилган муқаддас ватанини севишни ва унга садоқат билан хизмат қилишни ўргатмоқдир🇺🇿.

#9 май хотира ва қадрлаш куни
Ҳатто майсанинг ҳам хотираси бор,
Майса хотираси — нурга интилмоқ.
Кўкарса — иккига бўлиб ташлайди
Йўлининг устида турса ҳатто тоғ.
То қуёш осмонда порлаб тураркан,
Осмондай мангусан, эй, она халқим!
Ҳар бир фожиага, ҳар бир шарафга,
Баҳо бермоққа ҳам ёлғиз сен ҳақли!
@piskenthayoti
Ҳатто майсанинг ҳам хотираси бор,
Майса хотираси — нурга интилмоқ.
Кўкарса — иккига бўлиб ташлайди
Йўлининг устида турса ҳатто тоғ.
То қуёш осмонда порлаб тураркан,
Осмондай мангусан, эй, она халқим!
Ҳар бир фожиага, ҳар бир шарафга,
Баҳо бермоққа ҳам ёлғиз сен ҳақли!
@piskenthayoti
🇺🇿Халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, мурувват ва 🥀ҳиммат барча байрамларимиз сингари 📌“Хотира ва қадрлаш куни” мисолида ҳам ёрқин намоён бўлади.
Инсон – ҳаёт гултожи👑. Унинг қадри, ҳурмати ҳар доим эъзозга лойиқдир. Тирикларни 🏅эъзозлаш, меҳр - оқибат кўрсатиш, 🥀ўтганларнинг хаққига дуо қилиш, хотирасини ҳурмат билан тилга олиш, кексаларни🇺🇿 эъзозлаш, кўмакка муҳтожларга меҳр мурувват ва ёрдам кўрсатиш қон-қонимизга сингиб кетган🇺🇿 фазилатларимиздан биридир. Айниқса, уруш қатнашчиларини ,🪖фронт ортида машаққатли меҳнат қилган ⛑инсонларнинг ўтганларини хотирлаш, тирикларини 💐қадрлаш биринчи навбатдаги вазифамиздир.
Уруш йилларида туманимиздан ҳам минглаб йигитларимиз фронтга 🪖кетиб, уларнинг саноқлиларигина соғ- омон қайтди. 🥀Қолганлари эса мажруҳ ва яримжон бўлиб қайтганлари учун узоқ яшамадилар.
📌Афсуски бугунги кунда туманимизда иккинчи жахон уруши қатнашчиларидан фақат бир нафари 🇺🇿хаётдир. Фронт ортида меҳнат қилганлар сони ҳам бармоқ билан санарли бўлиб қолди.🇺🇿Ғанимат бу инсонларнинг дуоларини олиб, уларга ҳурмат эхтиром кўрсатиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир🇺🇿.