"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.07K subscribers
57.4K photos
10.1K videos
96 files
7.99K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
#_спорт

Туманимиздаги 15-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Зиёда Садриддинова Халқаро (осиё давлатлари) гимнастика турнири 6 ёшлилар ортасида бўлиб ўтган мусобақада фахрли 1- ўринни қўлга киритди.

@piskenthayoti
ЎҚИШ

Нeга ўқимаймиз?
Нeга ўқишга бeрилиб кeтмаймиз?
Нeга энди китоб ўқиш бутун бир жамият ёппасига ғарқ бўладиган маданиятга айланмайди?
Нeга энди жамоат транспортларида ёппасига китоб ўқиётган кишиларни учратмаймиз?

   Мeн ҳақиқатни сeвганим учун ўқийман...
   Мутлоқ ҳақиқатни...
   Аслида бу ҳақиқат амри муҳол. Аммо билишнинг лаззати мeни ҳақиқатни доимо қидиришга ундайди. Буни эса китоб ўқишдан бошқасидан топа олмайсиз!


Абдулқодир Самарқандий

@piskenthayoti
* * *
Бир муҳтожнинг қалбига йўл топа олган киши, Каъбага йўл топиб борганнинг савобидан минг карра кўпроғига эга бўлибди...

Шамс Табризий

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйизда нима бор бўлса ўшанга қараб нонушта тайёрлайверинг.

@piskenthayoti
Қадрдоним, шундай яшангки, сизни кимдир ғойибона дуо қилиб, Аллоҳга мақтасин, бахти бекамлик тиласин!

Сизга таъриф берганларида «ишончли», «вафоли», «мард»,«фариштали» десинлар!

@piskenthayoti
#_спорт

Туманимиздаги 5-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Мумтозбегим Раҳимжонова Халқаро (осиё давлатлари) гимнастика турнири 6 ёшлилар ўртасида ўтказилган яккалик чиқиш мусобақасида фахрли 1- ўринни қўлга киритди.

Расулова Умида,
директор,
Абдиева Сурайё,
тарбиячи.

@piskenthayoti
"ОТАМ"

Ўсмирлик йилларим эди. Нима бўлди-ю, бир куни ногахон ножўя сўз туфайли отамнинг дилини ранжитиб қўйдим. Бир оздан сўнг уйимга келдим, қилган айбимни ўйлаб, кўзларимга ёруғ дунё тор бўлиб кетди. Энди қандай қилиб отамдан кечирим сўраш йўлини излай бошладим. Отам уйимиз олдидаги йўл бўйига мевали дарахт ўткизаётган эди. Мен ўзимни гўё отамга қарашаётган тутиб, ёнида куймалана бошладим. Аммо отам менинг келганимни сезмагандай ўз иши билан овора эди. Отам менинг келганимга парво қилмагани сайин эзилиб борардим. Ниҳоят, сукунатни бузиш мақсадида сўз бошладим:
- Ота, нега ҳамма жойга мевали дарахт экаверасиз? Шунда отам: - Болам, ноқобил фарзанддан кўра шу мевали дарахт хам яхшида, - деб жавоб берди. Отамнинг бу жавоби юрагимга ўқдек қадалганди. Нахотки, шу мевали дарахтча бўлолмаган бўлсам?... Тўғри, отам мени кечирди. Кейинчалик отамнинг имкон қадар дилини оғритмасликка ҳаракат килдим. Мана, орадан анча йиллар ўтиб кетди. Отам бу фоний дунёни тарк этиб, боқий дунёга рихлат қилди. Отам эккан ўша олма дарахтлари бу йил ғарқ пишиб хосилга кирди. Гохида уйда туриб кўчадан ўтган одамларнинг "шу дарахтни экканга рахмат", деган сўзлари қулоғимга чалиниб қолади. Шунда мен ўйга толаман: Охирги марта мен қачон "Отангга рахмат", деган сўзни эшитдим. Охирги марта қачон шу сўзга лойиқ иш қилдим... Баъзан кечалари уйқум қочади, кўчага чиқиб ўша дарахтни отамни қучгандай қучаман ва: "Отам авлиё экан", дейман шивирлаб...
@piskenthayoti
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сен АЁЛсан...

Болаларингизга бирор сўз айтишингиздан олдин ўзингиз тўғри бўлинг, омонатдор бўлинг, вафодор бўлинг, фарзандингиз кўз ўнгида эрингизга меҳр кўрсатувчи аёл бўлинг. Буни кўриб улғайган қизларимиз турмушга чиққач, онасига албатта тақлид қилади. Аммо қизлар онасининг отасини беҳурмат қилиб, гапини беписанд қилганини кўришса ва бу шаклда улғайишса,  улар ҳам келажакда онасидан ўрганганларини қилишади.

Сен АЁЛсан...
“Аёл киши жамиятнинг ярмидир”, деган сўз тўғри эмас, аксинча, “Аёллар бутун бошли жамиятнинг ўзидир!" Шуни асло унутмаслик керак.

Доктор Муҳаммад Ротиб Ноблусий

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НОЛИШ КЕРАК ЭМАС

Денгизчилардан бири Тинч океанида адашиб қолиб, йигирма бир кун сув ўртасида қолиб кетибди. Тутқунликдан қутулиб, омонликка чиққанида одамлар:
    –"Бу воқеадан олган энг катта ибратингиз нимада бўлди?", деб сўрашди. Шунда у:
     –"Бу тажрибадан энг катта олган сабоғим шу бўлдики, кишининг ҳузурида ичишга яроқли чучук сув ва кифоя қилгудек таом бўлса, ҳаётдан нолишнинг асло кераги йўқ", деб жавоб берди.


@piskenthayoti
Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди. Ҳар куни янги саҳифа…

Бир бети маҳзун кечса, кейинги саҳифаси қувончга тўла бўлади…

Шундай экан, "Хавотир олманг!" Қоронғуликдан кейин ёруғлик, мусибатдан кейин албатта омад келади... Ҳаёт саҳифаларини вароқлайверинг-да, ишингизни Аллоҳга таваккал қилинг. Ўзи шундоқ ҳам ҳаёт қисқа, назарингиз гўзалликларда бўлсин, улардан завқланиб яшанг!

@piskenthayoti
#Ривоят

– Одамлар нима учун бир-бирларининг ички дунёсига эмас, кўпроқ ташқи кўринишига қараб баҳо беради? – деб сўрашибди Луқмони Ҳакимдан. Ҳаким жавоб берибди:
– Чунки иккита кўз ҳаммада бор, лекин тўкис фаросат ҳаммада ҳам мавжуд эмас.
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН
Сиз дунёни ўзгартиришга уринманг, дунё сизни ўзгартиришига ҳам йўл қўйманг.
Мухими, ўзлигингизни сақлаб қолинг.Бу мураккаб замонда буни уддалашнинг ўзи қахрамонликдир.
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Бизнинг хатоимиз шундаки,бахт ичида яшаётганимизда бахтсизман деб нолиймиз.
Ҳамма нарсамиз етарли, бекаму кўст хаёт кечираётган бўлсак ҳам бошқалардан қаерим кам деб иддао қиламиз.
Ҳаётимиз фаровон,дастурхонимиз тўкин- сочин бўлса ҳам дунёнинг ЭНГ бой одамлари қандай яшаётган экан, бир кун бўлса ҳам уларнинг ҳаётида яшаб кўрсам қанийди дея орзу қиламиз.
Хуллас, ҳеч қачон кўнглимиз тўлмайди. Шукур қилишни билмаймиз.
Шунинг учун ҳаётдан завқланиб,бахтдан энтикиб яшаш ўрнига ,Яратган инъом этган шундай неъматларнинг лаззатидан ўзимизни маҳрум этамиз.
Унутманг,СИЗ ҳаммадан бахтлисиз.Чунки танингизнинг соғлигини ўзи бир бахт бўлса, яқинларингиз,оилангиз,дўсту ёрларингиз билан бағри бутунликда яшаётганингиз яна бир бахт.
Севган касбингиз борлиги,шинамгина уйингиз - дахлсиз қўрғонингиз борлигидан қувонинг.
Қолаверса,оппоқ тонг отиб,нурли кун бошланмоқда.
Бугунги кун СИЗ учун ЭНГ яхшиси бўлишига ишонинг.
Ишонч бор жойда бахту омад
хамиша хамрох бўлади.

@piskenthayoti