#маънавият
ЭРТАГА ТАРИХГА АЙЛАНАДИГАН КИТОБ.
Маърифатли жамиятгина ислохотларга қодир, маърифатли жамиятни қуришда эса маърифатли аёлларнинг роли ғоят каттадир.
“Ўзбекистон-2030” стартегиясида ҳам хотин-қизларнинг ижтимоий- сиёсий ва иқтисодий фаоллигини ошириш, замонамизнинг ҳар томонлама ривожланган, билимли, маънавиятли аёлларини юксалтириш, улар амалга ошираётган ибратли ишларни кенг тарғиб қилиш нафақат аёлларни, балки бутун жамиятни юксалишига хизмат қилади.
Тумандошимиз, туманимиздаги 4-сонли мактаб ўқитувчиси Дилноза Комилжонованинг “Мухтарама аёлга таъзим” ёхуд пискентлик оқила ва тадбиркор, фидоий аёлларимиз номли китоби туманимизнинг ҳақиқий зиёли, дилбар ва оқила, фидоий, ўзининг ибратли ҳаёт йўли ва фаолияти билан бошқаларда хавас уйғотадиган, ибрат бўладиган кўплаб аёлларимиз ҳақидаги қизиқарли маълумотлардан бохабар қилиши улар билан битта жойда, битта туманда яшаётганимиз билан қалбимизда фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотади.
Китобнинг илк сахифаси туманимизнинг фахри ва ғурури бўлган шоира, фольклоршунос олима, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Абу Райхон Беруний номидаги давлат мукофоти лауреати Музайяна Алавиянинг ҳаёти ва ижодига бағишлангани ҳам муаллифнинг чуқур билим ва тафаккур эгаси эканлигидан далолат беради.
Ёзиш жуда қийин нарса. Тўрт қатор нарса ёзиш ҳаммага ҳам эмас. Бирор нарса ёзиш учун маълумот йиғишнинг ҳам ўзи бўлмайди. Бутун бир китоб ёзиш учун эса қанчалар кўп вақт, ўқиш ва изланиш кераклигини тасаввур қилиш қийин эмас.
Дилнозанинг ушбу китобни ёзиш жараёнидаги елиб –югуришларига, уй-жой, иш, бола-чақа ташвишидан ортиб китобга киритилган ҳар бир қахрамонни излаб топиш, улар хақидаги маълумотларни тўплашдаги қийинчиликларини кўриб, бу китобнинг чиқаришни ўзи бўлмаганини ҳаёлимдан ўтказдим. Чунки буларнинг барчасига ўзим бевосита гувох бўлдим. Яширмайман, Дилноза Комилжонова биргина менинг ўзим хақимдаги маълумотларни тўплаш учун камида ўн маротаба ёнимга келди, лекин шунда ҳам вақт топиб, хафсала қилиб, хатто ўзим хақимда тўрт қатор маълумот ёзиб беролмадим. Лекин туманимиздаги Дилнозага яхши таниш бўлмаган, лекин мақтовга арзирли фаолият кўрсатаётган баъзи аёлларимизнинг ҳам китобга киритишини маслахат бердим. Ҳа. Фақат маслахат бердим холос. Улар хақидаги барча маълумотларни қандай йўл билан бўлса ҳам Дилнозанинг ўзи топиб, ўзи тайёрлади.
Биз кўпинча аёллар фақат оила ташвиши билан банд бўлиши, ишдан сўнг оиласи бағрида бўлиши керак деб хисоблаймиз. Шунинг учун Дилнозанинг китобни тайёрлаш жараёнидаги елиб-югуришлари, куйиб пишишларини кўриб ”Сизга нима зарур, Дилноза. Жонингизнинг қадрини билмас экансиз, мазза қилиб ўтирмайсизми,- деганимизда Дилноза кулиб, ”Йўқ, мен асло тинч ўтиролмайман, мана шундай ишларни қилсам, елиб-югурсам, кимларгадир нафим тегса, шундан рохатланаман, қайсидир аёл муваффақиятга эришса, ундан кўпроқ мен қувонаман”,-дейди.
Дилноза Комилжонова қайта-қайта таклиф қилишига қарамай, ишдаги сабаблар туфайли унинг китоби тақдимотига бора олмадим. Дилнозанинг ўзи куйиб-пишиб китобни келтириб қўлимга тутқазганида қаттиқ хижолат бўлдим. Чунки китобда ўзим хақимдаги мақолани ўқир эканман, қанча илтимос қилмасин, на бир дона сурат, на бирорта маълумот ёзиб беришга ярамаганим учун уялдим.
Китоб бошқалар назарида қандай, билмадим. Лекин ундаги маълумотлар ғоят қимматли бўлиб, улар эртага тарих сахифаларидан жой олади. Ёшларга, келажак авлодга ибрат намунаси бўлиб хизмат қилади.
Жамиятимизда Дилноза Комилжонова каби тиниб-тинчимас, ҳақиқий зиёли, маърифатли аёллар қанчалик кўп бўлса, мамлакатимиз тараққиёти янада ривожланиш сари юз тутаверади.
Чунки Яратган ҳамманинг ҳам кўнглига мана шундай эзу ва савоб ишлар қилиш истагини солавермайди.
Башорат Сатторова.
Журналист.
@piskenthayoti

#Сайлов_2025
" Янгиобод' маҳалласига янги раис сайланди .
Бугун "Янгиобод" маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла раиси сайлови бўлиб ўтди. Сайловда жами 174 нафар вакил иштирок этди.
Мазкур сайловда икки номзод — Саидхонов Камолхон ва Ҳолматов Камолиддин ўзаро рақобатлашди. Натижаларга кўра, Саидхонов Камолхон 88 та овоз (51%) билан ғалаба қозонди. Ҳолматов Камолиддин эса 72 та овоз тўплади.
Янги раис — Саидхонов Камолхон маҳалладошлари ишончини қозониб, маҳалладаги муаммоларни хал этишига, "Янгиобод"маҳалласини ЭНГ намунали маҳаллалар қаторига қўшишига ишонамиз .

"Билим озуқадир. Ақл ва қалб у билан озиқланади.
Билим муваффаққият. Билимсизлик эса мағлубиятдир.
Билим жасоратдир. Билимли киши муаммоларни жасорат билан енгади.
Билим дурбинга ўхшайди. Чигал масалаларни у ҳал этади. Тўсиқ ғовлар устидан унинг ёрдамида ошиб ўтамиз.
Билим нурдир. Йўлимизни у билан ёритамиз"
@piskerhayoti

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мендан, -«Бу дунёнинг Жаннати қаерда?» деб сўрасалар, -«Бир инсонни манфаатсиз, хеч нарсадан умид қилмай, юрагидаги яралари билан, дардлари билан, жароҳатдан инграётган нолалари билан, қалбининг илма-тешиклари билан, андуҳлари билан, дунёнинг сўнгига қадар севган инсоннинг қалбидир Жаннат» -дейман.
Чунки бундай инсонлар Жаннатга ўхшайдилар, қалбларига кирасану ўтмишдаги бутун аламларни унутасан. Худдики, Жаннатдаги илк одимда бутун ғамларингни унутгандек. Шундай қалбнинг ичида бўлсанг, асло қўлдан чиқарма ўша Жаннатингни....
@piskenthayoti
Чунки бундай инсонлар Жаннатга ўхшайдилар, қалбларига кирасану ўтмишдаги бутун аламларни унутасан. Худдики, Жаннатдаги илк одимда бутун ғамларингни унутгандек. Шундай қалбнинг ичида бўлсанг, асло қўлдан чиқарма ўша Жаннатингни....
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркак киши ўғил фарзанд кўрса дада бўлар экан, қиз фарзанд кўрса, дадажон бўлар экан...
Нолиманг, асло киз фарзанд кўрдим, деб. Қиз отасига меҳрибон бўлар экан.
@piskenthayoti
Нолиманг, асло киз фарзанд кўрдим, деб. Қиз отасига меҳрибон бўлар экан.
@piskenthayoti
ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ
ҲИКМАТЛАРИ
Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил. Чунки сўз қалбдан келиб, тилдан чиқади.
Эй, дил! На битмас хазинасан, на давосиз дард.
Минг йил ўқисаму, мендан «нимани билдинг», деб сўрасалар, «ҳаддимни билдим» дейман.
Дедиларки, кўздан йироқ кўнгилдан йироқ. Дедимки, кўнгилдаги кўздан йироқ бўлса не наф?
Ишқ азоби тортмаган юрак ё телбанинг, ё мурданинг юрагидир.
Эй, ёр! Биз ишқ узумининг шингиллари эдик-ку! Бошқа шишаларга шароб бўлибмиз, бошқа хаёлларда ҳароб бўлибмиз.
Гулнинг гўзаллиги уруғидан; инсоннинг ҳусни эса қалбидандир.
Кўнглингни покламабсан-ку, тинмай таҳорат олганинг нимаси?!
Одамлар суратини безатса, сен сийратингни беза. Одамлар бошқалар айбидан сўз очса, сен ўз қусурингни ўйла.
Покдийнат кишилар суҳбатидан баҳраманд бўлмоқ, подишоҳлар бошига тож бўлмоқдан афзалдир.
Ҳожат эмас, ҳаммасини сўзла баён қилмоққа, бир боқмоқ минг сўздан яхшидир англаганга.
Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга нуқс этади. Гўзал ўйла, гўзал яша.
Ҳар ҳолни хайр, ҳар кечани қадр, ҳар келганни Ҳизр бил.
Инсон табассуми билан тарбиясини, нимага кулгани билан савиясини намоён қилади.
Эй, дўст! Мен Мажнун эмасман, аммо чақирсанг чўли биёбонга боришга ҳам тайёрман.
Кўнгил боғ, кўзлар булутдир. Булут йиғласа боғлар яшнагай.
Шамдек ёш тўк, кўнгил уйинг чароғон бўлсин.
Биз севсак гар, ер бўламиз, биз севсак гар, сел бўламиз. Биз севсак гар, лол бўламиз, биз севсак гар, жон бўламиз.
Модомики, ҳамманинг гуноҳини бекитолмайсан, ўз кўзингни юмиб қўя қол.
Дили ва тили бир бўлмаган инсон юз тилни билса ҳам тилсиз саналгай.
Бизни билган билади, билмаган ўзи билади.
Дўст деб аччиқ гапирганга эмас, аччиқни ширин гапирганга айтилади.
Дунё тузоқдир, дони ҳою-хавасдир.
Гўзал кунлар келишини кутма. Унга томон бормоғингни унутма.
Китоб ўқишдан олдин ўзимизни ўқишни ўрганайлик.
Ҳаёт уйқудир, ўлимла уйғонур инсон. Сен шошил, ўлмасдан аввал уйғон.
Ғайратинг қанотингдир.
Адолат дарахтни суғормоқ, зулм эса тиканга сув тўкмоқдир.

ПАДАРКУШ
У ўғлининг ўқишига пул тўлаш учун олис ўлкаларга бориб ишлади. Совуқ, зах конда оғир меҳнат қилди. Ўғли институтни тамомлаб, шаҳарда қолди. Ота ишни давом эттиришга мажбур бўлди. Унинг топган пулларига ўғил уй сотиб олди.
Ота қишлоққа қайтганида соғлиғидан анча путур кетган эди. Юзи рангпар тус олган, ўпкаси қаттиқ шамоллаган эди. Узоқ даволанса-да, кор қилмади: совуқ ва зах ишини қилиб қўйган экан. Қишлоқдаги шифокорлар, шаҳарга бориб даволанинг, дейишди. Бироқ кекса беморнинг шаҳарда шифо топиши ҳам қийин бўлди. Унинг нафас олиши тобора оғирлашар, тез-тез чарчаб қоларди.
Ўғил каттароқ ишга ўтган эди. Отасининг саломатлигини эмас... унга кетган вақтни ўйлаб сиқиларди у. Бечора қария навбатдаги врач ҳузуридан чиққанида ўғил қўл телефонида асабийлашиб гаплашаётганди. Ота уни кўзлари жавдираб кутиб турди. Ўғил гаплашиб бўлиб, қовоғини уйиб қаради. Ота даволаш учун катта пул кераклигини айтганида, ўғли тутақиб кетди. Қаттиқ сўкинди. Кимни ҳақорат қилгани номаълум, аммо у отасининг кўзларига тик қараб гапирган эди.
Отани йўтал тутди. Аслида кўз ёшларини яшириш учун ёлғондан йўтала бошлаган эди... Кечга бориб, унинг жони узилди...
Агар ўлимига касаллик сабабчи дейилса, у ҳали бироз яшаши мумкин эди...
Анвар Намозов

Сен, бу кунлар ўтмайди, дема,
Умр – мангу: кетмайди, дема,
Паризодим, бу дунё – сайёд.
Қисмат бизга етмайди, дема,
Ҳижрон вайрон этмайди, дема -
Сен кетган кун тугайди ҳаёт.
Лабларингда сассиз айтар дод
Эс-ҳушидан айри табассум...
Қара, қандай чиройли бу кун -
Туманлару булутдан озод!
Худди сўнгги нафасдай айтгум:
- Кетма! Кетсанг, тугайди ҳаёт!
Усмон Азим
19.04.2014
@puskenthayoti
Умр – мангу: кетмайди, дема,
Паризодим, бу дунё – сайёд.
Қисмат бизга етмайди, дема,
Ҳижрон вайрон этмайди, дема -
Сен кетган кун тугайди ҳаёт.
Лабларингда сассиз айтар дод
Эс-ҳушидан айри табассум...
Қара, қандай чиройли бу кун -
Туманлару булутдан озод!
Худди сўнгги нафасдай айтгум:
- Кетма! Кетсанг, тугайди ҳаёт!
Усмон Азим
19.04.2014
@puskenthayoti