"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.07K subscribers
57.3K photos
10K videos
96 files
7.96K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
“Кичкинтойлар кутубхонада – билим саёҳатига илк қадам!

Ҳафталик давомида жажжи китобхонлар кутубхонада меҳмон бўлиб, болалар адабиёти билан яқиндан танишдилар, эртаклар оламига кириб, илк бор кутубхона муҳитини ҳис қилдилар.
-Уларнинг кўзидаги қизиқиш ва ҳайратни сўндирмаслик учун болажонлар билан китоблар оламига тез-тез саёҳат қилдириш, болалар ёзувчилари ва шоирлари ижоди билан таништириш, китобдаги эртак қаҳрамонлари билан учрашувлар ўтказиш жуда муҳимдир. Шунинг учун биз мактабгача таълим ташкилотлари билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилишни режалаштирганмиз ва бу каби тадбирлар болаларда китобга муҳаббат уйғотишда жуда катта ёрдам беради, - дейди Ахборот кутубхона маркази раҳбари Зулхумор Норматова биз билан суҳбатда.
“Ўзбекистон китобхонлар юрти” ҳафталиги доирасида ўтказилаётган тадбирлар бири биридан қизиқарли бўлиб, уларнинг барчаси иштирокчиларда катта таассурот қолдирмоқда.
Ҳафталик доирасидаги тадбирлар давом этади ва муштарийларимиз бу ҳақда қизиқарли маълумотларга эга бўладилар.

Шоира Шоматова

@piskenthayoti
Forwarded from Shahboz Nizomiddinov
⚡️Диққат эълон!

Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳудудлар кесимида аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий муҳофаза ва соғлиқни сақлаш, атроф-муҳит ва санитар-гигиеник ҳолатни яхшилаш, таълим, маданият ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш каби йўналишларда давлат гранти танловини эълон қилади.

👉Жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловлари:
Қорақалпоғистон Республикаси
Андижон вилояти
Бухоро вилояти
Жиззах вилояти
Қашқадарё вилояти
Навоий вилояти
Наманган вилояти
Самарқанд вилояти
Сурхондарё вилояти
Сирдарё вилояти
Фарғона вилояти
Хоразм вилояти
Тошкент вилояти
Тошкент шаҳри

👉Жамоат фондининг ҳудудий бўлинмалари томонидан эълон қилинган грант танловлари:
Қорақалпоғистон Республикаси
Андижон вилояти
Бухоро вилояти
Жиззах вилояти
Қашқадарё вилояти
Навоий вилояти
Наманган вилояти
Самарқанд вилояти
Сурхондарё вилояти
Сирдарё вилояти
Фарғона вилояти
Хоразм вилояти
Тошкент вилояти
Тошкент шаҳри

🗓Ариза топшириш муддати 2025 йил 30 май соат 18:00 гача

❗️Эслатма, танловда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этиши мумкин!


🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Shahboz Nizomiddinov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Shahboz Nizomiddinov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#_Сайлов - 2025

ЭНГ МУНОСИБ НОМЗОДЛАР САЙЛАНДИ

Жорий йилнинг 1 май кунидан бошлаб туманимизда маҳалла раиси сайловларини босқичма-босқич ўтказиш бошланди. Маълумки, бугунги кунда маҳалла раисига ким лойиқ эканлигини аҳоли вакилларидан яхшироқ биладиганлар топилмайди. Шу сабабли маҳалла раисларини сайлашда ҳудуд аҳолисининг ўзаро маслаҳати ва мулоҳазалари асосида бир тўхтамга келинади. Сайлов жараёнида маҳалла аҳолисидан иборат вакиллар маҳалла тақдирини ҳал этишда муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун ўтказилаётган сайлов жараёнлари очиқ, шаффоф ва фуқароларнинг бевосита иштирокида ўтмоқда.
Маҳалла раислари сайловлари дастлаб ”Митан” ва ”Бекобод“ маҳалласида ўтказилиб, ҳар икки маҳаллада ўтказилган сайлов намунали ташкил этилгани ва маҳалла вакилларининг номзодларга овоз беришдаги юқори маданияти ва ўзларининг сайлаш ҳуқуқларидан унумли фойдаланганликлари билан ажралиб турди. 312 нафар фуқаро иштирок этган “Митан“ маҳалла раиси учун ўтказилган сайловда, маҳалла раислигига тавсия этилган ҳар учта номзод ҳам маҳалладошларининг эътирофларига сазовор бўлди. Лекин маҳаллага раислик қилиб келаётган Элёр Ниёзов бошқа номзодлардан кўпроқ овоз олганлиги сабабли маҳалла раиси этиб сайланди.
Шунингдек, сайлов жараёни “Бекобод“ маҳалласида ҳам маҳалла раислари сайловининг қонунда белгиланган меъёрларига биноан ўтказилиб, сайловда маҳалла аҳолиси орасидан сайланган 238 нафар вакиллар фаол иштирок этиб, ўз маҳаллаларига муносиб номзод танладилар. Овоз бериш натижаларига кўра, маҳалланинг энг намунали маҳаллалар қаторидан жой олишига эришган маҳалланинг амалдаги раиси Гулбаҳор Ғуломхоновага катта ишонч билдириб, раисликка қайта сайладилар.

З.Довутхонова,
туман “Маҳалла” уюшмасининг мутахассиси.

@piskenthayoti
Илм ўрганингки, сизни олим деб танисинлар ва илмингизга амал қилингки, сизни аҳли илм деб билсинлар.
Хазрат Али
@piskenthayoti
​​САВОЛ - ЖАВОБЛАР

“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.

“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.

“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.

“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.

“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.

“Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.

“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.

“Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.

“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.

“Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.

“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.

“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.

“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.

“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.

“Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг умумий давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” дея дуога қўл очмоқдир”- дедим
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчи синф хонасида ижтимоий эксперимент ўказиб, 3-4 та ғижимланган қоғозни сочиб қўйибди.

Натижасини эса кўришингиз мумкин...

@piskenthayoti
* * *
Бир кун келиб очилмайди деган гулларинг очилади!
Кетмайди деган дардларинг арийди!
Туганмас деб ҳисоблаган вақтларинг тугайди!
Ҳаёт шундай бир сирки, аввал шукр, кейин сабр, сўнгра ишончдир!..

Жалолиддин Румий

@piskenthayoti
ТАРБИЯ БУ...

Оилавий тарбия ота-оналар учун, аввало, ўзини-ўзи тарбиялаш демакдир.
Агар одамлар болаларингиз ҳақида ёмон гапиришса, бу уларнинг сизни ёмонлашаётганидир.
Таълим-тарбия сўзи ёнма-ён ёзилса-да, ҳар иккаласининг алоҳида-алоҳида маъноси бор.
Болалари бўлатуриб зериккан аёл нафратга лойиқдир.
Мактаблар кўп, бироқ яхши отасиз яхши тарбия бўлмайди.
Фарзандингиз нима деса, ҳаммасига хўп деяверсангиз, уни бахтсиз қилиб қўясиз.
Ўрнак кўрсатиш дўқ-пўписадан кучлироқ таъсир этади.
Болангизни у билан гаплашаётган, бирор нарса ўрганаётган ёки унга бирор иш буюраётганингиздагина тарбиялаяпман деб ўйламанг. Сиз уни ҳаётингизнинг ҳар бир сониясида тарбиялаб борасиз. Сўзингиз оҳангидаги зиғирдек ўзгаришни ҳам, фикрингиздаги озгина бурилишни ҳам кўринмас йўллар билан бола сезиб туради, буни ўзингиз пайқамай қоласиз.

@piskenthayoti