Газета- бу мафкура .Хар бир миллат, ҳар бир ҳалқни мақсадлар сари борадиган йўлини ёритувчи маёқ Мафкурасиз ҳалқ ўз йўлини йўқотиб қўяди. У ҳалқ эмас, оломонга айланиб қолади.
Ҳеч қандай тараққиёт ҳалқни ўз танлаган йўлидан оғиштиролмайди. Муқаддас санаган урф- одатларини,қадриятларини камсита олмайди. Ҳалқнинг тариҳи қоғозга ёзилади, интернетга эмас.
@piskenthayoti

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пискент туман прокурори Х.Х.Максудов томонидан туманда истиқомат қилувчи ёшлар билан мунтазам суҳбатлар ташкил этилмоқда.
Бундай учрашувларда ҳар бир ёшнинг муаммоси, орзу-умидлари ва ҳаётий мақсадлари диққат билан тингланмоқда.
Мутасаддилар фақатгина суҳбатлашиш билан чекланиб қолмасдан, уларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий масалаларига ечим топиш, таълим, бандлик, соғлиқни сақлаш каби соҳалардаги муаммоларини бартараф этишга алоҳида эътибор қаратаяпти.
Хусусан, туман прокурорига бириктирилган Б.Н. ва У.Э.ларнинг хонадонларига бориб муаммолари ўрганилиб, ишсизлиги аниқланди. Уларни ишга жойлаштириш бўйича туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмамлашиш бўлими бошлиғига топшириқлар берилди.
Ҳар бир ёш билан алоҳида иш олиб борилиб, уларнинг ҳаётга бўлган ишончи оширилмоқда. Бу эса жамиятда ижобий муҳитни яратиш, ёшларнинг салбий иллатлардан йироқ бўлишига хизмат қилмоқда.
Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube

#семинар
ЖУРНАЛИСТЛАР СЕМИНАРИ
Тошкент вилояти Ёзувчилар уюшмасида вилоят журналистларининг семинари бўлиб ўтди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, вилоят Журналистлар уюшмаси ҳамда Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳрининг “Машъал” газетаси таҳририяти билан ҳамкорликда ўтказилган семинарда шаҳар ва туман газеталарининг муҳаррирлари ва бошқа ижодкорлар иштирок этдилар.
“Замонавий технология ва замонавий матбуот” мавзусида ўтказилган семинарда Ахборот ва оммавий коммуникациялар ва халқаро журналистика олийгоҳининг доценти Беруний Алимов, “Шарқ юлдузи” журналининг ижодий ходими Сирожиддин Рауф, вилоят Журналистлар уюшмаси раиси Рахматилла Шералиевлар , замонавий журналистиканинг талаблари, инновацион технологияларни матбуот ишида қўллаш, сунъий интеллектдан қай тарзда фойдаланиш, бадиий публицистикани ривожлантириш, кадрлар масаласи хусусида қизиқарли суҳбат олиб бордилар ҳамда иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.
Тадбир давомида “ Машъал “ газетасига 13 йил мухаррирлик қилиб, нафақага чиққан Толибжон Хакимовнинг ҳаёти ва ижод йўли , унинг газетани сифатли ва замон талаби даражасида нашр этилишида қўшган ҳиссаси, ажойиб фазилатлари ҳақида сўз борди.

#_Китобхонлик ҳафталиги
ЎЗБЕКИСТОН КИТОБХОНЛАР ЮРТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2025 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон китобхонлар юрти” мавзуида V Республика “Китобхонлик ҳафталиги"ни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида"ги 3-сонли фармойишидан келиб чиқиб, туманимиздаги Ахборот кутубхона марказида “Ўзбекистон китобхонлар юрти” V Республика “Китобхонлик ҳафталиги”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ҳафталикнинг очилиш маросимида мутасадди раҳбарлар, китобхонлар, мактаб ўқувчилари, “Нурли келажак“ ўқув маркази тингловчилари ва аҳоли вакиллари иштирок этдилар.
“Очиқ эшиклар куни”
Ҳафталик доирасида “Очиқ эшиклар куни" ташкил этилиб, ёш китобхонлар пискентлик шоир Илдиз Хаиров билан учрашдилар ва шоир ижоди билан танишдилар ҳамда шеърларидан намуналар тингладилар.
Тадбир давомидаАхборот кутубхона маркази томонидан иштирокчиларга Ахборот кутубхона марказининг фаолияти, китоблар захираси ва янги келтирилган китоблар ҳақида маълумот берилди. Таъкидланишича, кутубхона фонди 61 минг 131 нусхада бўлиб, китобхонлар сони эса 12 мингдан зиёдни ташкил этади. Шунингдек, кутубхона фонди ўтган 3 ой мобайнида 150 та янги китоблар билан бойитилиб, китобхонлар сони ҳам сезиларли даражада ортган. Китобхонларга сифатли хизмат кўрсатилаётганлиги, уларнинг китоб, газета ва журналларни шу ернинг ўзида мутолаа қилишлари учун шинам ўқув заллари ташкил этилиб, бу ер ҳамиша китобхонлар билан гавжумдир.
Тадбир давомида китобсеварлар “Китоб оламининг сеҳрли ҳафтаси” деб номланган китоблар кўргазмасини кўздан кечириб, адибларимизнинг янги нашр этилган асарларидан баҳраманд бўлдилар.
“Ташриф”нинг тақдимоти
Ахборот кутубхона маркази томонидан китобхонлик ҳафталиги доирасида амалга ошириладиган ишларнинг режа-тадбири ишлаб чиқилиб, унга асосан ҳафталик доирасидаги тадбирларда туманимиз ижодкорлари билан қизиқарли учрашувлар, китобхонлик кечалари, заковат ўйинлари, давра суҳбатлар, янги китоблар тақдимоти ва тарғиботлари кенг ўрин олган бўлиб, ҳафталик доирасидаги китоб тақдимотида китобхонлар тумандошимиз, серқирра ижодкор, журналист ва ёзувчи Собиржон Иномовнинг “Ташриф” номли китоби билан танишдилар.
Тақдимот давомида С.Иномов китобсевар ёшларга ўз ҳаёти ва ижоди ва “Ташриф” номли китобидан ўрин олган қаҳрамонлар, туманимиз ривожига ҳисса қўшаётган фидойи инсонларнинг тақдири, қаҳрамонликлари ҳақида сўзлаб берди.
“Китоб - инсоннинг ҳақиқий дўсти”
Китоб - инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, комилликка етакловчи кучдир. Бизга мерос қилиб қолдирилган илмий, тарихий ва бадиий асарлар жамланган энг қимматбаҳо китобларнинг ёш авлод тарбиясидаги аҳамияти ғоят каттадир.
Китобхонлик ҳафталиги доирасида ўтказиб келинаётган тадбирлар туманимиздаги “ Баркамол авлод” болалар ижод уйида давом этиб, унда иштирок этган мактаб ўқувчилари ахборот кутубхона маркази ходимлари томонидан ташкил этилган китоблар кўргазмасини томоша қилиб, болалар адабиёти, шоир ва ёзувчиларнинг асарлари билан танишдилар. Кутубхона ходимлари М.Алимова ва М.Акбаровалар ёш китобсеварларга болалар шоири ва ёзувчиларининг асарлари, қаҳрамонлари ҳақида сўзлаб бердилар. Тадбир иштирокчилари ўзлари ўқиган қизиқарли асарлардан олган таассуротлари билан ўртоқлашдилар.
Тадбир давомида “Ёш рассомлар” тўгарагининг аъзолари ўзлари севган асар қаҳрамонларининг расмлари ва табиат тасвирларини маҳорат билан қоғозга туширдилар.

“Кичкинтойлар кутубхонада – билим саёҳатига илк қадам!
Ҳафталик давомида жажжи китобхонлар кутубхонада меҳмон бўлиб, болалар адабиёти билан яқиндан танишдилар, эртаклар оламига кириб, илк бор кутубхона муҳитини ҳис қилдилар.
-Уларнинг кўзидаги қизиқиш ва ҳайратни сўндирмаслик учун болажонлар билан китоблар оламига тез-тез саёҳат қилдириш, болалар ёзувчилари ва шоирлари ижоди билан таништириш, китобдаги эртак қаҳрамонлари билан учрашувлар ўтказиш жуда муҳимдир. Шунинг учун биз мактабгача таълим ташкилотлари билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилишни режалаштирганмиз ва бу каби тадбирлар болаларда китобга муҳаббат уйғотишда жуда катта ёрдам беради, - дейди Ахборот кутубхона маркази раҳбари Зулхумор Норматова биз билан суҳбатда.
“Ўзбекистон китобхонлар юрти” ҳафталиги доирасида ўтказилаётган тадбирлар бири биридан қизиқарли бўлиб, уларнинг барчаси иштирокчиларда катта таассурот қолдирмоқда.
Ҳафталик доирасидаги тадбирлар давом этади ва муштарийларимиз бу ҳақда қизиқарли маълумотларга эга бўладилар.
Шоира Шоматова

Forwarded from Shahboz Nizomiddinov
⚡️Диққат эълон!
Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳудудлар кесимида аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий муҳофаза ва соғлиқни сақлаш, атроф-муҳит ва санитар-гигиеник ҳолатни яхшилаш, таълим, маданият ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш каби йўналишларда давлат гранти танловини эълон қилади.
👉Жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловлари:
Қорақалпоғистон Республикаси
Андижон вилояти
Бухоро вилояти
Жиззах вилояти
Қашқадарё вилояти
Навоий вилояти
Наманган вилояти
Самарқанд вилояти
Сурхондарё вилояти
Сирдарё вилояти
Фарғона вилояти
Хоразм вилояти
Тошкент вилояти
Тошкент шаҳри
👉Жамоат фондининг ҳудудий бўлинмалари томонидан эълон қилинган грант танловлари:
Қорақалпоғистон Республикаси
Андижон вилояти
Бухоро вилояти
Жиззах вилояти
Қашқадарё вилояти
Навоий вилояти
Наманган вилояти
Самарқанд вилояти
Сурхондарё вилояти
Сирдарё вилояти
Фарғона вилояти
Хоразм вилояти
Тошкент вилояти
Тошкент шаҳри
🗓Ариза топшириш муддати 2025 йил 30 май соат 18:00 гача
❗️Эслатма, танловда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этиши мумкин!
🇺🇿 Oʻzbek (lotin)
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Shahboz Nizomiddinov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM