Яна шу холат эътиборимизни тортдики, бу ерда тартиб-интизомга жуда катта эътибор қаратилиб, ҳеч кимнинг табиатга зарар етказишига, майсазорларни пайхон қилишига,чиқиндиларни ташлаб, нохуш манзара пайдо қилишига мутлақо йўл қўйилмаётганини, хаммаси қатъий назоратга олинган бўлиб, ҳеч қаерда бирорта ҳам чиқиндига кўзимиз тушмаганидан кўнглимиз хотиржам тортди. Айтишларича, кўнгиллилар-валантёрлардан иборат экология назоратчилари бу ердаги дам олувчиларнинг тартиб-интизомга риоя қилишларини назорат қилаётган экан ва бу холат бизларни беҳад қувонтирди.
Чунки ўтган йили келганимизда саёхатчиларнинг ортидан қолган чиқиндиларни кўриб ҳафсаламиз пир бўлган, хар куни минглаб одамлар келиб –кетиб, шунчадан чиқинди қолдираверса , лолақизғалдоқзорлар пайхон қилинаверса, кейин нима бўлади,-дея хавотирланган эдик.
Лекин излаган имкон топар деганларидек, бу муаммо ҳам жуда тўғри йўл билан хал қилинибти.
Демак, ҳамма гап ишни тўғри ташкил қилиб,одамлар ўртасида тушунтириш –тарғибот ишларини тўғри олиб борилишида экан. Биз баъзан нолийдиган одамларимизнинг кўнглига йўл топа олсак, улардан ортиқроқ ёрдамчи бўлмас экан.Биз буни отда юриб, дам олувчиларнинг атроф –мухитга эхтиёткорона муносабатда бўлишларини назорат қилаётган кўнгиллилар билан қилган сухбатимиз давомида англаб етдик.
Туризм, у қандай шаклда бўлмасин, бутун дунёдаги энг сердаромад сохалардан бири бўлиб, Давлатимиз рахбари мамлакатимизда бу борада амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифаларнинг бажарилишини аниқ рақамлар орқали аниқ кўрсатиб берди.
Бизнинг вазифамиз эса, мамлакатимизга жуда катта даромад ва салмоқли инвестиция кириб келишини йўлга қўядиган туризм сохасини янада ривожлантиришга , айниқса, ахоли ўртасида ички туризмни кенг тарғиб қилиш бўйича кенг кўламдаги тушунтириш-тарғибот ишларини йўлга қўйишга алохида эътибор қаратишимиз зарур.
Башорат Сатторова
@piskenthayoti

#китобхонлик
"Китоб инсонни буюкликка етаклайди" — маънавиятга йўғрилган учрашув
Бугун туманимизда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти 1-минтақавий 50-манзил колонияси ва туман ахборот- кутубхона маркази ҳамкорлигида юксак маънавий-тарбиявий аҳамиятга эга тадбир бўлиб ўтди.
"Китоб инсонни буюкликка етаклайди" номи остида ўтказилган бу учрашувда иштирокчиларга китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни, таълим-тарбия ва тўғри йўлга етакловчи кучи ҳақида чуқур фикрлар билдирилди.
Тадбирни Тарғибот ва тарбия бўлими бошлиғи Рустам Аллаяров очиб берди. Туман ахборот -кутубхона маркази томонидан махсус библиобус ва китоб кўргазмаси ташкил этилди — бу эса тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Тадбирда фахрий меҳмон сифатида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси ва Қўшқанот ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Шуҳрат" ва "Аҳмад Яссавий" медальлари соҳибаси, таниқли шоирамиз Муҳаббат Ахатова самимий ва ибратли чиқиши билан барчани ҳаяжонга солди. У китобнинг ҳаётдаги ўрни, маънавий бойлик ва комилликка элтувчи қудрати ҳақида фикр юритди.
Бу каби тадбирлар юртдошларимиз қалбига маънавият уруғини қадаб, уларни нурли келажак сари етаклашга хизмат қилади.
Китоб – инсон маънавиятининг энг буюк ўртоқи. Уни севайлик, қадрлайлик, тарғиб қилайлик!
М Акбарова

1000 та китоб ўқиб чиққанингиздан 10 тасини ўқиб мағзини чаққан муҳимроқ. 10 тасини ўрганганингиздан 1 тасига амал қилганингиз афзалроқ.
Илм олиш улкан бозорга кириб, қарзга нарсалар олишга ўхшайди. Ҳар бир янги ўрганган нарсангиз билан гўёки янги-янги нарсаларни қарзга оляпсиз. Ҳар бир янги нарсани олишингиз билан ҳаётингиз олдингидан яхшироқ бўлади. Бироқ ҳар бир ўрганган нарсангиз сабаб қарз ортиб ҳисоб кунида ҳисоб-китобингиз оғирлашавeради. Дeмак, олган қарзларингиз баҳосини тўлаб боришингиз - жуда муҳим.
Хўш, бу қарзни қандай қилиб тўлайсиз?
Илмнинг баҳоси - унга амал қилишингиз, закоти - уни бировларга ўргатишингиз.
Бозордан иложи борича кўпроқ нарса олиб, имконингиз борича баҳосини тўлаб боришингиз эса энг саодатли йўлдир.
Маҳмуд Усмон