"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.07K subscribers
57.2K photos
10K videos
96 files
7.96K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
«ҲУЛОСА ҚИЛИНГ...»

Икки йигит суҳбатлашди.
— Қаерда ишлайсан?
— Фалон жойда.
— Ойлигинг қанча?
— 2 млн 700 минг.
— Атиги 2 млн 700 мингми? Оз-ку? Шунча пулни қандай етказасан?
Бу гапни эшитиб у ишини ёмон кўрди. Маошини кўтаришларини сўраб, шикоят қилди. Бошлиғи бош тортди. Ишдан бўшатди. Иши, оз бўлса ҳам пули бор эди. Энди тамоман ишсиз қолди.

Бир аёл бошқасидан сўради.
— Яқинда фарзандли бўлдингиз. Туққанингизда эрингиз нима совға қилди?
— Ҳеч нима.
— Шу тўғрими, ўзингиз айтинг? Сиз не азоблар билан унга фарзанд туғиб берсангиз-у, у совға бермаса? Нима, сизни қадрингиз йўқми?
Бу гаплар унинг юрагига ўқдай қадалди. Эри ишдан қайтганида ғазаб билан кутиб олди. Уришишди. Жанжаллашишди. Ахири совға ўрнига ажралишга эришди.

Ота хотиржам яшарди. Ундан сўрашди:
— Нимага ўғлингиз сизни кўришга тез-тез келиб турмайди?
— Иши қийин. Бўш вақти кам.
— Сиз учун ҳам вақти йўқлигига ишонасизми?
Ота фарзандидан олдин рози эди. Энди ундан гина қилишни бошлади. Қалбидаги мусаффолик кетди. Ишончи лойқаланди.

Бунақа саволлар ҳаммамизга берилади. Ҳар куни. Ҳар доим. Ҳам эшитамиз. Ҳам айтамиз. Биз уни эшитаётган одамга қандай таъсир қилиши хаёлимизга ҳам келмайди. Оддий бир сўз билан инсоннинг ҳаётини ёки обод ёки барбод қиламиз...

Тафаккур қилинг!
Исёнга, ношукрликка сабаб бўлиб қолманг! Бу инсонга ёмонлик қилиш билан тенг...

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН

Сeнга ЎЗИНИ эслатувчи бир дўст топсанг, унинг этагини қучоқлаб ол ва ундан ажралма. Уни ўзинг учун бир ғанимат дeб бил.
Уни ҳeч қачон ҳокир кўрма. Зeро бундай бир дўст, ақлли кимсанинг ғанимати, мўмин кимсанинг эса йўқолган сарватидир.

Имом Ғаззолий

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Фақатгина гўзал, яхши ният қилинг ва йўлингизда давом этинг. Қазо-қадар, ниятга ошиқдир. Чеккан заҳматингиз кун келиб раҳмат бўлади...
Омонлик,соғлик, неъмат,бахт,толе, барака, дўстлик, вафо ва садоқат, илму маърифат, ишқ- мухаббат, меҳр - оқибат эши
клари СИЗ учун доимо очиқ бўлсин!
Ниятингиз пок, кўнглингиз тоза, муносабатларингиз самимий, лутфингиз ширин бўлса, ўзгаларга нисбатан қалбингизда ҳеч қандай ёмонлик бўлмаса ,ишларингиз олдинга босаверади.
Нолиш, ношукурлик, хасад,кўролмаслик, гайирлик,буларнинг ҳаммаси одамни тубанлик сари бошлаб,охир- оқибат уни хароб қилади.
Шунинг учун СИЗ бундай иллатлардан холи бўлиб, камолотга эришинг....

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кабобнинг тури кўп.
Барчаси бири- биридан мазали .
Лекин қозонда пишадиган " лўли кабоб" эса янаям лаззатлироқдир.
Байрам ва тантанали кулар учун ҳам тансиқ таом бўлган ушбу кабобни албатта тайёрлаб кўринг.

@piskent hayoti
Тақдирингиздан рози булинг....!!!
   Чунки яхши ўйлаб кўрсангиз, нима бўлган бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка бўлган.

Масалан :

Сизни ҳафа қилишди – кечиришни ўргандингиз.....

Қийин кунлар берилди – сабр қилишни ўргандингиз....

Дард келди – ҳамдардликни ўргандингиз......

Ситамлар келди --- бардошингизни тарбияладингиз.....

Жоҳил, гумроҳлар атрофингизда бисёр бўлди, имонингиз чархланди........

Тошбағирларга рўбарў бўлиб --- меҳр беришни ўргандингиз.......

Касал бўлиб ---- соғлиқни қадрини билдингиз.....

Мусофир бўлиб --- юртингизни ва яқинларингизни соғинишни ўргандингиз.......

Ёшликда уқимай --- улғайгач илмни қадрини ўргандингиз.....

Фақат сизга  илтимосим бор,
~ Яхшилар :
   Етим бўлмасдан ота - онани қадрлашни ва умр тугамасдан ҳар лаҳзангизни қадрлашни ўзингиз тезроқ ўрганинг.....!!! Чунки буларни қадрини билганингизда кеч бўлади...

Тафаккур қилинг!

@piskenthayoti
#шеърият

МУДДАО

Муҳаммад Юсуф

Кузда гўзал бизнинг Фарғона,
Қиёси йўқ жаннат маскандур.
Уйимизни соғиндим она,
Боғимизда беҳи пишгандур…

Елар елдек, қирда беармон,
Туёқлари чақноқ қулунлар.
Сойда танга сочардур ҳамон,
Ўғил сўраб сулув келинлар.

Сизчи, юрибсизми, ғимирлаб,
Кўнглингизда ғаройиб ҳислар.
Олдингиздан ўтса қиқирлаб,
Сочига қўл тегмаган қизлар.

Мен ҳам ўша ўшаман, нодон,
Гоҳ панд бериб, гоҳида панд еб.
Машҳур қил деб сўраб Худодан,
Сўрамабман бахтли бўлай деб.

Кузда гўзал бизнинг Фарғона,
Қиёси йўқ жаннат Ватандир.
Хатим тамом. Айтгандек, она,
Зеби эрга тегиб кетгандир?!

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!

Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!

Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми давом этади!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.

Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti
Ш.Мирзиёев

"Оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давом эттирилиб, журналистларнинг эркин фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратилади. Мен, ҳақиқат ва адолатни ўз эътиқоди деб биладиган барча журналистларни — ислоҳотларнинг фаол иштирокчилари, ўзимнинг энг яқин дўстларим деб биламан ва улар ҳамиша президент ҳимоясида бўлади.
@piskenthayoti
Газета- бу мафкура .Хар бир миллат, ҳар бир ҳалқни мақсадлар сари борадиган йўлини ёритувчи маёқ Мафкурасиз ҳалқ ўз йўлини йўқотиб қўяди. У ҳалқ эмас, оломонга айланиб қолади.
Ҳеч қандай тараққиёт ҳалқни ўз танлаган йўлидан оғиштиролмайди. Муқаддас санаган урф- одатларини,қадриятларини камсита олмайди. Ҳалқнинг тариҳи қоғозга ёзилади, интернетга эмас.
@piskenthayoti
#_статистика

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИНГ АҲАМИЯТИ

Дунёдаги  ҳар бир мамлакат  ўзининг аҳолиси ва унинг яшаш ҳолати бўйича ишончли маълумотга эга бўлиш мақсадида мунтазам равишда аҳолини рўйхатга олади.

Аҳолини рўйхатга олишнинг аҳамияти шундаки, ушбу жараён орқали ҳар бир давлат ўз аҳолисининг аниқ сони, ёши, жинси, фуқаролиги, миллий таркиби, оилавий аҳволи, маълумоти, касби, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, меҳнат ресурслари, бандлиги ва ишсизлиги, даромад манбалари бўйича батафсил маълумотга эга бўлади ва   мазкур кўрсаткичлар орқали аҳоли жон бошига тўғри келадиган макроиқтисодий кўрсаткичлар  ҳамда  ўз навбатида ушбу маълумотларга асосан аҳоли миграцияси тўғрисидаги аниқ маълумотлар шакллантирилади.
  Аҳолини рўйхатдан ўтказиш  натижасида республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аёллар ҳамда болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқиш имконияти яратилади.  Чунки  аҳоли пунктлари инфратузилмасини яхшилаш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва самарали жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурларни ишлаб чиқишда бу маълумотлар ниҳоятда  қўл келади. 
Бундан ташқари, аҳолини рўйхатдан ўтказиш жараёнида тўпланган маълумотлар орқали миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш кўрсаткичларини шакллантириш, халқаро ташкилотлар ва фойдаланувчилар таҳлиллари учун кенг қамровли ахборотлар манбаи яратилади.
Аҳолини рўйхатга олиш, аввало давлат ёки ҳукумат учун эмас, балки жамиятнинг ўзи учун зарур жараёндир.  Ушбу жараён вақти-вақти билан ўз-ўзини кўзгуда кўриш орқали ривожланиш натижаларини баҳолаш имконияти  ҳамдир.
Рўйхатга олишда қатнашаётган ҳар бир фуқаро ўзи ҳақидаги маълумотларни тақдим эта туриб,  ўзларига мансуб бўлган кишилар гуруҳига тегишли ижтимоий-иқтисодий дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади. Масалан, ишсизларнинг сўровномадаги жавоблари меҳнат бозорини ўрганиш ва айнан керакли жойда янги иш ўринлари яратиш имконини беради.
Болалар сони тўғрисидаги маълумотлар эса  мактаб, мактабгача таълим муассасалари ва уларни қуриш режаларини тузишга мос келади.  Ёш ҳақидаги маълумотлар пенсияга чиқадиганлар сони, уларнинг пенсия тўловлари учун зарур бўладиган маблағларни жамғариб бориш имконини беради.
Яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар эса ҳар биримизнинг уйимизгача келадиган йўллар, коммуникациялар билан таъминлаш ва  режалаштириш учун зарур. Бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин.
Аҳолини рўйхатга олиш ҳар бир фуқаро ҳаётий фаолиятига бевосита дахлдорлигини ҳис қилган ҳолда мазкур жараёнда ҳар биримиз ўзимиз ва фарзандларимиз келажакда фаровон яшашлари учун масъулият билан қатнашишимиз ҳамда сифатли маълумотлар тақдим этишимиз шарт.

А.Шодмонқулов,
туман статистика бўлими бошлиғи.

@piskenthayoti
Please open Telegram to view this post

#Расман

‼️ 1 МАЙДАН АҲОЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ УЧУН БЕЛГИЛАНГАН ТАБИИЙ ГАЗ ТАРИФЛАРИ ҲИСОБИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

📌 Иситиш мавсумида (НОЯБРЬ-ФЕВРАЛЬ)

Ижтимоий меъёр: 500 м³ — 1000 сўм

501-2500 м³ — 1800 сўм

2501-5000 м³ — 2100 сўм

5001-10 000 м³ — 2500 сўм

10 001 м³ ва ундан юқори — 3000 сўм.

📌 Бошқа мавсумда (МАРТ-ОКТЯБРЬ)

Ижтимоий меъёр: 100 м³ — 1000 сўм

101-2500 м³ — 1800 сўм

2501-5000 м³ — 2100 сўм

5001-10 000 м³ — 2500 сўм

10 001 м³ ва ундан юқори — 3000 сўм.

Yoshlar kundaligi