Ривоятлардан маълумки,
ХИНД олимлари кўп умр
курадилар, уларнинг фикр
қилиш кобилияти хам кучлироқ. Бунинг асосий
сабаби овкатни кам
истеъмол килишдадир.
Мажидиддин Хавофий
@piskenthayoti

Пискент тумани прокуратураси томонидан жамоат хавфсизлиги мустаҳкамланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2025 йил 26 апрель куни ўтказган йиғилишидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, туман прокурори Х.Х. Максудов, унинг ўринбосари Ж.М. Раҳмонов ҳамда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Ж.Д. Пўлатов иштирокида ПҚ-1-сонли қарорнинг бажарилиши жойида ўрганилди.
Ўрганиш давомида Ойбек, Навоий ва Митан маҳаллаларида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати кўздан кечирилди, аниқланган масалалар юзасидан масъулларга аниқ кўрсатмалар берилди.
Жумладан, Ойбек ва Навоий маҳаллаларидаги 3 та уйларга ПТЗ кузатув камераларининг ўрнатилиши натижасида, кўп қаватли уйларнинг 12 та йўлаги тўлиқ камералаштирилди.
Ушбу чора-тадбирлар фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва жамоат тартибини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

ОНА...
Бир ҳис борки қилаверар дилим яро,
Ҳар ўйласам кундузларим бўлар қаро,
Кўргим келмас асло сени тупроқ аро,
Минг йил яша, мен бир кун кам яшай Она...
Болам дея уйғотмасанг тонгни нетай,
Узоқ яша кўриб дилим хушнуд этай,
Бу дунёдан сендан бироз аввал кетай,

Қулоқларим сўзларингни тинглаб турсин,
Оҳ лабларим пойларингни ўпиб юрсин,
Ўлим аввал ҳанжарини менга урсин,

Гар бўлмасанг, кўзим ёши мисли гирён,
Оёғимга қуламоғи аниқ осмон,
Тоғлар қаддин тик тутмоғи бўлгай гумон,

Кетар бўлсанг ошиб кетар армонларим,
Юрагимга ўтмай қолар фармонларим,
Дардларимга топилмайди дармонларим,

Бу шеъримни сенга ўқиб беролмайман,
Гар ўқисам кўз ёшимни тиёлмайман,
Чидолмайман сенсизликка чидолмайман,

Муаллиф: Зоҳид Зиё...

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЎНГИЛЛАРГА ОЗОР БЕРМАНГ
Етимдан «ота-онанг қандай вафот этганлар?» деб сўраманг.
Фарзандидан жудо бўлган ота-оналардан «фарзандингиз қандай вафот этган?» деб сўраманг.
Ишсиз одамдан «сиз нима учун ишламайсиз?» деб одамлар орасида сўраманг.
Ҳар доим мулоқотдан олдин ўзингизни шу инсонлар ўрнига қўйиб, уларнинг дил оғриғини хис қилишга уриниб кўринг.
Инсонларга бефарқ бўлманг, кўнгилларни оғритманг, имкон қадар ёрдам беринг. Эвазига Яратган сизни яхшиликлари билан сийлайди.

«ҲУЛОСА ҚИЛИНГ...»
Икки йигит суҳбатлашди.
— Қаерда ишлайсан?
— Фалон жойда.
— Ойлигинг қанча?
— 2 млн 700 минг.
— Атиги 2 млн 700 мингми? Оз-ку? Шунча пулни қандай етказасан?
Бу гапни эшитиб у ишини ёмон кўрди. Маошини кўтаришларини сўраб, шикоят қилди. Бошлиғи бош тортди. Ишдан бўшатди. Иши, оз бўлса ҳам пули бор эди. Энди тамоман ишсиз қолди.
➖➖➖
Бир аёл бошқасидан сўради.
— Яқинда фарзандли бўлдингиз. Туққанингизда эрингиз нима совға қилди?
— Ҳеч нима.
— Шу тўғрими, ўзингиз айтинг? Сиз не азоблар билан унга фарзанд туғиб берсангиз-у, у совға бермаса? Нима, сизни қадрингиз йўқми?
Бу гаплар унинг юрагига ўқдай қадалди. Эри ишдан қайтганида ғазаб билан кутиб олди. Уришишди. Жанжаллашишди. Ахири совға ўрнига ажралишга эришди.
➖➖➖
Ота хотиржам яшарди. Ундан сўрашди:
— Нимага ўғлингиз сизни кўришга тез-тез келиб турмайди?
— Иши қийин. Бўш вақти кам.
— Сиз учун ҳам вақти йўқлигига ишонасизми?
Ота фарзандидан олдин рози эди. Энди ундан гина қилишни бошлади. Қалбидаги мусаффолик кетди. Ишончи лойқаланди.
➖➖➖
Бунақа саволлар ҳаммамизга берилади. Ҳар куни. Ҳар доим. Ҳам эшитамиз. Ҳам айтамиз. Биз уни эшитаётган одамга қандай таъсир қилиши хаёлимизга ҳам келмайди. Оддий бир сўз билан инсоннинг ҳаётини ёки обод ёки барбод қиламиз...
➖➖➖
❕Тафаккур қилинг!
Исёнга, ношукрликка сабаб бўлиб қолманг! Бу инсонга ёмонлик қилиш билан тенг...

ХАЙРЛИ ТУН
Сeнга ЎЗИНИ эслатувчи бир дўст топсанг, унинг этагини қучоқлаб ол ва ундан ажралма. Уни ўзинг учун бир ғанимат дeб бил.
Уни ҳeч қачон ҳокир кўрма. Зeро бундай бир дўст, ақлли кимсанинг ғанимати, мўмин кимсанинг эса йўқолган сарватидир.
Имом Ғаззолий

АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ
Фақатгина гўзал, яхши ният қилинг ва йўлингизда давом этинг. Қазо-қадар, ниятга ошиқдир. Чеккан заҳматингиз кун келиб раҳмат бўлади...
Омонлик,соғлик, неъмат,бахт,толе, барака, дўстлик, вафо ва садоқат, илму маърифат, ишқ- мухаббат, меҳр - оқибат эшиклари СИЗ учун доимо очиқ бўлсин!
Ниятингиз пок, кўнглингиз тоза, муносабатларингиз самимий, лутфингиз ширин бўлса, ўзгаларга нисбатан қалбингизда ҳеч қандай ёмонлик бўлмаса ,ишларингиз олдинга босаверади.
Нолиш, ношукурлик, хасад,кўролмаслик, гайирлик,буларнинг ҳаммаси одамни тубанлик сари бошлаб,охир- оқибат уни хароб қилади.
Шунинг учун СИЗ бундай иллатлардан холи бўлиб, камолотга эришинг....

Кабобнинг тури кўп.
Барчаси бири- биридан мазали .
Лекин қозонда пишадиган " лўли кабоб" эса янаям лаззатлироқдир.
Байрам ва тантанали кулар учун ҳам тансиқ таом бўлган ушбу кабобни албатта тайёрлаб кўринг.
@piskent hayoti

Тақдирингиздан рози булинг....!!!
Чунки яхши ўйлаб кўрсангиз, нима бўлган бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка бўлган.
Масалан :
Сизни ҳафа қилишди – кечиришни ўргандингиз.....
Қийин кунлар берилди – сабр қилишни ўргандингиз....
Дард келди – ҳамдардликни ўргандингиз......
Ситамлар келди --- бардошингизни тарбияладингиз.....
Жоҳил, гумроҳлар атрофингизда бисёр бўлди, имонингиз чархланди........
Тошбағирларга рўбарў бўлиб --- меҳр беришни ўргандингиз.......
Касал бўлиб ---- соғлиқни қадрини билдингиз.....
Мусофир бўлиб --- юртингизни ва яқинларингизни соғинишни ўргандингиз.......
Ёшликда уқимай --- улғайгач илмни қадрини ўргандингиз.....
Фақат сизга илтимосим бор,
~ Яхшилар :
Етим бўлмасдан ота - онани қадрлашни ва умр тугамасдан ҳар лаҳзангизни қадрлашни ўзингиз тезроқ ўрганинг.....!!! Чунки буларни қадрини билганингизда кеч бўлади...
Тафаккур қилинг!

#шеърият
МУДДАО
Муҳаммад Юсуф
Кузда гўзал бизнинг Фарғона,
Қиёси йўқ жаннат маскандур.
Уйимизни соғиндим она,
Боғимизда беҳи пишгандур…
Елар елдек, қирда беармон,
Туёқлари чақноқ қулунлар.
Сойда танга сочардур ҳамон,
Ўғил сўраб сулув келинлар.
Сизчи, юрибсизми, ғимирлаб,
Кўнглингизда ғаройиб ҳислар.
Олдингиздан ўтса қиқирлаб,
Сочига қўл тегмаган қизлар.
Мен ҳам ўша ўшаман, нодон,
Гоҳ панд бериб, гоҳида панд еб.
Машҳур қил деб сўраб Худодан,
Сўрамабман бахтли бўлай деб.
Кузда гўзал бизнинг Фарғона,
Қиёси йўқ жаннат Ватандир.
Хатим тамом. Айтгандек, она,
Зеби эрга тегиб кетгандир?!

Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!
Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!
Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!
Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!
Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣
📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!
📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми давом этади!!
🏃♂️🏃♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.
💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.
📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.
Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫