"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.07K subscribers
57.2K photos
10K videos
96 files
7.95K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
#_Камбағалликдан_фаровонлик_сари

БОЙЛИКНИНГ КАЛИТИ МЕҲНАТДА

Бундан бир неча йил аввал “Мингтепа” деганда кўз олдимизга туман марказига яқин бўлса ҳам ривожланишдан орқада қолган, кўчалари нотекис, кўримсиз, фақат чорбоғларидаги вақтинчалик бошпана сифатида фойдаланиладиган кулбаларни айтмаса, бошқа кўзга ташланадиган иморатлари бўлмаган қолоқ қишлоқ келар эди.
Ҳозирги кунда эса “Мингтепа” маҳалласида жуда катта ўзгаришлар юз бериб, маҳалла ўзининг гузарига эга бўлган, чиройли иморатлари, текис ва равон кўчалари билан кўзни қувонтирадиган обод масканга айланиб бормоқда.
Айниқса, маҳалла марказида қурилган мактаб, мактабгача таълим ташкилоти, ўқув маркази, оилавий поликлиника, барча турдаги маҳсулотлар билан савдо қиладиган дўконлар маҳаллага ўзгача кўриниш бахш этмоқда. Маҳалла кўчаларини айланар эканмиз, бири биридан шинам қилиб қурилган уйларни, йўл бўйларига тартиб билан экилган дарахтларни, новдалари бир текис қилиб таралган узумзор боғларни, айниқса, узумлар орасига экилган редиска, исмалоқ, укропу кашнич, саримсоқпиёзларни кўриб,одамлар бекорга шундай чиройли уйларда яшашмаётганлигини, ҳаммаси меҳнатнинг, тадбиркорликнинг орқасидан бўлаётганини хаёлимиздан ўтказдик.
Кўчалар бўйлаб борар эканмиз, диққатимизни узумзор боғдаги токлар орасига экилган турли хил кўчатларни узиб дасталаётган аёллар тортиб, улар томон ошиқдик.
-Булар менинг қизларим ва келинларим, аслида томорқани келинларим ва ўғилларим билан бирга қиламиз, хўжайиним бизга бош-қошлар. Ҳозир кўчатларни авжи экиш пайти бўлгани учун қизларимни ҳам ёрдамга чақирдик, – дейди уй бекаси Шохида Назарова.
Ишнинг кўзини биладиган, ишлайман деган одам ҳар йўл билан ҳаракат қилар эканда дедик алоҳида ерда эмас, айни узумлар оралиғига экилган райҳону “шафран”, ”сальвия” гулларини, помидору бақлажон, булғорию қаламир кўчатларини дасталаб, бозорга жўнатишга шай қилиб қўйилганини кўриб, “Сир бўлмаса айтинг-чи, кўчатлардан қанча даромад қиласизлар”, - дедик.
-Кўраяпсиз, кўчатларни етиштириш учун алоҳида еримиз йўқ. Боғимиз ҳам 5-6 сотих келади. Чунки катта ўғлимни алоҳида уй қилиб чиқариб, боғнинг ярмини унга ажратдик. Лекин нолимаймиз, мана шу узумларнинг орасидаги еримиздан бир йилда уч маротаба даромад қиламиз. Кўчатларимиз тугаши билан ток баргларини териб топширамиз, сўнг навбат узумга келади, мана шу томорқамизнинг ўзидан 30-40 миллион сўм даромад қиламиз. Лекин ўғилларим ҳам, келинларим ҳам давлатнинг ишида ишлашади. Бўш вақтларида томорқага ҳам қарашишади, - деди.
Кейинги хонадонда қип-қизил редискаларни ювиб тахлаётган одамларни кўриб, янада қувондик. Чунки журналистлар мана шундай, баъзан излаб ҳам топиб бўлмайдиган фактларга дуч келганларида имкониятни қўлдан бермасликка ҳаракат қилишади. “Ҳорманглар, хирмонга барака!”-дедик ҳақиқатан ҳам баланд қилиб, хирмондек уюлган редискаларни кўриб.
-Келинглар, умри жонингизга барака, яхши меҳмон хирмоннинг бошига келади, - дея чин дилдан мулозамат қилди хонадон бекаси Машкура ая Содиқова.- Биз ерни яхши кўрамиз. Ерни яхши кўрсангиз, борини беради. Мана шу 3-4 сотих еримиз бизни боқаяпти. Ҳеч нимага зориқмаймиз. Ерга яхшилаб ишлов бериб, тўйинтирсангиз, астойдил меҳнат қилсангиз, кутганингиздан ҳам ортиқ даромад оласиз, редиска еримизнинг иккинчи ҳосили, исмалоқни тугатишимиз билан редиска экамиз, редискани тугатганимиздан сўнг бодрингга навбат келади, чунки ернинг умрини бекорга ўтказиш ярамайди. Бизни боқадиган беминнат дастёримиз бўлган томорқанинг орқасидан тўйлар қилаяпмиз, уйлар қураяпмиз, шу озгинагина томорқамизнинг ўзидан 30 миллиондан ортиқ даромад оламиз, шунинг учун уни бир қаричини ҳам бекор қолдирмаймиз, мана бу ўқариқлар бўйига экилган райҳонлар ҳам эртага ош-овқатингизга асқотади. Гулларсиз эса ҳовлингиз бефайз, кўримсиз бўлиб қолади, - дейди редиска экилган томорқа атрофига экилган анвойи гулларни кўрсатиб.
Хонадон эгалари билан хайрлашаётганимизда, каттакон иссиқхонаси қўр тўкиб турган хонадонга киришни истаётганимизни кўрган Машкура ая, “Қаранг, айтишни унутибман, томорқанинг зўри мана шу хонадонда, улар ҳам бегона эмас, акамизники, овсиним билан опа-сингилдан ортиқмиз, эътибор берган бўлсангиз, ўртамизда ҳатто эшик ҳам йўқ, уларнинг томорқасини кўрсангиз ҳавасингиз келади”, – деди бизни овсинининг хонадони томон бошлаб.
Биз кириб борган хонадон ҳақиқатан ҳам жуда файзли, саранжом-саришта эканлигини кўриб беихтиёр ҳавасимиз келди. Айниқса, охирини кўз зўрға илғайдиган иссиқхонада барқ уриб ўсаётган, орасида бирорта гиёҳ ҳам кўринмайдиган, тупроғи элакдан ўтказилгандек майин ердаги булғориларни кўриб ҳайратимизни яшира олмадик. Чунки бозорларда килоси 50-60 минг сўмдан сотилаётган булғориларга ҳали ҳамманинг ҳам қўли етмаётган пайтда ҳосили ёнғоқдек бўлиб қолган булғориларнинг хонадон бекаси Шарифа Содиқованинг айтишича, суғорилганидан кейин бир ҳафта орасида етилишини эътиборга оладиган бўлсак, олинадиган даромадни ҳам чамалаш қийин эмас.
-Иссиқхонани банкдан кредит олиб қурганмиз. Ёлғиз ўғлимиз бор, 3-4 йилдан буён Россияда ишлайди. Ўша ҳар йили келиб иссиқхонани юритиб бериб кетади. Кейин иссиқхонада турмуш ўртоғим иккаламиз ишлаймиз. Улар экинларини шунчалар яхши кўрадилар-ки, деярли кеча-ю кундуз иссиқхонадан чиқмайдилар, ҳозир кўчатларнинг ортиқча баргларини “бачки”лаяпмиз, сўнгра культивация қиламиз, уни ҳам хўжайинимнинг ўзлари қўлда қиладилар, бу юмушлар ўта нозик бўлиб, бировга ишонмайдилар, чунки битта баргни нотўғри олиб қўйсангиз ёки культивация қилаётганда бир оз нотўғри юрсангиз ҳосилга ҳам, кўчатга ҳам зиён етказасиз, суғоришда ҳам муаммо бўлмаслиги учун томчилатиб суғоришни йўлга қўйганмиз, – деди.
Хонадондаги саранжом-саришталикни, янги қурилган уйлардаги файзни кўриб, хаёлимиздан, куч –қувватга тўлган, яхши яшаш учун имкониятлари етарли бўла туриб, бир чўпни бошқа жойга олишдан ҳам эриниб, камбағаллар рўйхатига киришни истаётган, боқимандалик кайфиятига тушиб қолган баъзи кимсаларнинг аянчли ҳолати ўтди. Чунки мана шундай ажойиб иссиқхонани қуриб, яшнатиб қўйган иккала инсоннинг ҳам ёшлари улуғ бўлиб, бирининг оёғи, бирининг бели оғригани учун, курсичаларда ўтириб бўлса ҳам ишлаётганларини, ҳовлиларида чамандек очилиб ётган гулларни, гуркираб ўсаётган райҳонларни кўриб, ”Ҳеч ким бой ёки камбағал бўлиб туғилмайди, ҳаммаси ўзингнинг ниятингга ва ҳаракатингга боғлиқ экан,” - деган хулосага келдик.
Хонадон этагидаги чиройли қилиб қурилган иморатга ҳавасимиз келганини кўрган Шарифа ая, “Ўғлим бизларга иссиқхонани юритиб бериш учун Россиядан келган эди. Энди юбормаймиз. Чунки отасининг соғлиғи яхши бўлмай қолди. Мана шу иморатни ҳам ўғлимнинг ўзи қурди. Биз иссиқхонадан оладиган маблағдан қарашдик холос, деганига гапнинг айни даромади келганини билиб, “Сир бўлмаса иссиқхонадан қанча даромад қиласиз?”- деганимизда Шарифа ая, ”Нега яширамиз, бу пулларни меҳнатимиз билан топаяпмиз-ку, ўтган йили қаҳратон совуқ кўчатларимизни қақшатиб кетгани учун хандалак эккан эдик. Ўшанинг ўзидан 40 миллионга яқин даромад қилдик. Бу йил ниятимиз катта. Энди икки баробар кўпини мўлжаллаяпмиз, насиб қилса бу йил келин оламиз, Яратган тўйга ғойибидан бўлса ҳам етказади дейишади,”-деди ишонч билан.
Бизга бу хонадонлардан топилаётган даромаддан ҳам кўра овсинлар, ака-укалар ўртасидаги меҳр-оқибат кўпроқ ёқди. Чунки Машкура аялар хонадонининг ёнгинасидаги кўркам узумзор боғда хомток қилиб юрган одам билан меҳр билан елкасидан олиб кўришган ая бизга, “Бу ҳам укамиз-қайним бўлади, булар билан ҳам аҳил ва иноқмиз, овсиним Зуҳрани ҳам жуда яхши кўраман. Жуда оқибатли, олижаноб аёл”-деганига, “Бу ерда биздан бошқа бегоналар йўқ эканда дедик, ҳазиллашиб. Машкура ая эса гапимиздан ранжиб, “Нега ундай дейсиз. Одамнинг бегонаси бўлмайди, сизлар ҳам қадрдонларимизсиз, насиб қилса тўйларимизга келасиз, борди-келди қиламиз,”- деди. Машкура аянинг самимийлик билан айтган сўзларини эшитиб хаёлимиздан, “Дунёни яхшилар, яхшилик асраб туради дейишади. Мана шундай оқкўнгил, меҳр-оқибатли, пешона тери билан ризқ топадиган, бойликнинг калитини меҳнатда деб биладиган инсонлари бор юртдан асло барака аримайди,- деган ўйлар ўтди беихтиёр.
Биз шу куни “Мингтепа” маҳалласидаги шунчаки, тасодифан учратганимиз учта хонадондаги одамларнинг томорқачиликка қандай меҳр қўйганларини, ундан олинаётган даромад ҳисобидан рўзғорлари тўкин, хонадонлари обод бўлиб бораётганига гувоҳ бўлдик.
Президент таъкидлаганидек, “Бандликни кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш ҳам биринчи навбатда қишлоқ хўжалигидаги ўсишга, томорқалардан олинадиган даромадларга боғлиқлигини унутмаслигимиз, одамларда томорқачиликка ҳавас уйғотишимиз, уларга яқиндан ёрдам беришимиз, дуч келаётган муаммоларини ҳал этишларига кўмаклашишимиз, уларга назоратчи эмас, энг яқин ёрдамчи бўлганимиздагина бу соҳа янада ривожланиб, камбағал оилалар тобора қисқариб, фаровонлик сари юз тутиб бораверади.

Башорат Сатторова,
журналист

@piskenthayoti
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" V халқаро саноат кўргазмасига ташриф буюради. Тадбир доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит V Международную промышленную выставку "ИННОПРОМ. Центральная Азия". В рамках мероприятия планируется проведение двусторонних встреч.

Facebook|Instagram|X
#2025_йил_1_майдан

📊Қонунчиликка кўра, “HAMROH” тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида хотин-қизларга “яшил лойиҳалар” ва IT соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишига, шунингдек, камида 5 нафар хотин-қизнинг тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашган 1 минг нафар “устоз” тадбиркорларга 50 млн сўмгача грант ажратиш йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
"Билим озуқадир. Ақл ва қалб у билан озиқланади.

Билим муваффаққият. Билимсизлик эса мағлубиятдир.

Билим жасоратдир. Билимли киши муаммоларни жасорат билан енгади.

Билим дурбинга ўхшайди. Чигал масалаларни у ҳал этади. Тўсиқ ғовлар устидан унинг ёрдамида ошиб ўтамиз.

Билим нурдир. Йўлимизни у билан ёритамиз"
@piskerhayoti
"Одамлар нима дейди" деб ўйлайдиган одам, одамлар нима деса шуни қилиб юраверади...

@piskenthayoti
Улғайдим...
Тиллага бурканган, энг қиммат атирлар ишлатадиган доктор аёлнинг ўқимишли, доим иш билан банд турмуш ўртоғидан бир оғиз ширин сўз кутиб умри ўтаётганини кўрдим.

Муҳандис ўз ўғлини мактабнинг эшиги олдида ҳашаматли, қиммабаҳо мошинасида кутарди. Лекин мошинасидан тушиб, фарзандини бағрига босишни, унга эшикни очиб беришни ўзига эп кўрмаслигини кўрдим.

Кўкат сотувчи қўлида банан ушлаб турган ҳолда боласини кутаётганини, бола отасини кўрган заҳоти бағрига отилганини, унга банан келтирганидан ниҳоятда хурсанд бўлганини кўрдим.

Автобус ҳайдовчиси аёлига қўнғироқ қилиб, маош олганини, сафарга чиқиш учун керакли нарсалар ва болаларни тайёрлашни сўраганини кўрдим.

Шунда мен, чўнтакнинг бўшлиги эмас, қалбнинг камбағаллиги ҳақиқий фақирлик эканлигини англадим. Қалбнинг бой бўлиши ақлнинг бой бўлишидан афзаллигини тушундим. Мен даражаларнинг тенглигидан кўра, қалблар бир - бирига монандлиги зарурроқ деб ҳисоблайдиган бўлдим
Бахтли бўлиш учун бойлик ва мансаб шарт эмаслигини тушунди м
@piskenthayoti