"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.07K subscribers
57.2K photos
10K videos
96 files
7.95K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
«Ҳал қилинмайдиган муаммонинг ўзи йўқ. Шунчаки, хаёлни чалғитувчи вазиятлар бор, холос». Ана шу иборани ёдда сақланг.

Ҳаётингизга янгилик киритишни истасангиз, ишни ўзингиздан бошланг. Зеро, ўзингиз ўзгармас экансиз, буни бошқалардан талаб қилиш тўғри бўлмайди.

«Ҳеч қачон ҳеч нимадан афсусланманг! Ҳаммаси яхшиликка!» Оддий сўз бўлгани билан билиб айтилгани рост.

Бир эшикни очиш учун иккинчисини ёпишга тўғри келади. Аммо ортда қолганини зичлаб ёпингки, кейин  яна очиш истаги пайдо бўлмасин.

Ишонинг! Бу туйғу ҳар биримиз учун ғоят зарур! Ҳатто атрофингиздагилар «тамом бўлди» дейишса ҳам, «яшашни энди бошлаяпман» дея ишонч билдиринг. Ўзингизга, қалбингизга ва танлаган йўлингизнинг тўғрилигига.

@piskenthayoti
#шеърият

Салом. Омонмисан...
Жонгинанг соғми,
Мен учун, юракдан айтар сўз, борми?

Балки эсламадинг, ўйламай бир бор,
Менсиз ҳам ҳаётинг гўзалдир нигор.

Нафрат кўзи кўрдир, исёндир, фироқ,
Меҳрингсиз яшашдан, ўлим, яхшироқ!

Йўқ дейсан биламан, соғингандирсан?
Қай ҳолда экан деб, оғрингандирсан?

Йўллар чизгисида, бош эгмас тақдир,
Йиллар ўтган сайин муҳаббат, бахтдир.

Чўлнинг саҳросида, бир дарахт толган,
Соғинч ҳижронидан, ёнгани-ёнган.

Ўтмишга айланди, энг бахтли онлар,
Ўлсам ҳам барибир...
Отаркан тонглар!

Умр кемасида, тўфондир ҳар он,
Қирғоқлар чорлови гоҳ қилди сарсон.

Бугун сен хуш кўрган - ёмғир тинмади,
Сен ёдимга тушдинг, юрак ингради...

Мактуб юбормоқлик, истайман...
Кечда!
Ёзилган мактублар, ёқилур печда...

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!

Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!

Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми давом этади!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев журналист ва блогерлар жамиятни ҳам, амалдорларни ҳам тарбиялаётгани ҳақида гапирди

“Ижро органи раҳбари бирон қарор қабул қилишдан олдин илгари ҳеч нарса ўқимасди, ҳозир камида 10 марта ўқийди. Журналистлар менга қандай баҳо беради, блогерлар нима дейди, деган саволларни ўзига беряпти.

ОАВ вакиллари ислоҳотларимизга жуда катта ижобий таъсирини кўрсатяпти”, — деди Шавкат Мирзиёев.


@piskenthayoti
#тафаккур


Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.

Беҳзод Қобулов.

@piskenthayoti
#2025_йил_1_майдан

🪙Қонунчиликка кўра, озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга БҲМнинг 6 баравари миқдоридаги 1 марталик нафақа пули уни тайинлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинган ҳолда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#_қишлоқ хўжалиги

ДОЛЗАРБ БИР ОЙЛИК

Туманимиз иқтисодиётининг ривожланиши, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун жонбозлик билан меҳнат қилаётган “Ўзбекистон Мустақиллиги" ҳудудининг тажрибали фермерлари шу кунларда ниҳолларга биринчи ишлов беришни қизғин олиб бормоқдалар. Жорий йилда 300 гектар ерга буғдой, 88 гектар ерга пахта эккан фермерлар, ҳар иккисидан ҳам юқори ҳосил олиш ниятидалар.
-Ҳудудимизда фермерлар сони кўп бўлмасада, уларнинг меҳнати салмоқлидир. Экиш мавсумида “Хитой-78” ва “Султон супер элита” навли чигит уруғидан фойдаланган деҳқонлар шу кунларда бир текис униб чиққан ниҳоллар парваришини зийраклик ва эътибор билан амалга оширмоқдалар. Илғор фермерлардан бири Қурбонов Исомиддин бу гал хитой технологияси асосида чигитни плёнка остига қўшқатор усулда экди. Хўжалик майдонининг 25 гектарида эса экинларни томчилатиб суғориш усули йўлга қўйилди. Ҳозирги кунда янги технологияларни амалда жорий этган фермер даласида ниҳоллар баравж ривожланмоқда. Шунингдек 32 гектар ерда уруғлик учун пахта эккан “Мусаева Зарифа” , “Облоқул ота Хамроқулов”, “Элдорбек Отабек”, “Мирзоҳид Пискент агро” фермер хўжаликлари ҳам ниҳоллар парваришини янги технологиялар асосида амалга оишрмоқдалар, - дейди шу худуд бошлиғи А.Хамроқулов.
Таъкидлаш керакки, худуд фермерлари ғалла парваришини ҳам агротехник талаблари даражасида амалга оширишлари натижасида буғдойлар баравж ривожланмоқда . Дала четига экилган терак ва тут кўчатлари парвариши ҳам эътибордан четда қолмаяпти.
Азму- шижоатли пахтакорларнинг кўзлаган мақсади катта, эзгу ниятлари холис. Улар зиммаларидаги масъулиятни тўла ҳис этиб, кўзлаган режаларини албатта уддасидан чиқадилар.

Ш.Шоматова.

@piskenthayoti
#_Камбағалликдан_фаровонлик_сари

БОЙЛИКНИНГ КАЛИТИ МЕҲНАТДА

Бундан бир неча йил аввал “Мингтепа” деганда кўз олдимизга туман марказига яқин бўлса ҳам ривожланишдан орқада қолган, кўчалари нотекис, кўримсиз, фақат чорбоғларидаги вақтинчалик бошпана сифатида фойдаланиладиган кулбаларни айтмаса, бошқа кўзга ташланадиган иморатлари бўлмаган қолоқ қишлоқ келар эди.
Ҳозирги кунда эса “Мингтепа” маҳалласида жуда катта ўзгаришлар юз бериб, маҳалла ўзининг гузарига эга бўлган, чиройли иморатлари, текис ва равон кўчалари билан кўзни қувонтирадиган обод масканга айланиб бормоқда.
Айниқса, маҳалла марказида қурилган мактаб, мактабгача таълим ташкилоти, ўқув маркази, оилавий поликлиника, барча турдаги маҳсулотлар билан савдо қиладиган дўконлар маҳаллага ўзгача кўриниш бахш этмоқда. Маҳалла кўчаларини айланар эканмиз, бири биридан шинам қилиб қурилган уйларни, йўл бўйларига тартиб билан экилган дарахтларни, новдалари бир текис қилиб таралган узумзор боғларни, айниқса, узумлар орасига экилган редиска, исмалоқ, укропу кашнич, саримсоқпиёзларни кўриб,одамлар бекорга шундай чиройли уйларда яшашмаётганлигини, ҳаммаси меҳнатнинг, тадбиркорликнинг орқасидан бўлаётганини хаёлимиздан ўтказдик.
Кўчалар бўйлаб борар эканмиз, диққатимизни узумзор боғдаги токлар орасига экилган турли хил кўчатларни узиб дасталаётган аёллар тортиб, улар томон ошиқдик.
-Булар менинг қизларим ва келинларим, аслида томорқани келинларим ва ўғилларим билан бирга қиламиз, хўжайиним бизга бош-қошлар. Ҳозир кўчатларни авжи экиш пайти бўлгани учун қизларимни ҳам ёрдамга чақирдик, – дейди уй бекаси Шохида Назарова.
Ишнинг кўзини биладиган, ишлайман деган одам ҳар йўл билан ҳаракат қилар эканда дедик алоҳида ерда эмас, айни узумлар оралиғига экилган райҳону “шафран”, ”сальвия” гулларини, помидору бақлажон, булғорию қаламир кўчатларини дасталаб, бозорга жўнатишга шай қилиб қўйилганини кўриб, “Сир бўлмаса айтинг-чи, кўчатлардан қанча даромад қиласизлар”, - дедик.
-Кўраяпсиз, кўчатларни етиштириш учун алоҳида еримиз йўқ. Боғимиз ҳам 5-6 сотих келади. Чунки катта ўғлимни алоҳида уй қилиб чиқариб, боғнинг ярмини унга ажратдик. Лекин нолимаймиз, мана шу узумларнинг орасидаги еримиздан бир йилда уч маротаба даромад қиламиз. Кўчатларимиз тугаши билан ток баргларини териб топширамиз, сўнг навбат узумга келади, мана шу томорқамизнинг ўзидан 30-40 миллион сўм даромад қиламиз. Лекин ўғилларим ҳам, келинларим ҳам давлатнинг ишида ишлашади. Бўш вақтларида томорқага ҳам қарашишади, - деди.
Кейинги хонадонда қип-қизил редискаларни ювиб тахлаётган одамларни кўриб, янада қувондик. Чунки журналистлар мана шундай, баъзан излаб ҳам топиб бўлмайдиган фактларга дуч келганларида имкониятни қўлдан бермасликка ҳаракат қилишади. “Ҳорманглар, хирмонга барака!”-дедик ҳақиқатан ҳам баланд қилиб, хирмондек уюлган редискаларни кўриб.
-Келинглар, умри жонингизга барака, яхши меҳмон хирмоннинг бошига келади, - дея чин дилдан мулозамат қилди хонадон бекаси Машкура ая Содиқова.- Биз ерни яхши кўрамиз. Ерни яхши кўрсангиз, борини беради. Мана шу 3-4 сотих еримиз бизни боқаяпти. Ҳеч нимага зориқмаймиз. Ерга яхшилаб ишлов бериб, тўйинтирсангиз, астойдил меҳнат қилсангиз, кутганингиздан ҳам ортиқ даромад оласиз, редиска еримизнинг иккинчи ҳосили, исмалоқни тугатишимиз билан редиска экамиз, редискани тугатганимиздан сўнг бодрингга навбат келади, чунки ернинг умрини бекорга ўтказиш ярамайди. Бизни боқадиган беминнат дастёримиз бўлган томорқанинг орқасидан тўйлар қилаяпмиз, уйлар қураяпмиз, шу озгинагина томорқамизнинг ўзидан 30 миллиондан ортиқ даромад оламиз, шунинг учун уни бир қаричини ҳам бекор қолдирмаймиз, мана бу ўқариқлар бўйига экилган райҳонлар ҳам эртага ош-овқатингизга асқотади. Гулларсиз эса ҳовлингиз бефайз, кўримсиз бўлиб қолади, - дейди редиска экилган томорқа атрофига экилган анвойи гулларни кўрсатиб.