"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.07K subscribers
57.2K photos
10K videos
96 files
7.95K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
..... ​Қиз институтни битириб, ишга кирди. Мактаб шовқин, меҳнати оғир, қоғозбозлик кўп эди. Ишлашни истамади. Онасига арз қилди. "Ўқитувчилигинг учун ҳам тинимсиз совчилар келяпди, узатиб юборай, билганингни қил! "

Турмушга чиқди. Энди ишлари янада кўпайди. Мактабнинг битмас-туганмас ғалваларига келинлик хизмати ҳам қўшилди.
Турмуш ўртоғига ишдан бўшамоқчи эканлигини билдирди. "Хомиладор бўлсанг, туғруқ таътилига чиқиб дам олаверасан, озроқ ишлаб тур!" Уч йилгача фарзанд неъматини кутди. Бир йилгина уйда ўтирди. Қайнонаси "Ишга чиқиб кетаверинг, болага ўзим қарайман, сизларга бир ватан керак, пул йиғиб иморат кўтаришни бошланглар!"-деди ҳовлининг ярмини кўрсатиб.
Кейинги фарзандлари ҳам кетма-кет туғилди. Учта боласи туғилганида бор-йўғи уч йил дам олди. Ҳали ҳам ишлашни истамас, қирқ беш минутлик дарс ўтиши азобга айланган эди. Йиллар ўтди, энди у асабий, бақироқ ўқитувчига айланган, ҳали ҳам ишламаслик ҳақида бот-бот ўйлаб қўяр, аммо энди фарзандлари улғайиб кела бошлаган, уларни ўқитиш, уйлаб-жойлаш, қизини узатиши керак эди.
Ва ниҳоят нафақа ёшига ҳам етиб келди, яна ишдан бўшаб кетолмади, сабаби, қизига бешик бериши керак.
"Ўғлим машина олсин, ёрдам бериб юборай" "Катта ўғлим иморат бошлаган, озгина қарашишим керак"
Ортига ўгирилса умр ўтиб кетибди, ўзи ҳам олтмишни қоралаб қолибди.

"Одамзотнинг орзу-ҳаваси сира тугамас экан, етмаган дунё етмас экан, битмагани битмас экан!"

Ишга келаётган ёшларнинг ўрнини эгаллаб тургандек ҳис қила бошлади ўзини. Энди бўлди, кетиши керак.
У бир умр орзу қилгани— ишдан бўшаш ҳақидаги аризани ёзар экан ичидан "Шу мактабга кириб келганимда қиз бола эдим, кампир бўлиб чиқиб кетяпман", —деган ўй ўтди, аммо, негадир энди ишдан бўшашни сира истамаётган эди...

Феруза Салходжаева.

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онасиз уй - ойсиз тун
Экан энди ўйласам,
Қалбни ўртар дардларим,
Қай бирини сўйласам?
Сизсиз кўчам бефайз,
Ҳаловат йўк уйда ҳам,
Фариштаси тарк этган
Остонаман, онажон!

Муҳаммад Юсуфнинг ўзи ўқиган .

@piskenthayoti
Барига қўл силтаб қўй

Одамлар гапи қизиқ,
Тўғри юрсанг ҳам бузиқ.
Қўйиб берсанг уларга,
Чизиб беради чизиқ.

Аввали роса куйдим,
Гап сўзлардан хўп тўйдим.
Охири бор, эй- деб,
Қўлимни силтаб қўйдим.

Ортиқча ғам не керак,
Ҳаста бўлмасин юрак.
Ташвишлар ўзи камми,
Улгурмай бошим халак.

Гап сўзлари болалаб,
Охир тугар чамалаб.
Бир кун тўярлар ахир,
Оқ номимни қоралаб.

Хуллас дўстлар бекорга,
Жон куйдирманг беорга,
Бор гунохни аритиб,
Кириб кетсинлар гўрга.

Тинч яшашни истасанг,
Барига қўл силтаб қўй.
Кўзларига кўрин ой,
Ичларига солиб вой.

Рози қиламан десанг,
Ўлгунча ейсан калтак.
Бирдай ёқиб бўлмайди,
Жоннинг ўзингга керак.

Барига қўл силтаб қўй...

ЗУЛФИЯ Юсупова

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БЕБАҲО ҲИКМАТ

Сени олдингга ташвиши бор кимса келса, уни эшит!

Сени ҳузурингга кимдир узр сўраб келса, уни кечир!

Сени бирор муҳтож киши йўқлаб келса, унга инфоқ қил!

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН

Бошимни ёстиққа қўйиб қўймасимдан тонг ёришади. Ҳали уйғониб уйғонмасимдан ухлаш пайти бўлади.
Кунлар тўхтамасдан ўтмоқда. Ўзимга ўзим:
"Ҳақиқатда амаллар дафтарини солиҳ амалларга тўлдирган одам ҳақиқий бахтиёрдир", деб айтаман.

Теварак атрофда бўлаётган ҳодисалар ҳам жуда тезлик билан содир бўлмоқда....

Шундай экан солиҳ амалларни бажаришга шошили
нг.
Эртага кеч бўлмасин...
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМ АЛАЙКУМ!
ХАЙРЛИ ТОНГ

Баҳорни яхши кўраман. Унинг гўзаллигини кўзларимга сигдира олмай, юрагимга жойлайман.
Лекин юрагим бу гўзалликдан хайратга тушиб, беихтиёр хаприқиб кетади.
Ундаги гўзаллик шунчалар қудратли ва жилвакорки, у билан мангу қолгинг келади.
Лекин афсуски, бунинг иложи йўқ.
Чунки хаммамиз табиатнинг хукмига бўйсунишга мажбурмиз.
Баҳор ҳам.
Хадемай бу бетимсол гўзаллик ўз ўрнини саратонга бўшатиб беради. Унинг куйдиргувчи хукмига бўйсунишга мажбур бўламиз....
Лекин ташвишланишга хожат йўқ.
Ёз тугаб ,куз келади.Кейин эса қахратон қиш қилич яланғочлайди.
Лекин унинг қахри ҳам юмшаб,яна навбахор юз очади.
Дарахтлар қайта гуллаб, ҳамма ёқ баҳор тароватига бурканади.
Афсуски ўтган умримиз қайтиб келмайди.Умримиз абадий эмас.Шундай экан, баҳор каби кўнгилларига завқ ва қувонч бағишлаб яшайлик. Ортимиздан гулзор,чаманзор боғлар қолсин.
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КАРТОШКА ВА ПИШЛОҚЛИ НОН
Нихоятда мазали,юмшоқ ва тўйимли ,кўринишинг ўзи иштахангизни очадиган ушбу пишириқни албатта тайёрлаб кўринг.
@piskenthayoti
«Ҳал қилинмайдиган муаммонинг ўзи йўқ. Шунчаки, хаёлни чалғитувчи вазиятлар бор, холос». Ана шу иборани ёдда сақланг.

Ҳаётингизга янгилик киритишни истасангиз, ишни ўзингиздан бошланг. Зеро, ўзингиз ўзгармас экансиз, буни бошқалардан талаб қилиш тўғри бўлмайди.

«Ҳеч қачон ҳеч нимадан афсусланманг! Ҳаммаси яхшиликка!» Оддий сўз бўлгани билан билиб айтилгани рост.

Бир эшикни очиш учун иккинчисини ёпишга тўғри келади. Аммо ортда қолганини зичлаб ёпингки, кейин  яна очиш истаги пайдо бўлмасин.

Ишонинг! Бу туйғу ҳар биримиз учун ғоят зарур! Ҳатто атрофингиздагилар «тамом бўлди» дейишса ҳам, «яшашни энди бошлаяпман» дея ишонч билдиринг. Ўзингизга, қалбингизга ва танлаган йўлингизнинг тўғрилигига.

@piskenthayoti
#шеърият

Салом. Омонмисан...
Жонгинанг соғми,
Мен учун, юракдан айтар сўз, борми?

Балки эсламадинг, ўйламай бир бор,
Менсиз ҳам ҳаётинг гўзалдир нигор.

Нафрат кўзи кўрдир, исёндир, фироқ,
Меҳрингсиз яшашдан, ўлим, яхшироқ!

Йўқ дейсан биламан, соғингандирсан?
Қай ҳолда экан деб, оғрингандирсан?

Йўллар чизгисида, бош эгмас тақдир,
Йиллар ўтган сайин муҳаббат, бахтдир.

Чўлнинг саҳросида, бир дарахт толган,
Соғинч ҳижронидан, ёнгани-ёнган.

Ўтмишга айланди, энг бахтли онлар,
Ўлсам ҳам барибир...
Отаркан тонглар!

Умр кемасида, тўфондир ҳар он,
Қирғоқлар чорлови гоҳ қилди сарсон.

Бугун сен хуш кўрган - ёмғир тинмади,
Сен ёдимга тушдинг, юрак ингради...

Мактуб юбормоқлик, истайман...
Кечда!
Ёзилган мактублар, ёқилур печда...

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!

Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!

Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми давом этади!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев журналист ва блогерлар жамиятни ҳам, амалдорларни ҳам тарбиялаётгани ҳақида гапирди

“Ижро органи раҳбари бирон қарор қабул қилишдан олдин илгари ҳеч нарса ўқимасди, ҳозир камида 10 марта ўқийди. Журналистлар менга қандай баҳо беради, блогерлар нима дейди, деган саволларни ўзига беряпти.

ОАВ вакиллари ислоҳотларимизга жуда катта ижобий таъсирини кўрсатяпти”, — деди Шавкат Мирзиёев.


@piskenthayoti
#тафаккур


Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.

Беҳзод Қобулов.

@piskenthayoti
#2025_йил_1_майдан

🪙Қонунчиликка кўра, озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга БҲМнинг 6 баравари миқдоридаги 1 марталик нафақа пули уни тайинлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинган ҳолда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot