"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.06K subscribers
57.2K photos
10K videos
96 files
7.95K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
#Китобхонлик_ҳафталиги

"Ўзбекистон – китобхонлар юрти" V Республика "Китобхонлик ҳафталиги" якунланди!

Бугун "Ўзбекистон – китобхонлар юрти" V Республика "Китобхонлик ҳафталиги"нинг тантанали ёпилиш маросими муносабати билан кутубхонамизда махсус тадбир ташкил этилди.
Тадбир доирасида кутубхонамиз фондига янги келиб тушган бадиий ва илмий адабиётлар тарғиботи ўтказилди. Китобхонлар диққатига тақдим этилган янги асарлар орасида замонавий ўзбек адабиёти намуналаридан тортиб, жаҳон классикларига оид қимматли асарлар ҳам намойиш этилди.
Тарғибот давомида иштирокчиларга ҳар бир янги асарнинг мазмуни, муаллифи ва ўқувчиларга таъсири ҳақида қисқача маълумотлар берилди.
Бу каби тадбирлар китобхонлик маданиятини юксалтириш, ёш авлодни китобга ошно этишда муҳим ўрин тутади. Ҳафталик якунланса-да, китобга муҳаббат доимо давом этади!

М.Акбарова

@piskenthayoti
Яхши китоб ўқимайдиган одамнинг умуман китоб ўқимайдиган одамдан ҳеч қандай устунлиги бўлмайди.

Марк Твен

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Душманингни яхши кўришни, душманинг ҳам сени севишини истасанг, қирқ кун унинг яхши сифатларини сўзла, у душман сенинг дўстингга айланади. Чунки кўнгилдан тилга йўл бўлганидек, тилдан кўнгилга ҳам йўл бордир".

Жалолиддин Румий

@piskenthayoti
📖 Кўпни кўрган кекса онахондан сўрашибди:
- Бувижон ... Сиз жуда оғир хаёт кечирдингиз, бироқ кўнглингиз ҳалиям ёш. Бунинг бирор сири борми?
- Бор албатта. Менга қилинган барча яхшиликни юрагимга, нима ёмонлик қилишса, сувга ёздим. Акс холда юрагим тўла чандиқ бўларди.
Хозир юрагим хушбўй гуллар билан тўла боғ!
@piskenthayoti
Вақтим йўқ, дегувчилар — вақтнинг қулидирлар. «Вақтим йўқ», дейиш бир баҳона. Бу баҳона билан одам бошқаларни эмас, аввало ўзини алдайди. Худо бизга бир кеча-кундузда йигирма тўрт соат вақт бериб қўйибди. Шу вақтнинг эгаси ўзгалар эмас, ўзимиз. Ана шу йигирма тўрт соатни тақсимлаш учун Яратгувчи томонидан ақл, фаросат, зеҳн... неъматлари ҳам берилган. Одам вақтга қул эмас, хожа бўлмоғи керак. Биз беҳуда ишларга кўп маҳлиё бўламизда, зарур юмушларга келганда «вақтимиз етишмайди», деб нолишни бошлаймиз. Ҳатто эрталабдан кечгача қарта ўйнаб ўтирувчилар ҳам шундай деб ҳасрат қиладилар. Қиёматда вақтимизни беҳуда сарф қилганимиз учун ҳам ҳисоб берсак керак, валлоҳи аълам?

Тоҳир Маликнинг  "Меҳмон туйғулар"  китобидан.
@piskenthayoti
​​ЁВУЗЛИК ҲАҚИДА БАҲС

Профессор талабалардан сўради:
– Қани, айтинглар-чи, ҳамма нарсани Худо яратганми?!
Талабалардан бири астойдил жавоб берди:
– Ҳа, Худо яратган!
– Агар ҳамма нарсани Худо яратган бўлса, демак, ёвузлик ва зулмни ҳам У яратган, шундайми?
Талаба жавоб беролмай, жим туриб қолди. Профессор ўз далилларидан лаззатланиб, талабалар олдида фахрланди.
Шунда бошқа бир талаба савол сўрашга рухсат сўраб, қўл кўтарди. Профессор рухсат бергач, ўрнидан туриб, сўради:
– Жаноб профессор! Совуқлик борми?
– Бу қанақа савол?! Албатта, бор. Нима, ўзинг ҳеч совқотмаганмисан?
Талабалар кулиб юборишди. Шунда ҳалиги талаба:
– Аслида совуқлик мавжуд эмас. Физика қонунларига кўра, биз совуқлик дейдиган нарса, аслида иссиқликнинг йўқлигидир. Фанда нўл даража ҳарорат деб қабул қилинган ўлчам Фаренгейт ўлчовида – 460 даража ҳисобланади. Бу иссиқликнинг буткул йўқлигини билдиради. Агар бутун олам бу даражага тушиб қолса, борлиқ нарсалар фақат иссиқ-совуқни эмас, балки бошқа ҳолатларни ҳам сезолмайдиган бўлиб қолади. Совуқлик аслида йўқ. Биз “совуқлик” сўзини иссиқлик йўқлиги ё камлигини исботлаш учун ишлатамиз, – деди.
Профессорнинг бу гапларни тасдиқлашдан бошқа иложи йўқ эди. Талаба сўзини давом эттирди:
– Қоронғилик тўғрисида нима дейсиз?
– Албатта, у бор!
– Сиз яна хато айтдингиз! Қоронғилик ҳам аслида йўқдир. У аслида ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганамиз, қоронғиликни эса ўрганолмаймиз. Шундай эмасми? Биз Нютон призмаси ёрдамида ёруғликни рангли нурларга бўлиб юборишимиз, уларнинг узунлиги ва тезлигини ўрганишимиз мумкин. Лекин қоронғилик устида бундай изланишлар ўтказолмаймиз! Ёки ёруғлик ўлчаш усулларига қарарсиз? Шундай эмасми?! Демак, қоронғилик тушунчасини инсон ёруғлик йўқлигини ёки камлигини ифодалаш учун ишлатади.
Талаба профессордан яна сўради:
– Ёвузлик ва зулм борми?
Профессор:
– Албатта, бор! Уни биз ҳар куни кўрамиз. Дунёда содир бўлаётган жиноятлар ва зўравонликлар... кишиларнинг бир-бирига зулм қилиши... Булар ёвузлик оқибати.
– Ёвузлик ҳам йўқ нарса. Худо ёвузликни яратмаган. Ёвузлик инсон қалбида эзгулик, меҳр-муҳаббатнинг йўқлигидир. Пок эътиқод ва меҳр-муҳаббат иссиқлик ва ёруғлик каби бор нарсалардир. Ёвузлик эса совуқлик билан қоронғиликка ўхшайди. У иссиқлик бўлмаганида келган совуқликка ўхшайди, ёки қоронғилик каби ёруғлик кетганида келади.
Профессор талабанинг заковатига тан берди.

Бу талаба кейинчалик дунёга машҳур бўлган олим Альберт Эйнштейн эди.

Зокиржон Шарипов тайёрлаган.

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу фильм "Оскар" мукофотини олган.  У бор йўғи 1дақиқа давом этади. Яқинлар ва дўстларнинг борлиги қанчалар мухим!

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Окшом табассуми😂😅😂😅😂

Шилк,им эркакни адабини шундай бериш керак.

@piskenthayoti
#ibrat

Барча ҳис-туйғулар бир оролга дам олиш учун отланишибди. Ҳис-туйғулар яхши дам олишаркан, оролда кутилмаган хабар тарқалди: тўфон яқинлашаётган эмиш ва барчага оролни тарк этиш тавсия қилинибди. Бу қўққис хабар барчани шошириб қуйиб, ҳамма қайикларга шошилибди. Ҳатто, шикастланган қайиклар ҳам тузатилиб ишга солинибди.
Фақат Меҳр кетишни истамасмиш. Унинг ҳали қиладиган ишлари бор экан. Осмонда қора булутлар суза бошлагач, у ҳам кетиши кераклигини тушуниб етибди. Бахтга қарши, қайиқларда бўш жой йўқ эди. Меҳр атрофга илинж билан аланглабди. Шу пайт Бойлик қайиқда ўтиб қолибди.
- Мени қайиғингизга олинг, Бойлик, - деб илтимос қилибди Меҳр.
- Йўқ, - дея жавоб берибди Бойлик, - қайиғим кимматбаҳо нарсалар - олтин ва кумушга тўла. Сенга жой йўқ.

Бироздан кейин Манманлик ўтибди. Meҳp унга:
- Менга ёрдам бер, Манманлик! Бир ўзим қолиб кетдим, мени ўзинг билан олиб кет,  - деб қичқирибди.
- Йуқ, ололмайман. Қайиғим ифлос оёқларинг туфайли булғанишини истамайман! - деб жавоб қилибди Манманлик.

Сўнг Афсус ўтибди. Меҳр ундан ҳам мадад сўрабди. Лекин ижобий жавоб олмабди:
- Ололмайман. Мен хафаман. Якка ўзим қолишни ҳоҳлайман.

Кейин Қувонч ўтибди. Меҳр яна ёрдам сўраб мурожаат қилибди. Бироқ Қувонч шу қадар хурсанд эканки, атрофга қараб, бировларнинг ғамини еёлмас экан.

Меҳр тобора ҳолдан тойиб, умидсизланиб борарди. Шу он биров уни чақирибди:
- Кел, Меҳр, мен сени олиб кетаман.

Меҳр ким бу қадар олижаноблик қилганига ҳайрон бўлиб, қайиққа сакраб чиқиб олибди ва кўнгли хотиржам тортибди.
Қайиқда ўтиргач, Меҳрнинг кўзи Илмга тушибди. У ҳайратини яширолмай, қизиқиб сўрабди:
- Ҳеч ким мени қайиғига олишни истамаётган пайтда ким мени мардлик қилиб олиб кетишга рози бўлди, Илм?
- Уми? Вақт эди, - деб жилмайганча жавоб берибди Илм.
- Нега Вақт мени қайиғига олиб, хавфсизлигимни таъминлади?
- Чунки фақат Вақтгина сенинг буюклигинг ва нималарга қодирлигингни билади. Фақат Меҳр хотиржамлик ва кувонч олиб келади, - деб табассум билан жавоб қилибди Илм.

Ҳа, фаровонликда меҳрни писанд қилмаймиз. Обрўимиз борида ҳам меҳр ҳақида унутамиз. Ҳатто, қувонч ва ғамда ҳам меҳр ёдимиздан кўтарилади. Фақат вақт ўтиши билангина меҳрнинг муҳимлигини англаб етамиз.
Шундай экан, келинг, меҳрни ҳаётимизнинг бир парчасига айлантирайлик!

@piskenthayoti
- Онаси, сенга нима совға қилай тўйимизни ўн йиллигига?

- Сўраманг, барибир топиб беролмайсиз...

- Ие, бирор марта айтганингни олиб бермадимми? Айт, дарров муҳайё қиламан.

- Истаган нарсамними?? Алдамайсизми?

- Биласанку, йигит битта гапиради ва сўзида туради!

- Яхши... Ўзингиздан кўринг...
- Нима экан, жуда қизиқтирдингку?

- Вақт совға қилинг. Бошқа ҳеч нима керакмас.

- Нима деганинг бу? Қанақа вақт?...

- Ҳар куни мана шу қўлиздаги телефонни кавлаб ўтиришга кетган вақтиздан бир соатгинасини... оилангиз учун...
Оддийгина эътибор...
Болларизга...
Менга...


@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН

Баъзида инсон ўзи қувониб эмас..


Бошкаларни қувонтириб
""Бахт""-- ни хис этади.
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Одам бахтли бўлиш учун тақдирдан рози бўлишни ўрганиши керак. Агар тақдирдан рози бўлмасанг, борига қаноат қилмасанг, қасрларда ҳам ҳаловат топмайсан. Агар розилик билан қаноатинг бўлса, кулбада ҳам роҳат қиласан. Шунинг учун Доим ўзи тақдирингиздан рози бўлиб, бахтни ҳис қилиб яшанг.Хадеб нолийвериб ,ўзингизни ҳам ,яқинларингизни ҳам қийнаманг.
Чунки Яратган нимани СИЗГА раво кўрган бўлса, ҳаммаси СИЗ учун хайрлидир. Чунки инсон Яратганнинг ЭНГ гўзал ижоди .
Уни дунёдаги жамики мавжудотнинг султони қилиб Яратган ва ақл неъмати билан сийлаган .
Шунинг учун хаммасини ақл- идрок билан хал қилсангиз дунёдаги энг бахтиёр мнсонлардан бирига айланасиз.
@piskenthayotu


«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

@piskenthayoti
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулкарам бахорнинг ЭНГ тансиқ ва дармондориларга бой таомларидан биридир .
Гулкарамни пишириш усуллари кўп.
Лекин мана бу усулда тайёрланган гулкарам янада мазали бўлади .
@piskenthayoti