"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.07K subscribers
57.2K photos
10K videos
96 files
7.95K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
#тадбир

Туманимизнинг 8-УЎТ мактабида Транспот университети профессори, шу мактабнинг собиқ ўқувчиси Камолиддин Рустамов бошчилигидаги бир гуруҳ устоз ва талабалар билан битирувчи синфлар учрашуви бўлиб ўтди. Университет билан мактаб ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Камолиддин Рустамов ва устозлар университет фаолияти ва йўналишлари билан таништиришди.
.Ўқувчилар билан савол жавоблар ўтказилди. Ҳар бир тўғри жавоб учун совғалар тақдим этилди .
Мактаб директори Маҳмуда Абдурахимова меҳмонларга жамоа ва ўқувчилар номидан миннатдорчилик билдирди.
Тадбир сўнггида талабалар томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Н.Бўриева
ўқитувчи

@piskenthayoti
#маънавият

ЮРАКЛАРДА ЯШАГАН ШОИР.

Бугун юртимизда таниқли халқ шоири М. Юсуф таваллудини ёдга олиш куни. Шоир ҳаёти, ижоди ва Ватанга садоқати ҳар бир ўзбек фарзанди учун ибрат мактабидир. У ўзининг юракдан чиққан шеърлари билан миллионлаб қалбларни забт этди.
Унинг шеърияти халқона руҳ билан суғорилган. У оддий инсонларнинг қалбида яшайдиган туйғуларни содда аммо ниҳоятда таъсирчан сўзлар билан ифодаланган. Шу боис ҳам у "Халқ шоирига" айланган. Шоир 2001 йил 1 август куни ҳаётдан кўз юмган бўлса-да унинг ижоди ҳануз тирик.
Ҳар йили мактабларда, маданият марказларида, хусусан туманимиздаги 3-сонли мактабда ҳам унинг таваллуд куни муносабати билан адабий-бадиий тадбир ўтказилди. Шеърлари ёд ўқилди, эсталиклари ёдга олинди. Чиройли рақслар ижро этилди. Биз ёшлар эса унинг шеърлари орқали Ватанимизни севишни, чин қалбдан яшашни ўрганамиз.

Дилафрўз Турсунова,
тадбир ташкилотчиси.

@piskenthayoti
#2025_йил_1_майдан

⚠️Қонунчиликка кўра, юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида фуқаролар йиғини раислари оилавий медиация ишлари бўйича профессионал медиаторликка бепул ўқитилади. Бунда:

▪️2025 йил давомида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан келишилган ҳолда ҳар бир туманда (шаҳарда) 5 нафардан фуқаролар йиғини раислари ўқитилади;

▪️келгусида барча фуқаролар йиғини раислари профессионал медиаторликка босқичма-босқич ўқитиб борилади;

▪️профессионал медиаторликка ўқитилган фуқаролар йиғини раислари отанинг (онанинг) вояга етмаган фарзандлари учун ота-оналик ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқ низолар бўйича медиаторлик фаолиятини бепул амалга оширади.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#_маънавият

Бугун Ўзбек халқининг ардоқли шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун

ЎЗБЕКИСТОН

О, ота маконим,
Онажон ўлкам,
Ўзбекистон, жоним тўшай соянгга.
Сендай меҳрибон йўқ,
Сенингдек кўркам,
Римни алишмасман бедапоянгга.

Бир гўша сув бўлса, бир гўша қирлар,
Қанча юртни кўрдим, қанча тақдирлар.
Қайга борсам суяб, бошни тик тут деб,
Тоғларинг изимдан эргашиб юрар.

Кўрдим сулувларнинг энг фарангларин,
Ё худбинман ё бир содда касман мен:
Парижнинг энг гўзал ресторанларин,
Битта тандирингга алишмасман мен.

На гапга кўнайин,
На тил билайин,
Кўздан уйқу қочди, дилдан ҳаловат.
Уч кунда соғинсам нима қилайин?..

Чала қолар бўлди ҳамма саёҳат.
Билдимки, баридан улуғим ўзинг,
Билдимки, яқини шу тупроқ менга.
Баҳорда Бахмалда туғилган қўзинг
Араб оҳусидан азизроқ менга.

Сен билан ўтган ҳар кун байрам-базм,
Сенсиз бир он қолсам ваҳмим келади.
Сени билганларга қиламан таъзим,
Сени билмасларга раҳмим келади.

Муҳаммад Юсуф.

@piskenthayoti
#Китобхонлик_ҳафталиги

"Ўзбекистон – китобхонлар юрти" V Республика "Китобхонлик ҳафталиги" якунланди!

Бугун "Ўзбекистон – китобхонлар юрти" V Республика "Китобхонлик ҳафталиги"нинг тантанали ёпилиш маросими муносабати билан кутубхонамизда махсус тадбир ташкил этилди.
Тадбир доирасида кутубхонамиз фондига янги келиб тушган бадиий ва илмий адабиётлар тарғиботи ўтказилди. Китобхонлар диққатига тақдим этилган янги асарлар орасида замонавий ўзбек адабиёти намуналаридан тортиб, жаҳон классикларига оид қимматли асарлар ҳам намойиш этилди.
Тарғибот давомида иштирокчиларга ҳар бир янги асарнинг мазмуни, муаллифи ва ўқувчиларга таъсири ҳақида қисқача маълумотлар берилди.
Бу каби тадбирлар китобхонлик маданиятини юксалтириш, ёш авлодни китобга ошно этишда муҳим ўрин тутади. Ҳафталик якунланса-да, китобга муҳаббат доимо давом этади!

М.Акбарова

@piskenthayoti
Яхши китоб ўқимайдиган одамнинг умуман китоб ўқимайдиган одамдан ҳеч қандай устунлиги бўлмайди.

Марк Твен

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Душманингни яхши кўришни, душманинг ҳам сени севишини истасанг, қирқ кун унинг яхши сифатларини сўзла, у душман сенинг дўстингга айланади. Чунки кўнгилдан тилга йўл бўлганидек, тилдан кўнгилга ҳам йўл бордир".

Жалолиддин Румий

@piskenthayoti
📖 Кўпни кўрган кекса онахондан сўрашибди:
- Бувижон ... Сиз жуда оғир хаёт кечирдингиз, бироқ кўнглингиз ҳалиям ёш. Бунинг бирор сири борми?
- Бор албатта. Менга қилинган барча яхшиликни юрагимга, нима ёмонлик қилишса, сувга ёздим. Акс холда юрагим тўла чандиқ бўларди.
Хозир юрагим хушбўй гуллар билан тўла боғ!
@piskenthayoti
Вақтим йўқ, дегувчилар — вақтнинг қулидирлар. «Вақтим йўқ», дейиш бир баҳона. Бу баҳона билан одам бошқаларни эмас, аввало ўзини алдайди. Худо бизга бир кеча-кундузда йигирма тўрт соат вақт бериб қўйибди. Шу вақтнинг эгаси ўзгалар эмас, ўзимиз. Ана шу йигирма тўрт соатни тақсимлаш учун Яратгувчи томонидан ақл, фаросат, зеҳн... неъматлари ҳам берилган. Одам вақтга қул эмас, хожа бўлмоғи керак. Биз беҳуда ишларга кўп маҳлиё бўламизда, зарур юмушларга келганда «вақтимиз етишмайди», деб нолишни бошлаймиз. Ҳатто эрталабдан кечгача қарта ўйнаб ўтирувчилар ҳам шундай деб ҳасрат қиладилар. Қиёматда вақтимизни беҳуда сарф қилганимиз учун ҳам ҳисоб берсак керак, валлоҳи аълам?

Тоҳир Маликнинг  "Меҳмон туйғулар"  китобидан.
@piskenthayoti
​​ЁВУЗЛИК ҲАҚИДА БАҲС

Профессор талабалардан сўради:
– Қани, айтинглар-чи, ҳамма нарсани Худо яратганми?!
Талабалардан бири астойдил жавоб берди:
– Ҳа, Худо яратган!
– Агар ҳамма нарсани Худо яратган бўлса, демак, ёвузлик ва зулмни ҳам У яратган, шундайми?
Талаба жавоб беролмай, жим туриб қолди. Профессор ўз далилларидан лаззатланиб, талабалар олдида фахрланди.
Шунда бошқа бир талаба савол сўрашга рухсат сўраб, қўл кўтарди. Профессор рухсат бергач, ўрнидан туриб, сўради:
– Жаноб профессор! Совуқлик борми?
– Бу қанақа савол?! Албатта, бор. Нима, ўзинг ҳеч совқотмаганмисан?
Талабалар кулиб юборишди. Шунда ҳалиги талаба:
– Аслида совуқлик мавжуд эмас. Физика қонунларига кўра, биз совуқлик дейдиган нарса, аслида иссиқликнинг йўқлигидир. Фанда нўл даража ҳарорат деб қабул қилинган ўлчам Фаренгейт ўлчовида – 460 даража ҳисобланади. Бу иссиқликнинг буткул йўқлигини билдиради. Агар бутун олам бу даражага тушиб қолса, борлиқ нарсалар фақат иссиқ-совуқни эмас, балки бошқа ҳолатларни ҳам сезолмайдиган бўлиб қолади. Совуқлик аслида йўқ. Биз “совуқлик” сўзини иссиқлик йўқлиги ё камлигини исботлаш учун ишлатамиз, – деди.
Профессорнинг бу гапларни тасдиқлашдан бошқа иложи йўқ эди. Талаба сўзини давом эттирди:
– Қоронғилик тўғрисида нима дейсиз?
– Албатта, у бор!
– Сиз яна хато айтдингиз! Қоронғилик ҳам аслида йўқдир. У аслида ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганамиз, қоронғиликни эса ўрганолмаймиз. Шундай эмасми? Биз Нютон призмаси ёрдамида ёруғликни рангли нурларга бўлиб юборишимиз, уларнинг узунлиги ва тезлигини ўрганишимиз мумкин. Лекин қоронғилик устида бундай изланишлар ўтказолмаймиз! Ёки ёруғлик ўлчаш усулларига қарарсиз? Шундай эмасми?! Демак, қоронғилик тушунчасини инсон ёруғлик йўқлигини ёки камлигини ифодалаш учун ишлатади.
Талаба профессордан яна сўради:
– Ёвузлик ва зулм борми?
Профессор:
– Албатта, бор! Уни биз ҳар куни кўрамиз. Дунёда содир бўлаётган жиноятлар ва зўравонликлар... кишиларнинг бир-бирига зулм қилиши... Булар ёвузлик оқибати.
– Ёвузлик ҳам йўқ нарса. Худо ёвузликни яратмаган. Ёвузлик инсон қалбида эзгулик, меҳр-муҳаббатнинг йўқлигидир. Пок эътиқод ва меҳр-муҳаббат иссиқлик ва ёруғлик каби бор нарсалардир. Ёвузлик эса совуқлик билан қоронғиликка ўхшайди. У иссиқлик бўлмаганида келган совуқликка ўхшайди, ёки қоронғилик каби ёруғлик кетганида келади.
Профессор талабанинг заковатига тан берди.

Бу талаба кейинчалик дунёга машҳур бўлган олим Альберт Эйнштейн эди.

Зокиржон Шарипов тайёрлаган.

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу фильм "Оскар" мукофотини олган.  У бор йўғи 1дақиқа давом этади. Яқинлар ва дўстларнинг борлиги қанчалар мухим!

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Окшом табассуми😂😅😂😅😂

Шилк,им эркакни адабини шундай бериш керак.

@piskenthayoti