#шеърият
Усмон Азим
Кўмилгансан тонгдан кечгача ишга,
Тақдирни ўзгартмоқ бўлган фаришта.
Ҳаётдан зарра ҳам этмайсан гина,
Гарчи кўйлакларинг иккитагина.
Туфлингга ҳеч қачон қўнмайди ғубор,
Уста умрин чўзган унинг неча бор.
Яшашинг – ҳалолдир, меҳнатинг – ҳалол,
Сўзларинг – таъмизли, ўйларинг – зилол.
Қарашинг – меҳрдир, равишинг – рағбат:
Жонда кўтармоққа арзийсан фақат.
– Уйим бўлса эди! –
“Оҳ” урма туйқус!
Фаришта азалдан яшаган уйсиз…
@piskenthayoti
Усмон Азим
Кўмилгансан тонгдан кечгача ишга,
Тақдирни ўзгартмоқ бўлган фаришта.
Ҳаётдан зарра ҳам этмайсан гина,
Гарчи кўйлакларинг иккитагина.
Туфлингга ҳеч қачон қўнмайди ғубор,
Уста умрин чўзган унинг неча бор.
Яшашинг – ҳалолдир, меҳнатинг – ҳалол,
Сўзларинг – таъмизли, ўйларинг – зилол.
Қарашинг – меҳрдир, равишинг – рағбат:
Жонда кўтармоққа арзийсан фақат.
– Уйим бўлса эди! –
“Оҳ” урма туйқус!
Фаришта азалдан яшаган уйсиз…
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!
Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!
Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!
Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!
Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣
📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!
📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми давом этади!!
🏃♂️🏃♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.
💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.
📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.
Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

Шавкат Мирзиёев
Раҳбар шуниси билан раҳбарки, у нафақат ўзининг шаънини, балки давлат идорасининг обрўсини ҳам сақлашга масъул эканини унутмаслиги керак.
У ҳар қандай тўсиқ ва қийинчиликларга, кескин ва долзарб муаммоларга дуч келмасин, вазиятдан оғир-босиқлик ва вазминлик билан чиқиб, фақат қонунга асосланган тўғри қарор қабул қилиши шарт.
Шу билан бирга, ҳар қайси раҳбар ўз масъулияти ва жавобгарлигини, аввало ўз виждони олдида, унга ишонч билдирган эл юрт олдида чуқур англаса, фаолиятида қатъиятлик билан вазминлик, талабчанлик билан ақл-заковатни уйғунлаштира олса, халқнинг чинакам меҳрини ва ишончини қозона олади.
Хоҳ у Ҳукумат аъзоси бўладими, вазир бўладими, хоҳ ҳоким бўладими ёки прокурорми, ушбу талаб – барчамизга, оммавий ахборот воситалари ходимларига ҳам бирдек тегишли.
Буни унутишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ.”

Газета- бу, мафкура. Мафкура ҳар бир миллат, ҳар бир халқни мақсадлар сари борадиган йўлини ёритувчи маёқ Мафкурасиз халқ ўз йўлини йўқотиб қўяди. У халқ эмас, оломонга айланиб қолади.
Ҳеч қандай тараққиёт халқни ўз танлаган йўлидан оғиштиролмайди. Муқаддас санаган урф- одатларини, қадриятларини камсита олмайди. Халқнинг тарихи қоғозга ёзилади, интернетга эмас.

#2025_йил_1_майдан
⚠️Қонунчиликка кўра, давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган барча концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади.
🎙Шунингдек, Маданият вазирлиги томонидан ижодкорларни «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» ва «Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи» давлат мукофотларига тавсия этишда, биринчи навбатда, уларнинг жонли ижро эта олиш қобилияти инобатга олинади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Китобхонлик_ҳафталиги
Ёш китобхонлар билан учрашув
Ахборот-кутубхона марказида 6-сонли мактабининг юқори синф ўқувчилари иштирокида навбатдаги кутубхона саёҳати ташкил этилди.
Ташриф давомида ўқувчилар кутубхона фаолияти, мавжуд адабиётлар, электрон ресурслар билан яқиндан танишишди. Уларга китоб танлаш, маълумот қидириш ва фойдали манбаларни топиш бўйича амалий кўрсатмалар берилди.
Бундай учрашувлар ёш авлод қалбида китобга, билимга ва изланишга бўлган қизиқишни кучайтиради, деган умиддамиз.

#тадбир
Туманимизнинг 8-УЎТ мактабида Транспот университети профессори, шу мактабнинг собиқ ўқувчиси Камолиддин Рустамов бошчилигидаги бир гуруҳ устоз ва талабалар билан битирувчи синфлар учрашуви бўлиб ўтди. Университет билан мактаб ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Камолиддин Рустамов ва устозлар университет фаолияти ва йўналишлари билан таништиришди.
.Ўқувчилар билан савол жавоблар ўтказилди. Ҳар бир тўғри жавоб учун совғалар тақдим этилди .
Мактаб директори Маҳмуда Абдурахимова меҳмонларга жамоа ва ўқувчилар номидан миннатдорчилик билдирди.
Тадбир сўнггида талабалар томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Н.Бўриева
ўқитувчи

#маънавият
ЮРАКЛАРДА ЯШАГАН ШОИР.
Бугун юртимизда таниқли халқ шоири М. Юсуф таваллудини ёдга олиш куни. Шоир ҳаёти, ижоди ва Ватанга садоқати ҳар бир ўзбек фарзанди учун ибрат мактабидир. У ўзининг юракдан чиққан шеърлари билан миллионлаб қалбларни забт этди.
Унинг шеърияти халқона руҳ билан суғорилган. У оддий инсонларнинг қалбида яшайдиган туйғуларни содда аммо ниҳоятда таъсирчан сўзлар билан ифодаланган. Шу боис ҳам у "Халқ шоирига" айланган. Шоир 2001 йил 1 август куни ҳаётдан кўз юмган бўлса-да унинг ижоди ҳануз тирик.
Ҳар йили мактабларда, маданият марказларида, хусусан туманимиздаги 3-сонли мактабда ҳам унинг таваллуд куни муносабати билан адабий-бадиий тадбир ўтказилди. Шеърлари ёд ўқилди, эсталиклари ёдга олинди. Чиройли рақслар ижро этилди. Биз ёшлар эса унинг шеърлари орқали Ватанимизни севишни, чин қалбдан яшашни ўрганамиз.
Дилафрўз Турсунова,
тадбир ташкилотчиси.