"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.07K subscribers
57.1K photos
9.99K videos
96 files
7.94K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
#_китобхонлик хафталиги

Туманимиздаги 4-сонли мактабда китобхонлик ҳафталиги доирасида бўлиб ўтган "Фарзандимга китоб совға қиламан" акция тадбирида устозлар ва ота-оналарнинг жонкуярлиги билан мактаб кутубхонаси 264 та бадиий ва эртак китоблар билан бойиди.

@piskenthayoti
#_Қишлоқ хўжалиги

НИҲОЛЛАР ПАРВАРИШИДА ДОЛЗАРБ БИР ОЙЛИК.

Туманимиз фермерларининг астойдил ҳаракати билан далаларда ниҳоллар бир текиc униб чиқди. Бу натижага эришиш тинимсиз меҳнат ва илғор тажрибани талаб этди. Чигит ерга қадалгунча амалга оширилган тадбирлар, экиш мавсумида кунни тунга улаб меҳнат қилиш, сифатли уруғ танлаш ва уни янги пневматик сеялкалар ёрамида экиш, ундириб олгунча чекилган захматли меҳнатлар бедор тунлар бугун деҳқон юзини ёруғ қилди. Экинлар қуёш тафти, деҳқоннинг меҳнати билан баравж ривожланмоқда. Энди навбат навниҳол экинларга сифатли ишлов бериш учун янги техника ва технологиялардан унумли фойдаланиш, мавжуд ресус ва имкониятларни ишга солиб ғалла ва пахтадан яқори ҳосил олишдир. Фермерларимизнинг нияти, бу йил ғалладан ҳосилдорликни 80 центнерга, пахтадан ҳосилдорликни 50 центнерга етказишдир.
Туманимизнинг мавжуд 10 та худуддаги ғалла ва пахтачилик йўналишда фаолият юритаётган 150 та фермерлар Ўзбекистон фермерлари кенгаши Раёсатининг фермерларга Мурожаатда айтилган “ Долзарб бир ойлик” давомида ҳар қачонгидан кўпроқ масъулият билан ишлашга бел боғлаганлар.
Ниҳолларга агротекника талаблари даражасида ишлов беришда пешқадамлик қилаётган А.Навоий, Й 0хунбобоев, А.Дўстбеков, И.Ҳайдаров, “Пискент” худудларидаги фермерлар ердан бир текис униб чиққан ниҳолларга биринчи ишлов беришга алоҳида эътибор бермоқдалар. Маълумки, ниҳоллар парвариши , энг нозик ва эътиборли агротехник тадбирдир. Сабаби ердан эндигина униб чиққан экинлар , ҳали нимжон, илдизи тўла ривожлангмаган бўлади. Навниҳолларга чопиқ тракторлар ёрдамида ишлов бериш эса жуда эҳтиёткорликни талаб этади. Шунингдек , экинларга ишлов беришда агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш юқори ҳосил ва даромадга эришишнинг муҳим омилидир. Шу боис фермер хўжалиги раҳбари ва аъзолари экинларга культиваторлар ёрдамида ишлов бериш тадбирларини мутахассисларнинг тавсияси асосида олиб бормоқдалар . Экинларга сифатли ишлов бериш учун 150 дан зиёд культиваторлар, 200га яқин юқори унумли техникалар , 100 дан ортиқ дори пуркагич мосламалар мавжуд бўлиб, дала ишларини жадал суръатлар билан олиб боришда деҳқонга мадад бўлмоқда. Техникалар ёрдамида биринчи ишлов бериш жараёнида ғўза ниҳолларини азотли ва калилий ўғитлар билан озиқлантириш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, фермер хўжалиги деҳқонлари дала четларига сабзавот, полиз, дуккакли экинлар ва кўчатлар экиш , айниқса Хитой навлари экилган майдон атрофига маккажўхори ва кунгабоқар экиш алоҳида ташкил этилмоқда. Фермерларимиз сувдан тўғри фойдаланиш, уни ортиқча исроф қилмаслик чораларини ҳам кўрмоқдалар. Хар бир худудда 7-8 тадан фермерлар суғоришнинг янги тизими , яъни томчилатиб, ёмғирлатиб ва лазер усулини жорий этиб, самарали натижаларни қўлга киритдилар. Бу хўжаликларда оқаво сувларнинг 40 фоизга яқини тежалди ҳамда экинлар ҳосили юқори бўлди. Ишчи кучи ва вақт тежалди.
Ўз касби ва машаққатли ишига садоқат билан ёндашаётган азамат фермерларимизнинг нияти астойдил ишлаб, юқори ҳосил олиш, яхши даромад қилиб, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишдир.

Т.Шодмонқулов,
туман Фермерлар кенгаши раиси.

@piskenthayoti
#_Китобхонлик ҳафталиги

КИТОБ — ФИКР ЧИРОҒИ, ОНГ НУРИ

Бугун   Ахборот-кутубхона марказида,  “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамкорлигида "Ўқиш ва фикр" мавзусида мазмунли давра суҳбати ташкил этилди.  ФВБ ходимлари  китобхонлар билан   китоб ўқишнинг фойдаси ва  асарларнинг  мазмунини  идрок этиш,   қахрамонлар ҳақида фикрлаш, китоб мутолааси  инсон ҳаётини ёритувчи,  ёруғ келажакка чорловчи  маёқ экани   ҳақида сўзладилар. Ўз касбларидан келиб чиқиб, соҳага оид китоблар ҳақида қизиқарли маълумотлар бердилар.
Бу учрашув нафақат китоб ва мутолаа ҳақида суҳбат, балки фикрлашни ўргатадиган, онгни чархлайдиган, ҳаётга бошқача назар билан қарашга ундайдиган руҳий озуқа бўлди. Тадбир давомида ёшларга китобхонликнинг жамиятдаги ўрни, фавқулодда вазиятлардан  хабардорлик ва ҳушёрликнинг ҳаётий аҳамияти ҳақида чуқур мулоҳазалар билдирилди.
Китобхон жамият — фикрли жамият. Бугун бизга китоб билан қуролланган, таҳлил қила оладиган, хулоса чиқарадиган, масъулиятли авлод керак. Ана шундай авлодни шакллантириш йўлида бу каби учрашувлар муҳим қадамлардан биридир.

Н.Усмонова,
АКМ бўлим мудири.

@piskenthayoti
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
# маънавият

КИТОБ ЎҚИМАГАН ИНСОННИНГ КЕЛАЖАГИ БЎЛМАЙДИ
“Китобхонлик маданиятини юксалтириш буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир.
Китоб- беминнат устоз. Билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи”
Ш.Мирзиёев.

Инсоннинг маънавий камолотини таъминлашда китоб сингари қудратга эга восита йўқ. Инсоният яралибдики, у ўрганишга, изланишга , ҳаёт тарзини яхшилашга интилиб келади.
Лекин орзулар қанчалик юксак, мақсадлар олий бўлмасин, уларни амалга ошириш учун инсонга ақл, билим ва тафаккур керак бўлади. Китоб эса инсонда мана шундай фазилатларни шакллантиради, дунёқарашини бойитиб, тафаккур оламини кенгайишига ёрдам беради.
Китоб инсоният ва жамият маънавиятининг ажралмас бир қисми бўлиб, башарият тараққиётининг барча даврларида кишиларни тарбиялаш, ақлий ривожланиш ва тафаккур оламининг кенгайтириш воситаси бўлиб келмоқда.
Инсоният яратган муомала воситалари орасида энг ишончлиси, энг қулайи- бу китобдир. Шунинг учун китоб ва китобхонликка бўлган эътибор бугунги кунга келиб ҳар қачонгидан ҳам мухимроқ ахамият касб этмоқда.
Биз фарзандларимизни ақлли, билимли инсонлар бўлиб етишишларини орзу қиламиз. Лекин фарзандларимиз китоб ўқимас экан, улар ҳеч қачон биз орзу қилганимиздек комил инсон бўлиб етиша олмайдилар.
Чунки китоб Буюк мутафаккир Алишер Навоий таъкидлаганидек, беминнат устоз, билим ва маънавиятга эришишнинг энг асосий манбаидир.
Китобхонлик, унинг афзалликлари, оилада мутолаа маданиятини юксалтириш масалалари Форобий, Ибн Сино, Юсуф Хос Хожиб,Мухаммад Бобур, Фитрат, Абдулла Авлоний асарларида кенг ёритилган бўлиб, Абдулла Авлоний таъкидлаганидек, ”Ёшликдан бошлаб зеҳн ва идрокимизни қувватлантирмак учун азиз умримизни ўйин кулгу, сафсатабозлик каби беъмани амалларга сарфламай, хар ҳил китоб, газета ва журналлар мутолааси билан шуғулланиб фикримизни янада теранлаштирмооқ ва зеҳнимизни қувватлантирмоғимиз лозимдур!”.
Ёшлар ўртасида китобхонлик ва мутолаа маданиятини юксалтиришда оиланинг, ота-оналарнинг ўрни беқиёсдир. Чунки қуш уясида кўрганини қилади деганларидек, ота-оналар бу борада шахсий намуна кўрсатиб, ўзлари ҳам мутолаа билан шуғулланишлари, телефонни қўлдан қўймасдан, интернетдаги баъзи беъмани олди –қочдиларни мухокама қилмасдан, китобдаги ҳаётий воқеаларни оила даврасида мухокама қилсалар, фарзандларининг бу борадаги фикрлари билан қизиқсалар, ўйлаймизки бундай оиладан ҳеч қачон ёмон инсонлар етишиб чиқмайди.
Чунки маърифатгина жахолатга қарши курашиб, унинг ўрнини маънавият ва эзгулик билан тўлдиради.
Хозирги кунда ёшларимиз фақат илмий адабиётлар , дарсликлар ва ўқув қўлланмаларидан фойдаланаётганликлари боис бадиий асарлар мутолаасига вақт ажрата олмаётганликлари ғоят ачинарлидир.
Чунки ўқувчи адабиёт дарсида ўқитувчи берган вазифаларни бажариш учунгина қўлига китоб олса, бундан ҳеч қандай фойда кўрмайди. Бунда мутолаа севимли машғулот эмас, шунчаки, мажбуриятга айланиб қолади. Болаликдан китобга мухаббат қўймаган ўқувчи кейинчалик ҳам катта ҳажмдаги китобларни ўқий олмайди.Фақат дарсликда берилган парча билангина кифояланган ўқувчида бадиий асарга мухаббат уйғонмайди, унинг ҳақиқий завқидан бебахра қолади, бадиий адабиётнинг кучини, қудратини хис этмайди, натижада тафаккури саёз, дунёқараши тор кимсага айланиб қолади.
Болаларга китоб ўқишга мехр уйғотишда оилавий кутубхоналрнинг ўрни нихоятда катта бўлиб, бундай оиладаги болаларда албатта китоб ўқишга иштиёқ ва мухаббат уйғонади. Чунки бола ҳамиша кўз олдидаги нарсаларга қизиқади, воқеликлардан ибрат олишга интилади Шунинг учун уйидаги кутубхонадаги китобларни кўрган болалар унга ҳеч қачон бефарқ бўлишмайди.
Интернет ва бошқа воситалар қанчалик рнивожланаётганига қарамай,инсоннинг онг ва тафаккурини чархлаш, маънавий оламини бойитиш, эзгуликни тарғиб этишда босма нашрларнинг ўрни беқиёсдир.Чунки улардаги ҳар бир сатр тарихга айланиб, замонлар оша яшаб, келгуси авлодлар учун ҳам дастуриламал бўлиб хизмат қилади.
Соҳибқирон Амир Темур ҳам китобни ниҳоятда қадрлаб унга “Китоб барча бунёдкорлик, ақл-идрок ва ақлу донишнинг асосидир”-дея таъриф берган .
Демак улуғ инсонларнинг барчаси ўзларининг камолоти ва эришган муваффақиятлари китоб орқали эканлигини яхши билганлар.
Чунки китобсиз тараққиётга, юксак маънавиятга эришиб бўлмайди.Китоб ўқимаган инсоннинг эса келажаги йўқлигини ёддан чиқармайлик.

Башорат Сатторова
Журналист.

@piskenthayoti