#_китобхонлик хафталиги
Туманимиздаги 4-сонли мактабда китобхонлик ҳафталиги доирасида бўлиб ўтган "Фарзандимга китоб совға қиламан" акция тадбирида устозлар ва ота-оналарнинг жонкуярлиги билан мактаб кутубхонаси 264 та бадиий ва эртак китоблар билан бойиди.
@piskenthayoti

#_Қишлоқ хўжалиги
НИҲОЛЛАР ПАРВАРИШИДА ДОЛЗАРБ БИР ОЙЛИК.
Туманимиз фермерларининг астойдил ҳаракати билан далаларда ниҳоллар бир текиc униб чиқди. Бу натижага эришиш тинимсиз меҳнат ва илғор тажрибани талаб этди. Чигит ерга қадалгунча амалга оширилган тадбирлар, экиш мавсумида кунни тунга улаб меҳнат қилиш, сифатли уруғ танлаш ва уни янги пневматик сеялкалар ёрамида экиш, ундириб олгунча чекилган захматли меҳнатлар бедор тунлар бугун деҳқон юзини ёруғ қилди. Экинлар қуёш тафти, деҳқоннинг меҳнати билан баравж ривожланмоқда. Энди навбат навниҳол экинларга сифатли ишлов бериш учун янги техника ва технологиялардан унумли фойдаланиш, мавжуд ресус ва имкониятларни ишга солиб ғалла ва пахтадан яқори ҳосил олишдир. Фермерларимизнинг нияти, бу йил ғалладан ҳосилдорликни 80 центнерга, пахтадан ҳосилдорликни 50 центнерга етказишдир.
Туманимизнинг мавжуд 10 та худуддаги ғалла ва пахтачилик йўналишда фаолият юритаётган 150 та фермерлар Ўзбекистон фермерлари кенгаши Раёсатининг фермерларга Мурожаатда айтилган “ Долзарб бир ойлик” давомида ҳар қачонгидан кўпроқ масъулият билан ишлашга бел боғлаганлар.
Ниҳолларга агротекника талаблари даражасида ишлов беришда пешқадамлик қилаётган А.Навоий, Й 0хунбобоев, А.Дўстбеков, И.Ҳайдаров, “Пискент” худудларидаги фермерлар ердан бир текис униб чиққан ниҳолларга биринчи ишлов беришга алоҳида эътибор бермоқдалар. Маълумки, ниҳоллар парвариши , энг нозик ва эътиборли агротехник тадбирдир. Сабаби ердан эндигина униб чиққан экинлар , ҳали нимжон, илдизи тўла ривожлангмаган бўлади. Навниҳолларга чопиқ тракторлар ёрдамида ишлов бериш эса жуда эҳтиёткорликни талаб этади. Шунингдек , экинларга ишлов беришда агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш юқори ҳосил ва даромадга эришишнинг муҳим омилидир. Шу боис фермер хўжалиги раҳбари ва аъзолари экинларга культиваторлар ёрдамида ишлов бериш тадбирларини мутахассисларнинг тавсияси асосида олиб бормоқдалар . Экинларга сифатли ишлов бериш учун 150 дан зиёд культиваторлар, 200га яқин юқори унумли техникалар , 100 дан ортиқ дори пуркагич мосламалар мавжуд бўлиб, дала ишларини жадал суръатлар билан олиб боришда деҳқонга мадад бўлмоқда. Техникалар ёрдамида биринчи ишлов бериш жараёнида ғўза ниҳолларини азотли ва калилий ўғитлар билан озиқлантириш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, фермер хўжалиги деҳқонлари дала четларига сабзавот, полиз, дуккакли экинлар ва кўчатлар экиш , айниқса Хитой навлари экилган майдон атрофига маккажўхори ва кунгабоқар экиш алоҳида ташкил этилмоқда. Фермерларимиз сувдан тўғри фойдаланиш, уни ортиқча исроф қилмаслик чораларини ҳам кўрмоқдалар. Хар бир худудда 7-8 тадан фермерлар суғоришнинг янги тизими , яъни томчилатиб, ёмғирлатиб ва лазер усулини жорий этиб, самарали натижаларни қўлга киритдилар. Бу хўжаликларда оқаво сувларнинг 40 фоизга яқини тежалди ҳамда экинлар ҳосили юқори бўлди. Ишчи кучи ва вақт тежалди.
Ўз касби ва машаққатли ишига садоқат билан ёндашаётган азамат фермерларимизнинг нияти астойдил ишлаб, юқори ҳосил олиш, яхши даромад қилиб, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишдир.
Т.Шодмонқулов,
туман Фермерлар кенгаши раиси.

#_Китобхонлик ҳафталиги
КИТОБ — ФИКР ЧИРОҒИ, ОНГ НУРИ
Бугун Ахборот-кутубхона марказида, “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамкорлигида "Ўқиш ва фикр" мавзусида мазмунли давра суҳбати ташкил этилди. ФВБ ходимлари китобхонлар билан китоб ўқишнинг фойдаси ва асарларнинг мазмунини идрок этиш, қахрамонлар ҳақида фикрлаш, китоб мутолааси инсон ҳаётини ёритувчи, ёруғ келажакка чорловчи маёқ экани ҳақида сўзладилар. Ўз касбларидан келиб чиқиб, соҳага оид китоблар ҳақида қизиқарли маълумотлар бердилар.
Бу учрашув нафақат китоб ва мутолаа ҳақида суҳбат, балки фикрлашни ўргатадиган, онгни чархлайдиган, ҳаётга бошқача назар билан қарашга ундайдиган руҳий озуқа бўлди. Тадбир давомида ёшларга китобхонликнинг жамиятдаги ўрни, фавқулодда вазиятлардан хабардорлик ва ҳушёрликнинг ҳаётий аҳамияти ҳақида чуқур мулоҳазалар билдирилди.
Китобхон жамият — фикрли жамият. Бугун бизга китоб билан қуролланган, таҳлил қила оладиган, хулоса чиқарадиган, масъулиятли авлод керак. Ана шундай авлодни шакллантириш йўлида бу каби учрашувлар муҳим қадамлардан биридир.
Н.Усмонова,
АКМ бўлим мудири.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM