"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.07K subscribers
57.1K photos
9.99K videos
96 files
7.94K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БАЛИШ СОМСА тайёрлаймиз.
Кўриниши,мазаси,тансиқ ва тўйимлилиги билан ҳар қандай сомсани ортида қолдирадиган БАЛИШ сомса азиз меҳмонлар учун алохида меҳр билан тайёрланади.

@piskenthayoti
Ҳар бир ишни МУҲАББАТ билан қилинг шунда ҳаммаси жойида бўлади!

Муҳаббатсиз МАЖБУРИЯТ
одамни АСАБИЙ қилиб қўяди!

Муҳаббатсиз МАСЪУЛИЯТ
одамни БЕОДОБ қилиб қўяди!

Муҳаббатсиз АДОЛАТ одамни ЖОҲИЛ қилиб қўяди!

Муҳаббатсиз ҲАҚИҚАТ одамни ТАНҚИДЧИ қилиб қўяди!

Муҳаббатсиз ТАРБИЯ одамни ИККИЮЗЛАМАЧИ қилиб қўяди!

Муҳаббатсиз АҚЛ одамни ТАКАББУР қилиб қўяди!

Муҳаббатсиз ХУШМОМУЛАЛИК одамни ТИЛЁҒЛАМАЧИ қилиб қўяди!

Муҳаббатсиз БИЛИМДОНЛИК одамни ЁНБОСМАС қилиб қўяди!

Муҳаббатсиз ҲУКУМДОРЛИК одамни ЗОЛИМ қилиб қўяди!

Муҳаббатсиз БОЙЛИК одамни ЗИҚНА қилиб қўяди!

Муҳаббатсиз ИЙМОН одамни ТОБЕ қилиб қўяди!

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шеърият

ЮРАГИМ

Ўлмасбек Самарқандий

Ўзимга ўхшайди юрагим менинг,
Ўзимдай куяди, ўзимдай ёнар.
Кўксимдан кетмайди кечаю кундуз,
Бирга ухлаб, яна бирга уйғонар.

Дардин ҳам мен каби сиғдираверар,
Бағри бағримдайин кенг, адашмасам.
Биз жўра бўлганмиз содиқ, қадрдон,
Ёши ҳам мен билан тенг, адашмасам.

Лекин сал қайсарроқ, бироз ўжарроқ,
Айтганимни қилмай қийнар, эси йўқ.
Мен-ку унга доим тутаман қулоқ,
Унинг эса, мени эшитгиси йўқ.

Лек жуда меҳрибон бўлган улғайиб,
Ҳол сўрар ўғилу-қизимдан аввал.
Кулсам, майингина қўяр жилмайиб,
Йиғласам, йиғлайди ўзимдан аввал.

Фақат муҳаббатда келишолмаймиз,
Менинг севганимни суймайди юрак.
Унинг севганига севилолмайман,
Ҳадеб "шуни сев!" деб қўймайди юрак.

Ўзимга ўхшайди юрагим менинг,
Бир танни иккимиз бўлишолмаймиз.
Биз дўстмиз, жўрамиз, ошнамиз қалин,
Фақат муҳаббатда келишолмаймиз.

Ўлмасбек Самарқандий

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!

Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!

Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми давом этади!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев журналист ва блогерлар жамиятни ҳам, амалдорларни ҳам тарбиялаётгани ҳақида гапирди

“Ижро органи раҳбари бирон қарор қабул қилишдан олдин илгари ҳеч нарса ўқимасди, ҳозир камида 10 марта ўқийди. Журналистлар менга қандай баҳо беради, блогерлар нима дейди, деган саволларни ўзига беряпти.

ОАВ вакиллари ислоҳотларимизга жуда катта ижобий таъсирини кўрсатяпти”, — деди Шавкат Мирзиёев.


@piskenthayoti
#тафаккур


Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.

Беҳзод Қобулов.

@piskenthayoti
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#_китобхонлик хафталиги

Туманимиздаги 4-сонли мактабда китобхонлик ҳафталиги доирасида бўлиб ўтган "Фарзандимга китоб совға қиламан" акция тадбирида устозлар ва ота-оналарнинг жонкуярлиги билан мактаб кутубхонаси 264 та бадиий ва эртак китоблар билан бойиди.

@piskenthayoti
#_Қишлоқ хўжалиги

НИҲОЛЛАР ПАРВАРИШИДА ДОЛЗАРБ БИР ОЙЛИК.

Туманимиз фермерларининг астойдил ҳаракати билан далаларда ниҳоллар бир текиc униб чиқди. Бу натижага эришиш тинимсиз меҳнат ва илғор тажрибани талаб этди. Чигит ерга қадалгунча амалга оширилган тадбирлар, экиш мавсумида кунни тунга улаб меҳнат қилиш, сифатли уруғ танлаш ва уни янги пневматик сеялкалар ёрамида экиш, ундириб олгунча чекилган захматли меҳнатлар бедор тунлар бугун деҳқон юзини ёруғ қилди. Экинлар қуёш тафти, деҳқоннинг меҳнати билан баравж ривожланмоқда. Энди навбат навниҳол экинларга сифатли ишлов бериш учун янги техника ва технологиялардан унумли фойдаланиш, мавжуд ресус ва имкониятларни ишга солиб ғалла ва пахтадан яқори ҳосил олишдир. Фермерларимизнинг нияти, бу йил ғалладан ҳосилдорликни 80 центнерга, пахтадан ҳосилдорликни 50 центнерга етказишдир.
Туманимизнинг мавжуд 10 та худуддаги ғалла ва пахтачилик йўналишда фаолият юритаётган 150 та фермерлар Ўзбекистон фермерлари кенгаши Раёсатининг фермерларга Мурожаатда айтилган “ Долзарб бир ойлик” давомида ҳар қачонгидан кўпроқ масъулият билан ишлашга бел боғлаганлар.
Ниҳолларга агротекника талаблари даражасида ишлов беришда пешқадамлик қилаётган А.Навоий, Й 0хунбобоев, А.Дўстбеков, И.Ҳайдаров, “Пискент” худудларидаги фермерлар ердан бир текис униб чиққан ниҳолларга биринчи ишлов беришга алоҳида эътибор бермоқдалар. Маълумки, ниҳоллар парвариши , энг нозик ва эътиборли агротехник тадбирдир. Сабаби ердан эндигина униб чиққан экинлар , ҳали нимжон, илдизи тўла ривожлангмаган бўлади. Навниҳолларга чопиқ тракторлар ёрдамида ишлов бериш эса жуда эҳтиёткорликни талаб этади. Шунингдек , экинларга ишлов беришда агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш юқори ҳосил ва даромадга эришишнинг муҳим омилидир. Шу боис фермер хўжалиги раҳбари ва аъзолари экинларга культиваторлар ёрдамида ишлов бериш тадбирларини мутахассисларнинг тавсияси асосида олиб бормоқдалар . Экинларга сифатли ишлов бериш учун 150 дан зиёд культиваторлар, 200га яқин юқори унумли техникалар , 100 дан ортиқ дори пуркагич мосламалар мавжуд бўлиб, дала ишларини жадал суръатлар билан олиб боришда деҳқонга мадад бўлмоқда. Техникалар ёрдамида биринчи ишлов бериш жараёнида ғўза ниҳолларини азотли ва калилий ўғитлар билан озиқлантириш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, фермер хўжалиги деҳқонлари дала четларига сабзавот, полиз, дуккакли экинлар ва кўчатлар экиш , айниқса Хитой навлари экилган майдон атрофига маккажўхори ва кунгабоқар экиш алоҳида ташкил этилмоқда. Фермерларимиз сувдан тўғри фойдаланиш, уни ортиқча исроф қилмаслик чораларини ҳам кўрмоқдалар. Хар бир худудда 7-8 тадан фермерлар суғоришнинг янги тизими , яъни томчилатиб, ёмғирлатиб ва лазер усулини жорий этиб, самарали натижаларни қўлга киритдилар. Бу хўжаликларда оқаво сувларнинг 40 фоизга яқини тежалди ҳамда экинлар ҳосили юқори бўлди. Ишчи кучи ва вақт тежалди.
Ўз касби ва машаққатли ишига садоқат билан ёндашаётган азамат фермерларимизнинг нияти астойдил ишлаб, юқори ҳосил олиш, яхши даромад қилиб, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишдир.

Т.Шодмонқулов,
туман Фермерлар кенгаши раиси.

@piskenthayoti