Миришкор ва фидойи фермерлар!
Бу йилги табиат қийинчиликларига қарамасдан, барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, жумладан, чигитни ҳам ўз вақтида ерга қадаш биз фермер ва деҳқонларнинг асосий вазифамиздир.
Апрель ойида бажариладиган агротехник тадбирларнинг пахта ҳосилдорлигини оширишдаги аҳамияти ниҳоятда муҳимдир. Негаки, ҳосилнинг эртаги, сифатли ва мўл бўлиши айни шу ойдаги меҳнат натижаси билан ўлчанади. Бободеҳқонлар таъбири билан айтганда, “Эрта эккан – эрта ўради”, шунинг учун чигит униб чиқиши билан агротехник талабларни бажаришга киришинг.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, пахтадан юқори ҳосил олиш учун апрель-май ойларида, яъни “Долзарб бир ойлик”да биз фермерлар томонидан чигитни ўз вақтида ерга қадаб, агротехник тадбирларни амалга ошириш зарурлиги ҳамда эрта экиб қўшимча даромад олишингизни юракдан ҳис этиб, қуйидаги тадбирларга ҳар қачонгидан ҳам зиёда масъулият билан ёндошишингиз, яъни, барча фермерлар узоғи билан 2-3 кунда чигит экишни тўлиқ якунлаш, иккинчидан, 15-20 апрель кунлари ғўза майдонларида 150-200 кг азотли, 50 кг калий, 200 кг фосфорли (экиш билан берилмаган бўлса) ўғитлар билан 1-культивация ишларини сифатли ўтказиш, 3 кун муддатда дала четларига сабзавот, полиз, мойли, дуккакли ёки маккажўхори уруғи ва кўчатларини экишни якунлаш, хусусан, Хитой навлари экилган майдон атрофига маккажўхори ёки кунгабоқар экишни алоҳида ташкил этиш, 20-25 апрелгача ғўза қатор орасини чуқур (60 см кенгликда экилган далада 25-30 см, қолган майдонларда 35-40 см чуқурликда) чизел қилиш, ғўза ниҳоллари тўлиқ униб чиққан майдонларда тупроқ механик таркиби енгил майдонлар (қум ерлар) да 200-220 минг туп, механик таркиби ўрта (воплон) ерларда 140-160 минг туп, механик таркиби оғир (суға) ерларда 120-130 минг туп кўчатни Хитой технологияси асосида қолдиришингизни, яганалашни ғўза 1-2 та чинбарг чиқаргунга қадар якунлашингизни, ғўза 2-3 тадан чинбарг чиқарганда органик биопрепаратлар, кимёвий моддалар (гумин, гумимах, НВК, ифо, ПЗН, Биодукс ва ҳоказо) билан биологик стимуляторлар асосида қўшимча ишлов беришингизни, ғўзанинг эрта пишиб етилиши ҳамда пахтадан 50 центнер ҳосил олишга эришишингизни сўраймиз.
Шунингдек, пахта даласига зараркунандалар кириб келмаслиги учун дала четларига олтинкўз биомаҳсулотларини 1000 дона/га меъёрида тарқатиш, бегона ўтлардан тозалаш, олтингугурт ва ИСО қайнатмалари билан ишлов беришни 3-5 кунда, ғаллангизни баҳорги озиқлантиришни эса 5 кунда якунлаб – 200 кг/га аммиакли селитра сепишни унутмаслигингизни, 10 кунда камида 3 марта баргидан озиқлантириб (суспензия сепиш), 1 м2 майдонга 2-3 дона хасва имогаси аниқланган дала четига қаратиб кимёвий ишлов беришингизни, ғалла комбайнини ва дон ташиш техникаларини мавсумга тахт қилиб қўйишингизни, ҳар бир фермер хўжалиги раҳбари пахтачилик ва ғаллачилик кластери корхоналари билан ҳамкорликда ишларни янада жадаллаштириб, юқоридаги тадбирларни амалга оширган ҳолда, бу йил пахта ҳосилини 50 центнер ва ғалладан 80 центнер ҳосил олиб, юқори даромад олишга эришишингизни ҳамда Президентимизнинг юқоридаги қарор ва фармонлари кўрсатмаларига қатъий амал қилиб, берилган имтиёзлардан самарали фойдаланишингизни илтимос қиламиз.

Ҳурматли кластер корхоналари раҳбарлари!
Сизларнинг эътирофга арзигулик даражадаги бизнес режаларингиз асосида, бир неча йиллар фақат хом ашё сифатида сотилган толаларимиз, бугунги кунда қайта ишланиб, тайёр маҳсулот кўринишида миллий иқтисодиётимизнинг ўсишига ва экспорт салоҳиятимизнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда. Қолаверса, Сизларнинг режаларингизнинг муҳим омили етиштирилган ҳосилни ўз вақтида, сифатли йиғиб олишингизга бевосита боғлиқдир.
Шунинг учун чигит экишни 2-3 кун муддатда якунлаб, фермерларга керакли техника ва моддий ресурсларни ўз вақтида етказилишида ўз ёрдамингизни аямай, пахта ва ғалладан юқори ҳосил олиш учун қўшимча минерал ўғит ва бошқа ресурсларни ғамлаган ҳолда ғалла ўрим-йиғимига тайёргарлик кўриб, фермерлар етиштирган ғаллани сифатли сақлаш учун етарли даражада шарт-шароитлар яратишга ҳаракат қилинг.
Қадрли деҳқон ва фермерлар!
Барчангизни мавжуд имкониятларни ишга солиб, қишлоқ хўжалиги экинларини тез кунларда сифатли экиш ва юқори даромад олишга чақирамиз.
Қишлоқ хўжалиги экинларини экишни шундай кўтаринкилик билан ташкил қилайликки, токи ҳар бир ўзбекистонликман, деган инсон ўзини деҳқондек ҳис этсин. Бободеҳқон елкасидаги юкни кўтаришга камарбаста бўлиш, эл-юрт ташвишига шериклик қилиш, деҳқоннинг зафарларидан фахрланиш учун курашиш ҳисси юрагингизда жўш урсин!
Барчангизни мазкур эзгу ишда иштирок этишга чорлаб, иқтисодиётимизни юксалтиришга, она юртимизнинг янада обод бўлиши учун муносиб ҳиссангизни қўшишга ҳамда “Долзарб бир ой” мобайнида қишлоқ хўжалиги экинларини ўз муддатларида экиб олишга ҳамда юқори ҳосил олишга даъват этамиз!
Ўзбекистон фермерлар кенгаши
Раёсати аъзолари
@piskenthayoti

#_китобхонлик ҳафталиги
КИТОБ ҲАЁТНИ ЯРАТУВЧИ МУРАББИЙДИР
Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам доимо ардоқланиб, ҳамиша азиз ва муқаддас саналиб келинади. Буюк аждодларимиз ёзиб қолдирган илмий, тарихий ва бадиий асарлар жамланган энг қимматбаҳо китоблар эса ёш авлод учун бебаҳо меъросдир. Уларни ўқиб, ўрганиш инсонларни порлоқ келаж сари йўллайди.
Бугун китобхонлик ҳафталиги доирасида ўтказиб келинаётган тадбирлар туманимиздаги “ Баркамол авлод” болалар ижод уйида давом этди. Унда иштирок этган мактаб ўқувчилари ахборот кутубхона маркази ходимлари томонидан ташкил этилган китоблар кўргазмасини томоша қилдилар. Болалар адабиёти , шоир ва ёзувчиларнинг асарлари билан танишдилар. Кутубхона ходимлари М. Алимова ва М.Акбаровалар ёш китобсеварларга болалар шоири ва ёзувчиларининг асарлари , қаҳрамонлари ҳақида сўзлаб бердилар. Иштирокчи ёшлар ўзлари ўқиган қизиқарли асарлардан олган таассуротларини ўртоқлашдилар.
Тадбир давомида “Ёш рассомлар” тўгарагининг аъзолари ўзлари севган асар қаҳрамонларининг расмлари ва табиат тасвирларини маҳорат билан қоғозга туширдилар.
“Баркамол авлод” болалар мактаби раҳбари ва устозлари китобхонлик ва китоб ўқишнинг ёшлар ҳаёти учун фойдаси ҳақида сўзлаб, китоб мутолааси ўқувчиларнинг энг севимли машғулотига айланишини тилаб қолдилар ҳамда энг чиройли расм чизган ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар топширдилар.
Дарҳақиқат, китоб - ҳаётни яратувчи мураббий, дуру-гавҳардан ҳам қимматли бебаҳо хазина . Юксак билим , гўзал тарбия, катта ютуқ ва натижалар калити ҳам китобдир. Ҳафта давомида ўтказилиб келинаётган “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остидаги V Республика “Китобхонлик ҳафталигининг" доирасида ташкил этилаётган сермазмун ва қизиқарли тадбирлардан мақсад ҳам ёшларни китобхонликка, бой тарихий ва бадиий асарларни кўпроқ мутолаа қилишга , фикр ва тафаккурларини бойитишга даъват этишдир.
Шоира Шоматова.

#_тадбир
Туманимиздаги 32- сонли мактабнинг 7- А синфида технология фани ўқитувчиси Ҳ.Раҳмонова томонидан "Санъат ва миллий ҳунармандчилик" кўргазмаси ташкил қилинди. Унда миллий ҳунармандчилик сирлари тўғрисида қисқача маълумот берилди. Ўқувчилар ўз қўллари ёрдамида бажарган чиройли санъат намуналарини кўрсатишди.