"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.29K subscribers
47.3K photos
8.11K videos
93 files
6.53K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260
Download Telegram
@спорт

Жорий йилнинг 29-апрел куни Пискент туманидаги 79-махсус мактаб интернати тарбияланувчилари ўртасида "Қувноқ стартлар" спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Пискент туманидаги 79-махсус мактаб интернати тарбийланувчилари ўртасида қувноқ стартлар спорт мусобақаси.
3 та шарт асосида ташкил этилди!
1-шарт арқон тортиш
2-шарт баскетбол тўпини олиб юриш
3-шарт стол теннис топини ракетка устида олиб юриш шартлари бўйича ўтказилган
мусобақа иштирокчиларда спортга нисбатан хавасларини
янада орттириши шубхасиз.
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўнгил чақмоғи чақмаса, булут ёмғир ёғдирмаса, ғазаб оташи, гуноҳ оташи қандай сўниши мумкин?
Ёмғирлар ёғмаса гулзор, кўкламзорга қандай сир сўзлаши мумкин?
Бинафша ёсуман ила қандай аҳдлашадилар?
Гуллар баҳор кунларида ранглар ила, ифорлар ила тўла этакларини қандай ўйната бошлайдилар?
Қандай қилиб тупроқ, бағрида яширганларини кўрсатади?
Қандай қилиб боғлар, самодек порлайди?
Боғларнинг кийган у гўзал муҳташам либосларини қаердан топиб келиб, кийдирганлар?
Уларнинг барча барчаси карам ва эҳсон Эгаси бўлган Аллоҳдан.
Уларнинг барча барчаси марҳамат Эгаси бўлган Аллоҳдан...

Жалолиддин Румий

@piskenthayoti
БУЛАРНИ ҲАЁТ ЎРГАТДИ!

Бошқаларни менсимай, изтироб берадиган, кўнглини оғритадиган кимсалар аслида кучсиз ва ожиз эканини, муҳаббатни, севишни фақат кучли инсонлар билишини ўргандим.


Одамлардан хафа бўлмайман. Чунки ҳаётида хатолари, муаммолари, бахтсизликлари бўлган кишилар атрофидагиларни ҳам ўзидай бўлишини ўргандим.

«Мен қандай килиб бу хатоликка йўл қўйдим?» дейиш ўрнига, энг мукаммал ўйлайдиган кишилар ҳам хато қилишини, муҳими хатолардан сабоқ олиш ва улардан камроқ зарар кўришни ўргандим...

Ҳаётдаги энг аҳамиятли ечим англаш ва бошқасини орқага ташлаш эканини ўргандим.

Мени танқид қиладиган, мени таҳлил қиладиган, ақл ўргатишга уринадиганларга жавоб бермасликни ўргандим. Чунки бу тортишув ҳеч қачон тугамайди.

Факат сабоқ олиш учун орқамга қарашни, ёрдам истаб эмас, ечим учун, фақат баланд товушда ўйлай олиш учун муаммоимни кимгадир айтишни ўргандим.

Имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигини, қатъий истак чорасиз туюлган ҳар бир эшикка чора дейилган калит бўлишини, ҳақиқий кураш – ғалаба қозониш учун кичик муваффақиятларни йўқотмасликни ўргандим.

Вақт ва сўзни эътибор билан сарфлашни ўргандим. Чунки уларни қайтариб ололмайман.

Қанчалик ҳаракат қилмай, айримлар ўзини бахтсиз ҳис қилиш учун сабаб топа олишини ўргандим. Энди бахтли қилишга уринмайман.

Одамларнинг мен ҳақимдаги фикри эмас, ўзим ҳақимда қандай ўйлашим аҳамиятли эканини ўргандим. Бошқаларнинг фикри билан ўзимни айбдор ҳис қилмайман.

«Иймон ва ҳузун» китобидан.

@piskenthayoti
"Сен ҳеч нарсани уддалай олмайсан!" дея танқид қилинган буюклар

Уолт Дисней янги ғоялар ўйлаб топа олмагани учун, газета таҳририятидан ҳайдалган.

Бетховеннинг бошланғич ўқитувчиси, уни бутунлай қобилиятсиз деб ҳисоблаган.

Эдисоннинг устози уни ақлсиз ва ҳеч нарсани ўргана олмайди деган экан.

Эйнштейн 4 ёшгача гапирмаган. Ўқитувчиси уни ақлий салоҳияти ортда қолганини айтган.

Буюк ҳайкалтарош Роденнинг отаси: — Менинг ўғлим ахмоқ. У уч сафар ҳам санъат мактабига ўқишга кира олмади, — деган.

Менделеев химиядан 3 баҳога ўқиган.

Радиони ўйлаб топган Марко, дўстларига "овозни масофадан туриб ҳавода етказиб бераман" деганида, ҳамма уни ақлдан озган деб, психиатрга бориши кераклигини айтишган.

           
@piskenthayoti
Кўйлак

—Дадаси, ўн беш йилда бир илтимос қилмоқчиман. Интернетда кўрдим, машҳур дўконда Ҳайит арафаси чегирма бўлаётган экан. Шулардан биттасини олиб беринг, илтимос, укамнинг тўйига кияман.
Қўлидаги телефондан аёллар кийиб реклама қилган кўйлакларни эрига кўрсатмоқчи бўлган Сайёра ҳар доимгидек уюлган қовоқлардан қўрқиб, нари кета қолди. Эри "хўп" демаганидек рад ҳам этмади, аммо нигоҳи заҳарли эди. Аёл индамай томорқага ўтиб кетди.
"Нимага ҳам сўрадим. Барибир обермаслиги аниқ эди-ку! Сенга ким қўйибди бир миллионлик кўйлак кийишни! Опаларингни эскисини кийиб ўргангансан" У ўзига ўзи гапириб ўт юла бошлади.

Мирфозилнинг боши қотди. Аёли озиб-ёзиб бир илтимос қилди. Ўйлаб қараса, турмуш қурганларидан буён бир марта ҳам кўйлак олиб бермабди. Тўртта фарзандини битта ўқитувчилик ойлиги билан катта қиляпди. Тағинам хотини пишиққина. Сигир боқиб сут-қатиқ қилади, томорқанинг ҳар қаричидан фойдаланади. Унча-мунча қўшниларга укол қилади, кўйлак тикади, шу арзимас пулиниям эрига беради.
У дарсга ўйчан кириб келди, аммо болаларнинг беғубор нигоҳларини кўргач, оиласидаги арзимас ташвишлар эсидан чиқиб кетди.
—Устоз, "Меҳробдан чаён" нинг қолганини гапириб берасизми?
Ўқувчиларнинг интиқ нигоҳлари остида ўзининг сеҳрли, жўшқин овози билан гап бошлади.
—Солиҳ маҳдум ўта зиқна эди. Уйини қовоқ, шолғом каби арзон сабзавотлар билан тўлдирар, ўзи йиллаб қирқ ямоқ бўлиб кетган кийимида юрар, аёли ва қизига ҳар йили икки марта бозорнинг энг арзон бўзидан либос қилиб берар эди.. Мирзоҳид гапираётиб тўхтаб қолди. Шунча зиқна бўлса ҳам Солиҳ маҳдум ундан яхши экан-ку! Ахир у ўн беш йил ичида хотинига бирорта либос у ёқда турсин рўмол олиб бермабди! Бўлди. Бошқа гапиролмай қолди.

Уйига кириб борганида тиниб-тинчимас аёли қўшнисининг қизига кўйлак тикаётган экан. Аразини унутиб, истиқболига ошиқди.
—Чарчаб қолмадингизми?
—Эртага дарсим йўқ, айтган дўконингга олиб бораман. Сенга энг зўр кўйлак олиб бераман онаси!
Аёл эрининг елкасига бошини қўйди.

Улар автобусдан тушгач, узун йўлкадан юриб пештоқига "Салобат" деб ёзилган ойнаванд бинога кириб бордилар. Бунақа жойга биринчи марта келган аёл қимтиниб турар, қатор-қатор илинган либослар оралаб юрган аёллардан тортинар, нима қилишни билмасди.
—Танла! —деди эри. Сайёранинг энди уйга қайтиб кетгиси келарди. Шу пайт ёнига чиройликкина қиз келиб
—Сизга нима ёрдам берай? Кўйлак танлашиб юборайми? —деди. Сўнг аёлнинг жавобини кутмай кўйлаклар орасига шўнғиб кетди.
—Мана бу кеча келди. Асл Туркияники. Сизнинг ўлчамингиз бор. Рангини қаранг, ҳозир урф бўлган... Қиз кўйлакни киймаганига қўймади, кейин унга бўйи баравар ойна тутди.
—Қаранг, қандай очилиб кетдингиз! Ҳа,кўйлак унга жудаям ярашган, офтобда қорайган чеҳрасини ҳам очиб юборган, юзига эрта туша бошлаган ажинлари ҳам билинмай кетган эди.
Аёллар кўплигидан уялибми, турмуш ўртоғи ташқарига чиқиб кетди.
Сайёра яна бир-иккита либос кийиб кўрди, барибир, биринчи кийганини танлади.
Сотувчи қиз кўйлакни чаққон тахлаб, чиройли, совғага мўлжалланган гулдор қоғоз сумкага жойлаб кассага бошлаб келди.
—Ойи,-деди пештахта ортида ўтирган аёлга, мана бу келинойим билан ҳисоб—китоб қилиб юборинг! Ўзи эса кейинги мижозга қараб югуриб кетди.
—Бу-бир ярим миллионлик кўйлак, скидкада бир миллион уч юз минг бўлади. Сайёра нархни эшитиб дрвдираб қолди. Кейин эрини чақириш учун ташқарига чиқди.
Эшикдан бир йигит онасини қўлтиғидан тутиб олиб кираётган экан.
—Оналарнинг гўзали энг яхши кўйлакларга муносиб! У шундай гаплар билан эркалаб олиб кирди онасини. Турмуш ўртоғи ўйчан бўлиб қолди.
Сайёра сезди. Қўли калталик қурсин, уй-жойни битирамиз деб хатто онасига битта кўйлак олиб беролмайди эри. Энди у ўзидан уяла бошлади.
—Дадаси, менга кўйлаклар ёқмади, юринг, яхшиси Ҳайитда ойижонни хурсанд қиламиз. Мен бичимини кўриб олдим, ўзимга шунақасидан тикиб оламан. Ойижон дуо қиладила, юринг.
Сайёра қайнонасига кийим танлашга тушиб кетди.
Чаққон қиз қайнонасига танлаган либосини ҳам қоғоз қопчиққа солиб берди.
Сайёранинг кўнглидаги бояги ғашлик тарқаган эди.
@piskenthayoti
Кимнинг қандайлиги қачон билинади.

Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлиб қолганда билинади.
Хотиннинг қанақалиги эри камбағал бўлиб қолганда билинади.
Фарзандларнинг қандайлиги ота-оналари кексайганда билинади.
Ака-укаларнинг қанақалиги мерос тақсимланаётганда билинади.
Дўстларнинг қандайлиги машаққатли лаҳзаларда билинади.
Қариндошлар, яқинларнинг қанақалиги мусофирчиликда билинади.
Ҳақиқий муҳаббат (аслида борми ёки йўқми) ўртадаги ўзаро манфаатлар тугаганда билинади.

П.с. Лекин, шундай инсонлар борки, уларни қандайлигини бутун умр бирга яшасанг хам била олмайсан!

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН

Жаннатни истасанг отаонангни сен ҳақингда қалбидан ўтказаётганларига ҳушёр бўл!!!
Уларни ранжитма !!!

Жаннатга йўл ота- она орқали ўтлишини унутма!
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Янги тонгга етдик  минг шукур.
Бахтга тўлсин хонадонингиз
Ишқу қувонч кўзларда зохир,
Омон бўлсин азиз бошингиз.

Шабнамдайин ,
Меҳри дарё  дўстларга САЛОМ!.

Чеҳрангизда балқийди меҳр,
Чақнаб турган кўзларда сеҳр.
Пок  қалбингиз иймондан ахир,
Меҳри дарё  дўстларга САЛОМ!.

Ҳалол бўлсин ичган ошингиз,
Қувончлардан бўлсин ёшингиз.
Тошдан  бўлсин  азиз бошингиз,
Меҳри дарё дўстларга  САЛОМ!
@piskenthayoti
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сомса ЭНГ машхур миллий таомимиз.Уни бир неча хил усулда пишириш мумкин.
Мана бу қозон сомса эса ўзига хос мазаси ва пишириш услуби билан ажралиб туради.
@piskenthayoti
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ

Сабр – бўйин эгиш эмас, рухан курашиш демакдир.


Умар розияллоҳу анҳу.


Ҳаётда ҳар нима бўлишинг мумкин, муҳими «инсон» бўла олишдир.

Шамс Тебризий.


Ҳаётда бўлишингиз мумкин бўлган энг яхши ер бўлса, у ҳам бир дуонинг ичидир.

Шамс Тебризий.


Икки тур инсон бор: Бири вақт ўтиб хатолари билан юзлашган, бири юзсизлашган.

Меҳмет Акиф Эрсой.


Одам боласининг одобдан насибаси бўлмаса, инсон ҳисобланмайди. Инсон билан ҳайвон орасини ажратадиган бу — одобдир.

Шамс Тебризий.


Сени йўлда қолдирган — нафсингдир, йўлда қолган — нафсига эргашган.

Юнус Эмро.

@piskenthayohi
#шеърият

ЎЗБЕК НАВОИЙНИ ЎҚИМАЙ ҚЎЙСА

Эркин Вохидов

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса
Олтин бошнинг калла бўлгани шудир.
Бедил қолиб Демян Беднийни суйса,
Қора сочнинг малла бўлгани шудир.

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Дод демоққа палла бўлгани шудир.
Маърифатдан айри ўйнаса, кулса,
Аза чоғи ялла бўлгани шудир.

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Алдангани, алла бўлгани шудир.
Юлғич азиз бўлиб, билгич хор бўлса,
Пайтаванинг салла бўлгани шудир.

Эл комил бўлмаса, юрт эмас улуғ,
Беқадр маҳалла бўлгани шудир.
Қалб тўла нур халқнинг ризқи ҳам тўлиғ,
Омбор тўла ғалла бўлгани шудир.

Ўзбек ўзлигини англаса бекам,
Унинг "Баракалла" бўлгани шудир.
Оламга Навоий наслиман деган
Овози баралла бўлгани шудир.

@piskenthayoti
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!
Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2024 йилги обуна давом этади.
Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

Газетамизнинг йиллик обуна баҳоси 250 минг сўм.

Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.

@piskenthayoti
Шавкат Мирзиёев

Журналистлар менинг энг яқин ёрдамчиларим, ислоҳотларнинг энг нурли давомчилари, ҳақиқий командамдир.
@piskenthayoti