Тошкент вилояти Пискент тумани ММТБ тассаруфидаги 8-сонли Жасорат мактаб рахбарлари ва ўқувчилари 7-Май куни
"9 май Хотира ва қадрлаш"куни муносабати билан Бирлик МФЙ Навбахор кўчасида истикомат киладиган кексалар ҳолидан хабар олдилар.
Беков Сахроб,
Бекова Маъпура,
Олимжонова Нориниса,
Камолов Рихсивойларни холидан хабар олишди.
Мақсад: Кексаларнинг соғлиқ-саломатлигини сўраш ва ёшларга тарбиявий маслаҳатлар бериш.
М.Абдурахимова
мактаб директори
Ё.Азаматов.
ЧКТБ рахбари
@piskenthayoti

#_ўрганиш
"БИРЛИК" МАҲАЛЛАСИ — ИШСИЗЛИКДАН ХОЛИ ҲУДУД
Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишидир. Бу борада маҳаллабай ишлаш тизимининг самарадорлиги туман мисолида ўз исботини топмоқда.
Депутат назорати ва ўрганиш натижалари
Халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон Экология партияси депутатлик гуруҳи аъзоси, 9-Бирлик сайлов округи депутати Ш.Файзиева томонидан маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти ва аҳолини камбағалликдан чиқариш ишлари самарадорлиги ўрганилди.
Бандлик кўрсаткичлари рақамларда:
Ўрганиш бошида маҳалла ҳудудида 136 нафар ишсиз фуқаро рўйхатга олинган эди. Кўрилган тизимли чора-тадбирлар натижасида 2026 йилнинг биринчи чорак якунига кўра уларнинг бандлиги қуйидагича таъминланди:
Доимий иш ўрни: 19 нафар фуқаро доимий иш жойларига жойлаштирилди.
Мавсумий бандлик: 54 нафар фуқаро мавсумий ишларга жалб этилди.
Тадбиркорликка кўмак: 6 нафар фуқарога ўз фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредитлар ажратилди.
Ўзини-ўзи банд қилиш: 49 нафар фуқаро ўзини-ўзи банд қилиш тизими орқали рўйхатдан ўтди.
Даромадни ошириш: 8 нафар фуқаронинг мавжуд даромад манбалари кенгайтирилиб, бандлиги тўлиқ таъминланди.
Рақамли шаффофлик
Эътиборлиси, ушбу маълумотларнинг барчаси "Рақамли маҳалла" платформасида тўлиқ таҳрирланган ва ҳар бир ҳолат бўйича асослантирувчи ҳужжатлар тизимга киритилган. Бу эса ислоҳотларнинг қоғозда эмас, амалда эканлигини тасдиқлайди.

#_тадбир
Ўз ХДП тумани кенгаши раиси депутат Д.Комилова туман тиббиёт бирлашмасининг Терапия бўлими хамшираларини 12 май — Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан табриклаб тадбир ўтказилди.Тадбирда туман кенгаши депутати Д.Комилова Тиббиёт бирлашмаси ходимларини
Инсон саломатлигини асрашдек шарафли ва масъулиятли вазифани сидқидилдан бажариб келаётган меҳнатингиз, беморларга кўрсатаётган меҳр-оқибат ва юксак масъулиятингиз таҳсинга сазовордир. Сизларнинг сабр-тоқатингиз, касбга бўлган садоқатингиз ва инсонпарварлигингиз ҳар қанча эътирофга лойиқ.
Ушбу қутлуғ айёмда барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик ва масъулиятли фаолиятингизда улкан ютуқлар тилайман. Элимиз саломатлиги йўлидаги шарафли меҳнатингизга омад ва зафарлар ёр бўлсин,-дея табриклаб шу касб йуналишида куп йиллар давомида сидқи дилдан ишлаб меҳнат килган ходимлардан М. Мирхалилова, М. Ергашева, Д. Зокирова О. Туроновалар туман кенгашини эсталик совғалари билан тақдирландилар. Терапия бўлими бош шифокори М.Ахророва Ўз ХДП туман кенгаши раиси Д.Комиловага бугунги тадбир ва эътибор учун ўз миннаддорчиликларини билдирдилар.

#_пиллачилик
МЎЛ ҲОСИЛ ТОПШИРГАН ПИЛЛАКОР
Бугунги кунда пиллачилик соҳаси қишлоқ хўжалигининг сердаромад соҳасига айланган. Ипак қурти парваришлаш билан шуғлланаётган пиллакорлар мавсумда ҳар қути қурт уруғидан 55-60 кгдан пилла топшириб юқори даромад эга бўлмоқдалар. Айниқса бу йил пилла етиштиришда Хитой технологиясининг жорий этилиши пиллакорларнинг меҳнатини енгиллаштириб, пилла қуртидан бир йилда 2 марта ҳосил олиш имконини яратди.
Туманимиздаги Х.Қодиров номли худуд пиллакорлари ҳам ана шу усулда қурт боқиб, мўл пилла хосили етиштирмоқдалар. Улардан бири, кўп йиллардан бери ипак қурти боқиш билан шуғулланиб келган касаначи Отақул Холиқулов биринчилар қатори ипак тола етиштириб, ҳар қутидан 65 кг. дан жами 300 кг.дан зиёд пилла топширди.
- Ипак қурти парвариши жуда нозик ишдир. Уларни вақтида эътибор билан парвариш қилиб, хоналарни тозалиги ва ҳароратига алоҳида аҳамият бериш, ўз вақтида озиқлантириш керак. Бўлмаса қуртлар нимжон ўсади ва кутилган ҳосилни бермайди,- дейди пиллакор О.Холиқулов.
Ушбу хонадон эгалари кўп йилдан бери оилавий пилла боқиб, “Агропилла” корхонасига ҳар йили 300-400 кг.дан ҳосил топшириб келмоқда. Жорий йилда улар ипак қурти парваришини замонавий ёндашув асосида ташкил этиб, туманимизнинг пиллачилик соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
Маълумки, пиллачилик қисқа муддат ичида мўл ва сифатли ҳосил етиштиришни талаб этади. Ипак тола етиштириш агротехникасини яхши билган Навоий, Охунбобоев, Қодиров, Дўстбеков номли худуд пиллакорлари ҳам мўл пилла ҳосили етиштиришда самарали натижаларга эришмоқдалар.