"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.24K subscribers
71K photos
12.6K videos
106 files
9.38K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
#_Хотира ва Қадр

Туманимиздаги 16-сонли мактабнинг юқори синф раҳбари Г.Чинибекова 9-синф ўқувчилари билан нафақадаги математика фан ўқитувчиси Муқадам Бобоева устознинг хонадонига ташриф
буюрди. Устоз билан бўлиб ўтган самимий суҳбат ёш авлод қалбида устозларга ҳурмат, ўтмишга эҳтиром ва касбга садоқат каби фазилатларни шакллантиришда катта аҳамият касб этди. Айниқса, устознинг ҳаётий тажрибаси ва фидокорона меҳнати ўқувчилар учун ибрат мактаби бўлиб, уларни келажакда етук инсон бўлиб камол топишга ундайди. Бундай учрашувлар ёшларнинг маънавий дунёсини бойитиб, уларда меҳр-оқибат, қадрлаш ва миннатдорлик туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.

@piskenthayoti
#_тадбир

Туманимиздаги 8 - сонли Жасорат мактаби Олмалиқ шаҳрида жойлашган Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмда “Жасорат мактаби” ўқувчилари иштирокида очиқ эшиклар куни тарбири ташкил этилди.

Тадбир давомида ўқувчилар ҳарбий қисмнинг кундалик ҳаёти, ҳарбий хизматчиларнинг хизмат шароитлари, яшаш ва тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишди. Уларга замонавий ҳарбий инфратузилма, интизом ва масъулиятга асосланган хизмат фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Учрашув жараёнида ўқувчилар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, Ватанга садоқат, мардлик, фидойилик ва жасорат каби юксак инсоний фазилатларни шакллантиришга қаратилган маънавий-маърифий суҳбатлар ташкил этилди. Суҳбат давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, ҳарбий хизматчилардан батафсил жавоблар олди.

@piskenthayoti
#Ярмарка

Туманда аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсиз фуқароларни доимий даромад манбаига эга қилиш борасидаги тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Жумладан, Гулистон маҳалласи ҳудудудаги 3-сонли мактаб биносида “Ишга марҳамат” бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Мазкур ярмарка туман ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, ҳамда Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ўтказилди.

Тадбирда 4 та иш берувчи корхона иштирок этиб, жами 87 та бўш иш ўрни таклиф қилинди. Ярмаркада 39 нафардан ортиқ фуқаро қатнашди.

Ярмарка якунларига кўра:

1 нафар фуқаро ишга жойлашиш учун йўлланма олди; 2 нафар фуқарога касбга ўқитиш учун ваучер берилди
5 нафар фуқарога http://osonish.uz платформасида резюме жойлаштиришда амалий кўмак кўрсатилди;
4 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилиш йўналишига йўналтирилди.

Шунингдек, тадбир давомида иштирокчиларга меҳнат қонунчилиги юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Бу каби ярмаркалар орқали фуқароларни иш билан таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлар давом эттирилади.

@piskenthayoti
Тошкент вилояти Пискент тумани ММТБ тассаруфидаги 8-сонли Жасорат мактаб рахбарлари ва ўқувчилари 7-Май куни
"9 май Хотира ва қадрлаш"куни муносабати билан Бирлик МФЙ Навбахор кўчасида истикомат киладиган кексалар ҳолидан хабар олдилар.
Беков Сахроб,
Бекова Маъпура,
Олимжонова Нориниса,
Камолов Рихсивойларни холидан хабар олишди.
Мақсад: Кексаларнинг соғлиқ-саломатлигини сўраш ва ёшларга тарбиявий маслаҳатлар бериш.

М.Абдурахимова
мактаб директори
Ё.Азаматов.
ЧКТБ рахбари

@piskenthayoti