#9 май- Хотира ва қадрлаш куни
Туманимиздаги 7-сонли мактабнинг 3-"Б" синф ўқувчилари ўртасида 9 май "Хотира ва қадрлаш куни" га бағишлаб "Билимлар беллашуви" ўтказилди. Унга кўра ўқувчилар асосий фанлардан олган билимларини намойиш этдилар. Математикадан терқатма топшириқлар берилди. Она тилидан Хотира кунига бағишланган матн диктант усулида ёзилди. Ўқишдан "Сен етим эмассан " асаридан олинган матн устида ишланди. Ғолиб ўқувчилар рағбатлантирилди.
@piskenthayoti

Инсон бахти камдан-кам учрайдиган катта муваффақиятлар билан эмас, балки кундалик кичик яхшиланишлар билан яратилади.
Бенжамин Франклин
@piskenthayoti
Бенжамин Франклин
@piskenthayoti
ОНА ИФОРИНГИЗ СОҒИНГАНИМ РОСТ...
Бугун аламлардан оғринганим рост,
Қисмат оловида қоврулганим рост,
Томорқамда ўсган райхонни ҳидлаб,
Она ифорингиз соғинганим рост...
Сиз йўқ дунёсининг гуллари сўлин,
Негадир порламас ойлари тўлин,
Жажжи қизалоғим жим тутиб қўлин,
Она ифорингиз соғинганим рост...
Қани бағрингизга боссангиз яна,
Бир умр қолардим қилмасдим таъна,
Нодон бўлганимни англадим мана,
Она ифорингиз соғинганим рост...
Оқ сочлар рўмолга беркинган чоғда,
Мен парво қилмадим яйрадим боғда,
Бу кун андуҳлардан юрагим доғда,
Она ифорингиз соғинганим рост...
Ғанимат умрни билмасмидим мен,
Вақтларни писанд қилмасмидим мен,
Йилларни назарга илмасмидим мен,
Она ифорингиз соғинганим рост...
Бугун аламлардан оғринганим рост,
Қисмат оловида қоврулганим рост,
Ховлимизда ўсган райхонни ҳидлаб,
Она ифорингиз соғинганим рост...
@piskenthayoti
Бугун аламлардан оғринганим рост,
Қисмат оловида қоврулганим рост,
Томорқамда ўсган райхонни ҳидлаб,
Она ифорингиз соғинганим рост...
Сиз йўқ дунёсининг гуллари сўлин,
Негадир порламас ойлари тўлин,
Жажжи қизалоғим жим тутиб қўлин,
Она ифорингиз соғинганим рост...
Қани бағрингизга боссангиз яна,
Бир умр қолардим қилмасдим таъна,
Нодон бўлганимни англадим мана,
Она ифорингиз соғинганим рост...
Оқ сочлар рўмолга беркинган чоғда,
Мен парво қилмадим яйрадим боғда,
Бу кун андуҳлардан юрагим доғда,
Она ифорингиз соғинганим рост...
Ғанимат умрни билмасмидим мен,
Вақтларни писанд қилмасмидим мен,
Йилларни назарга илмасмидим мен,
Она ифорингиз соғинганим рост...
Бугун аламлардан оғринганим рост,
Қисмат оловида қоврулганим рост,
Ховлимизда ўсган райхонни ҳидлаб,
Она ифорингиз соғинганим рост...
@piskenthayoti
Forwarded from Назира Хамидовна
Ассалому алейкум хурматли Пискент шахримизни ягона пискент хаети газетамизни азиз мери даребош мухарири.Башорат опа Сатторова Мунирахон.Шахлохон килган.мехнатилага рози булила.сила.туфайли Пискенимздан утиб кетган азиз инсонларимзни хотираладиксизларга уз миннатдорчилигимни бидииаман .Яна бир бор катта рахмат.Назира Боймуродова
👍3
#9май_Хотира_ва_қадрлаш_куни
У кимнинг онаси?
Қаранг, ҳув – Хотира хиёбонида,
Мунғайиб ўтирган кимнинг онаси?..
– Бир уюм тупроқнинг остида ётган,
Фақат исми қолган жимнинг онаси...
Урушга уч нафар ўғлин юбориб,
Уч бора қорахат олган – карахт у...
Баргидан илдизи қадар қовжираб,
Фақат танаси бор - тўнка дарахт у.
Жангда ҳалок бўлган новча Нодирнинг
Ёки Ботиржоннинг онасими у,
Сибирь тупроғида аста жон берган,
Шўрлик Собиржоннинг онасими у?
Аскар эркасини кутиб зериккан,
Чолини кўзларин ўзи ёпибди.
Сарпо йиғиб, жангда юрган ўғлига,
Қорамағизгина келин топибди.
Қаранг, ўша ҳайкал кимнинг онаси?
Фақат узун деманг бунчалар байтинг,
Ёлғиз шу онага раҳмингиз келсин,
Ўғлини топсангиз, манзилин айтинг.
Айтинг, айтиб беринг, хабардор бўлсин,
Ёлғиз онасининг тотган жабридан,
Шубҳасиз, агар у чин ўғил бўлса
Чиқиб келар ҳатто ётган қабридан.
Шоира Тўлаганова.
@piskenthayoti
У кимнинг онаси?
Қаранг, ҳув – Хотира хиёбонида,
Мунғайиб ўтирган кимнинг онаси?..
– Бир уюм тупроқнинг остида ётган,
Фақат исми қолган жимнинг онаси...
Урушга уч нафар ўғлин юбориб,
Уч бора қорахат олган – карахт у...
Баргидан илдизи қадар қовжираб,
Фақат танаси бор - тўнка дарахт у.
Жангда ҳалок бўлган новча Нодирнинг
Ёки Ботиржоннинг онасими у,
Сибирь тупроғида аста жон берган,
Шўрлик Собиржоннинг онасими у?
Аскар эркасини кутиб зериккан,
Чолини кўзларин ўзи ёпибди.
Сарпо йиғиб, жангда юрган ўғлига,
Қорамағизгина келин топибди.
Қаранг, ўша ҳайкал кимнинг онаси?
Фақат узун деманг бунчалар байтинг,
Ёлғиз шу онага раҳмингиз келсин,
Ўғлини топсангиз, манзилин айтинг.
Айтинг, айтиб беринг, хабардор бўлсин,
Ёлғиз онасининг тотган жабридан,
Шубҳасиз, агар у чин ўғил бўлса
Чиқиб келар ҳатто ётган қабридан.
Шоира Тўлаганова.
@piskenthayoti
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Тановар" қўшиғини қойилмақом қилиб жонли ижро этган корейс қизига тасанно айтмасдан иложинг йўқ.
Ҳақиқий овоз, ҳақиқий санъат! Эшитиб ,баҳо беринг!
@piskenthayoti
Ҳақиқий овоз, ҳақиқий санъат! Эшитиб ,баҳо беринг!
@piskenthayoti
👏5👍2
#_якшанба мутолааси
ЖАННАТ ОНАЛАРНИНГ ОЁҒИ ОСТИДА
Баъзан ҳаётимизда шундай воқеалар содир бўладики, унинг моҳиятини англаб етолмасдан, шунчаки тасодифга йўямиз. Лекин машҳур файласуф Вольтер таъкидлаганидек, ҳаётда ҳеч қандай тасодиф мавжуд эмаслиги, рўй бераётган воқеалар ниманингдир аломати эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, фалсафа фани таълимотидаги аломатларни англаб етиб, уларга қулоқ солиб яшасак, хато ва фожиаларнинг олдини олган бўламиз.
Онам раҳматлининг ҳаётлари жуда оғир кечган бўлиб, 2 ёшга тўлганларида оналари, 14 ёшларида эса оталари оламдан ўтиб, онам бечора ёлғиз, бировларнинг қўлида қолиб кетган эканлар. Яккаю ёлғиз акалари ҳам урушдан қайтмагандан кейин онам раҳматли қаттиқ тушкунликка тушиб қоладилар. Шунинг учун ўтмишларини эслаб жуда кўп йиғлар, баъзан нолиб, "Яратганга қайсидир қилмишим ёқмаган экан-да", дердилар. Авваллари мен ҳам баъзан онамнинг фикрларига қўшилиб, хафа бўлар эдим.
Кейинчалик улғайиб, Яратган онамни ҳам сийлагани, оқил фарзандлар, имон- инсофли турмуш ўртоқларининг борлиги ҳам катта бахт эканлигини айтиб, кўнгилларини кўтарадиган бўлдим. Бора- бора содир бўлаётган воқеалардан ҳайратга туша бошладим. Чунки онам учун нимадир қиладиган бўлсам, бир оз фурсат ўтмасдан ажрини сезар, гўёки ғойибдан келаётган қандайдир куч менга ёрдам бераётгандек туйиларди. Сезар эдиму, тушунтириб беролмасдим. Онам учун ўн минг сўм сарфласам, ўрнига қандайдир сабаб билан юз минг сўм келиб қолар эди. Бора-бора бундай ҳодисалар шунчалик сезила бошладики, мен уларнинг шунчаки тасодиф эмаслигини англаб, ҳайратим орта бошлади. Пахта терими пайти эди. Уйдан қўнғироқ қилиб, онамнинг юраклари безовта қилаётганини айтишди. Ишдан жавоб сўраб, шифокор олиб уйга келдим. Йўлдош ака исмли шифокор онамни узоқ вақтдан бери даволаб юргани учун эндиги муолажалар онамга ёрдам беролмаётганлиги, кучлироқ дори-дармон зарурлигини айтди. Шифокор ёзган дори қоғозини, ўша вақтда туманимизга терим бўйича вилоятдан қўйилган вакил- вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Сайёра Мавлоновага кўрсатиб, шу дорини топиб келишим зарурлигини айтиб рухсат сўрадим. Сайёра опа менга,бу дори жуда камёб ва қиммат эканлигини, бундан оддийроқ дорилар кўпроқ фойда бериши мумкинлигини айтганида иккилланиб қолдим. Чунки Сайёра опанинг асли касби шифокор бўлганлиги учун унинг гапларида жон бордек туюлди ва опа айтган ўша оддийроқ дорини олишга қарор қилдим. Чунки шифокор ёзган "байлотен" дорисининг ҳар донасининг ўзи жуда қиммат бўлиб, яна ўн дона олиш керак эди. Ака-укаларимга айтишга эса уялдим.
Лекин туманимиздаги қайси дорихонага кирмай, опа тавсия қилган " рибоксин" дорисини топа олмадим. ( ! ) Онамга эса кечқурун дорини олиб боришим зарур эди. Шунинг учун ёнимдаги бор пулни санаб, етмаганига Сайёра опадан қарз олиб шаҳарга кетдим. "Байлотен" дорисини олиб уйга келсам, пилла тайёрлаш заводидан қўнғироқ қилишиб, пилла мавсумида берган ёрдамим учун менга ҳам мукофот пули борлигини, эртадан қолдирмай олиб кетишимни айтишди. Балки ишонмассиз, завод берган мукофот пули, олган доримнинг пулига тенг эди... Кейинчалик ҳам шундай воқелар содир бўлаверди. Бир куни онамга, - Онажон, буни қандай тушунтиришни билмайману, сиз ҳам Яратганнинг суйган бандасисиз,- деб, бўлган воқеаларнинг баъзиларини айтиб берганимда онам раҳматли, "Оллоҳим, ўзинг билгувчисан, мен гуноҳкор бандангни кечиргин" дея йиғлаб юбордилар.
Қодир Оллоҳ ҳамма бандасига меҳрибон, қилаётган ҳар бир хатти-ҳаракатимиз унинг назарида эканига ишонмасликнинг иложи йўқ. Оналаримизга қилган ҳар бир яхшилигимиз эса Яратган томонидан шарафланар экан. Муборак "Ҳадиси Шариф" да "Жаннат оналарнинг оёғи остида" эканлиги бекорга марҳамат қилинмаганлиги онам раҳматли билан юз берган воқеаларда яна бир бор исботланди. Сиз ҳам эътибор қилинг, мен ҳикоя қилган воқеалар Сизнинг онангизда ҳам содир бўлаётганлигига амин бўласиз.
Башорат Сатторова.

Ибрат...
1. Отанг сенга танбеҳ берганида у сени ёмон кўрмайди.
2. Отанг сенга босим қилганида у сени ўсишингни истайди.
3. Отангни жим турганини кўрганингда у сени келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади.
4. Отанг иқтисод қилган пайтда билиб қўй, у ўз нафсини бутунлай маҳрум қилган бўлади.
5. Отанг ҳансираб қолганини кўрсанг билиб қўй, у сен сабабли шундай бўлган.
6. Отанг кулган пайтида билиб қўй, бунинг ҳам сабабчиси сенсан.
7. Отанг қаттиққўл бўлиб қолса билиб қўй, сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан.
8. Отанг эшик хонасини қулфлаб олган пайтида билиб қўй, у йиғлаётган бўлади.
9. Отангга нисбатан овозингни баландлатсанг уни тириклайин гўрга тиққанингни билиб қўй.
10. Сен ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг билиб қўй, отанг сендан ғазабланган бўлади.
11. Отанг тўшакка чўзилиб олиб, гапирмаётганини кўрсанг билиб қўй, сен улкан суячиқ тоғни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. У бўшлиқни ҳеч қандай хотира ҳам тўлдира олмайди.

#Биласизми #Экологик_ҳуқуқлар
⚠️Қонунчиликка кўра, чиқиндиларни қуйидаги жойларда сақлаш ва бундай жойларга кўмиб ташлаш тақиқланади:
🔹 аҳоли пунктлари ерларида,
🔹 табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда,
🔹 моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерларда,
🔹 фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш объектларига ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарар етказиш таҳдиди келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа жойларда.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

БИР ОНАНИНГ ДУОСИ
Кекса бир аёл автобусга минди. Аммо ўтиришга бўш ўриндиқ топа олмади. Бир киши онахонга эҳтиром кўрсатиб, ўрнини бўшатиб берди. Аёл раҳмат айтиб, “Илоҳим, сенга ҳар йили ҳажга бориш насиб этсин”, дея уни дуо қилди.
Жой берган одам кейинчалик айтади: “Онахоннинг ўша дуосидан сўнг, тўққиз марта ҳаж қилдим. Ўртаҳол, камбағал инсон бўлсам-да, Меҳрибон Аллоҳ бу улуғ амални қайта ва қайта адо этишни муяссар этди”.
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Яхшиликлардан бирортасини паст санаманг...” деганлар.
Имом Муслим ривояти
@piskenthayoti
“Яхшиликлардан бирортасини паст санаманг...”

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мана шу видеони кўринг, дилбар ва жонбахш қўшиғини тингланг.
Шунда бу дунёнинг ўзи бир мўъжиза эканлигига ишонасиз.Шундай эмасми?
@piskenthayoti
Шунда бу дунёнинг ўзи бир мўъжиза эканлигига ишонасиз.Шундай эмасми?
@piskenthayoti
Бир ҳаким зотдан:
- Инсон қандай сабр қилиши мумкин? - деб сўрадилар.
Муборак зот шундай жавоб берибди:
- Ҳаммасини унутиб юборасиз, кейин сабр қиласиз.
Бу энг гўзали;
- Нимаики бўлса қабул қиласиз, кейин сабр қиласиз.
Бу энг тўғриси;
- Ҳаммасидан воз кечасиз, кейин сабр қиласиз.
Бу энг қийини;
- Яна бор, барча ишни Аллоҳга топширасиз, кейин сабр қиласиз
Бу эса сабрнинг энг каттасидир.
«Ҳикматлар хазинаси» рисоласидан.

Телемухбир йўловчиларни тўхтатиб, савол беряпти:
— Сиз нимани йўқотишдан қўрқасиз?
Бу саволга одамлар турлича жавоб беришяпти. Бири «Ота-онамни йўқотишдан қўрқаман», дейди. Билмайдики, қўрқса-қўрқмаса, ўзининг дунёга келишига сабабчи бўлган энг азиз кишиларини эртами-кечми барибир йўқотади. Бошқа бир одам «Тинчликни», яна бири «Оила бахтини...» деди.
Ҳамма жавоблар тўғри.
Лекин...
Бирон бир киши «Виждонни йўқотишдан қўрқаман», демади, «Иймонимни йўқотишдан қўрқаман», демади. «Эътиқодни, диёнатни, Ватанга садоқатни йўқотишдан қўрқаман», демади-я!
Мантиқан олиб қаралса, ота-онани йўқотишдан хоҳ қўрқинг, хоҳ қўрқманг, бир кунмас бир кун улар фоний дунёни ташлаб кетишгач, армон билан бўлса-да, яшайверади киши. Худо кўрсатмасин-у, аммо тинчликни йўқотиб урушга дуч келса ҳам, азоб билан бўлса-да, яшайверади инсон. Оила бахтини ҳеч ким йўқотмасин, аммо бу ҳол юз берса янги бахт умиди билан ҳаёт кечираверади одам.
Аммо...
Иймонни йўқотса...
Виждонни йўқотса...
Эътиқод, диёнатдан,
Ватанга садоқатдан айрилиб қолсачи... Қандай яшайди!?
Иймонсиз, виждонсиз, эътиқод-диёнатсиз, садоқатсиз ҳам яшаяпман, дегувчи одам ёлғон сўзлабди. У ўзини тирик деб ўйлайди, аслида у тирик мурдадир.
Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан

АЁЛ КИШИНИНГ МУОМАЛАСИ — ЭРИНИНГ ҚАЛБИГА ЙЎЛ
Америкалик олима Терри Лашер аёлнинг эрини ўзига тортиши ҳақидаги изланишларида шундай дейди:
“Фараз қилинг, сиз эрингиз билан машинада меҳмонга кетяпсиз. Эрингиз машинани тез ҳайдаяпти, деб ўйладингиз.
Унга:
«Намунча тез ҳайдайсиз?! Жиннимисиз?! Бизни ўлдирасиз-ку? — дейсизми?
Ёки:
«Азизим, хавфсизлик камарини тақиб олинг, тезликни бироз пасайтиринг. Ҳаётингиз мен учун жуда қадрли…» — дейсизми?
Ё бўлмаса:
«Менга ва фарзандларингизга раҳмингиз келсин. Аллоҳдан кейин бизнинг суянадиганимиз — сизсиз…»
дейсизми?
Эркак киши танбеҳдан кўра, қадрланаётганини ҳис қилганда кўпроқ ўзгаради.
Маломат қилиш кўпинча қайсарликни кучайтиради, меҳр ва ҳикмат эса қалбни юмшатади.
Эрингизга уни яхши кўришингизни, унинг ҳаёти ва соғлиғи сиз учун қанчалар қадрли эканини ҳис эттириб туринг.
Чиройли муомала — бахтли оиланинг калитидир.
“Муваффақиятли аёл учун 100 тавсия” китобидан.