#шеърият
Сирожиддин Рауф
Эй, дўстим, азизим, боримда ҳам кел,
Йўқликдан зорланган зоримда ҳам кел.
Гул очган боғимда яйра беармон,
Қаҳратон чилласи – қоримда ҳам кел.
Гўзалдир тириклик нашъу намоси,
Одамни маст қилар жонбахш ҳавоси,
Шодмон кунларимда карнай садоси,
Қайғумда чертилган торимда ҳам кел.
Киборлар ён бермас мискин ҳолимга,
Меҳнату заҳматдан қадди долимга,
Беш кунлик дунёнинг мансаб, молига
Қайрилмас бу қайсар оримда ҳам кел.
О, чинми шу очун? Забонлар жимдир,
Адолат истамас замонлар жимдир,
Охир ҳақиқатни айтади кимдир,
Гоҳо хуш, гоҳ нохуш коримда ҳам кел.
Бир бошнинг ғамини асло емасман,
Ҳақ сўздан ўзгасин минбаъд демасман,
Мен Ҳаллож эмасман, Машраб эмасман,
Қатлимга тикилган доримда ҳам кел.
@piskenthayoti
Сирожиддин Рауф
Эй, дўстим, азизим, боримда ҳам кел,
Йўқликдан зорланган зоримда ҳам кел.
Гул очган боғимда яйра беармон,
Қаҳратон чилласи – қоримда ҳам кел.
Гўзалдир тириклик нашъу намоси,
Одамни маст қилар жонбахш ҳавоси,
Шодмон кунларимда карнай садоси,
Қайғумда чертилган торимда ҳам кел.
Киборлар ён бермас мискин ҳолимга,
Меҳнату заҳматдан қадди долимга,
Беш кунлик дунёнинг мансаб, молига
Қайрилмас бу қайсар оримда ҳам кел.
О, чинми шу очун? Забонлар жимдир,
Адолат истамас замонлар жимдир,
Охир ҳақиқатни айтади кимдир,
Гоҳо хуш, гоҳ нохуш коримда ҳам кел.
Бир бошнинг ғамини асло емасман,
Ҳақ сўздан ўзгасин минбаъд демасман,
Мен Ҳаллож эмасман, Машраб эмасман,
Қатлимга тикилган доримда ҳам кел.
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!
Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!
Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!
Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!
Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
Шавкат Мирзиёев
"Бугунги кунда матбуот иши, журналистлар фаолияти нафақат “тўртинчи ҳокимият”, балки мудофаа, хавфсизлик каби ҳал қилувчи соҳага айланиб бормоқда.
Бу эса мазкур йўналишда айнан сизлардек жасур ва довюрак, Ватанни чин дилдан севадиган, ўз касбига содиқ ва фидойи инсонлар тобора кўпроқ бўлишини тақозо этмоқда.
Ана шу талабдан келиб чиққан ҳолда, кўп қиррали профессионал билим ва малакага, юксак маънавий-интеллектуал фазилатларга эга бўлган замонавий журналист кадрлар тайёрлаш бундан буён ҳам устувор вазифамиз бўлиб қолади.
Шу билан бирга, ахборот майдонини сифатли ва рақобатдош миллий контент билан тўлдириш масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб бораётгани барчамиз учун аён ҳақиқатдир."

Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми #Пенсия_ва_ижтимоий_ҳимоя
⚠️ Қонунчиликка кўра, пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ойдан ошмаган давр учун тўланади.
✔️Бироқ, пенсияни тайинловчи ёки тўловчи органнинг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эътироф
Ассалом алайкум ҳурматли "Пискент хаёти" газетаси тахририяти ходимлари.
Мен Сизларнинг узоқ Закарпатье шахридаги кузатувчингиз Шехла Маликоваман.
Кеча сизлар ўтказган челленж туфайли жуда кўп қадрдон инсонларимнинг тақдиридан бохабар бўлдим.
Уларни жуда соғинганим,кўпларини таниганим учун бу холат рухиятимга жуда қаттиқ таъсир қилди.
Айниқса челленжнинг номи менга жуда ёқди.Чунки СОҒИНЧ хақиқий гўзал ва инсоний туйғудир.
Умуман олганда тахририятнинг рахбари жуда кучли ва билимли, маънавияти юксак инсон эканлиги хавасимни келтиради .
Чунки газетада берилаётган ҳар бир мақола кучли мулоҳазалар ва ўткир фикрлар орқали баён этилгани мақтовга муносибдир ва буни ҳаммаям уддалай олмайди.
Мен газетанинг телеграм канали орқали ўзим ўсиб улғайган жонажон Пискентимнинг нафасини ҳис қилиб тураман ва бунинг учун сизлардан чексиз миннатдорм ан.
Ижодингиз янада гуркираб,газетангиз бундан ҳам катта мақтовларга лойиқ бўлаверсин.
Ашаддий мухлисингиз
Шехла Маликова.

👍3
#9 май- Хотира ва қадрлаш куни
Туманимиздаги 7-сонли мактабнинг 3-"Б" синф ўқувчилари ўртасида 9 май "Хотира ва қадрлаш куни" га бағишлаб "Билимлар беллашуви" ўтказилди. Унга кўра ўқувчилар асосий фанлардан олган билимларини намойиш этдилар. Математикадан терқатма топшириқлар берилди. Она тилидан Хотира кунига бағишланган матн диктант усулида ёзилди. Ўқишдан "Сен етим эмассан " асаридан олинган матн устида ишланди. Ғолиб ўқувчилар рағбатлантирилди.

Инсон бахти камдан-кам учрайдиган катта муваффақиятлар билан эмас, балки кундалик кичик яхшиланишлар билан яратилади.
Бенжамин Франклин
@piskenthayoti
Бенжамин Франклин
@piskenthayoti
ОНА ИФОРИНГИЗ СОҒИНГАНИМ РОСТ...
Бугун аламлардан оғринганим рост,
Қисмат оловида қоврулганим рост,
Томорқамда ўсган райхонни ҳидлаб,
Она ифорингиз соғинганим рост...
Сиз йўқ дунёсининг гуллари сўлин,
Негадир порламас ойлари тўлин,
Жажжи қизалоғим жим тутиб қўлин,
Она ифорингиз соғинганим рост...
Қани бағрингизга боссангиз яна,
Бир умр қолардим қилмасдим таъна,
Нодон бўлганимни англадим мана,
Она ифорингиз соғинганим рост...
Оқ сочлар рўмолга беркинган чоғда,
Мен парво қилмадим яйрадим боғда,
Бу кун андуҳлардан юрагим доғда,
Она ифорингиз соғинганим рост...
Ғанимат умрни билмасмидим мен,
Вақтларни писанд қилмасмидим мен,
Йилларни назарга илмасмидим мен,
Она ифорингиз соғинганим рост...
Бугун аламлардан оғринганим рост,
Қисмат оловида қоврулганим рост,
Ховлимизда ўсган райхонни ҳидлаб,
Она ифорингиз соғинганим рост...
@piskenthayoti
Бугун аламлардан оғринганим рост,
Қисмат оловида қоврулганим рост,
Томорқамда ўсган райхонни ҳидлаб,
Она ифорингиз соғинганим рост...
Сиз йўқ дунёсининг гуллари сўлин,
Негадир порламас ойлари тўлин,
Жажжи қизалоғим жим тутиб қўлин,
Она ифорингиз соғинганим рост...
Қани бағрингизга боссангиз яна,
Бир умр қолардим қилмасдим таъна,
Нодон бўлганимни англадим мана,
Она ифорингиз соғинганим рост...
Оқ сочлар рўмолга беркинган чоғда,
Мен парво қилмадим яйрадим боғда,
Бу кун андуҳлардан юрагим доғда,
Она ифорингиз соғинганим рост...
Ғанимат умрни билмасмидим мен,
Вақтларни писанд қилмасмидим мен,
Йилларни назарга илмасмидим мен,
Она ифорингиз соғинганим рост...
Бугун аламлардан оғринганим рост,
Қисмат оловида қоврулганим рост,
Ховлимизда ўсган райхонни ҳидлаб,
Она ифорингиз соғинганим рост...
@piskenthayoti
Forwarded from Назира Хамидовна
Ассалому алейкум хурматли Пискент шахримизни ягона пискент хаети газетамизни азиз мери даребош мухарири.Башорат опа Сатторова Мунирахон.Шахлохон килган.мехнатилага рози булила.сила.туфайли Пискенимздан утиб кетган азиз инсонларимзни хотираладиксизларга уз миннатдорчилигимни бидииаман .Яна бир бор катта рахмат.Назира Боймуродова
👍3
#9май_Хотира_ва_қадрлаш_куни
У кимнинг онаси?
Қаранг, ҳув – Хотира хиёбонида,
Мунғайиб ўтирган кимнинг онаси?..
– Бир уюм тупроқнинг остида ётган,
Фақат исми қолган жимнинг онаси...
Урушга уч нафар ўғлин юбориб,
Уч бора қорахат олган – карахт у...
Баргидан илдизи қадар қовжираб,
Фақат танаси бор - тўнка дарахт у.
Жангда ҳалок бўлган новча Нодирнинг
Ёки Ботиржоннинг онасими у,
Сибирь тупроғида аста жон берган,
Шўрлик Собиржоннинг онасими у?
Аскар эркасини кутиб зериккан,
Чолини кўзларин ўзи ёпибди.
Сарпо йиғиб, жангда юрган ўғлига,
Қорамағизгина келин топибди.
Қаранг, ўша ҳайкал кимнинг онаси?
Фақат узун деманг бунчалар байтинг,
Ёлғиз шу онага раҳмингиз келсин,
Ўғлини топсангиз, манзилин айтинг.
Айтинг, айтиб беринг, хабардор бўлсин,
Ёлғиз онасининг тотган жабридан,
Шубҳасиз, агар у чин ўғил бўлса
Чиқиб келар ҳатто ётган қабридан.
Шоира Тўлаганова.
@piskenthayoti
У кимнинг онаси?
Қаранг, ҳув – Хотира хиёбонида,
Мунғайиб ўтирган кимнинг онаси?..
– Бир уюм тупроқнинг остида ётган,
Фақат исми қолган жимнинг онаси...
Урушга уч нафар ўғлин юбориб,
Уч бора қорахат олган – карахт у...
Баргидан илдизи қадар қовжираб,
Фақат танаси бор - тўнка дарахт у.
Жангда ҳалок бўлган новча Нодирнинг
Ёки Ботиржоннинг онасими у,
Сибирь тупроғида аста жон берган,
Шўрлик Собиржоннинг онасими у?
Аскар эркасини кутиб зериккан,
Чолини кўзларин ўзи ёпибди.
Сарпо йиғиб, жангда юрган ўғлига,
Қорамағизгина келин топибди.
Қаранг, ўша ҳайкал кимнинг онаси?
Фақат узун деманг бунчалар байтинг,
Ёлғиз шу онага раҳмингиз келсин,
Ўғлини топсангиз, манзилин айтинг.
Айтинг, айтиб беринг, хабардор бўлсин,
Ёлғиз онасининг тотган жабридан,
Шубҳасиз, агар у чин ўғил бўлса
Чиқиб келар ҳатто ётган қабридан.
Шоира Тўлаганова.
@piskenthayoti
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Тановар" қўшиғини қойилмақом қилиб жонли ижро этган корейс қизига тасанно айтмасдан иложинг йўқ.
Ҳақиқий овоз, ҳақиқий санъат! Эшитиб ,баҳо беринг!
@piskenthayoti
Ҳақиқий овоз, ҳақиқий санъат! Эшитиб ,баҳо беринг!
@piskenthayoti
👏5👍2
#_якшанба мутолааси
ЖАННАТ ОНАЛАРНИНГ ОЁҒИ ОСТИДА
Баъзан ҳаётимизда шундай воқеалар содир бўладики, унинг моҳиятини англаб етолмасдан, шунчаки тасодифга йўямиз. Лекин машҳур файласуф Вольтер таъкидлаганидек, ҳаётда ҳеч қандай тасодиф мавжуд эмаслиги, рўй бераётган воқеалар ниманингдир аломати эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, фалсафа фани таълимотидаги аломатларни англаб етиб, уларга қулоқ солиб яшасак, хато ва фожиаларнинг олдини олган бўламиз.
Онам раҳматлининг ҳаётлари жуда оғир кечган бўлиб, 2 ёшга тўлганларида оналари, 14 ёшларида эса оталари оламдан ўтиб, онам бечора ёлғиз, бировларнинг қўлида қолиб кетган эканлар. Яккаю ёлғиз акалари ҳам урушдан қайтмагандан кейин онам раҳматли қаттиқ тушкунликка тушиб қоладилар. Шунинг учун ўтмишларини эслаб жуда кўп йиғлар, баъзан нолиб, "Яратганга қайсидир қилмишим ёқмаган экан-да", дердилар. Авваллари мен ҳам баъзан онамнинг фикрларига қўшилиб, хафа бўлар эдим.
Кейинчалик улғайиб, Яратган онамни ҳам сийлагани, оқил фарзандлар, имон- инсофли турмуш ўртоқларининг борлиги ҳам катта бахт эканлигини айтиб, кўнгилларини кўтарадиган бўлдим. Бора- бора содир бўлаётган воқеалардан ҳайратга туша бошладим. Чунки онам учун нимадир қиладиган бўлсам, бир оз фурсат ўтмасдан ажрини сезар, гўёки ғойибдан келаётган қандайдир куч менга ёрдам бераётгандек туйиларди. Сезар эдиму, тушунтириб беролмасдим. Онам учун ўн минг сўм сарфласам, ўрнига қандайдир сабаб билан юз минг сўм келиб қолар эди. Бора-бора бундай ҳодисалар шунчалик сезила бошладики, мен уларнинг шунчаки тасодиф эмаслигини англаб, ҳайратим орта бошлади. Пахта терими пайти эди. Уйдан қўнғироқ қилиб, онамнинг юраклари безовта қилаётганини айтишди. Ишдан жавоб сўраб, шифокор олиб уйга келдим. Йўлдош ака исмли шифокор онамни узоқ вақтдан бери даволаб юргани учун эндиги муолажалар онамга ёрдам беролмаётганлиги, кучлироқ дори-дармон зарурлигини айтди. Шифокор ёзган дори қоғозини, ўша вақтда туманимизга терим бўйича вилоятдан қўйилган вакил- вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Сайёра Мавлоновага кўрсатиб, шу дорини топиб келишим зарурлигини айтиб рухсат сўрадим. Сайёра опа менга,бу дори жуда камёб ва қиммат эканлигини, бундан оддийроқ дорилар кўпроқ фойда бериши мумкинлигини айтганида иккилланиб қолдим. Чунки Сайёра опанинг асли касби шифокор бўлганлиги учун унинг гапларида жон бордек туюлди ва опа айтган ўша оддийроқ дорини олишга қарор қилдим. Чунки шифокор ёзган "байлотен" дорисининг ҳар донасининг ўзи жуда қиммат бўлиб, яна ўн дона олиш керак эди. Ака-укаларимга айтишга эса уялдим.
Лекин туманимиздаги қайси дорихонага кирмай, опа тавсия қилган " рибоксин" дорисини топа олмадим. ( ! ) Онамга эса кечқурун дорини олиб боришим зарур эди. Шунинг учун ёнимдаги бор пулни санаб, етмаганига Сайёра опадан қарз олиб шаҳарга кетдим. "Байлотен" дорисини олиб уйга келсам, пилла тайёрлаш заводидан қўнғироқ қилишиб, пилла мавсумида берган ёрдамим учун менга ҳам мукофот пули борлигини, эртадан қолдирмай олиб кетишимни айтишди. Балки ишонмассиз, завод берган мукофот пули, олган доримнинг пулига тенг эди... Кейинчалик ҳам шундай воқелар содир бўлаверди. Бир куни онамга, - Онажон, буни қандай тушунтиришни билмайману, сиз ҳам Яратганнинг суйган бандасисиз,- деб, бўлган воқеаларнинг баъзиларини айтиб берганимда онам раҳматли, "Оллоҳим, ўзинг билгувчисан, мен гуноҳкор бандангни кечиргин" дея йиғлаб юбордилар.
Қодир Оллоҳ ҳамма бандасига меҳрибон, қилаётган ҳар бир хатти-ҳаракатимиз унинг назарида эканига ишонмасликнинг иложи йўқ. Оналаримизга қилган ҳар бир яхшилигимиз эса Яратган томонидан шарафланар экан. Муборак "Ҳадиси Шариф" да "Жаннат оналарнинг оёғи остида" эканлиги бекорга марҳамат қилинмаганлиги онам раҳматли билан юз берган воқеаларда яна бир бор исботланди. Сиз ҳам эътибор қилинг, мен ҳикоя қилган воқеалар Сизнинг онангизда ҳам содир бўлаётганлигига амин бўласиз.
Башорат Сатторова.