"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.25K subscribers
70.9K photos
12.6K videos
106 files
9.37K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Атиргулли сомса .
Бир хилликдан зериккан ва бетакрор кўринишдаги дастурхон тузмоқчи бўлсангиз атиргул сомсадан яхшиси бўлмайди.
Юмшоқлиги ва ажойиб мазаси сомсага алохида хусусият бағишлайди.
@piskenthayoti
Борган жойингда қарияларни ва қайнона қайнотангни кўнглини ол, мухаббатини қозонгин.

Менга қандай итоатда бўлган бўлсанг, энди худди шундай эринга итоат қил.
Хеч қачон, хеч қачон бахслашиб гап қайтармагин, акс холда мухаббати совушни бошлайди.


Доим кулиб юргин.
Аразламагин. Аразлаш оилани заифлаштиради.
Аразлашга ўрганиб қолсанг, доим тўмсайиб юришга одатланиб қоласан.

Ишдан, катта хонадонни йиғиштиришда чарчаб қолсанг, ўзингни қийнама.
Иш тугамайди.
Қайнонангдан хам яширма чарчаб қолганингда.


Қулдек келин бўлма.
Тоқатинг доирасида ишларни қил.

Эринг билан бўлганингда, кўпроқ яхши гапларни гаплашгин.
Токи, уйга келиш, эринга хурсандчилик бўлсин.


Эринг уйга сиғмай қолишидан қўрқ. Хушёр бўл. Эркак доим уйига интилиши керак.

Сенга ёқмайдиган холатлар бўлса, қадаринга рози бўл.
Батамом бахтли бўлиш, хеч кимга ваъда берилмаган.
Мутлоқ бахт - Жаннатда.


Оилани бахтли бўлишида аёлни ўрни катта. Шуни ёдингда тут.

Миразиз Ахмедов

@piskenthayoti
👍1
#шеърият

Сирожиддин Рауф

Эй, дўстим, азизим, боримда ҳам кел,
Йўқликдан зорланган зоримда ҳам кел.
Гул очган боғимда яйра беармон,
Қаҳратон чилласи – қоримда ҳам кел.

Гўзалдир тириклик нашъу намоси,
Одамни маст қилар жонбахш ҳавоси,
Шодмон кунларимда карнай садоси,
Қайғумда чертилган торимда ҳам кел.

Киборлар ён бермас мискин ҳолимга,
Меҳнату заҳматдан қадди долимга,
Беш кунлик дунёнинг мансаб, молига
Қайрилмас бу қайсар оримда ҳам кел.

О, чинми шу очун? Забонлар жимдир,
Адолат истамас замонлар жимдир,
Охир ҳақиқатни айтади кимдир,
Гоҳо хуш, гоҳ нохуш коримда ҳам кел.

Бир бошнинг ғамини асло емасман,
Ҳақ сўздан ўзгасин минбаъд демасман,
Мен Ҳаллож эмасман, Машраб эмасман,
Қатлимга тикилган доримда ҳам кел.

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!

Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!

Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
Шавкат Мирзиёев

"Бугунги кунда матбуот иши, журналистлар фаолияти нафақат “тўртинчи ҳокимият”, балки мудофаа, хавфсизлик каби ҳал қилувчи соҳага айланиб бормоқда.

Бу эса мазкур йўналишда айнан сизлардек жасур ва довюрак, Ватанни чин дилдан севадиган, ўз касбига содиқ ва фидойи инсонлар тобора кўпроқ бўлишини тақозо этмоқда.

Ана шу талабдан келиб чиққан ҳолда, кўп қиррали профессионал билим ва малакага, юксак маънавий-интеллектуал фазилатларга эга бўлган замонавий журналист кадрлар тайёрлаш бундан буён ҳам устувор вазифамиз бўлиб қолади.

Шу билан бирга, ахборот майдонини сифатли ва рақобатдош миллий контент билан тўлдириш масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб бораётгани барчамиз учун аён ҳақиқатдир."
@piskenthayoti
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми #Пенсия_ва_ижтимоий_ҳимоя

⚠️Қонунчиликка кўра, пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ойдан ошмаган давр учун тўланади.

✔️Бироқ, пенсияни тайинловчи ёки тўловчи органнинг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эътироф

Ассалом алайкум ҳурматли "Пискент хаёти" газетаси тахририяти ходимлари.
Мен Сизларнинг узоқ Закарпатье шахридаги кузатувчингиз Шехла Маликоваман.
Кеча сизлар ўтказган челленж туфайли жуда кўп қадрдон инсонларимнинг тақдиридан бохабар бўлдим.
Уларни жуда соғинганим,кўпларини таниганим учун бу холат рухиятимга жуда қаттиқ таъсир қилди.
Айниқса челленжнинг номи менга жуда ёқди.Чунки СОҒИНЧ хақиқий гўзал ва инсоний туйғудир.
Умуман олганда тахририятнинг рахбари жуда кучли ва билимли, маънавияти юксак инсон эканлиги хавасимни келтиради .
Чунки газетада берилаётган ҳар бир мақола кучли мулоҳазалар ва ўткир фикрлар орқали баён этилгани мақтовга муносибдир ва буни ҳаммаям уддалай олмайди.
Мен газетанинг телеграм канали орқали ўзим ўсиб улғайган жонажон Пискентимнинг нафасини ҳис қилиб тураман ва бунинг учун сизлардан чексиз миннатдорм ан.
Ижодингиз янада гуркираб,газетангиз бундан ҳам катта мақтовларга лойиқ бўлаверсин.
Ашаддий мухлисингиз
Шехла Маликова.
@piskenthayoti
👍3
#9 май- Хотира ва қадрлаш куни

Туманимиздаги 7-сонли мактабнинг 3-"Б" синф ўқувчилари ўртасида 9 май "Хотира ва қадрлаш куни" га бағишлаб "Билимлар беллашуви" ўтказилди. Унга кўра ўқувчилар асосий фанлардан олган билимларини намойиш этдилар. Математикадан терқатма топшириқлар берилди. Она тилидан Хотира кунига бағишланган матн диктант усулида ёзилди. Ўқишдан "Сен етим эмассан " асаридан олинган матн устида ишланди. Ғолиб ўқувчилар рағбатлантирилди.

@piskenthayoti
Инсон бахти камдан-кам учрайдиган катта муваффақиятлар билан эмас, балки кундалик кичик яхшиланишлар билан яратилади.

Бенжамин Франклин

@piskenthayoti
ОНА ИФОРИНГИЗ СОҒИНГАНИМ РОСТ...

Бугун аламлардан оғринганим рост,
Қисмат оловида қоврулганим рост,
Томорқамда ўсган райхонни ҳидлаб,
Она ифорингиз соғинганим рост...

Сиз йўқ дунёсининг гуллари сўлин,
Негадир порламас ойлари тўлин,
Жажжи қизалоғим жим тутиб қўлин,
Она ифорингиз соғинганим рост...

Қани бағрингизга боссангиз яна,
Бир умр қолардим қилмасдим таъна,
Нодон бўлганимни англадим мана,
Она ифорингиз соғинганим рост...

Оқ сочлар рўмолга беркинган чоғда,
Мен парво қилмадим яйрадим боғда,
Бу кун андуҳлардан юрагим доғда,
Она ифорингиз соғинганим рост...

Ғанимат умрни билмасмидим мен,
Вақтларни писанд қилмасмидим мен,
Йилларни назарга илмасмидим мен,
Она ифорингиз соғинганим рост...

Бугун аламлардан оғринганим рост,
Қисмат оловида қоврулганим рост,
Ховлимизда ўсган райхонни ҳидлаб,
Она ифорингиз соғинганим рост...

@piskenthayoti
Forwarded from Назира Хамидовна
Ассалому алейкум хурматли Пискент шахримизни ягона пискент хаети газетамизни азиз мери даребош мухарири.Башорат опа Сатторова Мунирахон.Шахлохон килган.мехнатилага рози булила.сила.туфайли Пискенимздан утиб кетган азиз инсонларимзни хотираладиксизларга уз миннатдорчилигимни бидииаман .Яна бир бор катта рахмат.Назира Боймуродова
👍3
#9май_Хотира_ва_қадрлаш_куни

У кимнинг онаси?

Қаранг, ҳув – Хотира хиёбонида,
Мунғайиб ўтирган кимнинг онаси?..
– Бир уюм тупроқнинг остида ётган,
Фақат исми қолган жимнинг онаси...

Урушга уч нафар ўғлин юбориб,
Уч бора қорахат олган – карахт у...
Баргидан илдизи қадар қовжираб,
Фақат танаси бор - тўнка дарахт у.

Жангда ҳалок бўлган новча Нодирнинг
Ёки Ботиржоннинг онасими у,
Сибирь тупроғида аста жон берган,
Шўрлик Собиржоннинг онасими у?

Аскар эркасини кутиб зериккан,
Чолини кўзларин ўзи ёпибди.
Сарпо йиғиб, жангда юрган ўғлига,
Қорамағизгина келин топибди.

Қаранг, ўша ҳайкал кимнинг онаси?
Фақат узун деманг бунчалар байтинг,
Ёлғиз шу онага раҳмингиз келсин,
Ўғлини топсангиз, манзилин айтинг.

Айтинг, айтиб беринг, хабардор бўлсин,
Ёлғиз онасининг тотган жабридан,
Шубҳасиз, агар у чин ўғил бўлса
Чиқиб келар ҳатто ётган қабридан.

Шоира Тўлаганова.

@piskenthayoti
🔥1