* * *
Дарҳақиқат, турмуш ўртоғингиз камчиликларга эга!
Aгар у авлиё бўлганида, сиз билан асло турмуш қурмаган бўларди...
Дейл Карнеги
@piskenthayoti

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН,
Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз...

АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ
Ҳар бир ТОНГ қайтадан туғил! ҳар бир ТОНГ қайтадан сев! ҳар бир ТОНГ қайта ишонч билдир!
Зеро, тананг қарши мумкин, лекин кўнгил асло қаримайди.
Руҳинг эса ўсишда давом этади.
Ҳар бир нафасда ҳаёт бор. Ҳар бир сукутда маъно бор. Инсон қалбидаги энг ҳақиқий туйғу — ЎЗИГА яқинликда, тафаккурда, шукру сабрда мужассам…
Парвардигор маҳзун қалбларга шифо, чарчаган вужудимизга рохат, рухиятимизга таскин ато этсин!
Ниятимиз доимо тоза, мақсадимиз катта, орзуларимиз
рўёбли, қалбларимиз қайноқ бўлсин.
Зотан, инсоннинг яшашдан мақсади ва матлаби ҳам шунда- да!

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Корейс халқининг миллий таомларидан бири бўлган СУШИ сўнгги вақтларда кўпчиликнинг севимли таомига айланмоқда.
Ресторанларда яхшигина қиммат бўлган СУШИНИ осон ва арзон усулда тайёрлаш мумкин.
@piskenthayoti
Ресторанларда яхшигина қиммат бўлган СУШИНИ осон ва арзон усулда тайёрлаш мумкин.
@piskenthayoti
Агар инсонлар сизга...
Бееътибор бўлишса, сиз эътиборлик бўлинг.
Душманлик қилишса, дўстлик билан жавоб қайтаринг.
Хиёнат қилишса, вафо билан.
Сотқинлик қилишса, садоқат билан уялтиринг.
Ҳайвонлик қилишса, инсонийлик билан мурожаат қилинг.
Сизни тинглашмаса, сиз уларни тингланг.
Сизни севишмаса, сиз уларни севинг.
Сизни эслашмаса, сиз уларни эслаб туринг.
Сизни йўқлашмаса, сиз уларни бориб кўриб келинг, зеро сизда инсоний қалб яшасин.
Сизни кўргани кўзлари, эшитгани қулоқлари бўлмаса, сиз кўз ва қулоқ бўлинг.
Агар сизга шавқатсизлик қилишса, сиз уларга меҳр беринг.
Сиз ҳайвондан фарқли равишда онг билан сийлаганлигини унутманг. Сиз бундан ҳаётингиз давомида унумли фойдаланинг! Яшанг ва ҳаётда бекорга келиб кетманг, ўзингиздан албатта яхши иш, яхши сўз, яхши фарзанд қолдиринг...

#шеърият
Лермонтов
ВАТАН
Менинг ватан ишқим ажиб муҳаббат,
Бу ишқни енголмас идроким, зеҳним;
На қонлар тўкилиб топилган шуҳрат,
На мағрур хотиржам орому тиним,
На узоқ ўтмишдан азиз қиссалар
Менда шод хаёллар туғдира олар.
Севаману аммо – билмайман нечун? –
Жимжит ҳамда мудроқ далаларини,
Мавж уриб турувчи кенг ўрмонларин
Ва шўх дарёларин, бари-барини…
Қишлоқлар йўлида юрмоқлик маза!
Чопсам аравада дейман, тун чоғи:
Ҳасрат-ла қўнимгоҳ излаган лаҳза –
Дуч келса кулбалар хира чироғи.
Севаман ёқилган анғизлар дудин,
Чўлда йўлга чиққан карвонни – тунни,
Севаман адирда етилган экин –
Ичида оқарган қўша қайинни.
Кўплар сезмас, мен-чи: хурсандман –
Хирмонларни бўлиқ кўрганда,
Похолли томларга дилбандман,
Менга ёқар ўйма дарпарда.
Байрам чоғи, шудрингли кеча
Боқсам дейман ярим тунгача –
Ҳуштак билан рақс нағмасига,
Маст деҳқонлар ҳангомасига.

Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!
Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!
Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!
Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!
Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
Шавкат Мирзиёев
Бугун жамият ҳаётининг барча жабҳаларида очиқлик ва шаффофлик таъминланмоқда. Замон тез ривожланмоқда, халқимизнинг дунёқараши ўзгармоқда.
Бу борада айниқса, оммавий ахборот воситалари катта роль ўйнамоқда. Улар ҳаётий муҳим масалаларга эътиборимизни қаратиб, муаммоларни ҳал этишда бизга кўмаклашмоқдалар.
Демократик жамиятнинг асосий талабларидан бири ҳам шу.
Шуни эсдан чиқармайлик, матбуотни фаолиятимизни акс эттирувчи кўзгу деб билишимиз керак. Афсуски, кўп йиллар давомида биз ана шу кўзгуга қарашни ўзимизга эп кўрмадик.
Оқибатда ҳақиқий қиёфамизни кўролмай қолдик. Халқимизга очиқ-ойдин маълум бўлиб турган айбу нуқсонларимизни тан олмасдан, “мен ҳаммадан зўрман” деб ўзимизга бино қўйиб, кеккайиб юравердик. “Юзинг қийшиқ бўлса, ойнадан ўпкалама” деган доно мақолни буткул унутиб қўйдик.
Йиллар давомида жамиятимизда қанчадан-қанча иллатларнинг томир отиши, муаммоларнинг йиғилиб қолишининг асосий сабабларидан бири ҳам шу бўлгани, айни ҳақиқат.
Мен бу гапларни нима учун айтаётганимни ҳаммангиз яхши тушуниб турибсиз. Бугун барча бўғиндаги раҳбарларнинг жамоатчилик билан, айниқса оммавий ахборот воситалари билан муомала маданияти ҳар қачонгидан ҳам муҳим масалага айланди.
Айрим ҳолларда раҳбарлар томонидан танқидни қабул қила билмаслик, нима қилиб бўлса-да, уни тан олмасликка бўлаётган уринишларда ҳам кўзга ташланмоқда.
Афсуски, баъзи раҳбарлар халқ билан, матбуотчилар билан мулоқотда оддий муомала маданиятини, маънавиятни унутиб қўйишмоқда. Улар томонидан қилинган мурожаатларга ўз вақтида, холис жавоб берилмаслиги ҳам ҳақли эътирозларга сабаб бўлаяпти.
Ўзингиз гувоҳ бўлиб турибсиз, деярли ҳар куни ижтимоий тармоқларда қайсидир раҳбарнинг фаолияти билан боғлиқ шов-шувли хабар тарқалаяпти. Уларда берилаётган танқидий материалларга ўз вақтида холис, асосли муносабат билдирилмаётгани оқибатида одамлар орасида ҳар хил фикрлар, баҳс-мунозаралар юзага келмоқда.
Энг ачинарлиси, баъзи раҳбарлар жамоатчилик ўртасида турли зиддиятларга сабаб бўлиши мумкин бўлган бундай ҳолатларнинг олдини олиш ўрнига, кибру ҳавога берилиш, ўзига бино қўйиш билан масалани янада чигаллаштирмоқда.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
🔰 Фармонга кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази негизида Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик маркази ташкил этилади.
💸 Республика давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларига муайян ўқув йили учун ажратилган грант квоталарининг тўлмай қолган қисми ҳисобидан ҳар йили 500 нафаргача бўлган иқтидорли чет эл фуқароларига олий таълим ташкилотларида таълим олиш учун грант беришни назарда тутувчи “Янги Ўзбекистон стипендияси” дастури амалга оширилади.
📝 2026/2027 ўқув йилидан олий таълим ташкилотларига хорижий талабаларни қабул қилишнинг амалдаги тартибига қўшимча тариқасида “Study in Uzbekistan” платформаси орқали
қабул қилиш йўлга қўйилади.
📑 2026/2027 ўқув йилидан таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар таълимнинг кейинги босқичи учун ҳужжат топширишда хорижий тилни билиш тўғрисидаги сертификатни тақдим этишдан озод этилади.
✅ Қуйидагилар ташкил этилади:
🔹 Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази негизида Рақамли таълим ва сунъий интеллектни ривожлантириш маркази;
🔹 Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси ҳамда Ёшлар академияси негизида Ёшларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш офиси.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️ Илм-фан салоҳияти янада оширилади

#_мурожаат
ТУМАН ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИ БОШЛИҒИ МУҲАММАД МИРЗАЕВНИНГ ТУМАНИМИЗ АҲОЛИСИГА МУРОЖААТИ
Ҳурматли юртдошлар!
Маълумки, республикамизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Чунки коррупция жамият тараққиётига, иқтисодий ривожланишга ҳамда ижтимоий адолат тамойилларига жиддий зарар етказувчи салбий иллат ҳисобланади. Шунинг учун ҳозирги кунда жамиятимиз тараққиётига жиддий тўсқинлик қилаётган коррупция нафақат иқтисодий ривожланишга, балки адолат, ишонч ва қонун устуворлигига ҳам путур етказади. Шу боис, унга қарши курашиш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир.
Республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Коррупция – давлат тараққиётига тўсиқ бўладиган, адолат ва қонун устуворлигини издан чиқарадиган, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг жиддий таҳдид бўлиб, коррупцияга йўл қўйиш эса ислоҳотларимизга хиёнатдир! Шунинг учун бу иллатга қарши курашиш бўйича 2026 йилда “фавқулодда ҳолат” эълон қиламиз.
Коррупцияга қарши кураш — бу фақат давлат органларининг вазифаси эмас, балки ҳар бир фуқаронинг фуқаролик масъулиятидир. Биз порахўрлик, таниш-билишчилик ва ноқонуний манфаат орттиришга қатъиян қарши туришимиз зарур.
Шунинг учун барча фуқароларимизни қонунларга ҳурмат билан қарашга, ҳалоллик ва поклик тамойилларига амал қилишга, ҳар қандай коррупцион ҳолатларга бефарқ бўлмасликка, ёш авлодни Ватанга садоқат, миллий қадриятларимизнинг асосини ташкил этувчи ҳалол ва пок инсон қилиб тарбиялаш кечиктириб бўлмайдиган вазифаларимиздан биридир. Унутмайлик, ҳалоллик — жамият тараққиётининг энг мустаҳкам пойдеворидир. Коррупциясиз жамият — бу адолатли ва фаровон келажак демакдир.
Шу муносабат билан, барча фуқароларни қонун устуворлигини таъминлаш, ҳалоллик ва очиқлик тамойилларига қатъий риоя этишга чақирамиз.
Ҳар қандай коррупцион ҳолатларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш, порахўрлик ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.
Коррупцияга қарши курашишда давлат ва жамият манфаатларини шахсий манфаатлардан устун қўйиш, хизмат вазифаларимизни ҳалол, виждонан ва масъулият билан бажариш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида тегишли органларга ўз вақтида хабар бериш, ёш авлодни ҳалоллик, адолат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш энг асосий вазифаларимиздан бири бўлмоғи керак.
Унутмайлик, коррупцияга қарши курашиш борасида ҳар бир фуқаронинг фаол иштироки жамиятда қонунийлик ва адолатни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Мазкур мурожаатнома орқали барчангизни коррупцияга қарши курашишда фаол фуқаролик позициясини эгаллашга чақириб қоламиз.
Биргалашиб қилинган ҳаракатда барокат бўлишини унутмаган ҳолда, жамиятнинг илдизи ва тараққиётимиз ривожининг кушандаси бўлган коррупцияга қарши барчамиз биргаликда кураш олиб борсак, ўйлаймизки, албатта бу иллатдан қутиламиз.
Шунинг учун бу курашда барчамиз фаол бўлайлик.

Дарвешдан сўрадилар:
— Бойлик нимадир?
Дарвеш жавоб қилди:
— Сени севган оиланг, дуогўй ота-онанг, ҳолинг сўрайдиган фарзанд, уч-тўрт қадрдон дўст, бошингни пана қиладиган том, ризқингни топишингга васила бўлаётган ишинг, уйга олиб келадиган нонинг, сиҳату соғлигинг бўлса, сен ҳаммадан бадавлатсан!
Чунки бу неъматларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида бир инсонда бўлиши жуда камёб хол...

#_Эътироф
ЮКСАК МУКОФОТГА МУНОСИБ ЙИГИТ
Мамлакатимизда жамиятни демократлаштириш борасида амалга оширилаётган ҳаракатлар аввало давлатнинг бошқарувчилик функциясини босқичма-босқич, юқоридан қуйига тушириш, яъни, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизими ваколатларини кенгайтириш юзасидан амалга оширилаётган ишларда ўз самарасини кўрсатмоқда.
Ҳақиқатан ҳам бугунги кунга келиб маҳалла тизими жойларда инфратузилмани ривожлантириш, бандликни таъминлаш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш, ижтимоий соҳа равнақи билан боғлиқ масалалар ҳал қилинадиган кучга айланмоқда.
Президентимизнинг ташаббуси билан маҳалла фуқаролар йиғинларида туман ва шаҳар ҳокимларининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимининг жорий қилиниши ва бу вазифага билимли, юқори ташкилотчилик қобилиятига эга ёш кадрларнинг танлаб олингани тез орада ўз натижасини кўрсатиш билан бирга маҳалла тизими фаолиятида кескин бурилиш ясаб берди.
Бугунги кунда ҳоким ёрдамчиларининг ҳаракатчанлиги, аҳоли орасига дадил кириб бораётганлиги, муаммолар ечимига астойдил елка тутаётгани диққатга сазовордир. Бу уларнинг аввало тўғри саралаб олингани, билими, ҳаётий тажрибаси, одобу ахлоқи, вазиятни тўғри баҳолай олиши ва шунга қараб тўғри хулоса чиқара олаётгани билан боғлиқ бўлиб, бу ҳам бўлса ҳоким ёрдамчиларининг аксарияти бу вазифага келгунига қадар ушбу йўналишда фаолият олиб боргани туфайлидир.
Мақоламиз қаҳрамони, Навоий номли маҳалла ҳоким ёрдамчиси Даврон Икромовнинг фаолияти эса фикримизнинг яққол исботидир.
Даврон Икромов ўз фаолиятини 2022 йилда туманимиздаги Навоий номли маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозимидан бошлаб, бугунги кунга қадар шу вазифада самарали иш олиб бораётган ёш, чуқур билим ва тажрибага эга бўлган умидли кадрларимиздан биридир.
Даврон Икромов ҳоким ёрдамчиси бўлиб фаолият юритаётган ушбу маҳалладаги 1006 та хонадонда 4379 нафардан ортиқ фуқаро истиқомат қилади.
Албатта ҳар бир оиланинг ўзига яраша муаммолари бор бўлиб, Даврон Икромов ўз иш фаолияти давомида асосий эътиборни камбағал, эҳтиёжманд ва бандлиги таъминланмаган оилаларга қаратиб, уларнинг ҳар бири билан индивидуал тарзда шуғулланди.
У асосий эътиборни аввало маҳалланинг ихтисослашувига қаратиб, аҳолининг асосий ихтисослашуви томорқачилик ва иссиқхоналарга қаратилганини аниқлаб, камбағаллик рўйхатига кирган ва бандлиги таъминланмаган оилаларга имтиёзли кредитлар олишда ёрдамлашиб, уларнинг ўз тадбиркорлик фаолиятларини юритишлари ва бизнес билан шуғулланишларига жуда катта ёрдам берди.
Даврон Икромов Навоий номли маҳаллада ҳоким ёрдамчиси бўлиб иш бошлаган даврида ўз иссиқхонасига эга бўлган оилалар сони 30 тани ташкил этган бўлса, ҳозирги кунга келиб бундай оилалар сони 120 тага етганининг ўзи ҳам ҳоким ёрдамчисининг қандай фаолият олиб бораётганига ёрқин мисол бўла олади.
Бундан ташқари Даврон Икромов “Ҳар бир оила тадбиркор” лойиҳаси асосида маҳалладаги 70 та оилага тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари учун 10 миллион сўмдан 33 миллион сўмгача кредит олишларида яқиндан кўмаклашди. Бугунги кунда бундай оилаларнинг барчаси ўз тадбиркорлик фаолиятларини муваффақиятли олиб бормоқдалар.
Навоий номли маҳалла эса Даврон Икромовнинг билими, тажрибаси ва ўз вазифасига сидқидилдан ёндашганлиги туфайли ўрта ихтисослашувдан чуқур ихтисослашув даражасига олиб чиқилди.
Бундан ташқари унинг саъй-ҳаракатлари билан ўтган 2025 йилда 391 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилиб, 121 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилишга, 22 нафар фуқаро эса мавсумий ишларга жалб қилинди.
Шунингдек, маҳалладаги 46 нафар ишсиз ёшлар ҳамда хотин-қизлар ўз қизиқишлари бўйича касб-ҳунарга ўқитиш учун туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда ўқув марказларига юборилди.
Ҳар битта ташаббус ва ислоҳотларимизни маҳаллада юргизадиган албатта бу ҳоким ёрдамчилари ҳисобланади.

Шунинг учун маҳалладаги аҳоли бандлигини таъминлаш, норасмий иш ўринларини соядан чиқариш, оилавий тадбиркорлик дастурларини амалга ошириш, фуқароларни касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорликни ривожлантириш, камбағал оилалар билан ишлаш ва уларнинг даромадини ошириш каби ғоят масъулиятли вазифалар зиммасига юклатилган ҳоким ёрдамчилари ўз вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, уни талаблар даражасида амалга оширсалар, жамиятимиз ҳаёти қандай ижобий томонга ўзгариши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин эмас.
Биз буни Даврон Икромовнинг фаолияти мисолида янаям яққолроқ кўрмоқдамиз. Бу борада Республикамиз Президенти ва ҳукуматимиз томонидан чиқарилаётган фармон ва қарорлардаги кўрсатмалар унинг учун дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ- 306-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Даврон Икромов маҳалласидаги 18 та янги иш бошлаган тадбиркорлик субъектларига жами 1, 8 миллиард сўмлик кредит олишида кўмаклашиб, 72 та янги иш ўринларини яратишга эришди.
Шунингдек, у ҳоким ёрдамчиси бўлиб фаолият бошлаган 2022 йилдан ҳозирги кунга қадар унинг бевосита ёрдами билан маҳаллада истиқомат қилувчи 50 нафар фуқаро ўзининг 15 та корхонасини очиб, 35 нафар фуқаро эса якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият олиб бормоқда. 325 нафар фуқаро эса ўзини ўзи банд қилиш орқали доимий даромадга эга бўлди.
Ҳоким ёрдамчисининг энг асосий вазифаларидан бири аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишсизликка барҳам бериш эканлигини эътиборга олган Даврон Икромов маҳалласидаги 11 нафар фуқарога ўз фаолиятларини йўлга қўйишлари ва доимий равишда даромадга эга бўлишлари учун тикув машиналари, мотокультиватор, компьютер хизмати кўрсатиши учун ноутбук олишларига ёрдам берди. Натижада маҳаллада тикувчилик фаолияти билан шуғулланувчи яна бир тикувчилик корхонасининг фаолият бошлашига эришилди.
Қувонарлиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 октябрдаги “Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-347-сонли қарорига кўра юқори натижаларга эришиб келаётган ва катта тажрибага эга бўлган ҳоким ёрдамчиларидан иборат “Лойиҳа менежерлари” гуруҳи ташкил этилиб, Даврон Икромов ҳам мана шу гуруҳга киритилган бўлиб, 2025 йилнинг 1 март санасидан 20 августига қадар у ўз тажрибаларини ўртоқлашиш ва амалда татбиқ этиш мақсадида Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманига хизмат сафарига юборилиб, 20 та қишлоқ хўжалиги йўналишидаги, 10 та ишлаб чиқариш ва 15 та саноат йўналишидаги лойиҳаларини ишга тушириб, ижобий натижаларга эришгани таҳсинга лойиқдир.
Унинг бевосита ёрдами ва лойиҳалари асосида ҳозирги кунда маҳаллада савдо дўконлари, уй боғчалари, аёллар ҳамда эркаклар сартарошхоналари ва новвойхоналардан иборат маҳалла гузари самарали фаолият кўрсатмоқда.
Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 24 февралида ёшлар билан ўтказган мулоқоти чоғида улар эришаётган муваффақиятларни эътироф этар экан, мамлакатимиз келажаги, юртимиз эртаси уларнинг фаолияти билан бевосита боғлиқ эканлигини алоҳида таъкидлагани бежизга эмаслигини туманимиздаги Навоий номли маҳалла ҳоким ёрдамчиси Даврон Икромовнинг фаолиятида яққол кўриб янада амин бўлдик.
Даврон Икромовнинг фидокорона меҳнатлари муносиб тақдирланиб, унга давлатимизнинг юксак мукофоти –“Шуҳрат” медалининг берилиши эса мамлакатимизда астойдил меҳнат қилган инсон асло кам бўлмаслиги, улар доим Президентимиз, халқимиз ва давлатимиз эътиборида бўлишига яққол мисолдир.
Башорат Сатторова.

#_тадбир
Туман ФВБ ходимлари томонидан умумтаълим мактаблари ўртасида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди. Унда 4-, 8-, 24- ва 32-мактаб жамоалари иштирок этди.
Мусобақа якунларига кўра, фахрли 1-ўринни 4-мактаб жамоаси қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. 2-ўрин 24-мактаб жамоасига, 3-ўрин 32-мактаб жамоасига ҳамда 4-ўрин 8-мактаб жамоасига насиб этди.
Шунингдек, мусобақа қатнашчилари мақтов ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Барча иштирокчиларни самимий табриклаймиз ва кейинги босқичларда уларга омад тилаймиз!