#_саломатлик
МЕНИНГИТ ЎТКИР ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИК
Ҳаммамизнинг соғ-саломат юришимиз ва тўлақонли ҳаёт кечиришимиз кўп холларда ўзимизга боғлиқ бўлиб, бунинг учун биз тиббий маданиятимизни оширишимиз, тўғри овқатланишмиз ва соғлом ҳаёт тарзига риоя қилишимиз зарур.
Акс холда, турли юқумли касалликлар, жумладан менингит каби ўткир юқумли касалликларга чалиниб қолишимиз ҳеч гап эмас.
Менингит, яъни ,менингококк инфекцияси-бу одамнинг ўткир юқумли касаллиги бўлиб менингококк қўзғатувчиси туфайли келиб чиқади ва турли клиник шаклларда кечиши билан ажралиб туради.У назофарингит ва соғлом ташувчиликдан тортиб то менингококк инфекциясининиг тарқоқ шакли бўлган менингококстемия ва менингит ва менингоэнсефалитни ўз ичига олади.
Менингококк инфекциясининг манбаи ушбу касаллик билан оғриган бемор ҳисобланади. Менингококк инфекциясининг энг хавфли манбаи бу касалликнинг тарқоқ шакли билан касалланган беморлар бўлиб бундай беморлар зудлик билан касалхонага ётқазилмаса,унинг ахволи янада оғирлашиши мумкин хамда бемоларнинг зудлик билан касалхонага ётқазилиши эпидемиологик жихатдан жуда катта ахамиятга эгна бўлиб, касалликнинг соғлом одамларга юқтириш хавфини камайтиради.
Менингит касалининг асосий белгилари юқори иситма ,қаттиқ бош оғриши ,кўнгил анйиши ,қайт қилиш ,-ёруғликга қараганда кўзнинг оғриши ва онгнинг бузилиши билан характерланади.
Касалликнинг асосий юқиш йўллари -хаво томчи ва маиший мулоқот йўллари хисобланади. Касаллик қўзғатувчилари бемор аксирганда, йўталганида , йиғлаганида бевосита юқори нафас йўлларидан ажралиб чиқади ва 1 метр масофага узатилади. Илмий манбаларда касаллик қўзғатувчиси бактерия ташувчининг сўлаги билан ифлосланган умумий идиш-товоқ орқали хам юқиши мумкинлиги хақида маълумотлар берилган бўлиб, касалликнинг яширин даври 2-4 кундан 10 кунгача давом этади.Менингит касаллигини уйда даволаш мумкин эмас.Шу сабабли касаллик белгилари кузатилганда дархол шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.
Ш. Абдуллаева,
туман санепид бўлими
Врач эпидемиологи.
@piskenthayoti

#_Пайшанба ёшлар куни
Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси бошлиғи, подполковник А. Алиматов томонидан туманимиздаги 8-сонли мактаб қошида ташкил этилган Жасорат синфи ўқувчилари ҳамда юқори синф ўқувчи-ёшлари билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб. Шунингдек, ёшларда китобхонлик маданиятини ошириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалаларига алоҳида этибор қаратилди.
Тадбир қизғин савол-жавоб ва мунозараларга бой тарзда ўтиб, ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
Тадбир якунида фаол иштирок этган ўқувчилар бош бошқарма томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шунингдек, ташриф доирасида вилоят раҳбари мактабда ёшлар учун яратилган замонавий IT маркази ҳамда янги услубда жиҳозланган ўқув хоналарини ҳам кўздан кечирди.

#_танқид
#_фикр
#_мулоҳаза
ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛМАГАН РАҲБАРНИНГ КЕЛАЖАГИ БЎЛМАЙДИ
Президент: Ошкоралик ва сўз эркинлиги-бу давр талаби.
Оммавий ахборот воситалари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислохотларни холис ёритиш билан бирга жойлардаги долзарб муаммоларга давлат ва жамоатчилик эътиборини қаратиб, уларни бартараф этишга барча даражадаги рахбарларни даъват этиб, ундаб келаётганини алохида таъкидламоқчиман.
Улар том маънода тўртинчи ҳокимятга айланиб бормоқда.
Аччиқ ва танқидий материаллар кимларгадир ёқмаслиги мумкин.
Лекин ошкоралик ва сўз эркинлиги, бу-давр талаби. Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг талаби.
Матбуотни фаолиятимизни акс эттирувчи кўзгу деб қарашимиз керак. Афсуски, кўп йиллар давомида биз мана шу кўзгуга қарашни ўзимизга эп кўрмадик.
Оқибатда ҳақиқий қиёфамизни кўра олмай қолдик. Йиллар давомида жамиятимизда қанчадан-қанча иллатларнинг томир отиши ва муаммоларнинг йиғилиб қолишининг асосий сабабларидан бири хам шу бўлгани айни хақиқатдир.
Бу гапларни айтаётганимнинг сабаби, бугун барча бўғиндаги рахбарлар оммавий ахборот воситалари билан хамкорлик қилиши, матбуот билан муносабатда муомала маданиятига эътибор бериши, улар томонидан қилинган мурожаатларга ўз вақтида жавоб бериши шарт.
Бугунги кунда хар бир рахбар оммавий ахборот мухитини яратиши, оммавий ахборот воситалари билан хамкорликни йўлга қўйиши зарур бўлиб, буни уддасидан чиқа олмаган рахбарлар билан хайрлашамиз.".
Биз Давлатимиз рахбарининг ушбу фикрларини бекорга келтирганимиз йўқ.
Чунки хар қандай ривожланган мамлакатда оммавий ахборот востиалари алохида ахамиятга эга бўлиб, ўзини билимли, қатъиятли, масъулиятли рахбар деб хисоблаган кимса борки, оммавий ахборот воситалари билан яқин муносабат ўрнатиб, улар билан хамкорликда иш олиб боради. Бу эса ўз ўрнида улар томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериш билан бирга, ўзига хос реклама вазифасининг ҳам ўташини улар жуда яхши билишади.
Афсуски, бизда кўпчилик рахбарларимизнинг лоқайд ва бепарволиги ёки матбуот билан муносабат ўрнатишни ортиқча муаммо деб билганлари учун улар хақида на бирор бир ахборотга эга бўласиз, ёки уларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигини ҳам билмайсиз.
Бугун мамлактимиз юксалиб, тараққиёт сари дадил қадам ташлаб бормоқда. Жамият ҳаётимиз ўзгариб, янгидан –янги қонунлар қабул қилинмоқда. Лекин баъзан улардан аҳолини бохабар қилиш ишлари етарли даражада олиб борилмаётгани учун одамларимиз ўз фойдаларига хизмат қиладиган бу каби ўзгаришлардан етарли даражада бохабар бўла олмаяптилар.
Буларнику қўятурайлик,чунки булар балки шунчаки, хал этилиши “қийин” бўлган масалалардир.
Лекин яқин уч-тўрт йил мобайнида бирор бир рахбарнинг тахририятга кириб келиб, бизнинг сохамиз бўйича мана шундай ўзгаришлар содир бўлмоқда, бундан ахолини бохабар қилишимиз керак деганини кўрганимиз йўқ.
Ёки, сўнгги вақтларда Президентимиз томонидан сохаларда юзага келаётган муаммолар, уларни бартараф этиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишлари ёки соха ходимлари билан учрашув ва мулоқотлар ўтказилиб, уларда Давлатимиз рахбарининг чуқур тахлиллар асосидаги фикрлари, юзага келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш борасидаги топшириқ ва кўрсатмаларни бажариш бўйича баъзи рахбарларимиз ўз сохаларига тегишли бўлган бу каби масалалар юзасидан икки оғиз фикр айтиш ёки муносабатларини билдиришни ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Биз эса улардан “рухсат”олиб, уларнинг номидан ёзишга мажбур бўламиз.
Ёки, мактабларда, мактабгача таълим ташкилотларида, махаллаларда саналар муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар хақида ҳам “қулоғимизга кирганини” ёзиб маълумот беришга мажбур бўлмоқдамиз.
Узоққа бормайлик, куни кеча Буюк Сохибқирон бобомиз Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан туманимиздаги мактабларда тадбирлар ўтказилди. Лекин уч-тўртта мактабдан ташқари бирорта мактаб бу хақда маълумот бергани йўқ.

Вахоланки, ҳар бир мактабда директорнинг маънавий-маърифий масалалар билан шуғулланадиган ўринбосарлари бор бўлиб, биз мактаб директорлари билан бўлган учрашувда бу ҳақда сухбатлашиб, улардан кучли мақола эмас, хеч бўлмаганда тадбир ўтган мактаб хақида икки қатор маълумот юборишса, қолганини ўзимиз ёритишимизни айтиб, ҳамкорлик таклиф қилган бўлишимизга қарамай ҳеч қандай ўзгариш кўзга ташланмаганини кўриб афсусландик.
Аслида, рахбарни рахбар қиладиган унинг ўринбосарлари хисобланади. Агар ўринбосар масъулиятни хис қилмаса, ёки билим ва тажрибаси камлик қилса, рахбарнинг бир ўзи такшилотини олдинга силжитолмайди.
Шу ўринда туманимиздаги 2 сонли мактабнинг маънавий-маърифий масалалар бўйича директор ўринбосари Шахло Қодирқулованинг бу борадаги ишлари ни мисол тариқасида кўрсатишни истар эдик.
Бу жонкуяр директор ўринбосарининг мактаби, директори, ҳамкасблари ва ўқувчилари учун қанчалик жон куйдириши, елиб-югуришини кўриб хавасимиз келади.
Мактабда каттами-кичикми, қандайдир тадбир ёки хамкаблари, ё ўқувчилари эришаётган муваффақиятлар бўлмасин, Шахло Қодирқулова чиройли мақола ёзиб, ҳеч бўлмаса каналимизда ёритиб беришмизни илтимос қилади ва ёритмагунимизча холи-жонимизга қўймайди ва албатта ўз миннатдорчилигини телеграм орқали йўллашни канда қилмайди.
Бу борада туманимиздаги 24, 32 ва 38-сонли мактабларга ҳам алохида миннатдорчилик билдирамиз.
Лекин, қолган мактаб директорларининг маънавият масалалари бўйича ўринбосарлари ёки боғча мудиралари бу борада ўзларига тегишли хулоса чиқариб оладилар деб ўйлаймиз.
Матбуот билан хамкорлик борасида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, Прокуратура, Мажбурий ижро бюроси, 50-сонли манзил колонияси, туман Халқ қабулхонаси,Туман ИИБ, Ҳалқ депутатлари туман Кенгаши, Сиёсий партиялар,туман Адлия бўлими, туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, туман ФХДЁ бўлими, туман Қишлоқ хўжалиги бўлими,Ахборот-кутубхона маркази, 1-сонли каб-хунар мактаби, туман Статистика бўлими, туман Карантин бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси ва туман СЭСи каби ташкилотлар ҳам тахририят билан яқин ҳамкорликда иш олиб бораётганлари диққатга сазовордир.
Лекин туман Солиқ инспекцияси, туман Агробанки, Микрокредитбанк, туман Ҳалқ банки,Мусиқа мактаби, туман “Ёшлар агентлиги”, туман Экология бўлими, туман Электр тармоқлари идораси, “Пискенттумангаз”, туман Йўл бўлими, “Тоза худуд”, туман Ободонлаштириш бўлими,туман Маданият бўлими , “Махалла еттилик”ларининг матбуот билан ҳамкорлик борасидаги ишлари мутлақо кўзга ташланмайди.
Биз ушбу ташкилот рахбарлари Президентимизнинг биз юқорида келтирган”Оммавий ахборот мухитни ярата олмаган, оммавий ахборот воситалари билан хамкорликни йўлга қўя олмайдиган рахбарларнинг келажаги бўлмайди”,-деган сўзларини яна бир бор эслатиб, бундан ўзларига тегишли хулоса чиқриб оладилар деб ўйлаймиз.
Башорат Сатторова
“Пискент ҳаёти” газетасининг бош мухаррири.

#Пискент_тумани
Пиллачиликда янги мавсумга старт берилди
Пискент туманида пилла қурти боқиш мавсумига расман старт берилди. Шу муносабат билан туман ҳокими пилла қуртини етиштириш ҳамда боқовчиларга тарқатиш жараёнлари билан танишиб, амалий ишлар ҳолатини ўрганди.
Жараён давомида пилла қурти уруғларини сифатли тайёрлаш, уларни белгиланган тартибда аҳолига етказиш, парвариш жараёнларини тўғри ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мутахассислар томонидан боқовчиларга амалий тавсиялар берилиб, юқори ҳосилдорликка эришиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Маълумки, пиллачилик соҳасида Хитой тажрибаси дунёда етакчи ҳисобланади. Айниқса, юқори ҳосилдор ипак қурти навлари, озиқа базасини тўғри ташкил этиш ва парвариш технологияларини жорий этиш орқали юқори натижаларга эришилмоқда. Бугунги кунда мазкур илғор тажрибаларни жорий этиш мақсадида туманда хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Хусусан, "Zhongtian Silk Group" компанияси билан ҳамкорликда пиллачилик соҳасини ривожлантириш, янги технологияларни жорий этиш ва маҳсулотни қайта ишлаш йўналишида амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу эса соҳада қўшимча қиймат занжирини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.
Туман ҳокими томонидан соҳадаги ишларни тизимли ташкил этиш, ҳар бир хонадонда пиллачиликни ривожлантириш ва юқори натижаларга эришиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Пиллачилик — аҳоли даромадини ошириш, қишлоқ хўжалигини диверсификатсия қилиш ва экспортбоп маҳсулотлар ҳажмини кўпайтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Янги мавсумда ҳам туманда юқори кўрсаткичларга эришиш режалаштирилмоқда.