Toshkent farmatsevtika instituti | Rasmiy kanal
1.47K subscribers
2.87K photos
241 videos
77 files
2.03K links
Toshkent farmatsevtika instituti veb-saytining rasmiy telegram kanali
🌎 www.pharmi.uz
🌎 facebook.com/TFI1937
🌎 twitter.com/TFI1937
🌎 instagram.com/TFI1937
🌎 @pharmiUz_Bot
📬 info@pharmi.uz
☎️ (71) 256-37-38
📍 100015, Toshkent sh., Oybek ko‘chasi, 45
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
​​#Биласизми:
Талаба олий таълим муассасасидан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:
👉 ўз хоҳишига биноан;
👉 ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
👉 саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
👉 ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;
👉 бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
👉 ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
👉 талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
👉 вафот этганлиги сабабли.

Белгиланган муддатларда фанларни ўзлаштира олмаган (академик қарздор бўлган) талаба олий таълим муассасаси ректори буйруғи билан курсдан қолдирилади.
Академик қарздорлиги туфайли курсдан қолдирилган талаба тўлов-контракт асосида ўқишини қуйи курсдаги ўқув семестри бошидан бошлаши мумкин.

Тўлиқ маълумот
http://www.lex.uz/docs/3244181#3245762

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Edu.uz
#Биласизми

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/eduuz
Forwarded from Edu.uz
#Биласизми

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/eduuz
Forwarded from Uzpharmagency (Pressa ©)
​​#Биласизми
«Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»
ги Ўзбекистон Республикасининг (2016 йил 4 январь, ЎРҚ-399-сон) қонунига кўра:

💊 Фармацевтика фаолиятида қўлланилувчи асосий тушунчалар ҳақида биласизми?

👉🏻 тиббий техника — касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини аниқлаш ҳамда ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган аппаратлар, ускуналар, приборлар, асбоблар, қурилмалар ва мажмуалар;

👉🏻 рецепт — шифокорнинг фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисга дори препаратини тайёрлаш ва (ёки) бериш ҳамда унинг қўлланилиш усули тўғрисидаги ёзма кўрсатмаси;

👉🏻 фармацевтика фаолияти — дори воситалари ва тиббий буюмлар яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини, шунингдек уларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни реализация қилишни қамраб оладиган фаолият;

⬇️ Расмий каналга обуна бўлинг!
http://telegram.me/uzpharm_agency
Forwarded from Ta’lim xabarlari
#Биласизми?

Янги ўқув йилидан янги профессионал таълим тизимига ўтилади.

Бу 3 та босқичда амалга оширилади: касб-ҳунар таълим мактаблари, коллежлар ва техникумлар.

Касб-ҳунар таълим мактаблари:

Республика миқёсида жами 340 та.

10-11 синф ўқувчилари умумтаълим ва мутахассислик фанларининг уйғунлаштирилган дастурлари асосида ўқитилади.

📌 Дарслар кундузги таълим шаклида олиб борилади.

💡Имтиёзлар:

💵 Базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварига тенг (тахминан 238 610 сўм) стипендия;

🍜 Уч маҳал овқат.

Касб-ҳунар таълим мактаблари рўйхати

Коллежлар:

Республика миқёсида жами 147 та

камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида ўқитилади;

📌 Таълим давлат буюртмаси ёки тўлов-контракт асосида олиб борилади.

Коллежлар рўйхати

Техникумлар:

Республика миқёсида жами 143 та

Камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида;

📌 Таълим давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида олиб борилади.

💡Имтиёзлар:

📚 Техникумни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз суҳбат асосида 2-курсдан бошлаб, қабул қилинади.

Техникумлар рўйхати

Ташкил этиладиганжами 630 та профессионал таълим муассасасига 210,0 минг нафарга яқин ўқувчиларни ўқишга қабул қилинади.

Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA
Forwarded from Uzpharmagency (Lochinbek Erkinovich)
​​#Биласизми

👉🏻 Дорихона мудири олий фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак.

👉🏻 Дорихона филиалининг мудири олий ёки ўрта махсус фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак.

👉🏻 Дори воситаларини чакана реализация қилишга фақат фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисларга рухсат этилади.

👉🏻 Дорихоналар тегишли давлат стандартлари талабига мувофиқ дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш ва чакана реализация қилишда уларнинг сифатини, хавфсизлигини ва безарарлигини таъминлаш талабига жавоб берадиган тегишли бино, асбоб-ускуналар ва жиҳозларга эга бўлиши керак.

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
#Биласизми
Банклар томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун уларнинг ўзларига, ота-оналари ёки васийларига таълим кредитлари берилиши мумкин.

Таълим кредитлари талабалар учун бакалавриатга ўқишга қабул қилинганда 10 йилгача ва магистратурага ўқишга қабул қилинганда 5 йилгача бўлган муддатга берилади.

Банклар томонидан берилган таълим кредитлари бўйича:
👉 чин етимлар, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганлар ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига – ноль фоиз ставкаси (фоизсиз кредит);
👉 талабаларнинг қолган тоифаларига – Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкалари белгиланади.

Таълим кредити учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а)
ариза;
б) тўлов-контракт шартномаси (контракт);
г) кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат;
д) имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган чин етимлар, «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари, кам таъминланган оилалардан чиққанлар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.

Қарз олувчи юқоридаги ҳужжатларни банкка тақдим этиш билан айни бир вақтда паспортини шахсан кўрсатади. Банк паспортдан ва тақдим этилган бошқа ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олишга ҳақлидир.

Do'stlaringizga ulashing
👉🏻 @pharmi_uz
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) меҳнат шартномаси бўйича олий таълим муассасасида ёки бошқа ташкилотларда ишлашга рухсат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEUrp_DdYD2HMzHXIQ
#Биласизми

🔰 Врачларга, ўрта ва кичик тиббиёт ходимларига, соғлиқни сақлаш барча муассасалари фармацевтика ходимларига қуйидаги устамалар тўланиши керак:

👉 узлуксиз иш стажи 5 йилдан 10 йилгача – тариф ставкасининг 5 фоизи;

👉 узлуксиз иш стажи 10 йилдан 15 йилгача – тариф ставкасининг 10 фоизи;

👉 узлуксиз иш стажи 15 йилдан 20 йилгача – тариф ставкасининг 15 фоизи, олий маълумотли ҳамширалар учун тариф ставкасининг 20 фоизи;

👉 узлуксиз иш стажи 20 йилдан ортиқ – тариф ставкасининг 20 фоизи, олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари учун тариф ставкасининг 30 фоизи.

Оилавий шифокор пунктларининг умумий амалиёт врачларига – тариф ставкасига нисбатан 25 фоиз миқдорда махсус ҳар ойлик устама белгиланади.

(C) huquqiyaxborot
@pharmi_uz