BuxDU Pedagogika fakulteti
98 subscribers
1.03K photos
210 videos
41 files
905 links
Download Telegram
#TANLOV
#VILOYAT_PROKURORI_KUBOGINING_UNIVERSITET_BOSQICHI

Ҳурматли каналимиз аъзолари хабарингиз бор вилоят миқёсида "Вилоят прокурори кубоги" танлови 2021 йил февраль ойидан бошлаб ҳар ойда ўтказилиб келинмоқда. Танлов Низомига мувофиқ ҳар ойнинг учинчи шанба куни университет босқичи ўтказилиши белгиланган. Аммо жорий йил март ойининг учинчи шанбаси 20 мартга тўғри келганлиги ҳамда 21 март - Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан танловнинг университет босқичи 2021 йил 18 март куни ўтказилади. Танловда иштирок этиш учун мурожаат этган талбаларни 18 март соат 15-00да Бош бино 2-қават Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимига ташриф буюришларини сўраб қоламиз. Шунингдек, ушбу танловда иштирок этмоқчи бўлган номзодлар 17 март соат 15-00га қадар мурожаат этишлари мумкин.

"ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ КУБОГИ" танловининг университет босқичи 2021 йил 18 март соат 15-00да Бош бино 2-қават Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимида бўлиб ўтади. Белгиланган вақтдан кечикканлар инобатга олинмайди.

Танлов икки босқичда ўтказилади:

биринчи босқичда берилган адабиётлардан тузилган 40 та саволдан иборат тест берилади,

иккинчи босқичда берилган адабиётлар асосида ҳакамлар савол жавоб ўтказади.

2021 йил 10 март соат 15-30 га қадар тушган мурожаатлар сони 15 та.

📲 @buxdu_5tashabbus rasmiy sahifalari:

Telegram|Yotube|Facebook|Web-sayt|Instagram
#TANLOV
#VILOYAT_PROKURORI_KUBOGINING_UNIVERSITET_BOSQICHI

"Вилоят прокурори кубоги" танловнинг АПРЕЛЬ ойидаги университет босқичи қуйидаги адабиётилар асосида ўтказилади.

"Шум бола" - Ғафур Ғулом , Ёшлар нашриёт уйи, 2018 йил

"Дунёнинг ишлари" - Ўткир Ҳошимов, Ёшлар нашриёт уйи, 2018 йил

"Асрга татигулик кун" - Чингиз Айтматов, Ёшлар нашриёт уйи, 2018 йил

"Дубровский" (қисса) - Александр Пушкин

Шеърлар:
М.Юсуф - "Лолағизғалдоқ", "Капалаклар одамлардан меҳрибон"

Алишер Навоий - "Жоға чун дермен"

Танлов Низомига мувофиқ апрель ойининг учинчи шанба куни бўлиб ўтади.

Танловга иштирок этмоқчи бўлган талабалар Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимига мурожаат этишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш учун анкета ва паспорт нусхаси тақдим этилади.

👉ФОЙДАЛАНИШ УЧУН АНКЕТА

📲 @buxdu_5tashabbus rasmiy sahifalari:

Telegram|Yotube|Facebook|Web-sayt|Instagram